Skip to main content

фалиминт

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

Қўллаш бўйича маълумот – илтимос диққат билан ўқинг!

Фалиминт®

Таъсир этувчи модда: ацетиламинонитропропоксибензен

Оғиз бўшлиғи ва томоқ касалликларини даволаш учун восита (АТС R02А)

 

Таркиби

1 қобиқ билан қопланган таблеткада 25 мг ацетиламинонитропропоксибензен сақланади.

Бошқа компонентлари: сахароза, глюкоза сиропи, желатин, сувсиз коллоид кремний диоксиди, коповидон, қаттиқ ёғ, тальк, магний стеарати, 30%-ли симетикон эмульсияси, суюқ оқувчан парафин, қаттиқ парафин.

 

Қўллаш соҳалари

Фалиминт® хушбўйлаштирувчи ва совутувчи таъсирларга эга эканлиги туфайли, у оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инструментал тадқиқотларини ўтказишда ёки касалликларини даволашда ёрдамчи восита сифатида қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Фалиминт®нинг таъсир этувчи моддаси ёки компонентларидан бирига юқори сезувчанликда ушбу дори воситасини қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида ушбу препаратни етарли қўллаш тажрибаси йўқлиги туфайли, Фалиминт®ни бу вақтда қўллаш мумкин эмас.

 

Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари ва огоҳлантиришлар

Агар сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик сизга шифокордан маълум бўлса, ушбу дори воситасини қабул қилиш олдидан, Сизга шифокор билан маслаҳатлашишингиз керак.

 

Дозалаш бўйича кўрсатма, қўллаш усули ва давомийлиги

Катталар:

Агар бошқача буюрилмаган бўлса, унда бир қобиқ билан қопланган таблеткадан кунига бир неча марта, уни секин шимиб, қабул қилинади, бироқ суткада кўпи билан 10 қобиқ билан қопланган таблетка.

Фалиминт® ни фақат бир неча кун давомида қабул қилиш тавсия қилинади. Узоқ муддат истеъмол қилиш учун эмас!

Шикоятларни қатъий характерида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Болалар:

Болаларда Фалиминт® ни қўллаш тажрибаси чекланган. Шу тариқа, препарат болаларни даволаш учун тавсия қилинмайди.

 

Дозани ошириб юборилиши ва қўллашдаги бошқа хатолар

Фалиминт® препарати билан заҳарланишлар маълум эмас. Кичик ёшдаги бир бола ва мактабгача ёшдаги бир бола тўғрисида хабар берилган, улар 10-20 қобиқ билан қопланган таблеткани беҳосдан қабул қилганларидан сўнг бир марта қусиш қайд этилган. Доза ошириб юборилган ҳолларда хавфсизлик нуқтаи назардан шифокорга хабар бериш керак.

 

Бошқа воситалар билан ўзаро таъсири, ножўя таъсирлари

Ҳозиргача аниқланмаган.

 

Кўрсатмалар ва дори воситасини яроқлилик муддати ҳақида маълумот

Ушбу ўрамдаги дори воситасининг яроқлилик муддатини ўтиш санаси йиғма картон қутичада ва босиб чиқариш учун ўрамда чоп этилган. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг ушбу дори бошқа ишлатилмасин!

 

Яроқлилик муддати 5 йилни ташкил қилади.

 

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дори воситаси болалар олаолмайдиган ва кўрмайдиган жойда сақлансин!

 

Бериш тартиби

Ушбу дори воситаси рецептсиз берилади.

Улашиш: