Skip to main content

Фосфоглив®

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФОСФОГЛИВ®

FOSPHOGLIV

 

Препаратнинг савдо номи: Фосфоглив®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): глицирризин кислотаси + фосфолипидлар

Дори шакли: вена ичига юбориш эритма тайёрлаш учун лиофилизат

Таркиби:

Бир флакон қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:  

фосфолипидлар (Липоид С 100) – 0,50 г

глицирризин кислотасининг учнатрийли тузи – 0,20 г

ёрдамчи моддалар:

мальтоза – 1,80 г

Таърифи: оқдан то оч-сариқ ранглигача бўлган лиофилизация қилинган масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи:  гепатопротектор восита

АТХ коди: А05ВА

 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий воситадир. Мембраналарни барқарорлаштирувчи, гепатопротектор ва вирусларга қарши таъсир кўрсатади.

Фосфатидилхолин (фосфолипидларнинг асосий компоненти) хужайра ва хужайра ички мембраналарининг асосий структур элементи бўлиб, цитопротекторлик таъсир кўрсатиб, шикастланишда уларнинг структураси ва функциясини тиклаш қобилиятига эга. Оқсил ва липид алмашинувини нормаллаштиради, гепатоцитлар томонидан ферментлар ва бошқа фаол моддаларнинг йўқотилишини олдини олади, жигарнинг функциясини тиклайди, жигарнинг фибрози ва циррози пайдо бўлиш хавфини пасайтириб, бириктирувчи тўқимани шаклланишини ингибиция қилади. 

Глицирризин кислотаси яллиғланишга қарши таъсирга эга, жигар ва бошқа аъзоларда интерферонларни ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш, фагоцитозни ошириши, табиий киллер-хужайраларнинг фаоллигини ошириш ҳисобига вирусларнинг репродукциясини бостиради. Антиоксидант ва мембраналарни барқарорлаштирувчи фаоллиги туфайли гепатопротектор таъсир кўрсатади. Глицирризин кислотаси эндоген кортикостероидларнинг таъсирини кучайтиради, жигарнинг ноинфекцион шикастланишларида яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади.

Терини шикастланишларида компонентларининг мембранани барқарорлаштирувчи ва яллиғланишга қарши таъсири ҳисобига, жараённи тарқалишини чеклайди ва касалликни регрессиясига ёрдам беради.

 

Қўлланилиши

Вирусли гепатит (ўткир ва сурункали), жигарнинг ёғли дегенерацияси (гепатоз), жигарнинг бошқа шикастланишлари (дорили, алкоголи, заҳарли), жигар циррози, интоксикациялар, псориаз, нейродерматит, экземада қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга буюрилади. Вена ичига, кукунни олдиндан 10 мл инъекция учун сувда эритиб юборилади. Вена ичига юборишни аста-секин амалга ошириш керак. 10 мл дан ҳар куни 2 марта эрталаб ва кечқурун 10 кун давомида юборилади, кейинчалик капсулалар кўринишидаги препаратни перорал қабул қилишга ўтилади. Курснинг давомийлиги шифокорнинг тавсиясига кўра оширилиши мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Тери тошмаси пайдо бўлиши мумкин (шахсий юқори сезувчанликда), у препарат бекор қилинганидан кейин йўқолади.

Суткалик дозалар оширилганида натрий ва суюқликнинг тутилиши, шишлар, артериал босимни ошиши, гипокалиемия кузатилиши мумкин. Кўрсатилган симптомлар пайдо бўлганида, уларнинг яққоллигига қараб, препаратнинг дозасини камайтириш ва/ёки суткада 50-100 мг дан спиринолактон буюриш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Флаконнинг ичидагисини бошқа эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас. Эритиш учун фақат инъекция учун сувни ишлатиш керак. Препаратни суюлтириш учун натрий хлоридининг физиологик эритмаси ёки глюкоза эритмасини ишлатиш ман қилинади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Чиқарилиш шакли  

2,5 г дан препарат резина тиқин билан герметик беркитилган, алюмин қопқоқчалар ва устидан ҳимояловчи пластмасса қопқоқчалар билан қопланган ёки мажмуавий қопқоқчалар билан беркитилган шиша флаконларда.

Препарат сақловчи 5 флаконлар 10 мл дан инъекция учун сув сақловчи 5 ампулалар (флаконлар) билан контур уяли ўрамга жойланади.

Бир контур уяли ўрам картон қутига жойланади.

Ёки 5 ёки 10 флаконлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: