Skip to main content

Фуцис® гель

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФУЦИС®  ГЕЛЬ

 

Препаратнинг савдо номи: Фуцис®  гель

Таъсир этувчи модда (ХПН): флуконазол

Дори шакли: маҳаллий қўллаш учун гель

Таркиби:

1 г гель қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: флуконазол ……………….. 5,0 мг.

ёрдамчи моддалар: карбомер 940, пропиленгликоль, бензил спирти, полисорбат 80,
2-октилдодеканол, ароматизатор Delite ва натрий гидроксиди, тозаланган сув.

Таърифи: рангсиз, тиниқ ёки тиниқ бўлмаган, ўзига хос ҳидли бир хил гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар, имидазол ҳосилалари.

АТХ коди: D01AC15

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси 

Флуконазол – замбуруғлар хужайрасидаги стероллар синтезининг кучли ва специфик ингибитори ҳисобланган триазолларнинг янги синфига мансуб замбуруғларга қарши препарат ҳисобланади. Ичга ва вена ичига қўлланилганда замбуруғли инфекцияларнинг айрим турларига нисбатан фаолликни намоён қилган.

Унинг фаоллиги Candida spp. (шу жумладан иммун тизими сусайган ҳайвонлардаги тизимли кандидоз), Criptococcus neoformans (шу жумладан бош мия ички инфекциялари), Microsporum spp. ва Trichophyton spp. каби замбуруғли инфекцияларга нисбатан намойиш қилинган.

Флуконазол иммун тизими нормал ва сусайган ҳайвонларда, ҳайвонлардаги эндемик микозлар, шу жумладан Blastomices dermatitides ва Coccidioides (шу жумладан бош мия ички инфекциялари) ва Histoplasma capsulatum га қарши самарадорлик намоён қилган. Маҳаллий қўллаш учун флуконазол кенг таъсир доирасига эга замбуруғларга қарши препарат ҳисобланади.

Флуконазол дерматомикозлар, тери кандидози ва кепакланувчи темираткини чақирувчи микроорганизмларга (масалан, Microsporum spp., Trichophyton spp., Epidermophyton spp., Candida spp., ва Malassezia furfur ёки Pityrosporum orbiculata) қарши самаралидир.

Флуконазол дерматофитлар, ачитқи ва моғор замбуруғларига қарши самарадорликни намойиш қилган. Флуконазол цитохром Р-450 га боғлиқ замбуруғ ферментларига юқори специфик таъсир кўрсатади. У замбуруғ хужайрасининг мембранасида ланостеролни стеролга, яъни эргостеролга айлантирувчи ланостерол С-14 деметилаза ферментини ингибиция қилади. 

Фармакокинетикаси

Фуцис®  гелнинг фармакокинетик тадқиқотлари флуконазолнинг плазмадаги даражаси жуда паст бўлиб, бу препаратнинг тизимли таъсир этиши деярли мумкин эмаслигини кўрсатган. 

Бундан ташқари, гель ва мой/сув (м/с) типидаги эмульсия билан мажмуаси яхши ўзлаштираолишликка эришишга имкон беради.

Болаларда Фуцис®  гелининг фармакокинетик тадқиқотлари ўтказилмаган, лекин катталардаги шундай тадқиқотлар препаратнинг тизимли сўрилиши жуда камлигини намойиш қилган. Флуконазолнинг кенг тизимли тадқиқотлари болалар ва янги туғилган чақалоқларда, катта пациентларда кузатиладиган ўзлаштираолишликни намоён қилган.

Препаратнинг фототоксиклигини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотлар Фуцис®  гель одам териси томонидан яхши ўзлаштирилишини ва унда фототоксиклик йўқлигини аниқлади, демак препаратни маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши восита сифатида қўллаш мумкин.

 

Қўлланилиши

Фуцис®  гель (флуконазол) дерматофитлар, ачитқи ва моғор замбуруғлари, шу жумладан Tinea pedis, Tinea corporis, Tinea cruris, Tinea versicolor чақирган дерматомикозлар ва Candida чақирган инфекцион касалликларни даволаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш

Фуцис®  гелни (флуконазол) кунига бир марта терининг шикастланган соҳасига ва унинг атрофидаги терига енгил ишқаловчи ҳаракатлар билан суртилади. Мацерациядан сақланиш учун ички соҳаларга гелни оз миқдорда суртиш ва яхшилаб ишқалаш керак.

Соғайиш учун даволаш давомийлиги инфекция қўзғатувчисининг этиологиясига боғлиқ, лекин соғайиш учун кўпчилик пациентлар учун одатда 1-3 ҳафта даволаш етарли бўлади.

Хусусан, резистент шаклларни даволаш учун даволаш давомийлиги 6 хафтагача ошиши мумкин. Даволаш давомийлигини шифокор белгилайди.

Қўллаш усули: маҳаллий қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Қайд этилгунча даврда ўтказилган клиник тадқиқотлар кам ҳолларда терини бироз таъсирланишини кўрсатади. Препаратларни маҳаллий қўллаш, айниқса узоқ вақт қўллаш сенсибилизация феноменини ошишига олиб келиши ва ножўя самараларни чақириши мумкин. Бундай ҳолларда даволашни тўхтатиш ва тегишли даволашни бошлаш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ёки кимёвий тузилиши бўйича унга яқин бошқа бирикмаларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Одатда ҳомиладорлик ва лактация даврида ҳам қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўтказилган клиник тадқиқотлар бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ёки номутаносиблигини аниқламаган. Флуконазол гелни дори препаратлари билан ўзаро таъсири юзасидан махсус тадқиқотлар ўтказилмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни фақат жуда зарур ҳолатларда ва фақат шифокор назорати остида қўллаш керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Флуконазолни қўллаш тажрибаси препарат пациентларнинг транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир этмаслигини кўрсатади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган.

Чиқарилиш шакли

30 г 0,5% Фуцис®  гели бураладиган оқ рангли қопқоқли ламинация қилинган тубаларда,   1 туба тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин, бевосита қуёш нурларидан сақлансин.

Музлатилмасин!

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Улашиш: