Skip to main content

Форсим

Улашиш:
  Reading time 12 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФОРСИМ

FORSIMUM

 

Препаратнинг савдо номи: Форсим

Таъсир этувчи модда (ХПН): Цефепим (гидрохлорид кўринишида).

Дори шакли: Инъекцион эритмани тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларн сақлайди:

Цефепимга қайта ҳисобланганда 0,5 г (0,806 г) ёки 1,0 г (1,612 г) цефепим гидрохлориди.

Таърифи: Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли кристалл кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотик (цефалоспоринлар гуруҳи).

АТХ коди: J01DD

 

Фармакологик ҳусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

IV авлод цефалоспоринлар гуруҳига мансуб антибактериал воситадир. Микроорганизмларнинг ҳужайра девори синтезини бузиб, бактерицид таъсир кўрсатади. Граммусбат ва грамманфий бактерияларга, аминогликозидлар ва/ёки III авлод цефалоспорин антибиотикларига чидамли штаммларга нисбатан кенг таъсир доирасига эга. Кўпчилик бета- лактамазаларнинг гидролизига юқори чидамли ва грамманфий бактериал ҳужайраларга тез ўтади. Бактериал ҳужайраларнинг ичидаги нишон молекуласи бўлиб, пенициллин боғловчи оқсиллар ҳисобланади.

In vivo ва in vitro шароитларда граммусбат аэробларга: Staphylococcus aureus (фақат метициллинга чидамли штаммлари), Steptococcus pneumonie, Steptococcus pyogenes (А гуруҳи), Streptococcus viridans гуруҳи; грамманфий аэроблар: Enterobacter spp., Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Proteus mirabilis, Pseudomonas aeruginosa га нисбатан фаол. 

In vitro шароитда граммусбат аэробларга: Staphylococcus epidermidis (фақат метициллинга сезгир штаммлар), Staphylococcus saprophyticus, Steptococcus agalactiae (В гуруҳи); грамманфий аэроблар: Аcinetobacter lwoffii, Citrobacter diversus, Citrobacter freundii, Enterobacter agglomerans, Haemophilus influenzae (шу жумладан бета-лактамазани ишлаб ишлаб чиқарадиган штаммлар), Hafnia alvei, Klebsiella oxytoca, Moraxella catarrhalis (шу жумладан, бета-лактамазани ишлаб чиқарадиган штаммлари), Morganella morganii, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Providencia stuartii, Serratia marcescens нисбатан фаол (бироқ клиник аҳамияти ноаниқ).

Enterococcus spp. нинг кўпгина штаммлари, шу жумладан Enterococcus faecalis, метициллинга чидамли стафилакокклар, Stenotrophomonas maltophilia (аввал Xanthomonas maltophilia ва Pseudomonas maltophilia сифатида маълум бўлган), Clostridium difficile цефепимга сезгир эмас.

 

Фармакокинетикаси

Биокираолишлиги – 100%. 0,5 г дозада вена ичига ва мушак ичига юборилгандан сўнг максимал концентрацияга эришиш вақти – инфузия охирида мувофиқ 1-2 соатни ташкил қилади. 0,5 г, 1 г ва 2 г дозада мушак ичига юборилганда максимал концентрациясига мувофиқ 14, 30 ва 57 мкг/мл ни, 0,25 г, 0,5 г 1 г ва 2 г дозада вена ичига юборилганда – мувофиқ 18, 39, 82 ва 164 мкг/мл ни, плазмада ўртача терапевтик концентрацияга эришиш вақти – 12 соатни, мушак ичига юборилганда ўртача терапевтик концентрацияси 0,2 мкг/мл, вена ичига юборилганида – 0,7 мкг/мл ни ташкил қилади. Юқори концентрациялар сийдикда, сафрода, перитониал суюқликда, пўрсилдоқ экссудатида, бронхлар шиллиқ секретида, балғамда простата безида, аппендикс ва ўт пуфагида аниқланади. Тақсимланиш ҳажми 0,25 л/кг, 2 ойликдан то 16 ёшгача бўлган болаларда 0,33 л/кг ни ташкил қилади. Плазмада оқсиллар билан боғланиши 20%. Жигар ва буйракларда 15% метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 2 соат, умумий клиренси минутига 120 мл, буйрак клиренси минутига 110 мл ни ташкил қилади. Буйрак орқали (85% – гломеруляр фильтрация йўли билан ўзгармаган ҳолатда), кўкрак сути билан чиқарилади. Гемодиализда ярим чиқарилиш даври 13 соат, узлуксиз перитонеал диализда – 19 соатни ташкил қилади.

 

Қўлланилиши

Цефепимга сезгир бўлган микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари: пневмония (ўрта оғирликдаги ва оғир); Steptococcus pneumonie (шу жумладан бактериемия билан бирга кечган ҳолларда ), Pseudomonas aeruginosa, Klebsiella pneumoniae ёки Enterobacter spp.; Фебрил нейтропения (эмпирик даволаш); Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Proteus mirabilis томонидан чақирилган сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган ва асоратланмаган инфекциялари (шу жумладан, пиелонефрит).

Staphylococcus aureus (фақат метициллинга сезгир штаммлари), Steptococcus pyogenes томонидан чақирилган тери ва юмшоқ тўқималарининг асоратланмаган инфекциялари; Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Pseudomonas aeruginosa, Enterobacter spp. томонидан чақирилган асоратланган интраабдоминал инфекциялар (метронидазол билан мажмуада) да кўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига инфузион тарзда (камида 30 минут давомида) ёки мушак ичига (фақат Escherichia coli чақирган, сийдик чиқариш йўлларининг енгил ва ўртача оғирликдаги асоратланган ёки асоратланмаган инфекцияларда).

Streptococcus pneumoniae (шу жумладан, бактериемия билан бирга кечган ҳолларда), Pseudomonas aeruginosa, Klebsiella pneumoniae ёки Enterobacter spp. томонидан чақирилган пневмонияда (ўртача оғирликдаги ва оғир): 10 кун давомида вена ичига 1- 2 г дан ҳар 12 соатда буюрилади.

Фебрил нейтропения (эмпирик даволаш): 7 кун давомида вена ичига 2 г дан ҳар 8 соатда нейтропения тузалгунича буюрилади.

Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, томонидан чақирилган сийдик йўлларининг енгил ва ўртача оғирликдаги асоратланган ва асоратланмаган инфекцияларида: вена ичига ёки мушак ичига (фақат Escherichia coli чақирилган инфекциялар учун ) 7-10 кун давомида 0,5-1 г дан ҳар 12 соатда буюрилади.

Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Proteus mirabilis, томонидан чақирилган сийдик йўлларининг оғир, асоратланган ёки асоратланмаган инфекцияларида: вена ичига 10 кун давомида 2 г дан ҳар 12 соатда буюрилади. 

Staphylococcus aureus (фақат метициллинга сезгир штаммлари) Streptococcus pyogenes томонидан чақирилган тери ва юмшоқ тўқималарининг ўртача оғирликдаги ва оғир инфекцияларида: вена ичига 10 кун давомида 2 г дан ҳар 12 соатда буюрилади. 

Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Pseudomonas aeruginosa, Enterobacter spp. томонидан асоратланган интраабдоминал инфекцияларда: (метронидазол билан мажмуада): вена ичига 7-10 кун давомида 2 г дан ҳар 12 соатда буюрилади. 

2 ойликдан то 16 ёшгача тана вазни 40 кг гача бўлган болаларда барча кўрсатмаларда (фебрил нейтропениядан ташқари) тавсия этилган дозалаш тартиби – 50 мг/кг ҳар 12 соатда вена ичига; нейтропенияда – 50 мг/кг ҳар 8 соатда буюрилади. Даволаш давомийлиги катталарники билан бир ҳил.

Сурункали буйрак етишмовчилигида дозани инфекциянинг оғирлигига ва креатинин клиренсига (КК) қараб буюрилади: КК минутига 60 мл дан ортиқ бўлганида – 0,5-1-2 г дан ҳар 12 соатда ёки 2 г дан ҳар 8 соатда, КК минутига 30 -60 мл бўлса 0,5-1-2 г дан ҳар 24 соатда, КК минутига 11-29 бўлганида 0,5-1-2 г дан ҳар 24 соатда, КК минутига 11 мл дан кам бўлганида 0,25-0,5-1 г дан ҳар 24 соатда; доимий амбулатор перитонеал диализда 0,5-1-2 г дан ҳар 48 соатда буюрилади. 

Гемодиализда бўлган пациентларда, биринчи куни 1 г юборилади, сўнгра барча инфекциялар учун 0,5 г дан ҳар 24 соатда, фебрил нейтропенияни даволаш учун эса 1 г дан ҳар 24 соатда буюрилади. Гемодиализда бўлган пациентларда препаратни гемодиализ сеанси тугаганидан кейин юборилади; цефепимни ҳар куни бир вақтда юбориш мақсадга мувофиқдир. 

Ёндош сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган болаларда препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ, бироқ, болалар ва катталарда фармакокинетикасининг ўҳшашлигини ҳисобга олиб, сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган болаларда дозалаш тартиби (дозани камайтириш ёки юборишлар орасидаги интервални кўпайтириш) катталардаги дозалаш тартибига ўхшаш бўлади. 

Инфекцион эритмани тайёрлаш

Вена ичига юбориш учун эритмани тайёрлаш учун, препаратни (1,0 г) 10 мл стерил инъекция учун сув, 5% ли декстроза эритмаси, 0,9% ли натрий хлор эритмасида эритилади. Вена ичига инфузия қилиш учун тайёрланган эритмани вена ичига инфузия учун бошқа эритмалар (0,9% натрий хлорид эритмаси, 5% ёки 10% ли декстроза эритмаси, Рингер лактат эритмаси ва 5% ли декстроза эритмаси; максимал концентрацияси 40 мг/мл бўлган эритма) билан аралаштирилади ва камида 30 минут давомида юборилади. 

Мушак ичига юбориш учун эритмани тайёрлаш учун препаратни (1,0 г) 2,4 мл стерил инъекция учун сувда, 0,9% ли натрий хлорид эритмасида, парабен ёки бензил спирти қўшилган инъекция учун бактериостатик сувда, 0,5% ли ёки 1% ли лидокаин гидрохлориди эритмасида эритилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: тери тошмаси (шу жумладан, эритематоз тошмалар) қичишиш, иситма, анафилактоид реакциялар, анафилактоид шок, Кумбс синамасининг сохта мусбат бўлиши, эозинофилия, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан, Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).

Маҳаллий реакциялар: вена ичига юборганда флебитлар, мушак ичига юборилганда гиперемия ва юбориш жойида оғриқ.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, парестезиялар, хавотирлик ҳисси, онгни чалкашиши, тиришишлар, энцефалопатия. 

Сийдик-жинсий тизими томонидан: вагинит.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: буйрак фаолиятини бузилиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, кўнгил айниши, қусиш, қабзиятлар, қоринда оғриқ, диспепсия, сохтамембраноз колит.

Қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, тромбоцитопения, лейкопения, нейтропения, панцитопения, гемолитик анемия, қон кетиши, протромбин вақтини ёки қисман тромбопластик вақтини ошиши.

Нафас тизими томонидан: йўтал.

Юрак-қон тизими томонидан: тахикардия, ҳансираш, периферик шишлар.

Лаборатор кўрсаткичлар: гематокритни пасайиши, протромбин вақтини ошиши, мочевина концентрациясини ошиши, гиперкреатинемия, гиперкальциемия, “жигар” трансаминазалари ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия. 

Бошқалар: томоқда оғриқ, кўкракда оғриқ, таъмни ўзгариши, кучли тер ажралиши, белда оғриқ, астения, суперинфекцияни ривожланиши, орофарингеал кандидоз кузатилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Цефепимга, препарат компонентларига, бошқа цефалоспоринларга, пенициллин, бошқа бета- лактам антибиотикларига ўта юқори сезувчанлик, 2 ойликкача бўлган болалар (вена ичига юбориш учун), 12 ёшгача бўлган болалар (мушак ичига юбориш учун), лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа микробларга қарши дори воситалари ва гепарин билан фармацевтик номутаносиб. Диуретиклар цефепимга буйрак найчаларида секрециясини камайтиради ва қон зардобида унинг концентрациясини оширади, ярим чиқарилиш даврини узайтиради, нефротоксиклигини кучайтиради (нефронекроз ривожланиш хавфи ошади).

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар цефалоспоринлар чиқарилишини секинлаштириб, қон кетиши ривожланиш хавфини оширадилар. Метронидазол эритмаси билан номутаносиб (жарроҳлик аралашувларини ўтказишда инфекцияларнинг профилактикаси учун метронидазол эритмасини юборишдан олдин, инфузион тизимни цефепим эритмасидан ювиб ташлаш лозим). 

Аминогликозидларнинг нефро- ва ототоксиклигини оширади. 

 

Махсус кўрсатмалар

Узоқ муддатли диарея билан кечувчи сохтамембраноз колит юз берганида препаратни қўллаш тўхтатилади ва ванкомицин (ичга) ёки метронидазол буюрилади.

Пенициллинларга аллергик реакцияси бўлган пациентларда кесишган ўта юқори сезувчанлик бўлиши мумкин.

Буйрак ва жигарнинг аралаш оғир етишмовчилигида плазмада препаратнинг концентрациясини мунтазам аниқлаш лозим (креатинин клиренсига қараб, дозага тузатиш киритилади). Давомли даволашда периферик қон, жигар ва буйракнинг функционал ҳолати кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиш зарур.

Аралаш аэроб- анаэроб инфекцияларда қўзғатувчиларнинг идентификациясига қадар анаэробларига нисбатан фаол бўлган дори воситаларининг мажмуасини қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Беморларда олиб ташланган инфекция ўчоғидан менингиал диссеминация юз берса, менингитда шубха бўлса ёки менингит ташҳиси тасдиқланса, ушбу ҳолат учун клиник самарали муқобил антибиотик буюрилиши лозим. 

Кумбс сохта мусбат синамаси, сийдикда глюкоза тести сохта мусбат бўлиши аниқланиши мумкин. 

Эҳтиёткорлик билан: меъда-ичак йўлларининг касалликлари (шу жумладан анамнездаги), асосан колит, регионал энтерит ёки антибиотикни қўллаш оқибатидаги колит, оғир сурункали буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўлланади. 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши: Препаратни ҳомиладорлик вақтида фақат она учун потенциал фойда, ҳомила учун хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Препаратни лактация даврида буюриш зарурати туғилса, эмизишни тўхтатиш лозим.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: Даволаш вақтида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш зарур. 

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симтомлари (сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда кўп пайдо бўлади): тиришишлар, энцефалопатия, нерв мушак қўзғалиши.

Даволаш: гемодиализ ва симтоматик даволаш ўтказилади. 

 

Чиқарилиш шакли 

Инъекцион эритмани тайёрлаш учун кукун. 0,5 г ва 1,0 г дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС юқори бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365