Skip to main content

Фолиевая кислота

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФОЛИЕВАЯ КИСЛОТА

FOLIC ACID

 

Препаратнинг савдо номи: Фолиевая кислота

Таъсир этувчи модда (ХПН): фолат кислотаси (folic acid).

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун таблеткалар.

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: фолат кислотаси – 5 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, повидон, натрий крахмал гликолати, магний стеарати, икки асосли кальций фосфати.

Таърифи: думалоқ, тўқроқ рангли сийрак майда доғлари бўлган, бир томонида рискали ва икки томонлама фаскали, ясси цилиндрик таблеткалар. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар (гемопоэзни рағбатлантирувчи). 

АТХ коди: B03BB01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фолат кислотаси В гуруҳи витаминларига киради. Янги сабзавотлар (дуккаклиларда, исмалоқда, помидорда ва бошқ.), шунингдек ҳайвонларнинг жигари ва буйраклари таркибида бўлади. Организмда ичак микрофлораси томонидан ҳосил қилинади. 

Фолат кислотаси организмда мегалобластларни етилиши ва уларнинг нормобластларга айланиши учун зарур бўлган тетрагидрофолатгача тикланади. Пурин ва пиримидинлар алмашинувида, нуклеин кислоталарининг синтезида, аминокислоталар (глицин, метионин ва гистидин) метаболизмида муҳим ўрин тутади. Унинг танқислиги ҳужайраларнинг митотик бўлинишини, уларнинг етилиши ва фаолият кўрсатишини издан чиқаради (қон яратилишининг мегалобластик фазасидан нормобластикка ўтишини тормозлайди). Фолат кислотасининг етишмовчилиги мегалобластик анемияни ривожланишига олиб келади.

Ҳомиладорликда фолат кислотасининг етишмовчилиги неврал трубканинг нуқсони (эмбрионнинг нерв тизимини ривожланишида жиддий нуқсон) билан боғлиқ туғма нуқсонларни пайдо бўлиши, шунингдек гипотрофия ва чала туғилишнинг хавфини жиддий оширади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши 

Препарат ичга қабул қилинганидан кейин фолат кислотаси, меъдада Кастл ички омили (специфик гликопротеин билан) билан боғланиб, ўн икки бармоқ ичакнинг юқори бўлимида сўрилади. Озуқа маҳсулотларида сақланадиган фолат кислотаси, препаратга қараганда ўртача 2 марта ёмонроқ ўзлаштирилади. Қондаги максимал концентрациясига (Сmax) 30-60 минутдан кейин эришилади.

Тақсимланиши 

Плазма оқсиллари билан деярли тўлиқ боғланади.

Метаболизми ва чиқарилиши

Фолат кислотаси жигарда дигидрофолатредуктаза ферменти таъсири остида фаолланишга учраб, 5-метилтетрагидрофолатгача тикланиш ва метиллизацияга учрайди.

Фолат кислотаси кўкрак сути билан чиқарилади. Гемодиализни ўтказилиши фолат кислотасининг концентрациясини пасайтиради.

Буйраклар орқали ҳам ўзгармаган ҳолда, ҳам метаболитлари кўринишида чиқарилади, қисман ичак орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

  • Фолат кислотасининг танқислиги чақирган мегалобластик анемияни олдини олиш ва даволаш.
  • Ҳомиланинг неврал трубкаси нуқсонларининг ривожланишини ҳомиладорликнинг эрта босқичларида олдини олиш.
  • Диализдаги беморларда, сурункали гемолитик ҳолатларда, кам сўрилганида фолат кислотасининг танқислигида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга 

Фолат кислотасининг танқислиги чақирган мегалобластик анемияни даволаш учун – 5 мг дан суткада 1 марта 4 ой давомида. Максимал суткалик доза – кам сўрилганида (меъда-ичак йўлларида сўрилишини бузилиши) суткада 15 мг.

Сурункали гемолитик ҳолатларда (эритробластик анемия [Кули анемияси], ўроқсимон хужайрали анемия) – парҳез ва гемолизнинг даражасига қараб 5 мг дан 1-7 кунда бир марта.

Диализдаги беморларда фолат етишмовчилигини олдини олиш учун ўхшаш дозалар буюрилади.

Ҳомиладорларга 

Ҳомилада неврал найчанинг нуқсонларини ривожланиши ва ривожланишнинг айрим бошқа аномалияларини олдини олиш учун ҳомиладорликдан 4 ҳафта олдин ва ҳомиладорликнинг биринчи 3-ойи давомида – суткада 4-5 мг дан.

Болаларга 

Фолат кислотасининг танқислиги чақирган мегалобластик анемияни даволаш учун, 1 ёшгача бўлган болаларга – 500 мкг/кг тана вазнига суткада 1 марта. Каттароқ ёшдаги болаларга катталарникидек ўхшаш дозалар буюрилади.

Диализдаги болаларга фолат етишмовчилигини олдини олиш учун: 1 ойликдан 12 ёшгача бўлган болалар – 250 мкг/кг тана вазнига суткада 1 марта, каттароқ болаларга – 5-10 мг дан суткада 1 марта.

 

Ножўя таъсирлари

Фолат кислотаси одатда яхши ўзлаштирилади. Баъзи ҳолларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: айрим ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Фолат кислотасига юқори сезувчанлик.
  • Пернициоз анемия (В12 витаминининг етишмовчилиги) да қўллаш мумкин эмас. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тутқаноққа қарши воситалар, ичга қабул қилиш учун гормонал контрацептивлар, туберкулезга қарши препаратлар, этанол ва фолат кислотасининг антагонистлари (метотрексат, пириметамин, триамтерен, триметоприм, сульфаниламидлар) бир вақтда қўлланганида фолат кислотасининг танқислиги ривожланиши мумкин.

Сульфасалазин билан бир вақтда қўлланганида фолат кислотасининг сўрилишини камайтиради.

Бир вақтда қўлланганида фолат кислотаси фенитоин, фенобарбитал ва примидоннинг плазмадаги концентрациясини камайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Пернициоз анемияда фолат кислотасини фақат В12 витамини билан бирга буюриш керак. гарчи фолат кислотаси гемопоэзни рағбатлантирсада, у неврологик асоратларни (фуникуляр миелоз ва бошқ.) ривожланишини олдини олмайди.

Фолат кислотасини узоқ вақт (айниқса юқори дозаларда) қўллаш тавсия қилинмайди, чунки қонда В12 витаминининг концентрацияси камайиши мумкин.

Глюкоза ёки галактозанинг сўрилишини бузилиши, галактоземияси ёки лактозанинг етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки препарат 1 таблеткада 12 мг лактоза сақлайди.

Ҳомиладорлик ва лактация

Фолат кислотасини ҳомиладорликда кўрсатмалар бўйича тавсия қилинган дозаларда қўллаш мумкин.

Фолат кислотаси кўкрак сутига ўтади, шунинг учун уни эмизиш даврида фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

48 таблетка сақловчи картон ўрам (24 таблеткадан 2 блистер).

 

Сақлаш шароити

Препаратни намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С дан 250С гача ҳароратда сақлаш керак.

 

Яроқлилик муддати

3 йил

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: