Skip to main content

КАЛЬЦИЙ+ВИТАМИН D3 ВИТРУМ®

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

КАЛЬЦИЙ+ВИТАМИН D3 ВИТРУМ®

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Қайд қилиш рақами:

ХПН ёки гуруҳлаш номи: Кальций карбонати+Колекальциферол

Фармацевтик субстанциялари ва ёрдамчи моддаларнинг номи ва миқдори кўрсатилган дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар 500 мг+200 ХБ

Қобиқ билан қопланган бир таблетка сақлайди:

Фаол таъсир қилувчи моддалар:

Устрицаларнинг чиғаноғидан олинган кальций карбонати

кальцийга ҳисобланганида                                                                                     500 мг

Колекальциферол (D3 витамини)                                                                            200 ХБ1)

1) 5 мкг колекальциферолга эквивалент.

Колекальциферол гранулалари сақлайди: колекальциферол (D3 витамини), dl-альфа токоферол, соя дуккаклиларининг гидрогенланган мойи, желатин гидролизати, сукралоза, маккажўхори крахмали.

Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза – 26,36 мг, коллоид кремний диоксиди – 28,1 мг, магний стеарати – 15,5 мг, натрий кроскармеллоза – 19 мг.

6-yillik-qizil-jenshen

Қобиғи: гипромеллоза – 16 мг, триацетин – 0,004 мг, титан диоксиди – 9 мг, рибофлавин – 0,09 мг, зангори бриллиант бўёвчиси (Е133) – 0,01 мг.

Таърифи:

Овал шаклли, оч-яшил рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Дори препаратининг фармакотерапевтик гуруҳи: Кальций-фосфор алмашинуви бошқарувчиси

АТХ коди: [A12AX]

Фармакологик хусусиятлари:

Организмда кальций ва фосфор алмашинувини бошқарувчи мажмуавий препарат.

Организмда кальций ва колекальциферол етишмовчилигини тўлдириб, суяк тўқимасининг резорбциясини (суяклардан кальцийнинг ювилиб чиқиши) пасайтиради ва зичлигини оширади. Колекальциферол меъда-ичак йўлларида кальцийни сўрилишини ва унинг суяк тўқимаси билан боғланишини оширади. Кальций ва колекальциферолни қўлланиши суяк резорбциясининг (суяклардан кальцийнинг ювилиб чиқиши) стимулятори ҳисобланган паратиреоид гармонининг (ПТГ) ишлаб чиқарилишини ошишига тўсқинлик қилади.

Фармакокинетикаси:

Колекальциферолни сўрилиши – тез (ингичка ичакнинг дистал қисмида), лимфа тизимига тушади, жигар ва умумий қон оқимига тушади. Қонда альфа-2-глобулинлар ва қисман альбуминлар билан боғланади. Жигарда, суякларда, скелет мушакларида, буйракларда, буйрак усти безларида, миокардда, ёғ тўқимасида тўпланади. Тўқималарда максимал концентрациясига (TCmax) эришиш вақти – 4-5 соат, сўнгра колекальциферолнинг концентрацияси бироз пасайиб, доимий холатда узоқ вақт сақланади. Поляр метаболитлари шаклида асосан ҳужайраларнинг мембраналарида ва микросомалар, митохондриялар ва ҳужайраларнинг ядроларида жойлашади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига ўтади. Жигарда тўпланади. Жигар ва буйракларда метаболизмга учрайди: жигарда нофаол метаболити кальцифедиол (25-дигидрохолекальциферол)га айланади, буйракларда – кальцифедиолдан фаол метаболити кальцитриол (1,25-дигидроксихолекальциферол) ва нофаол метаболити (24,25-дигидроксихолекальциферолга) айланади. Ичак – жигар рециркуляциясига дучор бўлади. Колекальциферол ва унинг метаболитлари ўт-сафро билан, ахамиятсиз миқдори – буйраклар орқали чиқарилади. Кумуляцияланади.

Перорал қабул қилинган кальцийнинг тахминан 1/5-1/3 қисми ингичка ичакнинг проксимал бўлимида сўрилади; бу жараён кальциферолнинг борлигига, рНга пархезнинг хусусиятларига ва кальций ионларини (Са+2) боғлаш хусусиятига эга бўлган омилларнинг борлигига боғлиқ. Кальцийнинг сўрилиши, унинг танқислигида ва кальций ионларининг (Са+2) миқдори пасайган пархездан фойдаланилганда ошади. Плазмада тахминан 45% оқсиллар билан мажмуада бўлади. Тахминан 20% буйраклар орқали, қолган миқдори (80%) ичакнинг ичидагиси билан чиқарилади.

Қўлланилиши:

Даволаш-профилактика воситаси сифатида қўлланади:

  • ўсмирлик ва ўспиринлик ёшида жадал ўсиш даврида, ҳомиладорлик ва эмизиклик вақтида аёлларга кальций ва/ёки колекальциферол (D3 витаминининг) танқислигини тўлдириш учун;
  • остеопороз (менопаузаль, сениль, стероид, идиопатик ва бошқ.) ва унинг асоратларини (суякларни синиши) олдини олиш ва мажмуавий даволаш учун;
  • кекса ёшли шахсларда кальций ва колекальциферол етишмовчилигини тўлдириш учун.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

  • препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик;
  • D витамининг гипервитаминози;
  • буйраклар фаолиятининг яққол бузилишлари;
  • гиперкальциемия (қалқонсимон бези олди безларининг фаолияти кучли бўлган шахсларда – қонда кальцийнинг миқдорини ошиши);
  • гиперкальциурия (сийдик билан кальцийнинг чиқарилишини ошиши);
  • сийдик тош касаллиги (кальций тузларини хосил бўлиши);
  • декальцинацияловчи ўсмалар (миелома, суяк метастазалари);
  • саркоидоз;
  • иммобилизация оқибатидаги остеопароз;
  • ўпка сили (фаол шакли);
  • 12 ёшгача бўлган болалар.

Қўллаш усули ва дозалари:

Қўллашдан олдин шифокор билан маслахатлашинг. Ичга. Кальций ва/ёки колекальциферол танқислигини тўлдириш учун даволаш профилактика воситаси сифатида: кунига 1-2 таблеткадан; остеопароз ва унинг асоратларини олдини олиш ва мажмуавий даволаш учун кунига 2 таблеткадан, бири эрталаб ва иккинчиси кечқурун, кўпроқ овқатланиш вақтида. Даволаш курси шифокорнинг тавсияларига мувофиқ. Кальцийнинг сўрилишини ошириш учун таблеткани нордон ичимликлар (апельсин ёки лимон шарбати) билан бирга ичиш афзалроқ.

Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари:

Буйрак етишмовчилиги бўлган шахсларда эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия қилинади. Даволаш вақтида сийдик билан кальцийнинг чиқарилишини ва плазмада кальций ва креатининнинг концентрациясини (7,5 ммоль/сут (300 мг/сут дан ортиқ кальциурия пайдо бўлган холда, дозани камайтириш ёки қабул қилишни тўхтатиш керак) доимо назорат қилиш керак.

Кекса одамларда кальцийга бўлган эхтиёж 1,5 г/сут, колекальциферолга – 500-1000 ТБ/сут ни ташкил қилади.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун колекальциферолни бошқа манбъалардан қўшимча тушишини ҳисобга олиш керак.

Кальций ва колекальциферол сақловчи витамин комплекслари билан бир вақтда қўлланмасин.

Дозани ошириб юборилишининг симптомлари, дозаси ошириб юборилганида ёрдам кўрсатиш чоралари:

Дозани ошириб юборилишининг ўткир ёки сурункали симптомлари анорексия, кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, холсизлик, бош оғриғи билан намоён бўлувчи гиперкальциемия ва/ёки гиперкальциурия ҳисобланади. Бундай холларда препарат қабул қилишни тўхтатиш тавсия қилинади. Организмга катта миқдорда суюқлик юбориш ва кальций миқдори чекланган пархезга риоя қилиш керак. Дозани ошириб юборилишининг симптомлари пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Дори препаратини қўлланганида мумкин бўлган ножўя таъсирлари:

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Меъда-ичак йўлларининг фаолиятини бузилиши, қабзият, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қорин оғриқлари кузатилиши мумкин. Узоқ муддат қабул қилинган холда қонда ва сийдикда кальцийнинг миқдори ошиши мумкин.

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири:

Колекальциферол:

  • колекальциферолнинг фаоллиги фенитоин ёки барбитуратлар билан бир вақтда қўлланганида пасайиши мумкин;
  • колестирамин, сурги препаратлари (вазелин мойи) колекальциферолнинг сўрилишини пасайтирадилар.

Кальций карбонати:

  • юрак гликозидлари билан бир вақтда даволанишда ЭКГ ва клиник холатини назорат қилиш керак, чунки кальций юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради;
  • тетрациклин гуруҳи антибиотиклари, ацетилсалицил кислотаси ва бошқа салицилатлар, сульфаниламидлар, бета-адреноблокаторлар ва бевосита таъсир қилувчи антикоагулянтларнинг сўрилишини секинлаштиради. Шу сабабли препаратни бошқа дори воситаларини қабул қилишдан 2 соат олдин ёки қабул қилгандан сўнг 2 соат ўтгач қўллаш тавсия қилинади;
  • тиазид гуруҳи диуретиклари бир вақтда қабул қилинганида гиперкальцемиянинг ривожланишини хавфи ошади.

Ҳомиладор аёллар, эмизикли аёллар, болалар, сурункали касалликлари бўлган катталарга дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича кўрсатмалар:

Ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида кальций ва колекальциферолга бўлган эхтиёж ошади. Препаратни қабул қилишда организмга кальций ва колекальциферолни бошқа манбалардан қўшимча тушишини ҳисобга олиш ва сийдик билан кальцийнинг чиқарилишини ва плазмада кальций ва креатининнинг концентрациясини доимо назорат қилиш керак.

Ҳомилага токсик таъсиридан сақланиш учун, суткада 1500 мг дан ортиқ кальций ва 600 ТБ дан ортиқ колекальциферол қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Кальций ва колекальциферол кўкрак сутига ўтади.

Чиқарилиш шакли:

Қобиқ билан қопланган таблеткалар 500 мг + 200 ТБ.

30, 60 ёки 100 қобиқ билан қопланган таблеткадан бураладиган полиэтилен қопқоғи ва фольгали химоя қалпоқчаси бўлган полиэтилен флаконда. Флаконга ёрлиқ ёпиштирилади, флакон полиэтилен плёнка билан қопланади ва қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.

Яроқлилик муддати: 5 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Сақлаш шароити:

Қуруқ жойда, 100С дан 300С гача ҳароратда.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365