Skip to main content

Хавасгара

Улашиш:
  Reading time 15 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ХАВАСГАРА-50

HAVASGARA-50

ХАВАСГАРА-100

HAVASGARA-100

Препаратнинг савдо номи: Хавасгара-50; Хавасгара-100  

Таъсир этувчи модда (ХПН): силденафил цитрати

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир 50 мг ли таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: силденафил цитрати 71,0 мг – 50 мг силденафилга эквивалент;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, икки асосли кальций фосфати, тозаланган сув;

сирпантирувчи моддалар: тозаланган тальк, магний стеарати, натрий кроскармелоза, сувсиз кремний диоксиди;

плёнка қобиғи: Индигокармин бўёвчиси.

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир 100 мг ли таблетка қуйидагиларни сақлайди:

6-yillik-qizil-jenshen

фаол модда: силденафил цитрати 142,0 мг – 100 мг силденафилга эквивалент;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, икки асосли кальций фосфати, тозаланган сув;

сирпантирувчи моддалар: тозаланган тальк, магний стеарати, натрий кроскармелоза, сувсиз кремний диоксиди;

плёнка қобиғи: Индигокармин бўёвчиси.

Таърифи:

Хавасгара-50: учбурчак шаклли, мовий рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар, таблетканинг бир томонида «50» гравировкаси мавжуд.

Хавасгара-100: учбурчак шаклли, мовий рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар, таблетканинг бир томонида «100» гравировкаси мавжуд.

Фармакотерапевтик гуруҳи: эректил дисфункцияни даволаш учун қўлланадиган восита.

АТХ коди: G04BE03

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Хавасгара – эректил дисфункцияни даволаш учун қўлланадиган препарат. Жинсий қўзғалишда препарат жинсий олатга қон оқимини кучайиши ҳисобига пасайган эректил фаолиятни яхшилайди. Препаратнинг самарадорлигини асосий шарти бўлиб жинсий рағбатланиш ҳисобланади.

Жинсий олат эрекциясини физиологик механизми жинсий рағбатланишда ғовак танадан азот оксидини ажралиб чиқишидан иборат. Азот оксиди циклик гуанозинмонофосфати (цГМФ) нинг даражасини ошиши, ғовак тананинг силлиқ мушакларини бўшашиши ва унга қон оқимини кучайишини чақирадиган гуанилатциклаза ферментини фаоллаштиради.

Силденафил ғовак танадаги цГМФ-специфик фосфодиэстераза-5 (ФДЭ-5) ни кучли ва селектив ингибитори ҳисобланади, у ерда ФДЭ-5 цГМФ ни парчаланишига жавоб беради. Силденафилни эрекцияга нисбатан самараси переферик характерга эга. Силденафил одамдаги изоляцияланган ғовак танага бевосита бўшаштирувчи таъсир кўрсатмайди, аммо азот оксидини ушбу тўқимага нисбатан бўшаштирувчи таъсирини жуда кучайтиради. Азот оксиди / цГМФ метаболик жараённи фаоллашувида, бу жараён жинсий рағбатланиш натижасида амалга ошади, ФДЭ-5 ни силденафил томонидан ингибиция бўлиши ғовак танада цГМФ нинг даражасини ошишига олиб келади. Шундай қилиб, силденафил керакли фармакологик самарани чақириши учун жинсий қўзғалиш керак.

Фармакокинетикаси

Тавсия этилган дозалар диапазонида силденафилнинг фармакокинетикаси тўғри чизиғли характерга эга.

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганидан сўнг силденафил тез сўрилади. Мутлоқ биокираолишлиги ўртача 40% (25-63%) ни ташкил этади. Препаратнинг 100 мг дозаси ичга бир марта қабул қилинганидан сўнг эркин силденафилнинг ўртача максимал концентрацияси 18 нг/мл
(38 нМ) ташкил этади ва оч қоринга қабул қилинганида ўртача 60 минут (30-120 минут) давомида эришилади.

Ёғли овқат билан бирга қабул қилинганида сўрилиш тезлиги пасаяди; максимал вақти 60 минутга узаяди, максимал концентрацияси эса ўртача 29% га пасаяди. Бироқ сўрилиш даражаси ишончли даражада ўзгармайди (AUC 11% га пасаяди).

Тақсимланиши

Силденафилни тақсимланиш ҳажми мувозанатли ҳолатда ўртача 105 л ни ташкил этади.

Силденафил ва унинг қонда айланиб юрган асосий N-десметил метаболитини плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 96% ни ташкил этади ва силденафилнинг умумий концентрациясига боғлиқ эмас.

Метаболизми

Силденафил асосан жигарда CYP3A4 (асосий йўл) ва CYP2C9 (иккинчи даражали йўл) изоферментлари таъсирида метаболизмга учрайди.

Силденафилни N-деметилланиши натижасида ҳосил бўлган қонда айланиб юрган асосий фаол метаболити кейинчалик метаболизмга учрайди.

Силденафилнинг метаболити ФДЭ га селектив таъсири бўйича силденафил билан бир хилдир, ФДЭ га нисбатан фаоллиги эса in vitro шароитларида силденафилнинг фаоллигини тахминан 50% ни ташкил этади. Қон плазмасида метаболитининг концентрацияси силденафилнинг концентрациясини тахминан 40% ни ташкил этади.
N-десметил метаболити кейинчалик метаболизмга учрайди; унинг ярим чиқарилиш даври тахминан 4 соатни ташкил этади.

Чиқарилиши

Организмдан силденафилнинг умумий клиренси соатига 41 л га, якуний ярим чиқарилиш даври 3-5 соатга тенг. Силденафил ичга қабул қилинганидан сўнг метаболитлар ҳолида, асосан ахлат (дозасининг тахминан 80%) ва камроқ даражада (дозасининг тахминан 13%) – сийдик билан чиқарилади.

Айрим клиник ҳолатларда силденафилнинг фармакокинетикаси

Кекса ёшдаги (65 ёшдан ошган) соғлом одамларда силденафилнинг клиренси пасайган бўлади, плазмада эркин соғлом модданинг концентрацияси ёш пациентлардаги (18-45 ёш) концентрациясидан тахминан 40% га юқори бўлади.

Енгил даражада бўйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси минутига 50-80 мл) ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси минутига 30-49 мл) ичга 50 мг дозада қабул қилинганидан сўнг силденафилнинг фармакокинетик кўрсаткичлари ўзгармайди.

Оғир даражадаги буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси минутига £ 30 мл) силденафилнинг концентрацияси пасаяди, бу AUC (100%) ва максимал концентрациясини (88%) буйракларнинг фаолияти нормал бўлган шундай ёшдаги пациентлар гуруҳида шундай кўрсаткичларга нисбатан икки марта ошишига олиб келади.

Жигар циррози (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А ва В синфлар) силденафилнинг концентрацияси пасаяди, бу AUC (84%) ва максимал концентрациясини (47%) буйракларнинг фаолияти нормал бўлган шундай ёшдаги пациентлар гуруҳида шундай кўрсаткичларга нисбатан ошишига олиб келади. Жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилиши (Чайлд-Пью шкаласи бўйича С синф) бўлган пациентларда силденафилнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Қўлланилиши

Жинсий алоқа қониқарли даражада бўлиши учун жинсий олат эрекциясига эришиш ёки сақлаб туриш қобилиятини сустлиги билан характерланадиган эрекцияни бузилишини даволаш учун қўлланади. Силденафил фақат жинсий рағбатланиш бўлгандагина самаралидир.

Қўллаш усули ва дозалари

Хавасгара режалаштирилаётган жинсий фаолликдан тахминан 1 соат олдин ичга қабул қилинади. Бир марталик дозаси 50 мг ни ташкил этади. Препаратни самарадорлиги ва ўзлаштирилишига қараб дозаси 100 мг гача оширилиши ёки 25 мг гача пасайтирилиши мумкин. Максимал бир марталик дозаси 100 мг ни ташкил этади. Максимал қабул қилишлар сони суткада 1 мартани ташкил этади.

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги одамларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда қўлланиши

Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30-80 мл) бўлган шахсларда дозалаш тартиби ўзгармайди. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига < 30 мл) бўлган пациентларда силденафилнинг клиренси паст бўлганлиги туфайли, препаратни 25 мг доза билан бошлаш керак. Препаратни самарадорлиги ва ўзлаштирилишга қараб дозани 50 мг ва
100 мг гача ошириш мумкин.

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда қўлланиши

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда силденафилнинг клиренси паст бўлганлиги туфайли, масалан, циррозда Хавасгара препаратини 25 мг доза билан бошлаш керак. Препаратнинг самарадорлиги ва ўзлаштирилишига қараб дозани 50 мг ва 100 мг гача ошириш мумкин.

Бошқа даволаш турларини олаётган пациентларда қўлланиши

Ритонавирдан ташқари, CYP3A4 ингибиторларини қабул қилаётган пациентларга препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси 25 мг ни ташкил этади. Ортостатик гипотензиянинг ривожланиш ҳавфини минималлаштириш мақсадида, α-адренорецепторларнинг блокаторларини қабул қилаётган пациентларнинг ҳолати силденафилни қабул қилишни бошлашдан олдин барқарорлаштирилиши керак.

Хавасгара препарати аёлларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Ножўя таъсирлари

МНТ томонидан: бош оғриғи, қизиб кетиш ҳисси, бош айланиши, уйқусизлик бўлиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспепсия, астения, диарея, қоринда оғриқ, кўнгил айниши бўлиши мумкин.

Суяк-мушак тизими томонидан: арталгия, миалгия, мушаклар тонусини ошиши.

Нафас тизими томонидан: бурунни битиши, фарингит, ринит, синусит, нафас йўллари инфекцияси, нафас фаолиятини бузилиши.

Кўриш аъзолари томонидан: кўришни ўзгариши (енгил даражада ва ўтиб кетувчан; асосан жисмлар рангини ўзгариши, шунингдек ёруғлик сезишни кучайиши ва кўриш ўткирлигини бузилиши), конъюнктивит.

Бошқалар: гриппсимон синдром, инфекцион касалликлар, вазодилатация симптомлари, белда оғриқ, тошма, сийдик чиқариш йўллари инфекцияси, простата безининг фаолиятини бузилиши; якка ҳолларда – приапизм ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • силденафилга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
  • азот оксидини донаторлари, органик нитратлар ёки ҳар қандай шаклдаги нитратларни доимо ёки танаффуслар билан қабул қиладиган пациентларда қўллаш, чунки силденафил нитратларнинг гипотензив таъсирини кучайтиради;
  • препаратни, эрекцияни бузилишини даволаш учун қўлланадиган бошқа препаратлар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди (мажмуавий даволаш самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситаларни силденафилнинг метаболизмига таъсири

Силденафилнинг метаболизми асосан жигарда CYP3A4 (асосий йўл) ва CYP2C9 изоферментларининг таъсирида амалга ошади, шунинг учун ушбу изоферментларнинг ингибиторлари силденафилнинг клиренсини пасайтириши, индукторлари эса силденафилнинг клиренсини мувофиқ равишда оширишлари мумкин.

CYP3A4 ингибиторлари (кетоконазол, эритромицин, циметидин кабилар) билан бир вақтда қўлланганида силденафилнинг клиренсини пасайиши кузатилган.

CYP3A4 ни носпецифик ингибитори бўлган циметидин (800 мг дозада) силденафил (50 мг дозада) билан бир вақтда қабул қилинганида плазмада силденафилнинг концентрациясини 56% га ошишини чақиради.

Силденафилни 100 мг дозада CYP3A4 ни носпецифик ингибитори – эритромицин (эритромицинни 500 мг дан суткада 2 марта 5 кун давомида) билан бир вақтда бир марта қабул қилиш қонда эритромициннинг даражаси доимий даражага эришиши фонида силденафилнинг AUC 182% га ошишига олиб келган.

Силденафил (100 мг дозада бир марта) ва ҳам ОИТВ-протеаза ингибитори, ҳам CYP3A4 ингибитори ҳисобланган саквинавир (1200 мг кунига 3 марта) бир вақтда қўллаганида қонда саквинавирнинг даражаси доимий даражага эришиши фонида қонда силденафилнинг максимал концентрацияси 140% га ошган, AUC 210% га ошган. Силденафил саквинавирнинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир кўрсатмаган.

CYP3A4 изоферментининг кетоконазол ёки итраконазол каби янада кучлироқ ингибиторлари силденафилнинг фармакокинетикасини янада яққолроқ ўзгартириши мумкин.

Силденафил (100 мг дозада бир марта) ва ОИТВ-протеаза ингибитори ва цитохром Р450 изоферментлар тизимининг кучли ингибитори ҳисобланган ритонавир (500 мг дан кунига 2 марта) бир вақтда қўллаганида қонда ритонавирнинг даражаси доимий даражага эришиш фонида қонда силденафилнинг максимал концентрацияси 300% га (4 марта), AUC 1000% га (11 марта) ошган. 24 соатдан кейин қон плазмасида силденафилнинг концентрацияси тахминан 200 нг/мл (фақат силденафил бир марта қўлланганида –
5 нг/мл) ни ташкил этган.

Силденафил, CYP3A4 кучли ингибиторларини олаётган пациентларга максимал дозаларда буюрилганида, силденафилнинг максимал концентрацияси барча пациентларда 200 нМ дан ошган, ва яхши ўзлаштирилган.

Антацид (магний гидроксиди/алюминий гидроксиди) дори воситасини бир марта қабул қилиш силденафилнинг биокираолишлигига таъсир қилмайди.

CYP2C9 изоферментини ингибиторлари (толбутамид, варфарин кабилар) CYP2D6 изоферментининг ингибиторлари (серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар), тиазидлар ва тиазидга ўхшаш диуретиклар, ангиотензинга айлантирувчи ферментнинг ингибиторлари ва кальцийни антагонистлари силденафилнинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайдилар.

Силденафилни бошқа дори воситаларига таъсири

Силденафил цитохром Р450 изоферментлар тизими – 1А2, 2C9, 2C19, 2D6, 2E1 ва 3A4 нинг кучсиз ингибитори (ингибиция коэффициенти 50 > 150 мкмоль) ҳисобланади. Силденафил ушбу изоферментлар субстратларининг клиренсига таъсир қилиш эҳтимоли кам.

Силденафил нитратларнинг гипотензив таъсирини, улар узоқ муддат қўлланганда ҳам, ўткир ҳолатлар бўйича қўлланганида ҳам, кучайтиради. Шу сабабли силденафилни нитратлар ёки азот оксидининг донаторлари билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Гемодинамик кўрсаткичлари барқарор, простата безининг ҳавфсиз гиперплазияси бўлган пациентларда α-адреноблокатор доксазозин (4 мг ва 8 мг) ва силденафил бир вақтда қабул қилинганида систолик/диастолик артериал босимни ўртача қўшимча пасайиши орқа билан ётган ҳолатда мувофиқ равишда 7/7 мм сим.уст., 9/5 мм сим.уст. ва 8/4 мм сим.уст. ташкил этган, турган ҳолатда эса мувофиқ равишда 6/6 мм сим.уст., 11/4 мм сим.уст. ва
4/5 мм сим.уст. ни ташкил этган. Бундай пациентларда бош айланиши кўринишида (хушдан кетмасдан) намоён бўлувчи симптоматик постурал гипотензияни ривожланганлиги юзасидан кам хабарлар берилган. α-адреноблокаторларни олаётган айрим сезгир пациентларда силденафилни бир вақтда қўллаш симптоматик гипотензияга олиб келиши мумкин.

Силденафилни CYP2C9 томонидан метаболизмга учрайдиган толбутамид (250 мг) ёки варфарин (40 мг) билан аҳамиятли даражадаги ўзаро таъсир қилиш белгилари аниқланмаган.

Силденафил 100 мг дозада бир вақтнинг ўзида CYP3A4 нинг субстратлари ҳисобланган саквинавир ва ритонавир каби ОИТВ-протеаза ингибиторларининг фармакокинетик кўрсаткичларига, уларнинг қондаги концентрациялари доимий бўлганида, таъсир кўрсатмаган.

Силденафил 50 мг дозада ацетилсалицил кислотаси (150 мг дозада) билан бирга қабул қилинганида қон кетиш вақтини қўшимча узайишини чақирмаган.

Артериал гипертензияси бўлган пациентларда силденафил 100 мг дозада амлодипин билан ўзаро таъсир қилиш белгилари аниқланмаган. Артериал босимни ўртача қўшимча пасайиши ётган ҳолатда 8 мм сим.уст. (систолик) ва 7 мм сим.уст. (диастолик) ни ташкил этган.

Силденафилни антигипертнзив воситалар билан бирга қўллаш қўшимча ножўя самараларни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Хавасгара препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин юрак-қон томир тизимини текшириш керак.

Жинсий олатни анатомик деформациясида (шу жумладан ангуляция, каверноз фиброз ёки Пейрон касаллигида); приапизмни ривожланишига олиб келувчи касалликларда (ўроқсимон ҳужайрали анемия, кўп сонли миелома, лейкоз, тромбоцитопения); қон кетиши билан кечувчи касалликларда; меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайишида; наслий пигментли ретинитда; юрак етишмовчилиги, ностабил стенокардия, охирги 6 ой давомида ўтказилган миокард инфаркти, инсульт, ҳаёт учун хавф туғдирувчи оғир даражадаги аритмиялар, артериал гипертензия (артериал қон босими 170/100 мм сим.уст. дан ортиқ) ёки артериал гипотензия (артериал қон босими 90/50 мм сим.уст.) да препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Жинсий фаолликни кучайтириш мумкин бўлмаган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Препарат аёлларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Хавасгара автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат 800 мг гача бўлган дозада бир марта қабул қилинганида ножуш кўринишлар силденафил кичикроқ дозаларда қабул қилингандаги нохуш кўринишлар билан бир хил бўлган, аммо кўпроқ кузатилган.

Даволаш: зарурат бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади. Гемодиализ силденафилнинг клиренсини тезлаштирмайди, чунки силденафил плазма оқсиллари билан фаол даражада боғланади ва сийдик билан чиқарилмайди.

Чиқарилиш шакли

Хавасгара-50: 4 таблеткадан блистерда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Хавасгара-100: 4 таблеткадан блистерда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365