Skip to main content

IVF-C

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

IVF-C

Препаратнинг савдо номи: IVF-C

Таъсир этувчи модда (ХПН): одам хорионик гонадотропини

Дори шакли: инъекция учун эритма 1000 ХБ, 5000 ХБ

Таркиби:

Бир флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1000 ХБ ёки 5000 ХБ одам хорионик гонадотропини,

ёрдамчи модда: D-маннитол – 20,0 мг;

эритувчи: натрий хлоридининг стерил изотоник эритмаси.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли лиофилизация қилинган кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гипофиз, гипоталамус гормонлари ва уларнинг аналоги

АТХ коди: G03GA01

Фармакологик хусусиятлари

IVF-C – ҳомиладор аёлларнинг сийдигидан ажратиб олинган, тозаланган одам хорионик гонадотропини (ОХГ) препарати. ОХГ – одам йўлдошидан олинадиган сувда эрувчан полипептид гормондир. ОХГ гипофизнинг ЛГ каби, лютеинловчи таъсир кўрсатади. Шунингдек ОХГ фолликулаларни стимуляция қилувчи фаолликка ҳам эга.

Эркакларда IVF-C андрогенлар синтези учун уруғдонлардаги интерстициал ҳужайраларни (Лейдиг ҳужайраларини) рағбатлантириш учун, аёлларда ҳайз циклининг иккинчи фазасида сариқ тананинг функционал бутунлигини сақлаб туриш ва прогестерон секрециясини рағбатлантириш учун қўлланади.

Сунъий равишда уруғлантирилганда, IVF-C ни фолликулаларни якуний ривожланиши ҳамда матурацияси ва овуляцияни рағбатлантириш учун қўллаш керак. Демак, IVF-C ни Урофоллитропин ёки IVF-M (Менотропин) қўллагандан кейин, фолликула матурациясидан сўнг юбориш керак.

Қўлланилиши

Гипогонадотропик бузилишлар; крипторхизм, гипогонадизм, гипогонадотроп евнухоидизм, сперма астенияси, азооспермия, гипоменорея (узайган фолликуляр фазаси), гиперменорея ёки геморрагик метропатия, хавф туғдирувчи бола ташлаш, оддий аборт, асосий ва иккиламчи аменорея ёки ановулятор циклда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Мушак ичига юбориш учун мўлжалланган.

Крипторхизм, гипогонадизм, гипогонадотроп евнухоидизм:

Агар махсус кўрсатмалар берилган бўлмаса, IVF-C 5000 ХБ ёки 1000 ХБ ни мушак ичига кунора етарли вақт давомида юбориш керак.

IVF-C билан даволаниш вақтида ҳаддан ташқари гонадал ривожланиш ва эрта жинсий етилишдан сақланиш учун синчков назорат ўтказилиши керак ва айниқса назорат ёш пациентларни даволашда талаб этилади.

Сперма астенияси, азооспермия:

IVF-C 5000 ХБ дозада менотропинни 500 ХБ дозаси билан мажмуада, ҳар куни 90-120 кун давомида юбориш керак.

Гипоменорея (узайган фолликуляр фазаси):

IVF-C 1000 ХБ дозада ҳайз кўриш циклини кутилган кунигача ҳар куни бир ҳафта давомида юбориш керак.

Гиперменорея ёки геморрагик метропатия

IVF-C 1000 ХБ дозасини ҳайз кўриш циклининг иккинчи ҳафтаси давомида юбориш керак. Катта дозасини фақат шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ юбориш мумкин.

Хавфли бола ташлаш:

IVF-C 5000 ХБ дозасини дарҳол юбориш керак ва сўнгра дозасини бола ташлаш хавфи йўқолгунича кунига икки марта такрорлаш мумкин. Натижада, дозаси 1000 ХБ гача камайтирилиши ва ҳафтада икки марта юборилиши керак.

Оддий аборт:

IVF-C 5000 ХБ дозасини ҳомиладорликнинг 2-3 ойлари давомида кунора юбориш керак ва 1000 ХБ дозаси навбатдаги 2 ой давомида юборилиши керак.

Асосий ва иккиламчи аменорея ёки ановулятор цикл:

Тухумдонлар гипопитуитаризм томонидан чақирилган ёки тухумдонларни гипофизар гонадотропинга сезувчанлиги пасайган даврда шифокорнинг кўрсатмасига кўра менотропиннинг етарли миқдорини юбориш орқали рағбатлантирилиши керак.

Эстрогеннинг миқдори етарли даражага эришилмагунича юборишни давом эттириш керак. Овуляция IVF-C ни кунига 2000 дозаси навбатдаги 1-2 кун давомида узлуксиз равишда юбориш орқали чақирилиши керак.

Қўллаш бўйича кўрсатмалар

Юбориш (қўллаш) учун тайёрлаш: хорионик гонадотропиннинг 1 флаконини ўрамининг тўпламига кирувчи 0,9% ли стерил натрий хлорид эритмасининг 1 мл да эритиш ва мушак ичига (м/и) дарҳол юбориш керак. Агар тайёрланган эритма ўзида ёд заррачаларни сақласа ёки рангги ўзгарган бўлса, юбориш мумкин эмас. Қолган эритмани ишлатиш мумкин эмас.

Юборишдаги эҳтиёткорликлар

  • Инъекция жойидаги оғриқ мушак ичига юбориш оқибатида бўлиши мумкин.
  • Этанол таъсирида препаратда чўкма ҳосил бўлиши мумкинлиги туфайли, шприцни дезинфекциядан сўнг кўп бўлмаган эритувчи билан чайиш керак.
  • Тайёрланган эритма дарҳол ишлатилиши керак.

Ножўя таъсирлари

Шок: шок жуда кам ҳолларда кузатилиши мумкинлиги туфайли, етарли даражада назорат қилиш керак. Агар юзни қизариши, жиғилдон қайнаши, ҳансираш кузатилса, препаратни қўллашни тўхтатиш ва мувофиқ даволаш ўтказилиши керак.

Аллергия: тошмалар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Психоневрологик тизим: бош айланиши, қўзғалиш, уйқусизлик, депрессия, толиқиш кузатилиши мумкин.

Қон томир тизими: кам ҳолларда қон томирлар тромбози ва бош мия қон томирлар тромбози ривожланиши мумкин.

Узоқ вақт давомида узлуксиз юбориш: гиперсексуаллик, жинсий олатни доимий эрекцияси, акне ва гинекомастия эркакларда кузатилиши мумкин, трахифония, политрихия, клиторизм, акне каби маскулянизация белгилари аёлларда кузатилиши мумкин.

Бошқалар: агар препубертат ёшдаги пациентларни даволаш вақтида эрта жинсий етилиш белгилари ривожланса, препаратни қўллаш тўхтатилиши керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Простата бези карциномаси ёки андрогенларга боғлиқ бошқа неоплазмаси бўлган пациентлар ва ушбу ташхисга шубҳа қилинган пациентлар.
  • Гонадотропинларга олдиндан аллергик реакцияси бўлган пациентлар.
  • Эрта жинсий ривожланган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

IVF-C ни қуйидаги пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак:

  • простатомегалияси бўлган пациентлар;
  • тутқаноқ, мигрень, астма, юрак ёки буйрак касалликлари бўлган пациентлар.

Организмда суюқликни ушланиб қолиши, шишлар пайдо бўлиши кузатилиши мумкин, чунки андрогенлар синтези шунга олиб келади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар IVF-С препарати тухумдонлар фаолиятини рағбатлантирувчи гормон (ФСГ) билан мажмуада ёки ундан кейин буюрилса, тухумдонлар ўсмаси, шишган тухумдонни ёрилиши, асцит, гидроторакс билан кечувчи Meigs синдроми каби кучли реакция ривожланиши мумкин ва бундан ташқари, қонда гормоннинг концентрацияни ошиши ёки қон ивишини ошиши оқибатида тромбоз, мия инфаркти ривожланиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Агар хорионик гонадотропин аёллардаги бепуштликни даволашда тухумдонларни рағбатлантирувчи гормонал терапия билан мажмуада ёки ундан кейин ишлатилса, тухумдонни шиши, шишган тухумдонни ёрилиши, асцит, плевра эффузияси билан кечувчи Meigs синдроми каби тухумдонни ўта қўзғалиши ривожланиши мумкин.

Кўп ҳомилали ҳомиладорликни ривожланиш хавфи мавжуд, бу ҳақида пациентларга эртароқ хабар бериш керак.

Агар пациентда қоринда оғриқ, дискомфорт, қусиш, люмбаго ва бошқалар каби субъектив белгилар мавжуд бўлса, унинг аҳволини текшириш керак.

Агар пациентда тухумдон ўсмаси бўлса, уни ички текширув ёрдамида тасдиқлаш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишдатилмасин.

Чиқарилиш шакли

1000 ХБ: 1, 3, 10, 20 флакон эритувчили флакон билан комплектда.

5000 ХБ: 1, 3, 5, 10, 20 флакон эритувчили флакон билан комплектда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган, салқин жойда, 15°С дан паст ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Улашиш: