• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Флумарин®

Home Йўриқномалар Флумарин®
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФЛУМАРИН®

FLUMARIN®

 

Препаратнинг савдо номи: ФЛУМАРИН®

Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий хлориди 

Дори шакли: бурун учун спрей. 

Тарқиби:

1000 мл эритма сақлайди:

фаол модда: натрий хлориди – 9.0 г;

ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди (50%ли эритма кўринишида), натрий гидрофосфати додекагидрати, натрий дигидрофосфат дигидрати, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, хидсиз, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

АТХ коди: R01AX10. 

 

Фармтаъсири

Бурун шиллиқ қаватини намлайди, қуюқ шиллиқ қаватни юмшатади, қуруқ қатламларни юмшатади ва уларни осон олиб ташлашга ёрдам беради. Бурун секрециясининг бузилишида ўринбосар таъсир кўрсатади. Шиллиқ қаватни юмшатиши ва намлантириш орқали бурундан нафас олишни енгиллаштиради, бурун бўшликларини ўтказувчанлигини қайта тиклайди.  

 

Фармакокинетика

Маҳаллий қўлланганда сўрилиши паст. 

 

Қўлланилиши  

– бурун бўшлигини шиллиқ қаватини юмшоқ ва тез тозалаш учун болалар ва катталарнинг бурун бўшлиғини гигиеник парваришлаш; 

– бўёқлар билан ишлашда, чанг мухитда фаолият кўрсатиш ёки кондиционер бўлган хоналарда узоқ муддат ишлашда юзага келучи бурун шиллиқ қавати қуруқлиги;

– синусит (комплекс даволашда), турли этиологик ринит;

– бурун бўшлиғида жаррохлик аралашувларидан кейин қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ҳар бир бурун йўлига интраназал буюрилади. Флаконни вертикал холда ушлаб туриш лозим. Катталар ва 3 ёшдан ошган болаларга препаратни кунига 3-4 марта 2 пуркашдан буюрилади, зарурат бўлса спрейни кўпрок ишлатиш мумкин.  

Сепилгандан сўнги 2-3 минут ўтгач бурун бўшлиғини тозалаш зарур.   

 

Ножўя таъсирлари

Бўлиши мумкин: аллергик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

3 ёшгача булган болалар.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа препаратлар билан мутаносиб. Клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсирлар қайд килинмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Инфекция таркалиш хавфи борлиги учун, битта флаконни хар-хил одамларда ишлатиш тавсия этилмайди.

Таъсирловчи хусусиятларга эга. Кўзга тушиши ҳолларида кўзни сув билан синчковлик билан ювиш керак.

Препарат  таъсирловчи модда ҳисобланган ва локал ножўя самаралар чақириши мумкин бўлган бензалконий хлоридини сақлайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Қўллаш мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препаратни қўллаш транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. 

Қўллашдан олдин диққат билан йўриқномани уқинг. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши холлари ҳақида хабар берилмаган. 

 

Чиқарилиш шакли

Бурун учун 0.9% ли спрей. 10, 15, 20, 30 мл дан пуркагичли, дозаловчи мосламали флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
0
13 Views
ОлдингисиФлоксурол14.07.2021
Флумарин®назал спрей14.07.2021Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Флумарин®
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.