Skip to main content

Гентаксан

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕНТАКСАН

GENTAXAN

 

Препаратнинг савдо номи: Гентаксан

Дори шакли: сиртга қўллаш учун кукун.

Таркиби:

таъсир этувчи моддалар:

1 флакон, флакон-томчилагич 2 г дан гентаксан сақлайди: гентамицин ва сувсиз моддага қайта ҳисобланганда 0,048 г (48 мг) гентамицин, L-триптофан – 0,028 г (28 мг), рух сульфати гептагидрати – 0,020 г (20 мг), метоксан – 2 г сиғимли флакон массасини ҳосил қилиш учун етарли миқдорда;

1 флакон, флакон-томчилагич 5 г дан гентаксан сақлайди: гентамицин ва сувсиз моддага қайта ҳисобланганда 0,120 г (120 мг) гентамицин, L-триптофан – 0,070 г (70 мг), рух сульфати гептагидрати – 0,050 г (50 мг), метоксан – 5 г сиғимли флакон массасини ҳосил қилиш учун етарли миқдорда.

Таърифи: оқ ёки оч-сарғиш тусли оқ рангли, ҳидсиз аморф кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Химиотерапевтик препаратлар билан мажмуадаги антибиотиклар.

АТХ коди: D06С.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Гентаксан – гентамицин сульфати аминогликозиди, кремний органик сорбенти – полиметилсилоксан (метоксан) ва рухни триптофан билан координацион бирикмасини сақловчи, маҳаллий қўллаш учун таъсири узайтирилган мажмуавий микробларга қарши препаратдир. Гентамицин сульфати – бактерицид самарали кенг таъсир доирасига эга антибиотик, патоген граммусбат микроорганизмлар – Stapylococcus aureus, Streptococcus, Mycobacterium spp. ва грамманфий микроорганизмлар – Pseudomonas aeruginosa, Aerobacter aeruginosa, Escherichia coli, Proteus spp., Klebsiella spp., Serratia spp., Shigella spp., Salmonella spp., Citobacter spp., Providenta spp., Yerinia spp. га нисбатан фаол. Полиметилсилоксан сорбцион-дезинтоксикацион хусусиятларни таъминлайди ва рухтриптофан билан бирга антибиотикнинг антибактериал самарасини кучайтиради ва жароҳатда антибиотикнинг микробларга қарши концентрациясини терапевтик даражада 8 сутка давомида тутиб туради. Гентаксан билан аппликацион даволаш 2-3 суткада жароҳатда микроорганизмлар сонини минимал даражага (1 г да 102-103) камайтиради, гидратация босқичини дегидратация босқичига ўтишини тезлаштиради, бўлиши мумкин бўлган йирингли-септик асоратлар ривожланишини олдини олади. Сорбцион хусусиятлари туфайли препарат микроорганизмларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, тўқималарнинг қуйимолекуляр токсик метаболитлари (пируват ва сут кислоталари, перикис бирикмалар, аминокислоталарнинг оксидланиш маҳсулотлари, полипептидлар, липидлар ва бошқалар), фибринни дегидратация маҳсулотларини ўзига сингдиради. Гентаксан препаратининг таъсир механизми фақат микроорганизмларнинг оқсил синтезини сусайтириш эмас, балки мажмуалар ҳосил қилиш натижасида хужайра деворининг липид қаватини бузиш билан ҳам боғлиқ. Гентаксан антибактериал хусусиятлари, дренажловчи ва шишга қарши таъсири, жароҳатда микроциркуляция, газлар алмашинуви, рН муҳитини нормаллаштириш натижасида маҳаллий ва умумий интоксикация кўринишларини камайтиради. Бу жароҳатдан тўқималар экссудацияси ва парчаланиш маҳсулотларидан тозаланиши, маҳаллий яллиғланиш реакцияларини йўқолиши, грануляцион тўқима ўсишини рағбатлантирилиши, ярани битиш жараёнларини яхшиланиши, келлоид чандиқлар ҳосил бўлишини олдини олишга ёрдам беради. Гентаксан шунингдек куйишларда жароҳатларни тозалайди, уларни даволашда яллиғланиш реакцияларини камайтиради, тўқималар парчаланишини олдини олиб, чуқур куйишлар майдонини камайтиради, чуқур куйишларда грануляцион қоплам шаклланиши ва юзаки куйишларда эпителизацияни тезлаштиради, жароҳатларни аутодермопластикага сифатли тайёрлашга ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Гентаксан маҳаллий қўллаш учун препарат ҳисобланганлиги сабабли фармакокинетикаси ўрганилмаган, фақат юзаки таъсир қилади ва резорбтив самарага эга эмас.

Қўлланилиши

Препаратга сезгир қўзғатувчилар билан инфекцияланган қуйидаги жароҳатларни даволашда қўлланилади:

  • инфекцияланган жарроҳлик жароҳатлари (операциядан кейинги йиринглаш, флегмона, абсцесс);
  • турли локализацияли ва генезли травматик инфекцияланган жароҳатлар;
  • сурункали веноз етишмовчилиги, облитерацияланувчи атеросклероз, оёқларнинг юзаки веналари тромбофлебитлари фонида пайдо бўлувчи трофик яралар;
  • II ва III А –III Б даражадаги куйишлар;
  • сарамасли яллиғланишнинг турли шакллари;
  • ётоқ яралар;
  • регенератив жараёнлар пасаядиган турли касалликлари (қандли диабет, иммунотанқислик, нурдан шикастланиш) бўлган пациентлардаги жароҳатлар;
  • катта ҳажмли йирингли жараёнларда сепсисни олдини олиш;
  • келлоид чандиқлар ҳосил бўлишини олдини олиш.

Қўллаш усули ва дозалари

Гентаксан маҳаллий, жароҳатларни тўлиқ битишигача бўлган даволаш даври давомида қўлланади. Бошланғич босқичда (1-5 кун) боғламлар суткада 1-2 марта алмаштирилади, яллиғланиш жараёнлари камайгандан, жароҳатни йирингли-некротик массалардан тозалангандан, грануляцияни пайдо бўлиши ва жароҳат эпителизациясидан кейин – 1-2 сутка давомида 1 марта алмаштирилади. Гентаксанни жароҳатга синчковлик билан жарроҳлик ишлови берилганидан, антисептиклар эритмалари билан ювилганидан ва албатта қуритилганидан кейин жароҳат юзасини бир текис (0,5-1 мм) қават билан қоплаши ҳисоби билан жароҳат юзасига қопқоқни ечиб, тиқин-томчилагич (тешик тиқинда) орқали қўлланади. Катта хажмли шикастланишларда, масалан куйишларда бир вақтнинг ўзида 8-12 г препаратни қўллаш мумкин. Гентаксанни қўллашдан кейин умумий қоидаларга мувофиқ дренажланади ва боғлам қўйилади. Тарқалган жароҳат нуқсонларида докали салфетка билан сийрак тампонлашга йўл қўйилади. Жароҳатдаги ажралмалар ва боғлам билан Гентаксан препаратини қисман чиқарилишида жароҳатни докали тупфер билан қуритилади ва жароҳатда ҳеч қандай муолажаларсиз юқорида кўрсатилган бир марталик дозада препарат қўшимча қўлланади.

Куйишларни даволашда Гентаксан куйган юзага биринчи 5-6 суткада ҳам ва куйиш қасмоғининг секвестрацияси (15 суткагача) даврида ҳам қўлланади. Бунда препарат жароҳатда асептик боғлам ёрдамида фиксацияланади. Боғламни алмаштириш вақтида Гентаксанни антисептиклар ёки жароҳатлар учун маҳсус шампунлар ёрдамида жароҳат юзасидан бартараф қилиш керак. Препаратни куйган бемор танасининг барча соҳаларида қўллаш мумкин.

Жароҳатга жарроҳлик ишловини беришни тўлиқ хажмда амалга ошириш имкони бўлмаган ҳолларда Гентаксанни шикастланиш майдонига боғлиқ холда 0,5-4 г дозада жароҳат юзасига сепилади ва 24 соатдан ошмайдиган вақтга боғлам қўйилади.

Болалар.

Гентаксанни барча ёшдаги болаларни даволашда қўллаш мумкин, чунки у маҳаллий қўллаш учун препарат ҳисобланади, юзаки таъсир қилади ва резорбтив самарага эга эмас.

Ножўя таъсирлари

Гентаксан препаратини қўллашда препаратнинг таркиби гентамицин сульфатини мавжудлиги билан боғлиқ ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин.

Эритема, эшакеми, контакт дерматит, қичишиш каби аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гентамицин сульфати ва Гентаксан препаратининг таркибига кирувчи бошқа компонентларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гентаксан препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ўрганилмаган, аммо бактерицид самарага эга антибиотиклар билан маҳаллий қўллашда таъсири кучайиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Гентаксанни фақат жароҳатлар юзасига синчковлик билан жаррохлик ишлови берилганидан кейин қўллаш мумкин. Препарат боғламларни ёпишиши ва уларни ечишдаги оғриқни олдини олади. Препаратни маҳаллий қўллашда маҳаллий таъсирлантирувчи таъсирга эга эмас, аммо Гентаксанни кўзга тушишига йўл қўймаслик керак.

Препаратни узоқ вақт қўллаш сезгир бўлмаган микроорганизмлар ҳаддан ташқари ўсишига олиб келиши мумкин.

Препаратни қўллаш фонида таъсирланиш, сенсибилизация ёки суперинфекция ривожланган ҳолларда даволашни тўхтатиш ва тегишли даволашни буюриш лозим.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши бўйича маълумотлар йўқ. Ҳомиладорлик вақтида ёки эмизиш даврида Гентаксан препаратини қўллаш зарурати бўлганида шифокор фойда/хавф нисбатини ҳисобга олиб қўллашни мақсадга мувофиқлиги бўйича тавсиялар бериши керак.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганда препаратни бекор қилишни ва десенсибилизацияловчи даволашни талаб қилувчи аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

2 г ёки 5 г дан кукун шиша флакон-томчилагичда; 2 г дан шиша флаконда; 2 г ёки 5 г дан пластик флаконда.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати.

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: