Skip to main content

Кандид В6 таблеткалар

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАНДИД B6

CANDID V6

 

Препаратнинг савдо номи: Кандид В6

Таъсир этувчи модда (ХПН): клотримазол

Дори шакли: вагинал таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100 мг клотримазол;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, метилпарабен, пропилпарабен, повидон (Коллидон К-30), натрий гликолат крахмали, тальк, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди, адипин кислотаси, натрий бикарбонати.

Таърифи: икки ёқлама қавариқ юзали, бир томонида «G» ва бошқа томонида «V6» гравировкаси бўлган оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гинекологик касалликларни даволаш учун антисептик ва антибактериал препаратлар. Имидазол ҳосиласи. Клотримазол.

АТХ коди: G01AF02

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кандид В6 препаратини таъсир этувчи моддаси бўлиб – имидазол ҳосиласи клотримазол ҳисобланади. Замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасига эга воситадир. Препаратни самараси замбуруғ ҳужайрасининг мембранасини таркибига кирувчи эргостерин биосинтезини бузилиши билан боғлиқ, бу унинг тузилмаларини ва хусусиятларини ўзгаришини чақиради ва ҳужайраларни лизисига олиб келади. Дерматофитлар, ачитқи замбуруғлари (Candida, Torulopsis glabarata, Rhodotorula оиласи), моғор замбуруғи, шунингдек Pityriasis versicolor (рангбаранг темиратки) қўзғатувчиси ва эритразма қўзғатувчилари клотримазолга сезгир. Бундан ташқари, клотримазол граммусбат (стафилакокклар, стрептакокклар) ва грамманфий бактериялар (Bacteroides, Gardnerella vaginalis) га нисбатан, шунингдек Trichomonas vaginalis, Malassezia furfur, Corinebacterium minussumum га нисбатан самаралидир.

Фармакокинетикаси

Клотримазол шиллиқ қаватлар ва теридан ёмон сўрилади.

Клотримазол қин ичига қўлланилганида сўрилиш юборилган дозанинг 3-10% ни ташкил қилади.

 

Қўлланилиши

– Candida оиласининг ачитқи замбуруғлари чақирган генитал инфекциялар ва/ёки Trichomonas vaginalis (шу жумладан кандидоз вульвовагинит, трихомониаз);

– клотримазолга сезгир бактериялар (қинни аралаш инфекциялари, бактериал вагинит) чақирган генитал суперинфекцияларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалар

Вагинал инфекцияларини даволаш учун 1 таблеткадан (100 мг) суткада 1 марта (кечқурун). Вагинал таблеткалар 6 кун давомида иложи борича қиндан чуқурроққа юбориш керак. Зарурат туғилганида даволаш курси қайтарилиши мумкин.

Ножўя реакциялари

Кандид В6 препаратини қўллаш деярли ҳеч қандай ножўя таъсирлар чақирмайди.  Таблеткалар яхши ўзлаштирилади.

Кам ҳолларда

– таблетка юборилганидан кейин дарҳол унча кучли бўлмаган ачишиш ҳисси, бу даволаш давомида ўтиб кетади;

– аллергик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– клотримазолга ёки препаратни бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;

– ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кандид В6 вагинал қўлланилганда амфотерицин В ва бошқа полиен антибиотикларнинг фаоллигини пасайтиради. Нистатин билан бир вақтда қўлланилганида Кандид В6 препаратини фаоллигини пасайтириши мумкин.

 

Махсус кўрстамалар

Урогенитал қайта инфекцияланишни олдини олиш учун иккала жинсий шерикларни бир вақтда даволаш лозим. Трихомониазда даволаш янада муваффақиятли бўлиши учун Кандид В6 бошқа тизимли таъсирга эга дори воситалари, масалан, метронидазол билан бирга буюриш керак.

Вагинал таблеткалар ҳайз вақтида ишлатиш тавсия этилмайди.

Педиатрия қўлланиши

Ушбу дори шакли болаларда қўлланилмайди.

Дори воситаларини транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этиш хусусияти

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препарат маҳаллий қўлланганида дозани ошириш юборилишини эҳтимоли кам ва ҳаёт учун хавф-хатар туғдирмайди.

 

Чиқарилиш шакли

6 таблеткадан алюмин фольгали контур уясиз ўрамда жойланади. 1 контур ўрам аппликатори ва давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби.

Рецептсиз.

 

 

Улашиш: