Skip to main content

Индометацин ректал шамчалар

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИНДОМЕТАЦИН

INDOMETACINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Индометацин

Таъсир этувчи мода: индометацин

Дори шакли: ректал шамчалар

1 ректал шамчани таркиби:

фаол модда: индометацин 50 мг ёки 100 мг

ёрдамчи модда: витепсол – 2,0 г массали суппозиторий олиш учун етарли миқдорда.

Таърифи: оқ ёки сариғиш тусли оқ рангли торпедосимон шаклли суппозиторийлар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

АТХ коди: М02АА23

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Индолсирка кислотасининг ҳосиласи. Яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи ва оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми простагландинларнинг (ПГ) (яллиғланиш, оғриқ ва иситманинг патогенезида муҳим ахамиятга эга бўлган), шунингдек бошқа яллиғланиш омилларининг синтезини сусайиши билан боғлиқ. Келиб чиқиши ревматик ва норевматик бўлган оғриқ синдромининг сусайишини ёки йўқолишини, тонгги танглик ва бўғимларнинг шишининг камайишини чақиради, ҳаракатлар ҳажмини ошишига ёрдам беради. Операциялар ва жароҳатлардан кейин пайдо бўлувчи яллиғланиш жараёнларида, жароҳат ўрнидаги яллиғланиш шишини камайтиради. Бирламчи альгодисменореяда препарат оғриқни пасайтиради ва қон кетишини камайтиради. Тромбоцитлар агрегациясини бостиради. Узоқ муддат қўлланганида десенсибилизацияловчи таъсир кўрсатади.

 

Фармакокинетикаси

Индометацин тўғри ичакдан тез ва тўлиқ сўрилади. Асосан жигарда метаболизмга учрайди, юборилган дозанинг 70% метаболитлар кўринишида буйраклар орқали, 30% – меъда-ичак йўллари орқали чиқарилади. Диализда чиқарилмайди. Кўкрак сутига ўтади.

 

Қўлланилиши

Бўғим синдроми (ревматоид артрит, остеоартрит, анкилозловчи спондилит, подагра), умуртқа поғонасидаги оғриқ, невралгиялар, миалгиялар, юмшоқ тўқималар ва бўғимларнинг травматик яллиғланиши, бириктирувчи тўқиманинг диффуз касалликлари, дисменорея. ЛОР-аъзоларининг инфекцион яллиғланиш касалликларида, аднекситда, простатитда, циститда ёрдамчи восита сифатида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал буюрилади. Катталарга суткада 2-3 марта 1 шамчадан (50 ёки 100 мг) буюрилади. Максимал суткалик доза 200 мг ни ташкил қилади, узоқ муддат қўлланганида 75 мг дан ошмаслиги керак. 14 ёшдан ошган болаларга тана вазнига 1,5-2,5 мг/кг дан буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, меъда-ичакдан қон кетишлар, токсик гепатит, қабзиятлар; артериал гипертензия, юрак ритмининг бузилишлари, суяк кўмигининг гипоплазмияси, апластик анемия, аутоиммун гемолитик анемия, агранулоцитоз, тромбоцитопения, тромбоцитларнинг фаолиятини бузилиши, суюқликнинг тутилиши, гипергликемия, гиперкалиемия, глюкозурия.

Маҳаллий реакциялар: жиғилдон қайнаши, қичишиш, аноректал соҳада оғирлик ҳисси, геморройнинг зўрайиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга (НЯҚВ) юқори сезувчанлик, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, проктит ва келиб чиқиши турли ректал қон кетишлар, юракнинг туғма нуқсонлари (Фалло тетрадаси, ўпка артериясининг атрезияси), тромбоцитопения, ҳомиладорлик ва эмизиш даври; 14 ёшгача бўлган болалар.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Урикозурик препаратлар, гипотензив ва сийдик ҳайдовчи воситаларнинг (салуретиклар) самарадорлигини пасайтиради; билвосита антикоагулянтлар, антиагрегантлар, фибринолитикларнинг таъсирини, минералокортикоидлар, эстрогенлар, бошқа НЯҚВнинг ножўя таъсирини кучайтиради; сульфонилмочевина ҳосилаларининг гипогликемик самарасини кучайтиради.

Парацетамол, циклоспорин, олтин препаратлари билан бирга қўллаш нефротоксик самараларнинг ривожланиши хавфини оширади. Этанол, колхицин, глюкокортикостероидлар қон кетиши билан кечувчи гастроинтестинал асоратларнинг ривожланиши хавфини оширади.

 

Махсус кўрсатмалар

Циклоспорин билан бир вақтда қўлланганида буйракларнинг фаолиятини назорат қилиш керак.

Индометацинни қабул қилиш иложи борича алкоголли ичимликларни истемол қилишдан сақланиш лозим.

Препарат автомобилни бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Индометацин ректал қўлланганида дозани ошириб юборилиши жуда кам учрайди.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, кучли бош оғриғи, бош айланиши, хотирани бузилиши ва дезориентация. Оғир ҳолларда парестезиялар, оёқ-қўлларнинг увишиши, тиришишлар.

Даволаш: симптоматик даволаш, гемодиализ самарасиз.

 

Чиқарилиш шакли

Ректал шамчалар 50 мг ва 100 мг дан контур уяли ўрамларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365