Skip to main content

Геволокс плюс

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕВОЛОКС ПЛЮС

GEVOLOX PLUS 

 

Препаратнинг савдо номи: Геволокс плюс

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): глюкозамин сульфати + хондроитин сульфати

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: глюкозамин сульфати (глюкозамин сульфатининг калий хлориди кўринишида) – 500 мг; хондроитин сульфат (хондроитин сульфати натрий кўринишида) – 400 мг;

ёрдамчи моддалар: повидон (PVP-K-30), микрокристалл целлюлоза (Avicel PH 101), кремний диоксиди, натрий кроскармеллоза, магний Стеарати

плёнка қобиғи: гидроксипропилметил целлюлоза, титан диоксиди, тальк, полиэтиленгликоль (PEG 6000), # 1 Lake мовий озуқа бўёвчиси.

Таърифи: узунчоқ шаклли, мовий рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тоғай тўқималари регенерациясини рағбатлантирувчи восита.

АТХ коди: M09AX02

 

Фармакологик хусусиятлари

Глюкозамин ва хондроитин сульфати натрий тоғай тўқимасининг парчаланиш жараёнини олдини олишга ёрдам бериб, бириктирувчи тўқиманинг биосинтезида иштирок этиб тўқима регенерациясини рағбатлантиради. Экзоген глюкозаминни организмга киритиш тоғай матриксини ишлаб чиқарилишини кучайтиради ва носпецифик, шу жумладан ностероид яллиғланишга қарши восита ва глюкокортикостероидлардан ҳимояни таъминлайди. Препарат қисман яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Хондроитин сульфати натрий интакт шаклида сўрилиши ёки алоҳида компонентлар кўринишида сўрилишидан қатъий назар, соғлом тоғай матриксини шаклланиши учун қўшимча субстрат бўлиб ҳизмат қилади. Протеогликанлар ва II тур коллагенларни шаклланишларини рағбатлантиради, шунингдек тоғай матриксини ферментатив парчаланишдан (гиалуронидаза фаоллигини бостириш йўли билан) ва эркин радикалларнинг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади; синовиал суюқликнинг қовушқоқлигини сақлаб туради; тоғайнинг репарация механизмларини рағбатлантиради ва тоғайни парчалайдиган ферментлар (эластаза, гиалуронидаза) фаоллигини бостиради. Остеоартритни даволашда касаллик симптомларини енгиллаштиради ва НЯҚП га эҳтиёжни камайтиради.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганда глюкозаминни биокираолишлиги – 25% (жигар орқали “биринчи ўтиш” самараси ҳисобига).  Хондроитин сульфатнинг биокираолишлиги – 13% ни ташкил қилади.

Тақсимланиши

Тўқималарда тақсимланади: глюкозаминнинг энг юқори концентрациялари жигарда, буйракда ва бўғим тоғайида аниқланади. Қабул қилинган дозанинг тахминан 30% суяк ва мушак тўқимасида узоқ муддат сақланиб қолади.

Чиқарилиши

Глюкозамин асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда, қисман – аҳлат билан чиқарилади. Глюкозаминнинг ярим чиқарилиш даври Т1/2 – 68 соат.

Қўлланилиши

Периферик бўғимлар ва умуртқа поғонасининг остеоартрози.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга катталарга ва 15 ёшдан ошган болаларга 1 таблеткадан кунига 2 марта биринчи 3 хафта давомида, сўнгра кейинги ҳафта ва ойлар давомида 1 таблеткадан кунига 1 марта буюрилади. Камида 6 ой давомида қўлланганда барқарор даволаш самарасига эришилади.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятини енгил бузилишлари– эпигастрийда оғриқ, метеоризм, диарея, қабзият бўлиши мумкин.

Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши.

Бошқалар: аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Буйрак фаолиятини оғир бузилиши;
  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Қон кетишларида ёки қон кетишларига мойилликда, бронхиал астмада, қандли диабетда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Препаратни 15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақидаги клиник маълумотлар йўқ.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўлланганида антикоагулянтлар ва антиагрегантлар таъсири кучайиши мумкин.

Тетрациклинларни сўрилишини оширади, яримсинтетик пенициллинларни таъсирини камайтиради.

Препарат ГКС билан мутаносибдир.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари маълум эмас.

Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган 10 таблеткалар Ал/ПВХ блистерда.

2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: