Skip to main content

Фенасал

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФЕНАСАЛ

FHENASALUM

 

Препаратнинг савдо номи: Фенасал

Таъсир этувчи модда (ХПН): Никлозамид

Чикарилиш шакли: Кукун 0,25 г, 0,5 г, 1,0 г дан пакетчаларда.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гижжаларга қарши воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат тасмасимон чувалчанглар (цестодлар): кенг тасмасимон, қорамол гижжаси ва пакана гижжа чувалчанглар юққанда антигельминт таъсир кўрсатади. Таъсир механизмида, препаратнинг оксидланиш-фосфорланишни сусайтириш, тасмасимон гижжаларни фалаж қилиш, шунингдек уларни парчаланишга олиб келувчи меъда-ичак йулларининг протеолитик ферментларига уларнинг чидамлилигини пасайтириш хусусияти асосий ролни ўйнайди.

 

Қўлланилиши

Ичак цестодозларини: дифиллоботриоз (кенг тасмасимон чувалчангли инвазиялар), тениаринхоз (қорамол гижжаси билан инвазиялар), ва гименолепидоз (пакана гижжа инвазиясини) даволаш.

 

Қўллаш усули ва дозалари 

Препарат ичга сувли суспензия кўринишида қабул қилинади.Сувли суспензияни тайёрлаш учун 0,25г ли 1 пакетчани ¼ стакан, 0,5 г ли ½ стакан, 1 г ли – 1 стакан илиқ сувда эритилади. Суткалик доза беморнинг ёшига боғлиқ (жадвал 1га қаранг). 

Тениаринхоз ва дифиллоботриоз – даволаниш кунида осон ҳазм бўладиган суюқ ёки ярим суюқ овқатлар тавсия қилинади (қайнатма, суюқ бўтқалар, пюре, кисель, мева шарбатлари, ширин чой ва бошқ.). Препарат наҳорга ёки кечқурун енгил кечки овқатдан сўнг 3-4 соат ўтгач суткалик дозада бир марта қабул қилинади. Препаратни кўллашдан олдин 2 г натрий гидрокарбанати (озуқа содаси) буюрилади. 2 соатдан сўнг печенье ёки қуритилган нон билан бир стакан ширин чой ичилади. Сурги дори буюрилмайди.

Гименолепидоз – препаратнинг суткалик дозасини 4 та бир марталик дозаларга бўлинади ва ҳар 2 соатда (10, 12, 14 ва 16 да) қабул қилинади. Овқатни қабул қилишни 8, 13, ва 18 соатларда амалга оширилади. Шундай қилиб, 4 кун давомида буюрилади. 4 кундан кейин даволаш курси такрорланади. Назорат текширишларини даволаш тугаганидан сўнг 15 кун дан кейин ва кейинчалик ҳар ойда ўтказилади. Касаллик қайталанганида даволаш кўрсатилган схемада такрорланади. Назорат текширувларининг давомийлиги ўтказилган даволашдан кейин – 6 ой, оғир кечиши ҳолларида эса – 12 ойгача.

Тениоздафенасалнинг суткалик дозасини наҳорга кабул килинади, 2 соатдан кейин эсатузли сурги воситаларни қабул қилинади. 1 ойдан сўнг препаратни қабул қилиш такрорланади. Сурги воситалари буюрилмайди.

 

Жадвал 1

Беморнинг ёшиСуткалик доза
2 ёшгача0,5 г
2 ёшдан 5 ёшгача1,0 г
5 ёшдан 12 ёшгача1,5 г
12 ёш ва ундан катталар2,0-3,0 г

 

Ножўя таьсирлари

Аллергик реакциялар, кўнгил айниши, нейродермитни зўрайиши юз бериши мумкин.

 

Кўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Меъда яра касаллиги, жигар ёки буйраклар фаолиятини яққол бузилишлари, анемия, ҳомиладорлик, кексалик ёши, препаратга юқори сезувчанлик. 

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: