Skip to main content

Флумарин®назал спрей

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФЛУМАРИН®

FLUMARIN®

 

Препаратнинг савдо номи: ФЛУМАРИН®

Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий хлориди 

Дори шакли: назал спрей. 

Тарқиби:

1000 мл эритма қуйидагиларни сақлдайди:

фаол модда: натрий хлориди – 6.5 мг;

ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди (50% ли эритма кўринишида), натрий гидрофосфати додекагидрати, натрий дигидрофосфат дигидрати, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

АТХ коди: R01AX10

 

Фармакологик хусусиятлари

Бурун шиллиқ қаватини намлайди, қуюқ шиллиқ қаватни юмшатади, қуруқ қатламларни юмшатади ва уларни осон кўчириб ташлашга ёрдам беради. Бурун секрециясининг бузилишида ўринбосар таъсир кўрсатади. Шиллиқ  қаватни юмшатиши ва намлантириш орқали бурундан нафас олишни енгиллаштиради, бурун бўшликларини ўтказувчанлигини қайта тиклайди.  

 

Фармакокинетика 
Маҳаллий қўлланганда сўрилиши паст. 

 

Қўлланилиши  

– бурун бўшлиғини шиллиқ қаватини юмшоқ ва тез тозалаш учун гўдаклар, болалар ва катталарнинг бурун бўшлиғини гигиеник парваришлаш; 

-бўёқлар билан ишлашда, чанг мухитда фаолият кўрсатиш ёки кондиционер бўлган хоналарда узоқ муддат ишлашда юзага келучи бурун шиллиқ қавати қуруқлиги;

– синусит (бирлашган даволашда), турли этиологик ринит;

– бурун бўшлиғида жарроҳлик аралашувлардан сўнг қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Бурун ичига (хар бир бурун катагига) флаконни вертикал ушлаб турган холатда юборилади. Катталар ва 3 ёшдан ошган болаларга 0,65% ли эритма кунига 3-4 марта 2 сепилади, зарурат бўлса кўпроқ буюрилади. 3 ёшгача бўлган болаларга (гўдакларга ҳам) 0,65% эритма 1 сепишдан кунига 3-4 марта буюрилади. 

Сепилгандан 2-3 минут ўтгандан сўнг бурун бўшлиғини тозалаш зарур. Гўдакларда ва 1 ёшли болаларда юмшатилган қатламлар юмшоқ пахтали тампонлар билан тозаланади; 1 ёшдан ошган болаларга худди шу йўл билан ёки бурун рўмолчаси орқали тозаланади.  

 

Ножўя таъсирлари   

Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа препаратлар билан мутаносиб. Клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсирлар қайд килинмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Таъсирловчи хусусиятларга эга. Кўзга тушиши ҳолларида кўзни сув билан яхшилаб ювиш керак.

Препарат таъсирловчи модда ҳисобланган ва локал ножўя самаралар чақириши мумкин бўлган бензалконий хлоридини сақлайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Қўллаш мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препаратни қўллаш транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. 

Қўллашдан олдин диққат билан йўриқномани уқинг. 

Музлатилмасин. 

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.

 

Дозами ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши холлари ҳақида хабар берилмаган. 

 

Чиқарилиш шакли

Назал 0,65% ли спрей. 10, 15, 20, 30 мл дан пуркагичли дозаловчи мосламали флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептисиз.

Улашиш: