Skip to main content

Индовазин®

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИНДОВАЗИН®

INDOVASIN

Препаратнинг савдо номи: Индовазин®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): индометацин. троксерутин

Дори шакли: сиртга қўллаш учун гель.

Таркиби:

1 г гель қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 30 мг индометацин ва 20 мг троксерутин;

ёрдамчи моддалар: карбомер, динатрий эдетати, натрий бензоати, макрогол 400, изопропанол, диметилсульфоксид, Fresco BM & GD R.08.0932.1 хушбўйи, тозаланган сув.

Таърифи: сариқдан сариқ-жигарранг ранглигача бўлган, бироз товланвчи гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши ва антиревматик воситалар. Сирка кислотаси ҳосилалари. Индометацин мажмуада.

АТХ коди: М01АВ51.

Фармакологик хусусиятлари

Индовазин гель мажмуавий дори воситаси бўлиб, унинг таркибига индометацин ва троксерутин киради.

6-yillik-qizil-jenshen

Индометацин яққол яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва шишга қарши таъсирга эга.

Троксерутин капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайтиради ва веналарнинг тонусини оширувчи таъсир намоён этади.

Терига ишқалаб суртилгандан кейин гель терига ва тери ости тўқималарига осон кириб, яллиғланишни камайтиради ва оғриқни енгиллаштиради.

 

Қўлланилиши

  • Сурункали веноз етишмовчиликни (веналарни кенгайиши) – шиш, оёқлардаги оғирлик ва оғриқ ҳиссини симптоматик даволашда;
  • юзаки тромбофлебит, флебит; флебитдан кейинги ҳолатларда;
  • гемороидал касалликни мажмувий даволашда;
  • юмшоқ тўқималарнинг ревматизми: тендовагинит, бурсит, фиброзит, периартритда;
  • жарроҳлик аралашувларидан кейинги шишларда, контузияларда, бўғимларни чиқишлари, пайларни чўзилишида қўлланади.

 

ТЎҒРИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ

Қўллаш усули ва дозалари

Индовазинни мазкур илова-варақанинг йўриқномаларига мувофиқ қўлланг. Агар бирон-бир нарсага ишонч хосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Препарат сиртга қўллаш учун мўлжалланган.

4-5 см гель шикастланган соҳага кунига 3-4 марта юпқа қилиб енгил ишқаловчи ҳаракатлар билан суртилади. Умумий суткалик миқдори 20 см дан ошмаслиги лозим. Даволаш давомийлиги 10 кундан ошмаслиги лозим.

 

 

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Барча дори препаратлари каби Индовазин гель, гарчи ҳаммада бўлмаса-да, ножўя реакциялар чақириши мумкин.

Маҳаллий реакциялар: Тери томонидан юқори сезувчанлик реакциялари – контакт дерматит, қичишиш, қизариш, тошма, суртилган жойда иссиқлик ва ачишиш ҳисси бўлиши мумкин.

Тизимли реакциялар: Жуда кам ҳолларда тананинг катта соҳаларида давомли қўлланганида ножўя самаралари пайдо бўлиши мумкин;

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар – кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқлар, жигар ферментларининг даражасини ошиши;

Иммун тизими томонидан бузилишлар – ўта юқори сезувчанлик симптомлари (анафилаксия, астматик хуруж, ангиоэдема).

Агар Сизда бирон-бир ножўя реакциялар аниқланса, бу ҳақида даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг. Ушбу ушбу илова-варақада таърифланмаган барча бўлиши мумкин бўлган реакцияларга тааллуқли.

 

ДОРИ ВОСИТАСИНИ ҚЎЛЛАШНИ БОШЛАШДАН ОЛДИНГИ ЗАРУР МАЪЛУМОТЛАР

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг таркибига кирувчи таъсир этувчи моддага ёки бирон-бир ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик;
  • НЯҚВ (ностероид яллиғланишга қарши воситаларга) юқори сезувчанлик;
  • Индовазинни очиқ жароҳатларга, шиллиқ қаватларга, оғиз бўшлиғига, кўз конъюнктивасига суртиш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кортикостероид воситалари билан, уларнинг ульцероген таъсирини кучайтириши мумкинлиги туфайли, бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

Махсус огоҳлантиришлар

14 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия қилинмайди, чунки уларда қўлланилиши мумкинлиги ҳақида етарли тўпланган клиник тажриба йўқ.

Препаратни ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ га анамнезида ёки исботланган юқори сезувчанлиги бўлган шахсларга, бронхиал астма, аллергик ринит ёки бошқа атопик реакциялари бўлган пациентларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Қонда фаол моддаларнинг концентрациясини ошиб кетиши хавфи туфайли, меъда ва ўн икки бармоқ ичак фаол яраси ва жигар ва буйракнинг оғир касалликлари бўлган беморларда препаратни узоқ вақт, айниқса терининг катта соҳаларида қўллашни чеклаш лозим.

Гелни 10 кундан ортиқ қўлланган холларда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражасини лаборатор назоратини ўтказиш лозим.

Пациентларнинг айрим гуруҳлари учун огоҳлантиришлар

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши

Назоратланган клиник тадқиқотларнинг маълумотларини йўқлиги туфайли ҳомиладор ва эмизикли аёлларда Индовазин гелни қўллаш мумкин эмас. Уни фақат фойда/хавф нисбати шифокор томонидан баҳоланганидан кейингина қўллаш мумкин.

Болалар: 14 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия қилинмайди, чунки уларда препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги исботланмаган.

Транспорт воситаларини бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири

Машинани бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Ёрдамчи моддалар тўғрисида маълумот

Индовазин гели ёрдамчи моддалар сифатида натрий бензоати ва диметилсульфоксид сақлайди. Натрий бензоати тери, кўзлар ва шиллиқ қаватларга таъсирловчи самара кўрсатиши мумкин. Диметилсульфоксид терига таъсирловчи самара кўрсатиши мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат маҳаллий қўлланганида дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Узоқ муддатли (10 кундан ортиқ) қўлланилганида пациентни кузатиш тавсия этилади, чунки гепатотоксиклик ва қон қуйилиш белгилари ривожланиши мумкин, лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражасини лаборатор назоратини амалга ошириш лозим.

Беҳосдан ютиб юборилганида оғизда ачшиш ҳисси, сўлак оқиши, кўнгил айниши, қусиш кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда кўрилиши лозим бўлган чоралар – оғиз бўшлиғи ва меъдани ювиш, зарурати бўлганида – симптоматик даволаш.

Кўзга, шиллиқ қаватларга ёки очиқ ярали юзаларга тушганида маҳаллий таъсирланиш – кўз ёшини оқиши, қизариш, ачишиш, оғриқ кузатилади.

Зарур чора-тадбирлар – шикастланган соҳани сув ва физиологик эритманинг катта миқдори билан шикоятлар йўқолгунча ёки камайгунча ювиш.

Чиқарилиш шакли

45 г дан мембранали алюмин тубаларда. Бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 (икки) йил.

Туба биринчи марта очилгандан кейин яроқлилик муддати – 6 ой.

Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: