Skip to main content

Индометацин сиртга қўллаш учун суртма

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ИЛОВА-ВАРАҚА

(пациентлар учун маълумот)

дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича

ИНДОМЕТАЦИН

 

Препаратнинг савдо номи: Индометацин

Таъсир этувчи модда (ХПН): индометацин/indometacin/

Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма 100 мг/г.

Таркиби:

Ҳар бир туба (40 г) қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: индометацин – 4,0 г;

ёрдамчи моддалар: диметилсульфоксид, мочевина, макрогол 400, макрогол 1500, пропиленгликоль, левоментол, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, тозаланган сув.

Таърифи: оч-сариқдан тўқ-сариқ ранглигача бўлган специфик ментол ҳидли, бир хил консистенцияга эга суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши воситалар. Индометацин.

АТХ коди: М02АА23.

6-yillik-qizil-jenshen

 

Қўлланилиши

Пайлар, боғламлар, мушаклар ва бўғимларнинг травма билан боғлиқ (чўзилиши, чиқиб кетишлари натижасидаги, юкламалар ва лат ейишлардан кейин) бўлган яллиғланишлари.

Юмшоқ тўқималарнинг яллиғланишини локал шакллари: тендовагинит, тендинит, «елка-қўл» синдроми, бурсит.

Миалгия, радикулит (ишиас, люмбаго).

Таянч-ҳаракат тизимининг, чаноқ – сон ва майда умуртқалараро бўғимларнинг дегенератив касалликларидан ташқари, яллиғланиш ва дегенератив касалликлари (деформацияланувчи остеоартроз, ревматик артрит, псориатик артрит, ревматоид артрит, қўл-елка периартрити, анкилозловчи спондилоартрит).

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга. Оғриқли бўғимларга ёки тананинг соҳаларига суткада 3-4 марта қўйилади, ишқалаб терига сингдирилади. Катталар учун тубадан сиқиб чиқариладиган суртманинг умумий миқдори 15 см дан, болалар учун – 7,5 см дан ошмаслиги керак. Окклюзион боғловларни ишлатиш тавсия қилинмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: терини қичишиши ва гиперемияси, аппликация қилинган жойда тошма, терини қуруқлиги, ачишиши, узоқ муддат қўлланганида – тизимли кўринишлар. Якка холларда – псориазнинг зўрайиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик (III уч ойлиги – катта юзаларга суртиш учун), суртиш тахмин қилинаётган жойда тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши, болалар (1 ёшгача бўлган).

Эҳтиёткорлик билан

Болалар (6 ёшгача), бронхиал астма, бурун ва бурун олди бўшлиқларининг қайталанувчи полипози ва ацетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни ўзлаштираолмасликни (шу жумладан анамнездаги) тўлиқ ёки нотўлиқ бирга қўшилиши, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги (зўрайиш босқичида), қон ивишини бузилишлари (шу жумладан гемофилия, қон кетиш вақтини узайиши, қон кетишларига мойиллик), ҳомиладорлик (I ва II ойликлари), лактация даври.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аҳамиятсиз тизимли сўрилиши туфайли, бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирининг эҳтимоли кам.

 

Махсус кўрсатмалар

Суртмани фақат терининг шикастланмаган соҳаларига суртиш керак, кўзга ёки шиллиқ қаватларига тушишдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишининг кўринишлари (асосан меъда-ичак йўллари томонидан: иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, оғриқ, қон қуйилиши) фақат терининг катта майдонига узоқ муддат қўлланганида жуда кам кузатилиши мумкин.

Кўзга, шиллиқ қаватларга ёки очиқ жароҳатларга тушганида маҳаллий таъсирланиш – кўз ёшини оқиши, қизариши, ачишиш, оғриқ кузатилади.

Чоралар – шикастланган соҳани тозаланган сув ёки физиологик эритма билан шикоятлар камайгунича ёки йўқолгунича яхшилаб ювиш.

 

Чиқарилиш шакли

40 г дан алюмин тубаларда. Ҳар бир туба илова-варақа билан бирга қутида.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365