Skip to main content

Энзирем

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭНЗИРЕМ

ENZIREM

 

Препаратнинг савдо номи: Энзирем

Таъсир этувчи модда (ХПН): панкреатин

Дори шакли: капсула

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: панкреатин 180,58 мг, 361,16 мг (липаза 10000 ТБ/25000 ТБ, амилаза 8000 ТБ/18000 ТБ, протеаза 600 ТБ/1000 ТБ) ;

ёрдамчи моддалар:триэтилцитрат, тальк, метакрил кислотасини сополимери Eudragit L30D55

Таърифи: рангсиз-тиниқ пушти “2” ўлчамли (10000 ТБ капсулалар), қаттиқ желатин капсулалар; рангсиз-тиниқ тўқ-сариқ “0” ўлчамли (25000 ТБ капсулалар), қаттиқ желатин капсулалар; капсулалар, 0,8-1,6 мм диаметрли жигарранг рангли пеллетлар билан тўлдирилган.

Фармакотерапевтик гурухи: Ферментлар

АТХ коди: А09АА02

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фермент препарати. Меъда ости бези ферментларининг (липазалар, амилазалар ва протеазалар) танқислигини тўлдиради, улар овқат моддаларини ингичка ичакда янада тўлиқроқ сўрилишига ёрдам бериб, мувофиқ ўсимлик ва ҳайвон ёғларини (глицеринга ва ёғ кислоталаригача), полисахаридларни (декстринлар ва моносахаридларгача) ва оқсилларни (дипептидлар ва аминокислоталаргача) гидролизлайди. Овқат ҳазм қилиш жараёнларини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Препарат меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди ва маҳаллий таъсир қилади.

Препаратнинг махсус дори шакли меъда ширасининг инактивацияси оқибатида ферментларнинг фаоллигининг пасайишидан сақлаш имконини беради.

Капсулада сақланадиган ва кислотага чидамли қобиқ билан қопланган препарат гранулалари, меъда ичидагиси билан бир ҳил аралашади ва ўн икки бармоқ ичакка тушади. Ферментларнинг тез ажралиб чиқарилиши ва фаоллашуви унинг кучсиз кислотали ёки нейтрал муҳитда, гранулаларнинг қобиғи парчаланадиган жойда бошланади. Гранулалар рН 5,5 дан паст меъда муҳитида турғун. Меъда ширасининг иштирокида 45 минут давомида чидамли. Ферментатив фаолликнинг ажралиб чиқиши рН 6 да , 1 соат давомида, 75-100% нирН 6,8 да, 30 минут давомида 100% ни ташкил қилади, рН 8 да 15 минут давомида тўлиқ ажралиб чиқади.

Субстратлар билан ўзаро таъсирлангандан кейин протеаза, липаза ва амилаза ичакнинг қуйи б¢лимларда фаоллигини йўқотиш ва ичак ичидагиси билан бирга организмдан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Меъда ости безининг ташқи секретор етишмовчилигида, сурункали панкреатитларда, муковисцидозда, панкреатэктомияда, меъда ости безининг ракида, меъда ости бези ёки ўт-сафро йўлларининг ўсма оқибатидаги обструкциясида, Швахман-Даймонд синдромида, кексалик ёшида; меъда резекциясидаги овқат хазм қилиш жараёнларининг бузилишини симптоматик даволашда, холецистэктомиядан кейинги ҳолатларда, дуодено ва гастростазда, билиар обструкцияда, холестатик гепатитда, жигар циррозида, ингичка ичак терминал бўлимининг патологиясида, ингичка ичакда бактерияларни ортиқча ўсишида, овқатланишдаги хатоликларда ўринбосар даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, капсулаларни чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан бирга ютиш керак.

Доза меъда ости бези фаолиятининг етишмовчилик даражасига ва пархезнинг таркибига қараб шахсий танланади. Агарда бир марталик доза 1 капсуладан кўп бўлса, овқатланишни бошида бир марталик дозанинг 1/3 ёки 1/2 қисмини, қолган қисмини овқатланиш вақтида қабул қилиш тавсия этилади.

Даволашни бошида препарат 10000-20000 липаза ТБ дан асосий овқат қабул қилиш билан бирга буюрилади. Стеатореяни камайтириши ва пациентнинг оптимал ҳолатини тутиб туриш учун дозани ошириш мумкин: асосий овқат қабул қилишдаги доза (нонушта, тушлик ва кечки овқат) 20000-70000 липаза ТБ ни, енгил тамадди қилиш вақтида 5000-20000 липаза ТБ ни ташкил қилади.

Муковисцидозда доза тана вазнига боғлиқ ва даволашни бошида овқат қабул қилиш вақтида 4 ёшдан кичик болаларда- 1000 липаза ТБ/кг, 4 ёшдан катталарда-500 липаза ТБ кг ни ташкил қилади. Доза касаллик белгиларининг яққоллигига, стеаторияни ва оптимал овқат ҳолатини тутиб туриш бўйича назорат натижаларига боғлиқ. Максимал доза-суткада 10000 липаза ТБ/кг. Кичик болаларда ёки кекса ёшдаги беморларда ютиш қийин бўлганида капсула эҳтиёткорлик билан очилади, гранулалар чайнашни талаб қилмайдиган суюқ овқатга қўшилади ёки суюқлик билан бирга қабул қилинади.

Тайёрланган аралашмани сақлаш мумкин эмас. Даволашнинг давомийлиги бир неча кундан (пархездаги хатоликлар оқибатидаги овқатни ҳазм бўлиш жараёнининг бузилишида) бир неча ой ва хатто йилгача (давомий ўринбосар даволашнинг зарурати бўлганда) ўзгариши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Ўртача терапевтик дозаларда қўлланганида ножўя таъсири 1% дан кам ҳолларда кузатилади.

Овқат хазм қилиш тизими томонидан: алоҳида ҳолларда-диарея, қабзият, меъда соҳасида дискомфорт ҳисси, кўнгил айниши.

Аллергик реакциялар: алоҳида ҳолларда-тери кўринишлари.

Моддалар алмашинуви томонидан: узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганда гиперурикозурия ва ҳаддан зиёд юқори дозаларда- қон плазмасида сийдик кислотасининг миқдорини ошиши мумкин.

Бошқалар: препарат юқори дозаларда болаларда қўлланганида анал олди соҳасида таъсирланиш пайдо бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, ўткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг зўрайиши.

15 ёшгача бўлган болалардаги муковисцидоз.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Темирнинг с¢рилишини (айниқса узоқ муддат қўлланганда) пасайтиради. Гистамин Н2 –рецепторларининг блокаторлари, протон насосининг ингибиторлари ёки антацид препаратлар билан бир вақтда қўллаш, панкреатиннинг самарасини ошишига олиб келиши мумкин.

Циметадин, бикарбанатлар билан бир вақтда қўлланганида, фолатларнинг даражасини вақти-вақти билан назорат қилиш ва/ёки фолат кислотасини буюриш тавсия қилинади.

Панкреатин акарбозани ва миглитолнинг самарасини камайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Муковисцидозда препаратнинг дозаси истеъмол қилинаётган овқатнинг сифати ва миқдорини ҳисоби билан ёғларнинг гидролизи учун зарур бўлган ферментларнинг миқдорига мос бўлиши керак. Муковисцидоз бўйича препарат билан узоқ муддат даволанган болалар мунтазам мутахассисда кузатилишлари керак. Муковисцидозда панкреатин керакли дозадан ошириб юборилган ҳолда чамбар ичакнинг юқорига кўтарилувчи қисмида стриктурлар ривожланиши мумкин Препаратни ҳомиладорликда қўллашнинг хавфсизлигига етарли ўрганилмаган.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллаш фақат агарда она учун даволашдан кутилаётган самара, ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда мумкин.

Асоратларнинг пайдо б¢лишини бартараф қилиш учун препаратни фақат шифокорни маслаҳатидан кейин қўллаш керак.

Препарат автомобилни хайдаш ва машина ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳаддан зиёд юқори дозалар қабул қилинганда гиперурикемия ва гиперурикозурия, болаларда қабзият бўлиши мумкин.

Препаратни бекор қилиш ва, зарурати бўлганда симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Капсулалар 10000 ТБ ва 25000 ТБ.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365