Skip to main content

Инфезол® 40

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИНФЕЗОЛ® 40

Препаратнинг савдо номи: Инфезол® 40

Таъсир этувчи модда (ХПН): L-аминокислоталарнинг углеводлар ва электролитлар билан бирга парентерал озиқлантириш учун инфузион эритмаси.

Дори шакли: Инфузион эритма

Таркиби:

бир литрда қуйидагилар сақланади:

фаол компонентлар:   
L-аланин4,00г 
глицин7,00г 
L-агринин4,55г 
L-аспарагин кислотаси2,00г 
L-глутамин кислотаси5,00г 
L-гистидин1,35г 
L-изолейцин2,10г 
L-лизин2,00г 
L-метионин1,75г 
L-лейцин2,75г 
L-фенилаланин3,15г 
L-треонин1,60г 
L-триптофан0,50г 
L-валин2,25г 
аминокислоталар жаъми40,00г 
умумий азот            6,3г 
    
ксилит50,00г 
натрий ионлари40,2ммоль 
калий ионлари25ммоль 
магний ионлари2,5ммоль 
хлорид ионлари43,6ммоль 
ацетат ионлари25ммоль 
назарий осмолярлик:801,8мОсм/л
рН қиймати:5,7-7,0 
титрланадиган кислоталик

(қоннинг рН қийматига ҳисобланганда)

 

 

(қоннинг рН қийматига ҳисобланганда)

 

макс. + 11,6

 

ммоль/л

энергия миқдори (умумий):1551,0кДж/л
ёрдамчи компонентлар:  
натрий дисульфити (12,5 мг SO2 га тўғри келади)0,02г
инъекция учун сув931,00г

 

 

 

 

 

Қўлланилиши

Организм томонидан оқсилларнинг йўқотилишини олдини олиш, даволаш ва суюқлик билан таъминлаш учун (масалан, операциялардан, қон кетишлар, куйишлардан кейин) парентерал озуқа.

Оқсилларнинг юқори сарфида ёки овқат ҳазм қилинишидаги унинг тушишини, сўрилишини ва чиқарилишини бузилишларида, унга юқори эҳтиёж натижасида пайдо бўладиган танқислигини тўлдириш ёки бартараф қилишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратнинг дозаси пациентнинг клиник ҳолати ва унинг аминокислоталарга, электролитлар ва суюқликка бўлган эҳтиёжига (озиқ-овқатнинг таркиби ва касаллик чақирган катаболизмнинг даражасига) қараб ҳисобланади.

Катталар учун:

0,6 дан 1,0 г гача аминокислоталар (суткада тана вазнининг ҳар 1  килограммига 25 мл гача Инфезол® 40).

Моддаларнинг парчаланиши уларнинг синтезидан устун бўлган ҳолатларда:

1,3 дан 2,0 г гача аминокислоталар (суткада тана вазнининг ҳар 1 килограммига 50 мл гача Инфезол® 40).

Болалар учун 3 ёшидан бошлаб 18 ёшгача:

1,0 дан 2,0 г гача аминокислоталар (суткада тана вазнининг ҳар 1 килограммига 50 мл гача Инфезол® 40).

Организмнинг суюқлик ва калорияларга бўлган эҳтиёжи юқорироқ бўлганида, Инфезол® 40 нинг ҳисобланган миқдори электролитлар, глюкоза ва бошқаларни бир вақтда ёки навбатма-навбат юборилиши билан тўлдирилиши мумкин.

Перорал қисман озиқлантириш имкони бўлганида, парентерал равишда организмга тушадиган Инфезол® 40 миқдори, перорал юборилган суюқлик ва калорияларнинг миқдорига мувофиқ камайтирилади.

Кўрсатма:

Инфезол® 40 вена ичига узоқ муддат томчилаб қуйиш ёрдамида юборилади.

Аста-секин юборилганида (вақт бирлигига нисбатан оз миқдорда томчилаб) препаратнинг компонентлари тез юборилганидагига нисбатан яхши ўзлаштирилади.

Ҳаддан зиёд тез қуйилганида ўзлаштираолмаслик реакциялари, шунингдек аминокислоталарнинг мувозанатини бузилиши билан кечувчи аминокислоталарни буйраклар орқали йўқотилиши кузатилиши мумкин.

Буйрак ва жигар етишмовчилигида индивидуал равишда дозалаш талаб қилинади.

 

Қўллашнинг давомийлиги

Қўллаш давомийлиги энтерал ёки перорал озиқлантиришга тўлиқ ўтгунга қадар давом этади.

Давомлироқ қўлланганида марказий венага юборишни таъминлаш тавсия қилинади.

Инфезол® 40 парентерал озиқлантиришнинг фақат компонентларидан бири эканлигини назарда тутиш лозим. Тўлақонли парентерал озиқлантириш учун бир вақтнинг ўзида энергия манбааларини, ўрнини алмаштириб бўлмайдиган ёғ кислоталарини, электролитлар, витаминлар ва микроэлементларни юбориш керак.

Ножўя таъсирлари

Одатда Инфезол® 40 яхши ўзлаштирилади. Жуда кам ҳолларда кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, қалтираш, тана ҳароратини ошиши ва веналар деворининг таъсирлашиши, хусусан ҳаддан ташқари тез юборилганида, бўлиши мумкин.

 

 

Ножўя таъсирлари ҳақида хабарлар

Бирор-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу барча кутилиши мумкин бўлган ножўя таъсирларга, шу жумладан мазкур илова-варақада баён қилинмаган ножўя таъсирларга ҳам тааллуқлидир. Сиз шунингдек ножўя таъсирлар тўғрисида бевосита «Берлин–Хеми АГ» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига Тошкент шаҳри, 100031, Афросиёб кўчаси, 12 «А»  (бизнес-маркази) манзили бўйича хабар беришингиз мумкин. Ножўя таъсирлар ҳақида хабар берган ҳолда Сиз мазкур дори препаратининг хавфсизлиги тўғрисида кўп ахборот тўплашга ёрдам беришингиз мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • эритманинг таркибидаги аминокислоталарга юқори сезувчанлик
  • жигарнинг оғир шикастланишлари
  • аминокислоталар алмашинувининг бузилиши (масалан, фенилкетонурия)
  • қонда кислоталиликни ошиши (метаболик ацидоз)
  • бош-суягининг ўткир жароҳати
  • метил спирти билан заҳарланиш
  • препаратнинг ингредиенти натрий дисульфитига юқори сезувчанлик
  • гиперкалиемия (қонда калийнинг концентрациясини ошиши)
  • шок
  • гипоксия (ҳужайраларни кислород билан етарли таъминланмаслиги)
  • ушбу эритмада сақланувчи электролитларнинг плазмадаги патологик юқори даражаси
  • тахмин қилинган ёки аниқланган юқори даражадаги буйрак етишмовчилиги билан кечувчи патологик ҳолатларда. Инфезол® 40 ни фақат етарли диурезга эришилганидан кейингина қўллаш мумкин

Инфузион даволаш учун умумий қарши кўрсатмалар:

  • оғир юрак етишмовчилиги
  • ўпканинг ўткир шиши (ўпкаларда суюқликни тўпланиши)
  • гипергидратация (сувга ўта тўйиниш)

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўзаро таъсирлари тўғрисида эмас, балки фақат тўғри келмаслиги ҳақида маълумотлар бор (бошқа дорилар билан бирга қўлланганида ўзлаштираолмаслик).

Микроблар билан ифлосланишнинг юқори хавфи ва аминокислоталарни сақловчи эритмаларнинг номутаносиблиги сабабли, бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Инфезол® 40 билан бирга юборилган тиамин (В1 витамини) парчаланиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратда натрий дисульфити сақланганлиги туфайли якка ҳолларда, хусусан, астмаси бўлган беморларда, қусиш, ич кетиши, масофали хириллашлар, астманинг ўткир хуружлари, онгни-ҳушни бузилишлари ёки шок билан намоён бўлувчи юқори сезувчанлик реакциялари кузатилиши мумкин. Ушбу реакцияларнинг ҳар бири алоҳида ҳолда жуда турлича кечиши ва шунингдек ҳаётга хавф туғдирувчи ҳолатларга ҳам олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, натрий дисульфитини препаратнинг бошқа компонентлари – хусусан, триптофан билан реакция маҳсулотлари – жигарда ёғларнинг кўрсаткичларини, шунингдек плазмада билирубин ва жигар ферментлари кўрсаткичларини ошишини чақириши мумкин.

 

 

 

 

Эхтиёткорлик чоралари:

Зардобдаги электролитларни, қондаги глюкозанинг концентрациясини, кислота-ишқор таркибини ва сув мувозанатини, қон зардобидаги умумий оқсил миқдорини, буйрак ва жигар кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиш лозим.

Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда суюқликнинг катта миқдори юборилганда алохида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Зардобнинг юқори осмолярлигида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак!

Инфезол® 40 да натрий дисульфити сақланиши туфайли, препаратни астмаси бўлганларда қўллаш мумкин эмас, уларда сульфитларга юқори сезувчанлик кузатилади!

Болаларда қўлланиши

2 ёшгача бўлган болаларда аминокислоталарга специфик талаблар бўлганлиги туфайли, 2 ёшгача бўлган болаларга буюриш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланиши:

Ушбу тиббий воситани ҳомиладорлар ёки эмизикли аёлларда қўллаш бўйича синовлар ўтказилмаган. Шу сабабли Инфезол® 40 ҳомиладорлик ёки эмизиш вақтида фақат тўғридан-тўғри кўрсатма бўлганида ва кутилаётган фойда ва бўлиши мумкин бўлган хавф нисбати баҳолангандан кейингина қўлланилиши мумкин.

Кўча харакатида иштирок этиш ва машиналарга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири:

Маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Интоксикация симптомлари:

Дозани ошириб юборилганда ёки эритмани ҳаддан ташқари тез юборилганда кўнгил айниши, қусиш, этни увишиши ва аминокислоталарни буйрак орқали йўқотилиши каби  препаратни ўзлаштираолмаслик реакциялари кузатилиши мумкин.

Ҳаддан ташқари тез юбориш ёки калий сақловчи эритмаларнинг ҳаддан ташқари кўп миқдорини юбориш, хусусан ацидозда ва буйрак етишмовчилигида, гиперкалиемия чиқариши мумкин. Калийнинг зардобдаги хавф туғдирувчи концентрацияси > 6,5 ммоль/л ни ташкил этади.

Гиперкалиемиянинг симптомлари:

мушакларни кучсизлиги, сезувчанликни бузилиши, юрак фаолиятини бузилиши (синусли брадикардия, аритмия, ўтказувчанликни бузилиши, QRS комплексини ҳатто Гис тутами оёқчаларини блокадасигача кенгайиши, ангишвонагул препаратларини қабул қилаётган пациентларда – ЭКГ да Т тишчасини ўткирлашиши, Т тишчасини ўзгариши яширин бўлиши мумкин).

Интоксикацияни даволаш:

Инфузияни дарҳол тўхтатиш.

Осмотик диурез.

Критик ҳолатларда – диализ самаралидир.

Чиқарилиш шакли

Инфезол® 40 ўрамининг ташқи кўриниши ва ўрамининг ичидагиси

Деярли рангсиздан оч-сариқ ранглигача бўлган тиниқ суюқлик, бромбутилкаучукдан тайёрланган, тешиш учун резина тиқин билан беркитилган, рангсиз инфузион шиша флаконда жойлашган.

Флакон полипропилен ва алюминий мажмуавий қопқоқ билан мустаҳкамланган.

Ўрам ўлчами: 250 мл ёки 500 мл.

Муомалада барча ўлчамдаги ўрамлар бўлмаслиги мумкин.

Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати – 2 йил.

Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг дори воситасини ишлатиш мумкин эмас.

Сақлаш шароити

Фақат шикастланмаган флаконлардаги тиниқ эритмаларни ишлатиш мумкин!

Инфезол® 40 флакони очилганидан кейин иложи борича тезроқ ишлатилиши керак.

Инфезол® 40 ёруғликдан ҳимояланган жойда ва 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин!

Музлатилмасин.

Дори воситаси болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Ушбу дори воситаси рецепт бўйича берилади.

Улашиш: