Skip to main content

Фосфалюгель

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФОСФАЛЮГЕЛЬ 

PHOSPHALUGEL

 

Препаратнинг савдо номи: Фосфалюгель 

Таъсир этувчи модда (ХПН): алюминий фосфат 

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун гель

Таркиби:

16 г ли пакетчалар 

фаол модда:

20% алюминий фосфати гели 

(2,08 г алюминий фосфатига мос келади) 10,40 г

ёрдамчи моддалар:

70% сорбитол эритмаси 4,480 г

агар–агар 800 0,045 г

6-yillik-qizil-jenshen

пектин 0,087 г

кальций сулфати дигидрати 0,012 г

калий сорбати 0,040 г

апельсин ароматизатори 0,080 г

тозаланган сув 16 г гача

20 г ли пакетчалар 

фаол модда:

20% алюминий фосфати гели 

(2,48 г алюминий фосфатига мос келади) 12,38 г

ёрдамчи моддалар:

70% сорбитол эритмаси 4,286 г

агар–агар 800 0,080 г

пектин 0,10 г

кальций сулфати дигидрати 0,01 г

калий сорбати 0,053 г

апельсин ароматизатори 0,032 г

тозаланган сув 20 г гача

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, апельсин ҳидли гель, аралаштирилгандан кейин гомоген моддага айланади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антацид восита 

АТХ коди: A02AB03.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси 

Кислотани нейтралловчи, ўраб олувчи, адсорбцияловчи таъсир кўрсатади. 

Пепсиннинг протеолитик фаоллигини пасайтиради. Меъда ширасини ишқорлашишини чақирмай, ичидаги кислотали муҳитни физиологик даражада сақлаб қолади. Хлорид кислотасини иккиламчи гиперсекрециясига олиб келмайди. Меъда–ичак йўлларининг шиллиқ қаватида ҳимоя қаватини ҳосил қилади. Овқат ҳазм қилиш йўлларининг ҳамма қисмида токсинлар, газлар ва микроорганизмларни чиқарилишига ёрдам беради, ичак бўйлаб ҳаракатини нормаллаштиради.

 

Қўлланилиши

  • меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги; 
  • секретор фаолияти нормал ёки ошган гастрит; 
  • диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурраси; 
  • гастро-эзофагиаль рефлюкс, рефлюкс–эзофагит, шу жумладан жиғилдон қайнаши, тахир кекириш;
  • ярасиз диспепсия синдроми;
  • функционал диарея;
  • йўғон ичакнинг функционал касалликлари;
  • интоксикация, дори препаратларини, таъсирловчи моддаларни (кислоталар, ишқорлар), алкоголни қабул қилиш оқибатидаги меъда ва ичак бузилишларида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 6 ёшгача бўлган болалар учун 1–2 пакетчадан суткада 2-3 марта ичга қабул қилинади. Даволаш схемаси касалликнинг характерига боғлиқ: гастро–эзофагеал рефлюкс, диафрагма чурраси – дарҳол кечки овқатдан кейин; меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги – овқатдан 1–2 соат ўтгач ва оғриқ пайдо бўлганда дарҳол, гастрит, диспепсия – овқатдан олдин, йўғон ичакнинг функционал касалликлари – эрталаб оч қоринга ва кечқурун. Агар Фосфалюгелни қабул қилиш орасидаги давр давомида оғриқлар қайталанса – препаратни қабул қилиш такрорланади.

6 ойликдан кичик болалар учун – 1/4 пакетча ёки ҳар 6 эмизишдан кейин 1 чой қошиқдан (4 г); 6 ойликдан катталарга – 1/2 пакетча ёки ҳар 4 эмизишдан кейин, 2 чой қошиқдан буюрилади.

Препаратни тоза ҳолда ёки қабул қилишдан олдин ярим стакан тоза сув билан суюлтириб, қабул қилиш мумкин.

 

Қўллаш усули

1-расм. Пакетчанинг ичидагисини бир хил бўлгунича бармоқлар орасида яхшилаб эзинг. 
2-расм. Пакетчани вертикал ушлаб туриб, белгиланган жойдан бурчагини кесинг ёки олиб ташланг.
3-расм. Пакетчадаги тешик орқали гелни бармоқлар ёрдамида эзиб чиқаринг.
4-расм. Гелни тоза ҳолда ёки қабул қилишдан олдин ярим стакан сувда эритиб қабул қилинади. 

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда–қабзият (асосан кекса ёшдаги беморларда, ётиб қолган беморларда).

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Буйрак фаолиятини яққол бузилишлари, препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фосфалюгелни бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўлланганда шифокор билан маслаҳатлашиш лозим, чунки Фосфалюгель айрим препаратларнинг таъсир самарадорлигини пасайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни шифокор кўрсатмасисиз узоқ муддат қўллаш мумкин эмас. Буйрак касалликларида, жигар циррозида, юрак етишмовчилигида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Фосфалюгелни кекса пациентларда ва буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларда тавсия қилинган дозаларда қўлланганда қон зардобида алюминий концентрацияси ошиши мумкин.

Тетрациклин гуруҳи антибиотикларини, темир препаратларини, юрак гликозидларини, Фосфалюгелни қабул қилгандан кейин камида 2 соатдан кейин қўллаш лозим. 

Фосфалюгель қабул қилинганда камдан–кам ҳолларда пайдо бўладиган қабзиятларда ҳар куни истеъмол қилинадиган сув миқдорини ошириш тавсия қилинади.

Препаратни қандли диабет билан хасталанган беморларда қўллаш мумкин.

Препаратни радиоктив элементларни сўрилишини камайтириш учун профилактика мақсадида қўллаш мумкин.

Фосфалюгелни қўллаш рентгенологик текширишларнинг натижаларига таъсир қилмайди. 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни терапевтик дозаларда кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Алюминий ионларини катта миқдори ичак перисталтикасини бостиради. Препарат дозасини ошириб юборилишини даволаш учун сурги воситаларини қўллаш лозим.

 

Чиқарилиш шакли  

Ичга қабул қилиш учун гель.

16 г ёки 20 г дан гель ламинантланган қоғоз, алюмин фольга ва юқори босимга чидамли полиэтилен (ички қавати) юқори ҳароратда пайвандланган кўп қаватли пакетчаларда (саше).

16 г дан ламинантланган плёнка, шу жумладан полиэстер/полиэтилен/алюмин пуркалган/полиэтилен (ички қавати) юқори ҳароратда пайвандланган кўп қаватли пакетчаларда (стиклар).

6 пакетча (стик) ёки 20 пакетча (саше) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. 

 

Сақлаш шароити

25ºС юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: