Skip to main content

ГАМАЛАТЕ В6 (GEMALATE B6) Дориси ҳақида маълумот

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

 

 

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ГАМАЛАТЕ В6

Препаратнинг савдо номи
Гамалате В6

Ҳалқаро патентланмаган номи
Йўқ

Дори шакли
Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби
Қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:
магний глютамат гидробромиди (МГГ) 75 мг
γ-амино мой кислотаси (ГАМК) 75 мг
γ-амино-β-гидрокси мой кислотаси (ГАБОМ) 37 мг
пиридоксин гидрохлориди 37 мг

ёрдамчи моддалар: коллоид кремний диоксиди, повидон, натрий крахмал гликоляти (А тури), магний стеарати, тальк, маккажўхори крахмали;

қобиғи: титан диоксиди (Е 171), акация, енгил магний карбонати, тальк, акрилат кополимери, пропиленгликоль, қанд сиропи, индигокармин (Е 132), карнауб муми.

Таърифи
Зангори рангли қандли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи
Психоаналептиклар. Психостимуляторлар ва бошқа ноотроплар.
АТХ коди N06BX

Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
ГАМК тез сўрилади ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. У Кребс циклига қўшилиш учун трансаминизация ва декарбоксилизация жараёни орқали қаҳрабо кислотасигача метаболизмга учрайди. Бундан ташқари ГАМК ГАБОМ га айланади.
ГАБОМ тез перорал сўрилишга эга ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтиши мумкин. У кенг метаболизмга учрайди ва сийдик ва сўлак орқали тез чиқарилади. Кенг метаболизми 12 соатдан кейин сийдикда дозанинг фақатгинча 1% аниқланганлиги билан тасдиқланади.
Магний глютамат гидробромиди (МГГ) перорал сўрилганидан кейин кенг тизимли тақсимланиш билан қон оқимига тушади.
Пиридоксин гидрохлориди меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Мальабсорбция синдроми бўлган пациентларда сўрилиш даражаси пасаяди. У қон зардобидаги оқсиллар билан боғланмайди.
Пиридоксин гидрохлоридининг резервуари бўлиб жигар ҳисобланади, у ерда у фармакологик фаол пиридоксаль-5-фосфат ва пиридоксаминофосфатга айланади. У жигарда оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайди, бунинг натижасида 4-пиридоксин кислотаси ва бошқа нофаол метаболитлар ҳосил бўлади, улар сийдик билан чиқарилади. Пиридоксин гидрохлоридининг ярим чиқарилиш даври 15-20 кунни ташкил қилади. Бу гемодиализ ёрдамида бартараф этилиши мумкин. Пиридоксин йўлдош орқали киради ва кўкрак сути билан ажралади.

Фармакодинамикаси
Гамалате B6 препаратининг таъсири унинг таркибига кирувчи фаол моддалар: бош мия функцияси тонусини оширувчи аминокислоталар γ-аминомой кислотаси ва γ-амино-β-гидроксимой кислотаси (ГАМК ва ГАБОМ), кучсиз седатив модда – магний глютамат гидробромиди (МГГ) ва B6 витамини коферментнинг таъсирларига боғлиқ. Препарат бош миянинг энергетик ва нейрорегулятор фаоллигини ошишини чақиради. Препарат бош мияга нейробошқарувчи таъсир кўрсатади. Аминокислоталар ва B6 витамини бош мия метаболизмида иштирок этади ва нерв ҳужайраларининг энергетик потенциалини оширади.

Қўлланилиши
Катталар:
Функционал астенияда ёрдамчи восита. Эмоционал лабиллик. Диққатни жамлашни ва хотирани бузилишлари. Депрессия ва астения. Адаптацион қобилиятларни пасайишида қўлланади.

6 ёшдан катта болалар:
Диққатни жамлашни ва таълим олиш қобилиятини пасайиши. Жамиятда, оилада ва мактабда адаптацион қобилиятларни пасайишида қўлланади.

Дозалаш
Катталар: 2 таблеткадан суткада 2 – 3 марта (ҳар 12 ёки 8 соатда).
6 ёшдан катта болалар: 2 таблеткадан суткада 2 – 3 марта (ҳар 12 ёки 8 соатда).

Ушбу дозалар шифокор кўрсатмаси бўйича ўзгартирилиши мумкин.

Қўллаш усули
Ушбу дори воситаси перорал, овқатдан олдин ёки кейин қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари
Диспепсик бузилишлар кузатилиши мумкин.
Агар Сизда ножўя самаралар намоён бўлса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу ҳар қандай кузатилиши мумкин бўлган ножўя самараларни, шу жумладан юқорида санаб ўтилмаганларни ҳам ўз ичига олади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Агар Сиз ҳар қандай бошқа дори воситаларини, ҳатто рецептсиз бериладиган дори воситаларини, айниқса бу препаратлар – уйқу, седатив препаратлар, анксиолитиклар ёки анальгетиклар каби марказий нерв тизими учун депрессантларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Махсус кўрсатмалар
Ушбу дори воситаси қанд сиропи сақлайди. Айрим қандларни ўзлаштираолмасликда ушбу дори воситасини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препарат фақат шифокор кузатуви остида ва фойда/хавф нисбатини эътиборга олиб қўлланади.
В6 витамини кўкрак сути билан ажралади. В6 витамининг юқори концентрациялари кўкрак сути ишлаб чиқарилишини сусайтириши мумкин.
Дори воситасининг автотранспортни ёки бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Автотранспортни ёки бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқарганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг токсиклиги пастлигини эътиборга олиб, ҳатто терапевтик доза тўсатдан ошириб юборилганда заҳарланиш эҳтимоли паст.
Симптомлари – ножўя самараларни кучайиши.
Даволаш – симптоматик.

Чиқарилиш шакли ва ўрами
Қобиқ билан қопланган 10 таблеткадан блистерда. 2 ёки 6 блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, 30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати
5 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.

Ишлаб чиқарувчи:
Феррер Интернасиональ, С.А.
Гран Виа Карлос III, 94, 08028 Барселона, Испания.

Ишлаб чиқариш майдончаси:
Феррер Интернасиональ, С.А.
Хоан Бускайа, 1-9, 08173 Сант Кугат дель Байес (Барселона), Испания.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътироз (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
«PHARMA LINK BUSINESS» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Зульфияхоним кўч., 21А, 100128.
Тел.: +998712446233
vladialex@mail.ru

Улашиш: