Skip to main content

Фен-фен

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА 

ФЕН-ФЕН

FEN-FEN

 

Препаратнинг савдо номи: Фен-фен 

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, фенилэфрин, аскорбин кислотаси 

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун гранулалар.

Таркиби: 

1 пакетча қуйидагиларни сақлайди: 

фаол моддалар: 750 мг парацетамол, 10 мг фенилэфрин гидрохлориди, 60 мг аскорбин кислотаси;

ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, натрий сахарини, натрий цитрати, сариқ хинолин, сахароза, «Лимон» ароматизатори.

Таърифи: сариқ рангли гранулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Бошқа анальгетиклар ва антипиретиклар. Парацетамол психолептиклардан ташқари бошқа препаратлар билан мажмуада.

АТХ коди: N02BE51

 

Фармакологик ҳусусиятлари 

Фармакодинамикаси

Фен-Фен – мажмуавий препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлари билан ифодаланади. 

Парацетамол – анальгетик-антипиретик. Шунингдек яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. 

Фенилэфрин гидрохлориди – симпатомиметик, бурун ва буруннинг ёндош бўшлиқлари шиллиқ қаватидаги қон-томирларни торайтиради, бунинг натижасида шиш камаяди ва бурун орқали нафас олиш енгиллашади. 

Аскорбин кислотаси шамоллаш касалликларида ва гриппда С витаминига бўлган юқори эҳтиёжни тўлдиради. 

Фармакокинетикаси

Препарат ичакнинг юқори бўлимларидан тез сўрилади – унинг таъсири 20-30 минут ўтган заҳоти намоён бўлади, жигарда метаболизмга учраб, парацетамол глюкурониди ва сульфатларини ҳосил қилади. Буйраклар орқали чиқарилади. Самараси 4-4,5 соатдан кейин тугайди. 

 

Қўлланилиши 

Шамоллаш ва гриппнинг қуйидаги симптомларини: 

  • юқори тана ҳарорати; 
  • бош оғриғи;
  • эт увишиши; 
  • бўғимлар ва мушакларда оғриқ; 
  • бурунни битиши; 
  • буруннинг ёндош бўшлиқлари ва томоқда оғриқларни бартараф қилиш учун қўлланади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари 

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун гранулалар. Битта пакетчанинг ичидагиси кружкага тўкилади, унга иссиқ сув солинади, эригунича аралаштирилади. Агар зарурат бўлса совуқ сув ва қанд қўшилади. 

Катталар: бир пакетчадан ҳар 4-6 соатда қабул қилинади. 24 соат давомида 4 тадан ортиқ пакетча қабул қилинмасин. Препаратни 4 соатда 1 тадан ортиқ қабул қилинмасин. 

12 ёшдан ошган болалар: бир пакетчадан ҳам 6 соатда қабул қилинади. 24 соат давомида 3 тадан ортиқ пакетча қабул қилинмасин. 

Шифокорнинг кўрсатмасисиз 12 ёшгача бўлган болаларга препаратни қабул қилиш мумкин эмас. 

Шифокорнинг маслаҳатисиз препаратни 5 кундан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди. 

Кўрсатилган дозадан оширилмасин. 

 

Ножўя таъсирлари 

Ножўя самараларни учраш тезлигини келтирилган кўрсаткичлари қуйилаги тарзда аниқланган: кам ҳолларда (≥ 1/1000, < 1/100); жуда кам ҳолларда (≥ 1/10000, < 1/1000). 

Ножўя самаралари препаратнинг таркибига кирувчи парацетамол билан боғлиқ: 

Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда – тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз; 

Аллергик реакциялар: жуда кам ҳолларда – тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш. Тавсия этилган дозалардан юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида гепатотоксик ва нефротоксик таъсири кузатилиши мумкин. Гепатотоксик таъсирини ривожланиш ҳавфи барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин, зидовудин ва жигарнинг микросомал ферментларини бошқа индукторлари билан бир вақтда қўлланганида ошади. 

Препаратнинг таркибига кирувчи фенилэфрин билан боғлиқ бўлган ножўя самаралар: 

Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – артериал босимни аҳамиятсиз даражада ошиши, тахикардия; 

Бошқалар: жуда кам ҳолларда – кўнгил айниши, бош оғриғи. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар 

  • препаратнинг исталган компонентига юқори сезувчанлик; 
  • жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари; 
  • гипертиреоидизм (тиреотоксикоз);
  • қандли диабет ва қандни сўрилишини наслий бузилишлари (таркибида қанд сақлайди); 
  • юрак касалликлари (аорта оғзини яққол стенози, ўткир миокард инфаркти, тахиаритмиялар); 
  • артериал гипертензия;
  • трициклик антидепрессантлар, β-адреноблокаторлар, моноаминооксидаза (МАО) ингибиторларини қабул қилиш, шу жумладан бекор қилинганидан кейин 14 кунгача вақт давомида;
  • таркибида парацетамол сақловчи бошқа воситалар ва шамоллаш, грипп симптомлари ва бурунни битишини енгиллаштириш учун қўлланадиган воситаларни қабул қилиш; 
  • простата бези аденомаси; 
  • ёпиқ бурчакли глаукома; 
  • 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Препарат МАО ингибиторлари, седатив воситалар, этанолнинг таъсирини кучайтиради. 

Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар ва фенотиазин ҳосилалари сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзиятни ривожланиш ҳавфини оширадилар. 

Глюкокортикостероидлар глаукомани ривожланиш ҳавфини оширадилар. 

Парацетамол диуретик препаратларнинг самарасини пасайтирадилар. 

Галотан қоринчалар аритмияси ҳавфини оширади. 

Фенилэфрин гуанетидиннинг гипотензив самарасини пасайтиради. Гуанетидин фенилэфриннинг α-адреностимулятор самарасини, трициклик антидепрессантлар – фенилэфриннинг симпатомиметик самарасини кучайтиради. 

 

Махсус кўрсатмалар 

Препаратни метоклопрамид, домперидон ва колестирамин билан бир вақтда, шунингдек натрийнинг миқдори кам бўлган парҳезга риоя қилинганида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. 

Агар препарат 5 кун давомида қўлланганидан кейин ҳам касалликнинг симптомлари сақланиб турса, уни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш кераклиги хақида пациентга маълумот бериш керак. 

Фен-Фен препаратини қабул қилаётган пациентлар алкоголь истеъмол қилишдан сақланишлари керак. Сурункали алкоголизмда препаратни буюриш тавсия этилмайди. 

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. 

Педиатрияда қўлланиши 

12 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш мумкин эмас. 

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири 

Препаратнинг фаол компонентлари седатив таъсир кўрсатмаганлиги сабабли, препарат тавсия этилган дозаларда қабул қилинганида автомобилни ҳайдаш ва механизмлар билан ишлашда чекланишлар йўқ. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши 

Дозани ошириб юборилиши одатда парацетамол билан боғлиқ. Дозаси ошириб юборилганида, пациент ҳатто ўзини яхши ҳис қилса ҳам шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш керак, чунки жигарни кечиккан жиддий шикастланиш ҳавфи мавжуд. 

Қуйидаги симптомлар бўлиши мумкин: тери қопламларини оқариши, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, гепатонекроз, “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши, протромбин вақтини узайиши бўлиши мумкин. 

Даволаш: меъдани ювиш ва кейинчалик фаоллаштирилган кўмир буюрилади; симптоматик даволаш ўтказилади. Парацетамол билан заҳарланганида специфик антидот – ацетилцистеин ҳисобланади. 

 

Чиқарилиш шакли 

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун гранулалар 5 г дан пакетчаларда. 7 ёки 10 пакетча қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. 

 

Сақлаш шароити 

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати 

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецепт бўйича. 

Улашиш: