Skip to main content

Калий Хлорид

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАЛИЙ ХЛОРИД

KALII CHLORIDI

 

Препаратнинг савдо номи: Калий хлорид

Таъсир этувчи модда (ХПН): калий хлориди

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: калий хлориди – 40 мг;

ёрдамчи моддалар: декстроза моногидрати – 334 мг, хлорид кислотасининг 1 М эритмаси – рН 3,0-4,0 гача, инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ рангсиз ёки оч-сариқ рангли суюқлик. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: Минерал препаратлар, микроэлементлар.

АТХ коди: В05ХА01

 

Фармакологик хусусиятлари

Калий асосий ҳужайра ички ионидир. Препарат организмда сув-электролит мувозанатини меъёрлаштиради, калийнинг танқислигини тўлдиради. Кўпчилик цитоплазматик ферментларини фаоллаштиради, ҳужайра ички осмотик босимини, оқсил синтезини, аминокислоталарни ташилишини, нерв импульсларини ўтказилишини бошқаради, мушак дистрофиясида, миастенияда скелет мушакларини қисқаришини яхшилайди. Калий ионлари ЮҚС камайишини чақиради, қисқарувчанлик фаоллигини пасайтиради, миокарднинг ўтказувчанлигини, автоматизмини ва қўзғалувчанлигини камайтиради. К+ кичик дозаларда коронар қон томирларни кенгайтиради, юқори дозаларда – торайтиради. Калий ацетилхолиннинг миқдорини ошишига ва марказий нерв тизимининг симпатик бўлимини қўзғалишига ёрдам беради. Ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Калийнинг даражасини ошиши юрак гликозидларининг юракка токсик таъсирини ривожланиши хавфини камайтиради. Буйрак усти безларини рағбатлантиради ва улар томонидан эпинефринни чиқарилишини оширади.  

 

Қўлланилиши

– қандли диабет, давомли диарея, қусиш, айрим диуретикларни қўллаш (тиазидли, тиазидсимон, халқали), глюкокортикостероидлар, юрак гликозидлари, гепотензив препаратлар билан даволаш фонида пайдо бўлган гипокалиемияни даволаш ва олдини олиш;

– дигиталис интоксикациясини даволаш ва олдини олиш;

– келиб чиқиши турли бўлган аритмиялар (электролит бузилишлари ва мутлоқ ёки нисбий гипокалиемия билан боғлиқ бўлган);

– миокард инфаркти бўлган беморларда (ўткир даврда) аритмияни олдини олиш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига оқим билан ёки томчилаб юборилади. 

50 мл 40 мг/мл калий хлоридининг эритмаси изотоник эритма олиш учун инъекция учун сувда 10 марта (500 мл гача) суюлтирилади ва вена ичига томчилаб (минутига 20-30 томчи) юборилади. Томчилаб юбориш учун эритма 500 мл натрий хлоридининг изотоник эритмасида ёки 5% ли декстроза эритмасида 2,5 г гача калий хлориди ҳисобидан тайёрлаш мумкин.

 

Ампула билан ишлаш қоидаси

     Расм 1                                      Расм 2                              Расм 3                              Расм 4

 

  1. Блокдан битта ампула ажратилади, ва очишдан олдин чайқатилади.
  2. Ампула корпусини эхтиёткорлик билан махкам ушлаб, дорини ампуладан чиқиб кетишига йўл қўймасдан  қопқоғ  буралади.
  3. Қопқоғи олинганидан сунг дархол шприц ампулага уланади.
  4. Ампулани угирган холда аста секин дори шприц билан тортиб олинади.   
  5. Шприцга игна кийдирилади.  

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, метероизм, абдоминал оғриқлар, меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватида яра пайдо бўлиши, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, ичак перфорацияси ва ичакни тутилиши.

Нерв тизими томонидан: парестезиялар, мушакларнинг кучсизлиги, онгни чалкашиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал қон босимни пасайиши, аритмиялар, ҳатто тўлиқ AV блокадаси пайдо бўлгунича атриовентрикуляр ўтказувчанликни секинлашиши, юракни тўхташи (доза ошириб юборилганида).

Бошқалар: гиперкалиемия, аллергик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг таркибига кирувчи компонентларга ўта юқори сезувчанлик. Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги, тўлиқ атриовентрикуляр блокада, буйрак усти безларининг етишмовчилиги, калий тежовчи диуретиклар билан ёндош даволаш, гиперкалиемия, метаболик бузилишлар (ацидоз, гипонатриемияли гиповолиемия), меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали касалликлари, ҳомиладорлик ва лактация даври, 18 ёшгача бўлган болаларда (самараси ва хавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Юрак гликозидларининг эритмалари билан фармацевтик мутаносиб (уларнинг ўзлаштирилишини яхшилайди). Аритмияга қарши дори воситаларининг салбий дромо- ва батмотроп таъсирини кучайтиради.

Қутбловчи аралашма таркибида (декстроза ва инсулин билан бирга) миокард инфарктида, эктопик аритмияларда ва юрак гликозидлари билан дозани ошириб юборилишида, юрак ритмини меъёрлашувига ёрдам беради. 

Бета-адреноблокаторлар, циклоспорин, гепарин, калий тежовчи диуретиклар, калий препаратлари, ААФ ингибиторлари, ностероид яллиғланишга қарши воситалар гиперкалиемияни ривожланиш хавфини оширади. Хинидиннинг таъсирини, дизопирамиднинг ножўя таъсирларини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

I-II даражали атриовентрикуляр блокадада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. 

Даволаш даврида қон зардобида калийнинг миқдорини, ЭКГ ни назорат қилиш, гипокалиемияни даволашда кислота-ишқор ҳолатини назорати зарур.

Ўлимга олиб келувчи гиперкалиемия тез ва симптомсиз ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Болаларда калий хлоридини қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши:

Ҳомиладорликда қўллашнинг зарурати бўлганида она учун кутиладиган фойда ва ҳомила учун потенциал хавфни таққослаш лозим.

Лактация даврида эмизишни тўхтатиш масаласи ҳал қилиниши керак.

Тиббиётда қўллаш учун дори препаратини транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига мумкин бўлган таъсири ҳақида маълумотлар.

Автомобилни ва диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа фаолият турларига препаратнинг нохуш таъсири ҳақида хабар берилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: Гиперкалиемия (қон зардобида калий ионларининг концентрациясини 5,5 мэкв/л дан ошиб кетиши) ва қуйидагилар унинг белгилари хисобланади: мушак гипотонуси, оёқ-қўлларнинг парестезияси, атриовентрикуляр ўтказувчанлиги секинлашиши, аритмиялар, юракни тўхташи. Электрокардиограммадаги эрта ўзгаришлар – қон зардобида калий ионлари 5,5-6,5 мэкв/л гача ошганида V2-V4 кўкрак кўрсатгичларида жуда яққол намоён бўлган чўққиси учли ва асоси тор узун Т тишчаси. 

Қуйидагилар ўртача гиперкалиемиянинг (қон зардобидаги калий ионларининг концентрацияси 6,5-8,0 мэкв/л) электрокардиографик белгиларидир: Р тишча амплитудасини камайиши, PQ, QRS оралиғини узайиши, R тишча амплитудасини калталашиши ва экстросистолиялар. 

Гиперкалиемиянинг оғирроқ симптомлари – мушакларнинг фалажи ва юракни тўхташи (ЭКГ даги ўзгаришлар – секинлашган ёки тезлашган идиовентрикуляр ритм, қоринчалар фибриляцияси, асистолия) қон зардобида калий ионларининг концентрацияси 9-14 мэкв/л бўлганида ривожланади.

Даволаш: Ичга ёки вена ичига натрий хлоридининг эритмаси юборилади; вена ичига 1000 мл да 10-20 ТБ инсулин бўлган 300-500 мл декстроза эритмаси; зарурати бўлганида – гемодиализ ва перитонеал диализ ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 4%. 5 мл ёки 10 мл дан нейтрал шиша ампулаларда. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқча ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 дан 250С гача ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

2 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича. 

Улашиш: