Skip to main content

Индапамид Лек®

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ЎРАМ ИЛОВА-ВАРАҚАСИ: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

ИНДАПАМИД ЛЕК®

 

Ушбу дори воситасини қўллашдан олдин илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг.

·      Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Сизга уни яна ўқиб чиқишингизга тўғри келиши мумкин.

·      Саволлар пайдо бўлганида шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

·      Ушбу дори шахсан Сизга мўлжалланган ва уни бошқа шахсларга бериб юборманг. Хатто агар уларнинг касаллик симптомлари Сизникига ўхшаш бўлса ҳам, у уларга зарар етказиши мумкин.

·      Агар қандайдир ножўя самаралар оғирлашса ёки Сиз ушбу илова-варақада келтирилмаган ҳар қандай ножўя самаралар сезсангиз, илтимос, шифокорга ёки фармацевтга хабар қилинг.

 

Мазмуни:

  1. Индапамид Лек ўзи нима ва у нима учун қўлланади
  2. Индапамид Лекни қўллашдан олдин
  3. Индапамид Лекни қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Сақлаш шароити

Индапамид Лек® 1,5 мг

ажралиб чиқиши узайтирилган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

индапамид/indapamide

Таркиби

Фаол модда: индапамид.

Ажралиб чиқиши узайтирилган, плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка 1,5 мг индапамид сақлайди.

6-yillik-qizil-jenshen

Ёрдамчи моддалар:

Лактоза моногидрати, повидон, гипромеллоза, сувсиз кремний коллоид, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати, макрогол, титан диоксиди.

Ўрам ичидагиси

Блистерларда чиқарилади. Ўрамда 30 таблетка сақланади.

  1. ИНДАПАМИД ЛЕК ЎЗИ НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ

Индапамид индол ҳалқаси сақлайдиган сульфонамид ҳосиласидир: фармакологик жиҳатдан тиазид диуретиклари гуруҳига яқин туради. Антигипертензив таъсирга олиб келувчи, буйрак кортикал бўлимида натрий реабсорбциясини сусайтиради.

Монотерапия кўринишида индапамид 24 соат давомида антигипертензив самара кўрсатади. Бу самара аҳамиятсиз даражада диуретик самара кўрсатувчи дозаларни қўллаганда кузатилади.

Унинг антигипертензив таъсири артерияларнинг эластик хусусиятини яхшиланишига ва умумий ва артериоляр периферик қон томирлар қаршилигини пасайишига пропорционалдир.

Индапамид чап қоринча гипертрофиясини кичрайтиради.

Тиазид ва тиазидсимон диуретикларнинг дозаси оширилганда антигипертензив самараси платога эришилади, аммо салбий таъсирлари ўсишини бошлайди. Даволаш самара бермаганида дозани ошириш мақсадга мувофиқ эмас.

Бундан ташқари, қисқа, ўртача ва узоқ муддатли индапамидни қўллашда қуйидагилар кузатилади:

  • липид ва углеводлар метаболизмига хатто артериал гипертензияси бор қандли диабети бўлган пациентларда ҳам таъсир қилмайди.

 

Терапевтик қўлланиши

Индапамид Лек эссенциал артериал гипертензияни даволаш учун буюрилади.

  1. ИНДАПАМИД ЛЕКНИ ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН

Индапамид Лекни қуйидагиларда:

  • индапамидга, сульфонамиднинг бошқа ҳосилаларига ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларига аллергияда (юқори сезувчанликда);
  • жигарнинг оғир касалликларида ёки жигар энцефалопатияси деб номланган ҳолатда (бош миянинг дегенератив касаллиги);
  • буйракнинг оғир касалликлари ёки диализ ёрдамида даволанишда;
  • қонда калийнинг даражаси паст бўлганда қабул қилманг.

Алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилинг

Индапамид Лекни қабул қилишдан олдин, агар Сизда:

  • жигар билан боғлиқ муаммолар;
  • юрак билан боғлиқ бошқа муаммолар;
  • буйрак билан боғлиқ муаммолар;
  • илгари ёки биринчи марта пайдо бўлган терининг қуёшга юқори сезувчанлиги (фотосезувчанлик) да;
  • бириктирувчи тўқиманинг тизимли қизил югурик ёки склеродермия каби тизимли касалликларида;
  • подагра;
  • қандли диабет бўлса;
  • туз билан чекланган парҳез ёки калий сақловчи туз ўрнини босувчиларни қўллаганда шифокор билан маслаҳатлашинг.

Шифокор натрийни кам даражасини аниқлаш учун ёки калий ёки кальцийнинг юқори даражасини аниқлаш учун қон таҳлилини ўтказишни буюриш мумкин.

Шифокорга ёки тиббиёт ходимига Индапамид Лекни қабул қилаётганингиз ҳақида хабар беринг, агар:

  • яқинда диарея ёки қусиш;
  • йод сақловчи контраст воситани (қалқонсимон без олди безлари, буйрак ёки меъда каби аъзоларни рентгенологик текширувларда соҳаларни кўзга кўринарли қиладиган модда) юборишни талаб қилувчи тиббий текширув ўтказилганда.

Агар Сиз – спортчи бўлсангиз ва сизда допингни аниқлаш тести ўтказиладиган бўлса, бу ҳақида шифокорга олдиндан хабар беринг, чунки Индапамид Лек допинг мавжудлиги юзасидан тест синамасида ижобий натижалар бериши мумкин.

Бошқа дори воситаларини қўлланилиши

Агар Сиз қабул қилаётган ёки яқинда қандайдир бошқа дори, шу жумладан рецептсиз дорилар қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.

Агар Сиз қуйидаги дорилардан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз, Сиз шифокорга хабар беришингиз керак.

  • ошган артериал босимни даволаш учун бошқа дори воситалар (ААФ ингибиторлари)
  • депрессия, ваҳима, шизофрения каби рухий бузилишларни даволаш учун дорилар (масалан, трициклик антидепрессантлар, антипсихотик препаратлар, нейролептиклар);
  • калийни тежовчи диуретиклар (амилорид, спиронолактон, триамтерен каби) воситалар;
  • аллопуринол;
  • мизоластин (пичан иситмаси ёки аллергияга қарши восита);
  • турли касалликларни, шу жумладан оғир бронхиал астма ва ревматоид артритни даволаш учун кортикостероидлар;
  • аъзолар ва тўқималарни кўчириб ўтказишдан кейин пациентларда тўқималарни ажралиш реакцияларини олдини олиш учун қўлланадиган дорилар (масалан, циклоспорин, такролимус);
  • ракни даволаш учун дорилар;
  • инъекция учун эритромицин (антибиотик);
  • галофантрин (безгакка қарши восита);
  • пентамидин (антибиотик);
  • спарфлоксацин, моксифлоксацин (антибиотиклар);
  • бепридил (стенокардия хуружларини бартараф қилиш учун восита);
  • цизаприд (меъда-ичакка таъсир этувчи восита), дифеманил (йўғон ичак бузилишларига қарши восита);
  • антипсихотик воситалар (фенотиазинлар, бензамидлар, бутирофенонлар);
  • литий препаратлари (васваса ёки депрессияни даволаш учун восита);
  • юрак препаратлари (масалан, дигоксин, дигиталис, хинидин, амиодарон, соталол, прокаинамид);
  • баклофен (кўпчилик склерозларни даволаш учун восита);
  • инсулин ёки метформин каби диабетга қарши дорилар;
  • кальций препаратлари;
  • сургини рағбатлантирувчи (масалан, сано);
  • ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (масалан, ибупрофен) ёки салицил кислотасининг юқори дозаси;
  • инъекция учун амфотерицин В (замбуруғли инфекцияларга қарши восита);
  • тетракосактид (Крон касаллигини даволаш учун восита).

Агар Сиз дорининг номига ишончингиз комил бўлмаса шифокорингиздан сўранг.

Индапамид Лекни овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш

Таблеткаларни эрталаб, бир стакан сув билан қабул қилган афзалроқ.

Таблеткаларни бутунлигича ютиш керак.

Мазкур таблеткаларни тишлаш ёки чайнаш МУМКИН ЭМАС.

Ҳомиладорлик

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, таблеткаларни қабул қилишдан олдин шифокорга бу ҳақида хабар беринг. Индапамид болага таъсир қилиши мумкин, шунинг учун ҳомиладорлик вақтида қабул қилиш учун тавсия этилмайди. Агар Сиз бу дори билан даволаш вақтида ҳомиладор бўлган бўлсангиз, қабул қилишни дарҳол бекор қилинг ва бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Эмизиш

Бу дорини эмизиш даврида қабул қилманг.

Ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Транспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш

Индапамид Лек диққатга таъсир қилмайди. Аммо айрим пациентларда бош айланиши ёки ҳолсизлик, артериал босимни пасайиши билан боғлиқ бўлган реакциялар билан кузатилиши мумкин. Бу ножўя самаралар кўпинча даволаш бошида ва дозани оширгандан кейин ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда механизмларни бошқариш ва улар билан ишлаш қобилияти бузилиши мумкин.

Препаратнинг айрим компонентлари ҳақида маълумот

Таблеткалар лактоза сақлайди. Агар Сизга шифокор Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик борлиги ҳақида айтган бўлса, ушбу дорини қабул қилишдан олдин шифокор билан боғланинг.

  1. ИНДАПАМИД ЛЕКНИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК

Индапамид Лекни доим шифокор кўрсатмаларига аниқ риоя қилган ҳолда қабул қилинг. Агар Сиз бирон бир нарсада ишончингиз комил бўлмаса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Ичга қабул қилиш учун.

Одатдаги доза кунига бир таблетка ҳисобланади.

Таблеткани эрталаб, бир стакан сув билан қабул қилган афзалроқ.

Таблеткаларни бутунлигича ютиш зарур. Таблеткани тишлаш ёки чайнаш МУМКИН ЭМАС. Индапамиднинг юқорироқ дозалари антигипертензив таъсирини кучайтирмайди, аммо салуретик самарасини оширади.

Буйрак етишмовчилиги

Оғир буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлганда) даволаш мумкин эмас.

Тиазидлар ва уларга яқин диуретиклар фақат нормал ёки буйрак фаолиятини бироз бузилишларида тўлиқ самара кўрсатади.

Юқори артериал босимни даволаш, одатда, умрбод давом этади.

Кекса ёшдаги шахслар

Кекса ёшдаги пациентлар нормал ёки буйрак фаолиятини бироз бузилишларда ҳам Индапамид Лек билан даволанишлари мумкин.

Болалар ва ўсмирлар

Индапамид Лекни болалар ва ўсмирларда қўллаш тавсия этилмайди.

Агар Сиз керагидан кўпроқ таблетка қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз (ёки бошқа кимдир) бирдан кўп таблетка ютиб юборган бўлсангиз ёки Сизга бола қандайдир таблеткаларни ютиб юборган бўлиб туюлса, дарҳол “тез ёрдам”ни чақиринг (ўзингиз шифокор билан боғланинг) ёки яқиндаги шифохонанинг қабул бўлимига мурожаат қилинг.

Дозани ошириб юборилиши кўпинча юрак томонидан муаммолар ва организмни сувсизланиши кузатилади. Агар артериал босимни пасайиши (бош айланиши ёки ҳолсизлик каби симптомлар) кузатилса, оёқларни бироз кўтарган ҳолда горизонтал ҳолатни қабул қилиш ёрдам бериши мумкин.

Илова-варақани, қолган таблеткаларни ва ўрамни ўзингиз билан олиб боринг, чунки шифокорлар қандай таблеткаларни қабул қилганингизни билишлари керак.

Агар Сиз Индапамид Лекни қабул қилишни унутган бўлсангиз

Дорини ҳар куни қабул қилиш муҳим, чунки мунтазам қабул қилинганда даволаш яхши натижа беради. Аммо, агар Сиз бир ёки ундан ортиқ дори дозасини қабул қилишни унутган бўлсангиз, кейингисини эслашингиз биланоқ дарҳол қабул қилинг, сўнгра қабул қилишни одатдаги схема бўйича давом эттиринг. Унутилган дозани ўрнини қоплаш учун дозани икки баробар ошириб қабул қилманг.

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАРИ

Барча дорилар каби, Индапамид Лек ҳам, гарчи улар ҳаммада ҳам ривожланмасада, ножўя самаралар чақириши мумкин.

Агар Сиз қуйидаги қандайдир ножўя самараларни сезсангиз дарҳол шифокор билан боғланинг:

  • юз, лаб, оғиз бўшлиғи, тил, кўз ёки томоқ шиши;
  • нафас олишни қийинлашиши;
  • бош айланиши ёки ҳолсизлик;
  • терида, оғизда, кўзларда ва жинсий аъзоларда пуфакчаларни пайдо бўлиши билан кечувчи оғир касалликлар (Стивенс-Джонсон синдроми);
  • тошма, терини қизариши, лаб, кўз ёки оғизда пуфакчалар пайдо бўлиши, терини қипиқланиши, иситма (токсик эпидермал некролиз).

Бу симптомлар, одатда  шифохона шароитида дарҳол даволаш зарур бўлган оғир реакциялардир.

Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар

Тез-тез (100 пациентдан 1-10 нафарида)

  • макулопапулез тошмалар (доғлар ва терини шишиб чиқиши билан кечувчи тошманинг ноёб тури)

Тез-тез эмас (1000 пациентдан 1-10 нафарида)

  • қусиш;
  • терининг қирмизи соҳалари (пурпура).

Кам ҳолларда (10000 пациентдан 1-10 нафарида)

  • бош айланиши;
  • толиқиш;
  • увишиш ёки санчиқни сезиш (парестезия);
  • қабзият;
  • оғизни қуриши;
  • кўнгил айниши.

Жуда кам ҳолларда (100000 пациентдан камида 1 нафарида)

  • панкреатит (қоринда оғриқ билан кечувчи меъда ости безини яллиғланиши);
  • жигар фаолиятини бузилиши;
  • буйрак етишмовчилиги;
  • паст артериал босим (артериал гипертензия);
  • юрак ритмини бузилиши (аритмия);
  • тромбоцитопения (қонда тромбоцитлар сонини камайиши (қон кетиши ва қонталаш хавфини ошиши билан));
  • лейкопения (лейкоцитлар даражасини пасайиши);
  • агранулоцитоз (ёндош кескин иситма, оғир ангина ва оғиз бўшлиғи яраси билан кечувчи жуда оғир қон касаллиги (қонда лейкоцитлар танқислиги));
  • апластик анемия (эритроцитлар етишмовчилиги);
  • гемолитик анемия (эритроцитларнинг паст даражаси);
  • ангионевротик шиш ва (ёки) эшакеми, токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми;
  • гиперкальциемия (қонда кальцийнинг юқори даражаси).

Тез-тезлиги номаълум (тез-тезлиги мавжуд маълумотлар бўйича ҳисобланиши мумкин эмас)

  • жигар энцефалопатияси ривожланиши мумкин (ўсувчи жигар етишмовчилигидаги нейропсихотик бузилишлар);
  • гепатит;
  • хушдан кетиш;
  • “пируэт” типидаги қоринчалар тахикардияси (летал ҳолат бўлиши мумкин);
  • ЭКГ да QT интервалини узайиши;
  • жигар ферментларини даражасини ошиши;
  • қонда калий даражасини кескин пасайиши;
  • қонда паст натрий даражаси;
  • сийдик кислотаси ва глюкозанинг қондаги даражасини ошиши.

Агар қандайдир ножўя самараларни оғирлашиши ёки Сиз ушбу илова-варақада келтирилмаган ножўя самараларни сезган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.

  1. САҚЛАШ ШАРОИТИ

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин. Намликдан ҳимоялансин.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач, таблеткаларни қабул қилманг. Яроқлилик муддатининг санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади. Дори воситасини канализация ёки уйдаги чиқиндиларга ташлаб юборманг. Ортиқча дорилардан қутилиш чораларини фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоялаш учун муҳим.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш: