Skip to main content

Кардуктал

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА 

КАРДУКТАЛ

CARDUCTAL

 

Препаратнинг савдо номи: Кардуктал

Таъсир этувчи модда (ХПН): триметазидин

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 20 мг триметазидин дигидрохлориди;

Ёрдамчи моддалар: маннит (Е 421), картошка крахмали, повидон 25, магний стеарати, гипромеллоза (гидроксипропил метилцеллюлоза), титан диоксиди (Е 171), тальк, полисорбат 80, полиэтиленгликол 60000 (макрогол 6000), кармоизин (Е 122).

Таърифи: қизил рангдан тўқ қизил ранггача бўлган, икки томонлама қавариқ юзали, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Иккига бўлиб, лупа ёрдамида кўрилганида атрофи яхлит қатлам билан ўралган ядроси кўринади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Кардиологик воситалар. Триметазидин. 

АТХ коди: С01ЕВ15.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармаколинамикаси. Кардуктал антиангинал ва антиишемик восита ҳисобланади. Кардуктал гипоксия ва ишемия шароитларида ҳужайраларда энергетик метаболизмни уйғунлашишини таъминлайди. Триметазидин ҳужайра ичидаги АТФ нинг даражасини камайишини олдини олади ва ҳужайра гемостазини сақлашда ион насослари ва мембраналараро натрий-калий оқимини яхши фаолият кўрсатишини таъминлайди. 

Таъсир механизми узун занжирли 3-кетоацил СоА-тиолаза (3-КАТ) ни сусайтириши ҳисобига ёғ кислоталарини оксидланишини қисман сусайтиришга асосланган.

Шундай қилиб, энергия алмашинувини ёғ кислоталарини оксидланишидан глюкозани оксидланишига қисман ўтиши амалга ошади, у ишемияда афзал ҳисобланади.

Бир вақтнинг ўзида триметазидин фосфолипидлар алмашинувини ва уларни мембранага киришини оширади, шу билан мембраналарни шикастланишдан ҳимоя қилади.

Кардиологияда

Триметазидиннинг антиангинал хусусиятлари гипоксия шароитида юракда энергия алмашинувини яхшиланиш натижасида намоён бўлади.

Триметазидин стенокардияси бўлган беморларда:

  • даволашнинг 15-кунидан бошлаб, коронар қон захирасини оширади, жисмоний юкламаларнинг ҳажмини ошириб, ўзлаштирилишини ахамиятли даражада яхшилайди; стенокардия хуружлари бошлангунгача бўлган вақтни ва электрокардиограммада ST-сегменти депресиясини пайдо бўлгунгача бўлган вақтни узайтиради;
  • стенокардия хуружлари сонини ахамиятли даражада камайтиради;
  • нитратларни қўллашга бўлган заруратни сезиларли камайтиради;
  • артериал босим даражасига юрак қисқаришлар сонига таъсир қилмайди.

Оториноларингологияда

Триметазидин:

  • антиишемик хусусиятлари ҳисобига, вестибуляр компенсацияга ёрдам беради;
  • бош айланиши хуружларининг даражаси, давомийлиги ва тез-тезлигини самарали камайтиради;
  • қулоқларда шовқинларни пайдо бўлиш жадаллиги ва даврийлигини камайтиради, қайталанишларни ривожланишига тўсқинлик қилади;
  • перцептив карликда эшитиш диапазонини ошишини (децибелларда) таъминлайди ва шундай қилиб эшитишни бузилишини камайтиради.

Офтальмологияда

Триметазидин:

  • кўзнинг тўр пардаси фаолиятини функционал тикланиши прогнозини яхшилайди (ишемияга сезувчан бўлган электроретинограмманинг b-тўлқинлари амплитудаларини яхшиланиши натижаларига кўра);
  • кўриш ўткирлиги ва кўриш майдонини яхшилайди.

Бу кўзнинг тўр пардаси патологияси, айниқса сариқ доғнинг қариликда кузатиладиган дегенерациясида функционал симптомларни камайишига олиб келади.

Фармакокинетикаси.

Перорал қабул қилингандан сўнг триметазидин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади.
20 мг дозада бир марта қабул қилинганидан сўнг плазмада максимал концентрациясига 2 соатдан кам вақтда эришилади ва 55 нг/мл ни ташкил этади. Плазмада мувозанатли концентрация босқичи даволаш бошлангандан бошлаб, 24-36 соатдан кейин кузатилади. Тақисмланиш хажми 4,8 л/кг ни ташкил этади, бу тўқималарга яхши диффузияланишидан далолат беради. Плазма протеинлари билан боғланиши паст, in vitro шароитларда тахминан 16% боғланади. Триметазидин биринчи навбатда сийдик билан, асосан ўзгармаган холда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 6 соатни ташкил этади.

 

Қўлланилиши

  • Кардиология: юрак ишемик касаллигини узоқ муддат даволаш, стенокардия хуружларини ривожланишини олдини олиш (монотерапия сифатида ёки бошқа воситалар билан мажмуада).
  • Оториноларингология: бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши, эшитишни пасайиши каби ишемия оқибатида ривожланган холатлар – вестибуляр бузилишларни даволаш.
  • Офтальмология: ишемик генезли хориоретинал бузилишларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Перорал қўллаш учун мўлжалланган.

Катталар учун суткалик дозаси – суткада 3 таблетка уч марта қабул қилишга бўлиб қўлланади. Овқат вақтида қабул қилинсин. Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлиги ва кечишига боғлиқ.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратни қўллаганда қуйида келтирилган ножўя самаралар, қуйидаги тартиб асосида келтирилган: жуда тез-тез (>1/10); тез-тез (>1/100 ва <1/100 ва <1/10); тез-тез эмас (>1/1000 ва <1/100); кам холларда (>1/10000 ва <1/1000); жуда кам (<1/10000).

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан.

Тез-тез: эпигастрияда оғриқ, диарея, диспепсия, кўнгил айниши ва қусиш.

Нерв тизими томонидан бузилишлар.

Тез-тез: бош оғриғи, бош айланиши.

Жуда кам ҳолларда: экстрапирамид симптомлар (тремор, ригидлик, акинезия) ривожланиши мумкин, улар даволаш бекор қилинганидан сўнг камаяди.

Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузилишлар.

Тез-тез: тошма, қичишиш, эшакеми.

Қон томирлари томонидан бузилишлар.

Кам ҳолларда: ортостатик гипотензия, юзни қизариши.

Умумий бузилишлар.

Тез-тез: астения.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг фаол моддасига ёки анамнезида препаратнинг бирон бир компонентига юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсирлар 

Аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Ушбу препарат стенокардия хуружларини бартараф қилиш учун эмас, балки стенокардияни базисли даволаш учун қўлланади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар. 

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ножўя таъсири аниқланмаган. Бироқ ушбу пациентлар гуруҳи учун функционал кўрсаткичларни мониторингини ўтказиш тавсия этилади, зарурат бўлганида дозасини камайтириш мумкин.

Кекса ёшдаги пациентлар.

Кекса ёшдаги одамларни даволашда препаратнинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.

Жаррохлик аралашуви.

Анестезияни ўтказишдан олдин махсус эҳтиёткорликлар талаб этилмайди.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Клиник маълумотлар йўқлиги сабабли, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Болалар. Болаларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун ушбу пациентлар гуруҳида уни қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда бош айланиши каби ножўя реакцияни ривожланиш эҳтимолини ҳисобга олиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Триметазидиннинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар чекланган.

Даволаш симптоматик бўлиши керак.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда. 3 ёки 6 блистер картон қутида.

 

Фармацевтик характеристикаси.

 

Сақлаш шароити 

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати 

3 йил.

 

Дорихонадан бериш тартиби 

Рецепт бўйича.

Улашиш: