Skip to main content

Клин Энема

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛИН ЭНЕМА

KLEEN ENEMA

 

Препаратнинг савдо номи: Клин энема

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): натрий бифосфати, натрий фосфати

Дори шакли: ҳуқна учун эритма

Таркиби:

Ҳар 120 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

натрий бифосфатиU.S.P. ……………………..19,20 г,

натрий фосфати U.S.P. …………………………7,2 г,

ёрдамчи моддалар:

натрий бензоати U.S.P., дистилланган сув  В.Р. q.s. 135 мл.

Ҳар 60 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

6-yillik-qizil-jenshen

фаол моддалар:

натрий бифосфатиU.S.P. ………………………9,60 г,

натрий фосфати U.S.P. …………………………3,6 г,

ёрдамчи моддалар:

натрий бензоати U.S.P., дистилланган сув  В.Р. q.s. 68 мл.

Таърифи: тиниқ рангсиз ва ҳидсиз эритма

Фармакотерапевтик гуруҳи: сурги восита.

АТХ коди: А06АС

 

Фармакологик хусусиятлари

Ичак перистальтикасини рағбатлантиради ва сурги таъсир кўрсатади. КЛИН энема қўлланганидан кейин 5 минут ичида ичакни бўшашини таъминлайди. КЛИН энема ичакни хавфсиз тозалашини ва пастга туш чамбар ичакни оғриқсиз ва спазмсиз тўлиқ бўшатилишини таъминлайди.

 

Қўлланилиши

КЛИН энема қабзиятни даволаш учун, ректал текширувдан олдин ичакни тозалаш учун, қорин бўшлиғи рентгенографиясига бартараф қилиш, кичик чаноқ аъзоларида ва қорин бўшлиғида жарроҳлик амалиётларни ўтказишга тайёрлаш учун қўлланади. Жарроҳлик амалиёти, ҳомиладорликда, туғруқдан олдинги, туғруқдан кейинги, шунингдек умумий жарроҳлик амалиётдан кейинги даволашда ичакни бўшатиш учун қўлланади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга: бир флакондан (тахминан 120 мл) ёки шифокор кўрсатмаси бўйича буюрилади.

2 ёшдан катта бўлган болаларга: катталарга мўлжалланган дозанинг ярмиси (тахминан 60 мл) ёки шифокор тавсияси бўйича буюрилади.

Қўллаш бўйича кўрсатмалар

Муолажани бажариш учун одамни зарурий ҳолати чап ён бошга ётиб ва ўнг оёғини тизза бўғинни букиб ёки тизза-тирсак ҳолатида бошини ва қоринни пастга қаратиб турилади. Бу икки ҳолатда ҳуқна учлиги тўғри ичакка енгил киради.

Ҳуқнани ўтказиш усули

Қўллашдан аввал мойланган учликдан ҳимояловчи қалпоқчасини олинг. 

Эҳтиёткорлик ва оҳиста қиндик соҳаси йўналиши бўйича тўғри ичакка киритинг. Флаконни ичидаги суюқлик батамом чиқиб кетгунча сиқинг. Сўнгра учликни тўғри ичакдан олинг. 

Баллон сиқилгандан кейин ва муолажа якунлангандан кейин флаконда суюқликнинг маълум миқдори қолиб кетиши мумкин, баллонни охиригача бўшатиш шарт эмас, чунки унда оз миқдорда суюқликнинг қўшимча ҳажми сақланади, у препаратнинг керакли дозасини таъминлайди. Бемор то ич келишига кучли қистовлар пайдо бўлгунча, яъни тахминан 2-5 минут мобайнида шу ҳолатда қолиши керак. 

КЛИН энема тўғри ва хавфсиз қўллаш учун муолажа талабларга мувофиқ кўрсатмалар бўйича бажарилиши талаб қилинади.

Муолажани эҳтиёткорлик ва мойиллик биланқиндик соҳаси йўналиши бўйича тўғри ичакка киритилишини тиббиёт ходими унутмаслик керак лозим. Ичак тешилиши мумкинлиги ва тўғри ичак сенсор иннервацияси етарли бўлмаганлиги туфайли киритишда эҳтиёткорлик зарур.

 

Ножўя таъсирлари

Диарея, қоринда оғриқ, электролитларни йўқотилиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Юқори сезувчанлик, тўғри ичакдан қон кетиш (сабаби геморрой бўлмаган), коло- ёки илеостома, ўткир аппендицитга гумонда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Агар сизда кўнгил айниши, қусиш ёки қориндаги оғриқ кузатилса, препаратни шифокор кўрсатмасисиз қўлламанг.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: диарея, қориндаги оғриқ.

Даволаш: препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

68 ва 135 мл рангсиз ва ҳидсиз KLEEN эритмасини сақловчи, бир марта қўлланадиган, қўллашга тайёр, ҳуқна учун эритма.

 

Сақлаш шароити

15ºС-30ºС ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати 

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: