Skip to main content

Кардитон

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАРДИТОН

CARDITON

 

Препаратнинг савдо номи: Кардитон

Таъсир этувчи модда (ХПН): левокарнитин (L-карнитин);

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма

Таркиби: 

Ҳар бир флакон (10 мл) қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: левокарнитин – 1 г; 

ёрдамчи моддалар: олма кислотаси, натрий метилпарабени, натрий пропилпарабени, натрий сахаринати, олча ароматизатори, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли эритма тўқ шиша флаконда.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тўқималар метаболизми ва энергия билан таъминланишини яхшиловчи препарат.

АТХ коди: А16АА01.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Левокарнитин – В гуруҳи витаминларига яқин бўлган табиий моддадир. Модда алмашинуви жараёнларида, ҳужайра мембраналари орқали цитоплазмадан митохондрияга узун занжирли ёғ кислоталарни ўтказувчи сифатида иштирок этади, у ерда бу кислоталар катта миқдордаги АТФ шаклидаги метаболик энергияни ҳосил қилиб, бета-оксидланиш жараёнига учрайди. 

Кардитон оқсил ва ёғ алмашинувини нормаллаштиради, қоннинг ишқорий заҳирасини тўлдиради, кетокислоталарни ҳосил бўлиши ва анаэроб гликолизни сусайтиради, лактоацидоз даражасини камайтиради, шунингдек ҳаракат фаоллигини ва жисмоний зўриқишларга чидамлиликни оширади, айни пайтда гликогенни тежаб сарфланишига ва жигарда унинг заҳираларини кўпайишига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси 

Левокарнитин меъда-ичак йўлларидан осон сўрилиб, организмнинг барча тўқималарига ўтади, энг юқори концентрациялари скелет мушакларида ва миокардда ҳосил бўлади. Cmax га қабул қилингандан кейин 3 соатдан кейин эришилади, терапевтик концентрациялари 9 соатгача сақланиб қолади.

Ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали (80% дан ортиғи 24 соат ичиди) чиқарилади.

 

Қўлланилиши

  • 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда тана вазни танқислиги ва ўсишини секинлашиши;
  • кардиомиопатия, миокардит, юрак ишемик касаллиги (стенокардия, постинфаркт ҳолатлар);
  • бош мияда қон айланишини бузилиши, неврастения, травматик энцефалопатия, миопатиялар;
  • спортчилардаги жадал жисмоний зўриқишлар;
  • анорексия, сурункали гипоацид гастритлар, сурункали панкреатит, жигар касалликлари;
  • бирламчи (генетик) ёки гемодиализдаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда иккиламчи карнитин танқислиги;
  • тиреотоксикознинг енгил шакллари, семизлик;
  • псориаз, себорея, склеродермиянинг тери шакллари;
  • эркаклар бепуштлиги (олигоспермия, азоспермия);
  • тизимли касалликлар (ревматоид артрит).

 

Қўллаш усули ва дозалари

Эритма фақат ичга қабул қилиш учун мўлжалланган ва суткалик доза пациентнинг ёши ва тана вазнига қараб белгиланади.

2 ёшгача бўлган болаларга – тана вазнига 150 мг/кг буюрилади;

2 ёшдан 6 ёшгача – тана вазнига 100 мг/кг буюрилади;

6 ёшдан 12 ёшгача – тана вазнига 75 мг/кг буюрилади;

12 ёшдан катта болаларга ва катталарга – суткалик доза 2-4 г ни ташкил қилади.

Гемодиализда препарат ичга гемодиализ сеансидан кейин суткада 2-4 г дозада буюрилади.

Стенокардияда ва постинфаркт ҳолатда ичга суткада 2-6 г суткалик дозада буюрилади.

Ўткир миокард инфарктида левокарнитинни инъекция кўринишида қилинганидан кейин Кардитонни суткада 2-6 г дозада перорал қабул қилишга ўтилади. 

Кардитонни қабул қилишдан олдин флакондаги ичга қабул қилиш учун эритманинг бир марталик дозасини бир стакан сув ёки мева шарбатида эритиш керак.

Препаратни ичга овқатдан 30 минут олдин қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: бироз диспептик бузилишлар – эпигастрияда оғриқ, метеоризм, диарея, қабзият.

Бошқалар: аллергик реакциялар. Уремиядан азият чекувчи пациентларда мушак кучсизлиги аниқланган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

 

Эҳтиёткорлик чоралари

Левокарнитинни қандли диабети бўлган пациентларга буюрилиши глюкозани ўзлаштирилишини яхшиланиши натижасида гипогликемияни ривожланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун препаратни қабул қилиш вақтида қондаги глюкоза даражасини мунтазам назорат қилиш ва зарурати бўлганида гипогликемик препаратлар ва инсулиннинг дозасига тузатиш киритишни ўтказиш лозим.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Глюкокортикостероид препаратлар препаратни тўқималарда тўпланишига ёрдам беради. Бошқа анаболиклар Кардитоннинг самарасини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация

Препарат ҳомиладорлик вақтида ҳам, лактация даврида ҳам қўлланиши мумкин.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Левокарнитин автотранспортни ҳайдаш ва бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Левокарнитиннинг дозасини ошириб юборилиши натижасида токсик кўринишлар аниқланмаган.

 

Чиқарилиш шакли

1 г (10 мл) дан ичга қабул қилиш учун эритма тўқ шиша флаконда; 10 флакон тиббиётда қўллаш бўйича  йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароитлари

25оC гача бўлган хона ҳароратида, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз бўйича! 

 

Улашиш: