Skip to main content

Фолиевая кислота

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФОЛИЕВАЯ КИСЛОТА

FOLIC АCID

 

Препаратнинг савдо номи: Фолиевая кислота

Таъсир этувчи модда (ХПН): фолат кислотаси

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1 мг ёки 5 мг фолат кислотаси;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, олдиндан желатинланган крахмал, магний стеарати.

Таърифи: 

1 мг дозали таблеткалар: бир қаватли, думалоқ шаклли, оч сариқ рангдан то сариқ ранггача бўлган таблеткалар, юқори ва пастки юзалари ясси, четлари қияли. 

Таблеткалар юзасида бироз нуқтали доғлар бўлишига йўл қўйилади. Синдирилганда лупа остида нисбатан бир ҳил структура кўринади; 

5 мг дозали таблеткалар: бир қаватли, думалоқ шаклли, сариқ рангдан тўқ сариқ ранггача бўлган таблеткалар, юқори ва пастки юзалари ясси, четлари қияли. 

Таблеткалар юзасида бироз киритмалар бўлиши мумкин. Синдирилганда лупа остида нисбатан бир ҳил структура кўринади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антианемик воситалар. Фолат кислотаси ва унинг ҳосилалари.

АТХ коди: В03ВВ01

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси 

Препарат қабул қилингандан кейин фолат кислотаси метаболизмни турли жараёнларида иштирок этувчи, кофермент вазифасини бажарадиган тетрагидрофолатгача тикланади. У мегалобластларни нормал етилиши ва нормобластлар ҳосил бўлиши учун зарур.

Эритропоэзни рағбатлантиради, аминокислоталар (шу жумладан метионин, серин, глицин, ва гистидин), нуклеин кислоталари, пуринлар, пиримидинлар синтезида, холин алмашинувида иштирок этади. Тератоген омилларга нисбатан ҳимоя функциясини бажаради. Бундан ташқари, у йўлдошни нормал етилиши ва фаолият кўрсатишини таъминлашда иштирок этади.

Фолат кислотаси сперматазоидлар етилиши жараёнида катта аҳамиятга эга ва ундан эркаклар бепуштлигини даволашда фойдаланиш мумкин.

Фолат кислотаси танқислигида мегалобласт типдаги қон ишлаб чиқариш ривожланади, ҳомиладор аёлларда бу ҳолат ҳомилада туғма нуқсонлар (нерв найчасининг камчилиги, гидроцефалия) ривожланишига олиб келиши мумкин. Фолат кислотаси танқислигининг энг кўп учрайдиган оқибати шикастланган тўқималарнинг тикланиш қобилиятининг пасайиши ҳисобланади. 

Фармакокинетикаси

Фолат кислотаси меъда-ичак йўлларидан, асосан ўн икки бармоқ ва ингичка ичакдан яҳши ва тўлиқ сўрилади. У барча тўқималарда бир текис тақсимланади, орқа мия суюқлигида кўпроқ тўпланади. Қон плазмасидаги энг юқори даражадаги концентрациясига перорал қабул қилингандан 30 дан 60 минутдан кейин эришади. 

Плазмада глютамин кислотаси билан боғланиб кофермент ҳосил қиладиган фаол модда       5-метилтетрагидрофолатгача метаболизмга учрайди. Жигарда фолат кислотасининг умумий заҳирасининг 50% гача сақланади. Тахминан 70% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. 

Гломеруляр фильтрация йўли орқали сийдикдан чиқарилади. 5 мг доза қабул қилингандан кейин фолат кислотаси сийдикдан 5 соатдан кейин чиқиб кетади.

 

Қўлланилиши

  • Фолат кислотаси танқислиги билан боғлиқ бўлган анемиялар: дори воситалари ва ионлаштирувчи реакция чақирган макроцитлар анемия ва лейкопения; мегалобласт анемия, пострезекцион анемия, кекса ёшдаги пациентлардаги сидеробласт анемия, ичак яллиғланиши касалликлари (Крон касаллиги, носпецифик ярали колит) даги анемиялар; мальабсорбция синдроми (глютенли энтеропатия ёки целиакия), спруни даволаш ва олдини олиш;
  • ҳомиладорликни режалаштирган ва хавф гуруҳидаги аёлларда ҳомилада туғма нуқсонлар: нерв найчасининг нуқсонлари (гидроцефалия, мия чурралари, “бўри оғзи”, “қуён лаби”) ривожланишининг олдини олиш;
  • фолат кислотаси антагонистлари (метотрексат, сульфаметаксазол-триметоприм мажмуаси, тиришишга қарши препаратлар (фенитоин, примидон, фенобарбитал) билан узоқ вақт даволаш;
  • тўлақонли бўлмаган ёки сифатсиз овқатланиш билан боғлиқ бўлган фолат кислотаси танқислиги;
  • сперматогенез пасайиши (олигоспермия) натижасида келиб чиққан эркаклар бепуштлигини даволаш;
  • полиневритлар ва полинейропатиялар, шу жумладан  алкоголь эиологияли.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга қабул қилинади.

Даволаш мақсадида катталар ва эмизикли аёлларга суткада 5 мг гача буюрилади. Даволаш курси 20-30 кунни ташкил этади. 1 ойлик танаффус билан 2-3 курс ўтказиш тавсия қилинади. Препарат узоқ вақт қўлланилганда витамин В12 (цианокобаламин) билан мажмуавий қўллаш тавсия қилинади.

Ҳомиладорликни режалаштираётган ва хавф гуруҳида бўлган аёлларга нерв найчасининг туғма нуқсонларини ҳомилада ривожланишини олдини олиш учун ҳомиладорлик юзага келишидан олдин 4 ҳафта давомида 5 мг дан буюрилади ва ҳомиладорликнинг биринчи уч ойи ичида давом эттирилади.

Тўлақонли бўлмаган ёки сифатсиз овқатланиш билан боғлиқ бўлган фолат кислотаси танқислигини олдини олиш учун-суткада 1-5 мг.

Даволаш курси – 20-30 кун.

1 ойдан кейин даволаш курсини қайта ўтказилиши тавсия қилинади.

Мегалобласт анемияда фолат кислотаси суткада 5 мг дан 4 ой давомида буюрилади.

Спру, макроцитлар анемия, мальабсорбция, ичак яллиғланиш касалликлари, целиакия касалликлари бўлган пациентларга суткада 5-15 мг қабул қилиш тавсия этилади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат яхши ўзлаштирилади.

Меъда-ичак йўллари томонидан: анорексия, кўнгил айниши, қорин дам бўлиши, қабзият, оғизда ачиқ таъм сезиш.

Иммун тизими томонидан: юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан эритема, тошмалар, қичишиш, эшакеми, ҳансираш, анафилактик реакциялар, шу жумладан шок.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.

Фолат кислотаси ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, хафли ўсмалар, хавфли анемиялар, кобаламиннинг даволанмаган танқислиги.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фолат кислотаси қон плазмасида фенобарбитал, фенитоин ва примидон концентрациясини пасайтириши мумкин ва шу орқали эпилептик ҳуружларини келиб чиқиш эҳтимолини оширади.

Хлорамфеникол ва котримаксазол фолат кислотасини метаболизмига таъсир этиши мумкин. Сульфасалазин фолат кислотаси сўрилиш даражасини пасайтириши мумкин. Фолат кислотаси метотрексатнинг токсик ва терапевтик таъсирига таъсир этиши мумкин.

Антибактериал препаратлар фолат метаболизмига таъсир этиши мумкин. Этанол ва аспирин фолат кислотаси чиқарилишини ошириши мумкин. Фолатлар литий самарадорлигини оширади. Азот оксиди фолат кислотасининг ўткир танқислигини чақириши мумкин.

Флюороурацил билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Алюминий ёки магний сақловчи антацид препаратлар фолат кислотаси ўзлаштирилишини камайтириши мумкин, шунинг учун пациентларга антацидларни фолат кислотасини қўллагандан 2 соат кейин қабул қилиш тавсия этилади.

Фолат кислотаси ичакда руҳни сўрилишини камайтириши мумкин.

Фолат кислотаси танқислигини орал контрацептивлар, туберкулёзга қарши препаратлар, алкоголь, фолат кислотаси антагонистлари – пириметамин, триамтерен, триметоприм, сульфаниламидлар чақириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат этиологияси аниқланмаган анемияли пациентларга эҳтиётлик билан буюрилади, чунки фолат кислотаси касаллик гематологик кўрсаткичларини яхшилаб, хавфли анемиялар ташҳисига ҳалақит бериши ва шу орқали неврологик асоратлар кучайишига олиб келиши мумкин. Пернициоз анемияда препаратни фақат цианокобаламин билан бирга қўллаш керак. Қонда цианокобаламин концентрацияси камайиши хавфи бўлгани учун фолат кислотасини юқори дозаларда узоқ вақт қабул қилиш тавсия этилмайди.

Таблеткалар лактоза сақлайди, шунинг учун уни жуда кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштираолмаслик, оғир лактоза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси бор пациентларга қўллаш тавсия этилмайди.

Кекса ёшдаги пациентлар учун узок вақт даволашни ўтказишдан олдин кобаламин сўрилиши тестини ўтказиш керак.

Бу дори воситаси соғлом ҳомиладор аёллар учун мўлжалланмаган , уларга пас дозаларни тавсия этиш мумкин, лекин фолат кислотаси танқислиги бўлган ҳомиладор аёлларга ёки нерв найчаси нуқсонлари рецидиви хавфи бор аёлларга буюриш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиклик даврида қўлланиши

Ҳомилада туғма нуқсонлар: нерв найчаси нуқсонлари (гидроцефалия, мия чурраси, “бўри оғзи”, “қуён лаби”) ривожланишининг олдини олиш учун тавсия қилинган дозаларда ҳомиладорликни режалаштираётган ёки хавф гуруҳидаги аёлларга қўллаш кўрсатилган.

Препаратни тасия этилган дозаларда эмизиш даврида қўллаш мумкин.

Фолат кислотаси кўкрак сути таркибига ўтади.

Туғма нуқсонлар ва нерв найчасининг баъзи нуқсонлари бўлишини фолат кислотаси танқислиги ёки фолат кислотаси метаболизмининг бузилиши билан боғлаш мумкин.

Баъзи дори воситалари, масалан, тиришишга қарши, ўсмаларга қарши препаратларнинг ҳомиладорликнинг бошланғич даврларида фолат кислотаси метаболизмига аралашуви ёки фолат кислотаси танқислигини келтириб чиқариб туғма аномалияларга олиб келади.

Витамин ёки унинг метаболитларининг йўқлиги беихтиёр аборт юз бериши ва ҳомила ривожланиши секинлашишига олиб келади.

Болалар

Болаларда қўлланилмасин.

 

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлиги қобилиятига таъсири

Тегишли қўлланилганда фолат кислотаси автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир этмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишининг ҳолатлари қайд қилинмаган. Жуда юқори дозаларда қўллаш пациентга зиён келтирмаслиги керак.

 

Чиқарилиш шакли

50 таблеткадан контейнерда; 1 контейнердан қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Улашиш: