Skip to main content

Форте Энзим

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФОРТЕ ЭНЗИМ

FORTE ENZYME

 

Препаратнинг савдо номи: Форте Энзим

Таъсир этувчи модда (ХПН): панкреатин

Дори шакли: ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: панкреатин – 192 мг;

ёрдамчи моддалар: буқа сафроси экстракти, гемицеллюлоза, натрий хлориди, лактоза, микрокристалл целлюлоза, тальк, магний стеарати, кремний диоксиди коллоидли, натрий крахмал гликоляти, оқ Opadry OY- 1 N.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ, думалоқ икки томони қавариқ, ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Фермент. 

АТХ коди: А09АА02

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат меъда ости безининг секретор ва жигарнинг сафро ҳайдовчи фаолиятларининг етишмовчилигини компенсацияловчи хусусиятга эгадир. 

Панкреатин таркибидаги амилаза, липаза ва протеаза ферментлари углеводларни, ёғларни ва оқсилларни ҳазм қилинишини енгиллаштиради ва тўлароқ сўрилишига ёрдам беради.

Сафронинг экстракти сафро ҳайдовчи таъсир кўрсатади, ёғларни ҳазм қилинишини енгиллаштиради, меъда ости безидан липазани ажралиб чиқишига ёрдам беради. Гидроцеллюлоза ферменти ўсимлик клетчаткасини парчаланишига ёрдам беради, бу эса ҳазм қилиш жараёнларни янада яхшилаб ичакда газлар ҳосил бўлишини камайтиради.

 

Қўлланилиши 

Меъда ости безининг ташқи секретор фаолияти етишмовчилиги (сурункали панкреатит, муковисцидоз ва бошқалар). Овқатнинг ҳазм бўлишини бузилиши, метеоризм, ич кетиши (диарея) билан кечадиган меъда, ичак, жигар, ўт пуфагининг сурункали яллиғланиш-дистрофик касалликлари, ушбу аъзоларни резекцияси ёки нурлантиришидан кейинги ҳолатларида (мажмуавий даволаш таркибида).

Меъда-ичак фаолияти нормал бўлган пациентларда овқатни ҳазм қилинишини яхшилаш учун, қачонки уларда овқатланиш тартиби бузилганда, чайнаш функцияси нотўғри бўлганда, мажбурий давомли иммобилизация ҳолларида, кам ҳаракатли ҳаёт тарзида.

Қорин бўшлиғи аъзоларни ультратовуш ва рентгенологик текширувларига тайёрлаш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни овқатланиш вақтида ёки кейин чайнамасдан кам миқдордаги сув билан ютиш тавсия этилади.

Катталарга 1-2 таблеткадан бир кунда 3 марта каттароқ дозаларда қабул қилиш шифокор томонидан белгиланади.

Болаларга фақат шифокор томонидан тавсия этилади. Даволаниш бир неча кундан (овқатланиш тартиби бузилиш натижасида бўлган ҳазм қилиш бузилишларида) то бир неча ой ва йилларгача (доимий ўрин босувчи даволаш зарурияти бўлганда) давом этиши мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, ўт кислоталарнинг эндоген синтези камайиши. Узоқ вақт катта дозаларда қўлланилганда гиперурикозурия ривожланиши, қон плазмасида сийдик кислотасини (мочевая кислота) даражаси ошиб кетиши мумкин.

Болаларда катта дозаларда қўлланилганда перианол соҳаси ва оғиз бўшлиғини шиллиқ қаватини таъсирланиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат таркибидаги компонентларга бўлган юқори сезувчанлик, ўткир панкреатит, сурункали панкреатитни зўрайиши, буйрак етишмовчилиги, гепатит, механик сариқлик касаллиги, ўт тош касаллиги, ўт пуфаги эмпиемаси, ичак тутилиши.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Форте Энзим билан бир пайтда қўлланганда ПАСК, сульфаниламидлар, антибиотикларни сўрилиши кучаяди, темир препаратларини сўрилиши камаяди. Кальций карбонат ёки магний гидрооксидини сақловчи антацид воситалари қўлланилганида Форте Энзим самараси камайиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Форте Энзимни ҳомиладорлик давридаги қўллаш бехавотирлиги яхши ўрганилмаган. Қачонки онага бўлган фойда ҳомилага бўлган ҳавфдан юқори бўлсагина қўллаш мумкин.

Муковисцидозда препарат эҳтиёткорлик билан қўлланилади, чунки ишлатилаётган доза истеъмол қилинаётган овқатни таркиби ва миқдорига мос бўлиши керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши 

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, гиперурикозурия, гиперурикемия, перианал таъсирчанлик, фиброз колонопатия (муковицидозда).

Даволаш: препаратни бекор қилиш, гидратация, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар №10 (контур уяли ўрамлар) №50, №100 (банкалар).

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: