Skip to main content

Фаглюцид

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФАГЛЮЦИД®

FAGLUCIDUM

 

Препаратнинг савдо номи: Фаглюцид®

Дори шакли: гемоконсервант эритмаси

Таркиби:

1 л эритмада:

Аденин 0,34 г

Декстроза моногидрати (глюкоза моногидрати) 

(декстрозага қайта ҳисобланганда) 30,0 г

Лимон кислотаси (моногидрати) 1,365 г

Натрий гидроцитрати (натрий цитрати) 14,0 г

Натрий фосфат додекагидрати 7,5 г

Инъекция учун сув 1 л гача

Таърифи: рангсиз ёки бироз сарғиш рангли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гемоконсервант

АТХ коди: V07AC

 

Фармакологик таъсири

ФАГЛЮЦИД® эритроцитларда АТФ миқдори, қоннинг реологик хусусиятлари ва рН кўрсаткичини физиологик даражада тутиб туриши ҳисобига қоннинг морфофункционал тўлиқлилигини 50 кун давомида сақланишини таъминлайди.

Гемоконсервант 1 ҳажмга 4 ҳажм қон нисбатда қон билан аралаштирилади.

 

Қўлланилиши

Қонни корсервация қилиш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Қонни “Гемасин” полимер контейнерларида, “Гемакон” ёки сиғими 250 мл, 375 мл, 500 мл ва 600 мл бўлган плазмаферез учун полимер контейнерларда 1 хажм гемоконсервантга 4 хажм қон нисбатда тайёрланади. Қон, ундан олинган компонентларини тайёрлаш ва кейинчалик қўллаш Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1995 йил 29 майда тасдиқланган “Донор қонини тайёрлаш ва консервация қилиш бўйича йўриқнома”га ва буюмни қўллаш бўйича йўриқномасига мувофиқ амалга оширилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик.

 

Махсус кўрсатмалар

Битта мосламани қўллаб, қон билан бир вақтда гипотоник ёки гипертоник тузли эритмалар, декстроза эритмалари ёки бошқа дори воситаларини юбориш мумкин эмас. Алюмин фольга асосли кўп қаватли мажмуавий плёнкали гуруҳлаш (ташқи) пакет очилганидан кейин контейнерларни 15 кун давомида ишлатиш керак.

Агар контейнерда шикастланиш бўлса ёки ундаги эритма хиралашса, контейнерни ишлатилмасин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Чиқарилиш шакли  

50 мл, 75 мл, 100 мл, 113 мл, 120 мл контейнерларда:

Қон учун бир камерали полимер контейнерлар: 250 мл сиғимли контейнерда 50 мл, 375 мл сиғимли контейнерда 75 мл, 500 мл сиғимли контейнерда 100 мл – “Гемасин”; 500 мл сиғимли контейнерда 100 мл – “Гемакон”.

Қон ва унинг компонентлари учун икки камерали полимер контейнерлар: 250 мл сиғимли контейнерда 50 мл (контейнернинг бўш сиғими 200 мл), 375 мл сиғимли контейнерда 75 мл (контейнернинг бўш сиғими 300 мл), 500 мл сиғимли контейнерда 100 мл (контейнернинг бўш сиғими 400 мл), 600 мл сиғимли контейнерда 120 мл (контейнернинг бўш сиғими
400 мл) – “Гемасин”; 500 мл сиғимли контейнерда 100 мл (контейнернинг бўш сиғими 300 мл) – “Гемакон”; 500 мл сиғимли контейнерда 100 мл (контейнернинг бўш сиғими 400 мл), 575 мл сиғимли контейнерда 113 мл (контейнернинг бўш сиғими 400 мл) – плазмаферез учун полимер контейнерлар.

Қон ва унинг компонентлари учун уч камерали полимер контейнерлар: 250 мл сиғимли контейнерда 50 мл (200 мл дан контейнернинг 2 бўш сиғимлари), 375 мл сиғимли контейнерда 75 мл (300 мл дан контейнернинг 2 бўш сиғимлари), 500 мл сиғимли контейнерда 100 мл (400 мл дан контейнернинг 2 бўш сиғимлари), 575 мл сиғимли контейнерда 113 мл (400 мл дан контейнернинг 2 бўш сиғимлари), 600 мл сиғимли контейнерда 120 мл (400 мл дан контейнернинг 2 бўш сиғимлари) – “Гемасин”; 500 мл сиғимли контейнерда 100 мл (400 мл дан контейнернинг 2 бўш сиғимлари), 575 мл сиғимли контейнерда 113 мл (400 мл дан контейнернинг 2 бўш сиғимлари) – плазмаферез учун полимер контейнерлар.

Қон ва унинг компонентлари учун тўрт камерали полимер контейнерлар: 500 мл сиғимли контейнерда 100 мл (400 мл дан 2 ва битта 100 мл дан контейнернинг бўш сиғимлари),
575 мл сиғимли контейнерда 113 мл (400 мл дан 2 ва битта 100 мл дан контейнернинг бўш сиғимлари), 600 мл сиғимли контейнерда 120 мл (400 мл дан 2 ва битта 100 мл дан контейнернинг бўш сиғимлари) – “Гемасин”; 500 мл 2 бўш сиғимли контейнерда 100 мл
(400 мл дан контейнернинг 2 бўш сиғимлари), 575 мл 2 бўш сиғимли контейнерда 113 мл (400 мл дан контейнернинг 2 бўш сиғимлари) – аппаратсиз плазмаферез учун полимер контейнерлар.

Ҳар бир гемоконсервант эритмали контейнер буюмга жойланади.

Буюм қадоқланади:

  • учта полиэтилен пакетга: иккита пакет истеъмолчилар тараси (ички ва ташқи пакет) ва битта гуруҳлаш пакети;

ёки

  • полиэтилен (ички) пакет ва мажмуавий кўп қаватли плёнка, алюмин фольга асосидаги гуруҳланган (ташқи) пакетга жойланади.

Ҳар бир гуруҳланган (ташқи) мажмуавий кўп қаватли плёнка ва алюмин фольга асосидаги пакетга 10 г силикагели бўлган латекс қопламали махсус қоғоз пакетчага жойланади. 

Препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси жойланади:

гуруҳлаш пакетига – буюмни учта полиэтилен пакетга ўрамлашда;

транспорт тарасига – буюмни полиэтилен (ички) пакет ва мажмуавий кўп қаватли плёнка алюмин фольга асосидаги пакет (ташқи) ўрамлашда буюмлар билан гуруҳлаш пакетлари сонига мувофиқ миқдорда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғлик ва агрессив муҳитдан ҳимояланган жойда, 5 дан 20оС гача ҳароратда.

ФАГЛЮЦИД® консервантини музлаши ва эритилишидан кейин қўллашга йўл қўйилади. Манфий ҳарорат шароитида транспортировкасидан кейин контейнерлар транспорт тарасида юқорида кўрсатилган шароитда камида 24 соат сақланиши керак.

Полимер контейнер сиғимини хиралашиши ва контейнерларни герметиклиги шароитида контейнерли пакетда намликни мавжудлиги қўллашга қарши кўрсатма ҳисобланмайди.

Донор қонини сақловчи герметик полимер контейнерлар ва унга бириктирилган флакон-йўлдош тайёрлангандан кейин иложи борича Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1995 йил 29 майда тасдиқланган “донор қонини тайёрлшаш ва консервация қилиш бўйича йўриқнома” га мувофиқ 2 дан 6оС гача ҳароратда 50 кун давомида музлатгичга жойланади.

Полимер контейнерларни тиббиёт муассасаларига худди шу ҳароратда изотермик тадрада ташиш керак. Бирон-бир сабаб билан ишлатилмаган қонни қайта ишлаш ёки йўқ қилиш учун қон қуйиш станциясига берилади.

 

Яроқлилик муддати

Буюмни учта полиэтилен пакетга ўрамлашда – 2 йил.

Буюмни полиэтилен (ички) пакет ва алюмин фольга асосли кўп қаватли мажмуавий плёнка пакет (ташқи) ўрамлашда – 3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Стационарлар учун

Улашиш: