Skip to main content

Эманера®

Улашиш:
  Reading time 33 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭМАНЕРА® ИЧАКДА ЭРУВЧАН КАПСУЛАЛАР 20 МГ

ЭМАНЕРА® ИЧАКДА ЭРУВЧАН КАПСУЛАЛАР 40 МГ

EMANERA®

 

Препаратнинг савдо номи: Эманера®

Таъсир этувчи модда (ХПН): эзомепразол

Доир шакли: ичакда эрувчан капсулалар

Таркиби:

1 ичакда эрувчан капсула қуйидагиларни сақлайди

фаол модда: эзомепразол магний дигидрати 21,688 мг ёки 43,376 мг, бу 20,00 ёки 40,00 мг эзомепразолга тўғри келади;

ёрдамчи моддалар: қанд кукуни, повидон К30, натрий лаурилсульфати, Опадрай II оқ 85F28751 (поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), макрогол 3000 ва тальк), оғир магний карбонати, метакрил кислотаси ва этакрилат сополимери (1:1) (дисперсия 30%), тальк, макрогол 6000, титан диоксиди (Е171), полисорбат 80.

Желатин капсуланинг таркиби;

Корпуси: темир (III) оксиди (Е172), титан диоксиди (Е171), желатин.

Қопқоқчаси: темир (III) оксиди (Е172), титан диоксиди (Е171), желатин.

6-yillik-qizil-jenshen

Таърифи:

Ичакда эрувчан капсулалар 20 мг: капсуланинг корпуси ва қопқоқчаси оч-пушти рангли.

Капсула таркиби: оқдан деярли оқ ранггача бўлган пеллетлар.

Ичакда эрувчан капсулалар 40 мг: капсуланинг корпуси ва қопқоқчаси деярли пушти рангли.

Капсула таркиби: оқдан деярли оқ ранггача бўлган пеллетлар.

Фармакотерапевтик гурухи: Кислоталикни бузилиши билан боғлиқ бўлган холатларни даволаш учун воситалар. Протон помпа ингибиторлари.

АТХ коди: А02ВС05

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Эзомепразол омепразолнинг S-изомери бўлиб, меъдадаги хлорид кислотаси секрециясини специфик ва йўналтирилган таъсир механизми хисобига бостиради. Париетал ҳужайралардаги протон насосини спецефик ингибиция қилади. Омепразолнинг хар иккала R- ва S-, изомерлари, ўхшаш фармакодинамик фаолликка эга.

Таъсир механизми

Эзомепразол – кучсиз асос, шунинг учун у тўпланади ва меъда шиллиқ қаватининг париетал хужайралардаги секретор найларининг кучли кислотали мухитида фаол шаклга ўтади, у ерда Н++-АТФаза ферментининг фаоллигини бостиради. Ҳам базал, хам рағбатлантирилган хлорид кислотаси секрециясини бостиради.

Меъдадаги кислота секрециясига таъсири

Самараси 20 мг ёки 40 мг эзомепразол ичга қабул қилгандан кейин 1 соат давомида ривожланади. 20 мг эзомепразол суткада 1 марта 5 кун давомида такрорий қабул қилинганида, пентагастрин билан рағбатлантирилгандан кейин хлорид кислотасининг ўртача чўққи концентрацияси 90% га пасаяди (даволашнинг 5-нчи куни препарат қабул қилинганидан кейин 6-7 соат ўтгач).

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЭРК) ва клиник симптомлари бўлган пациентларда эзомепразол хар куни 20 мг ёки 40 мг дозаларда 5 кун давомида қабул қилинганидан кейин, меъда ширасининг рН мувофиқ ўртача 13 ва 17 соат давомида 4,0 дан юқори қийматда сақланган. Меъда ширасининг рН даражаси 8, 12, 16 соат давомида 4,0 дан юқори бўлган, суткада 20 мг эзомепразол қабул қилган беморларнинг улуши, мувофиқ 76%, 54% ва 24% ни, суткада 40 мг эзомепразол учун эса – 97%, 92% ва 56% ни ташкил қилган.

Эзомепразол томонидан кислота секрециясини бостирилиш даражаси бевосита “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдонига боғлиқ бўлади.

Кислота секрециясини бостирилиши натижасида эришиладиган терапевтик самара

Эзомепразол 40 мг дозада қабул қилинганида рефлюкс-эзофагитни битиши 78% пациентларда тахминан 4 хафтадан кейин ва 93% пациентларда – 8 ҳафтадан кейин юз беради.

Эзомепразолни суткада 2 марта 20 мг дозада 1 хафта давомида мувофиқ антибиотиклар  билан даволаш 90% пациентларда Helicobacter pylori ни муваффақиятли эрадикациясига олиб келади.

Асоратланмаган яра касаллигида эрадикацион даволашдан кейин (7 дан 10-14 кунгача бўлган вақт давомида), ярани битиши ва симптомларни йўқолиши учун антисекретор препаратлар билан монотерапияни давом эттириш талаб қилинмайди.

Кислота секрециясини бостирилиши билан боғлиқ бўлган бошқа самаралар

Антисекретор препаратлар билан даволаш фонида кислота секрециясини пасайишига жавобан қон зардобида гастриннинг даражаси ошади.

Эзомепразол билан давомли даволашдан кейин айрим пациентларда, эхтимол, қон плазмасида гастриннинг даражасини ошиши билан боғлиқ бўлган энтерохромаффинсимон (ELC) хужайраларни кўпайиши аниқланган.

Антисекретор препаратларни узоқ муддат қабул қилганда меъдада гландуляр кисталари хосил бўлиш тезлигини бироз ошиши аниқланган. Бу ўзгаришлар кислота секрециясини давомли бостирилиши натижасидаги физиологик ўзгаришлар билан боғлиқ. Кисталар хавфсиз ва қайтувчи характерга эга.

Антисекретор воситаларни қабул қилиш фонида меъда ширасининг кислоталилигини пасайиши, меда-ичак йўлларида (МИЙ) нормада мавжуд бўлган микроблар флорасининг миқдорини ошиши билан бирга кечади. Протон помпаси ингибиторлари билан даволаш МИЙ инфекцион касалликлари, масалан, Salmonella ва Campylobacter sp. қатори бактериялари чақирган хавфини ахамиятсиз даражада ошишига олиб келиши мумкин.

Эзомепразол ранитидин билан солиштирганда, ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚП), шу жумладан ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторларини қабул қилган пациентларда меъда ярасини битиши нисбатан самарали.

НЯҚП (60 ёшдан ошган ва/ёки анамнезида пептик яраси бўлган пациентлар учун), шу жумладан ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторларини қабул қилаётган пациентларда, меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини олдини олишга нисбатан эзомепразолни юқори самарадорлиги аниқланган.

 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши ва тақсимланиши

Эзомепразол кислотали мухитда турғун эмас, шунинг учун қобиғи меъда ширасининг таъсирига чидамли пеллетлар сақловчи препарат ичакда эрувчан капсулалар кўринишида ичга қабул қилинади. In vivo шароитларда эзомепразолнинг аҳамиятсиз миқдори R-изомерга ўтади.Эзомепразол ичга қабул қилинганидан кейин тез сўрилади ва тахминан 1-2 соат ўтгач қон плазмасида максимал концентрацияларга эришади. 40 мг бир марталик доза қабул қилинганидан кейин мутлоқ биокираолишлиги 64% ни ташкил қилади, у эзомепразолни хар куни суткада бир марта қабул қилиш фонида 89% гача ошади. Эзомепразолнинг 20 мг дозаси учун биокираолиши мувофиқ 50% ва 68% ни ташкил қилади. Соғлом кўнгилликларда мувозанат холатида тақсимланиш хажми тана вазнига тахминан 0,22 л/кг ни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – 97% ни ташкил қилади.

Овқат қабул қилиш эзомепразолнинг сўрилишини секинлаштиради ва пасайтиради, бу клиник аҳамиятга эга эмас.

Метаболизми ва чиқарилиши

Эзомепразол жигарда цитохроом Р450 изоферментлар тизими иштирокида тўлиқ метаболизмга учрайди. Катта қисми полиморф изофермент CYP2C19 иштирокида метаболизмга учрайди, у гидрокси- ва деметилланган метаболитлар ҳосил бўлишига жавоб беради. Эзомепразолнинг қолган қисми қон плазмасидаги асосий метаболити, эзомепразол сульфони хосил бўлишига жавоб берувчи CYP3А4 изоферменти томонидан метаболизмга учрайди.

Бир марталик доза қабул қилинганидан кейин умумий плазма клиренси тахминан 17 л/соат ва кўп марта қабул қилинганидан кейин – 9 л/соатни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) препарат суткада бир марта узоқ муддат қабул қилинганида 1,3 соатни ташкил қилади. “Концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) такрорий қабул қилинганда ошади. Такрорий қўлланганда AUC ни дозага боғлиқ ошиши жигар орқали “биринчи марта ўтиш” метаболизмини пасайиши, клиренсини пасайиши оқибатида, тўғри чизиқли характерга эга бўлиб бу эхтимол эзомепразол ва/ёки ёки унинг сульфон сақловчи метаболити томонидан CYP2C19 изоферментни ингибиция бўлиши билан чақирилган. Эзомепразол хар куни бир марта қабул қилинганида, қабуллар орасидаги танаффусда қон плазмасидан тўлиқ чиқарилади. Эзомепразол кумуляция бўлмайди.

Эзомепразолнинг асосий метаболитлари меъдада хлорид кислотасининг секрециясига таъсир қилмайди. Эзомперазолнинг қабул қилинган дозасини деярли 80% метаболитлари кўринишида буйраклар орқали, қолган қисми эса – ичак орқали чиқарилади. Сийикда 1% кам ўзгармаган эзомепразол аниқланади.

Айрим пациентлар гурухдаги фармакокинетикаси

Тахминан 2,9±1,5% ахолида CYP2C19 изоферментнинг фаоллиги пасайган бўлади. Бундай пациентларда эзомепразолнинг метаболизми асосан CYP3А4 изоферменти томонидан амалга оширилади. Эзомепразол 40 мг дозада суткада 1 марта кўп марта қабул қилинганидан кейин, CYP2C19 фаоллиги паст бўлган пациентларга қараганда AUC қиймати тахминан 2 марта юқори. Бунда плазмадаги максимал концентрациясини (Сmax) ўртача қиймати тахминан 60% га ошади.

Кекса ёшли пациентларда (71-80 ёш) эзомепразолнинг метаболизми ахамиятли даражада ўзгармайди.

40 мг эзомепразол бир марта қабул қилинганидан кейин аёлларда AUC ни ўртача қиймати, эркаклардагига нисбатан 30% га юқори. Кейинчалик эзомепразол суткада бир марта хар куни мунтазам қабул қилинганида иккала жинс пациентларидаги фармакокинетикасида фарқлар кузатилмаган.

Кўрсатилган хусусиятлар препаратнинг дозаси ва қўллаш усулига таъсир қилмайди.

Эзомепразолнинг метаболизми жигар фаолиятинининг енгил ва ўртача даражада бузилишлари бўлган одамларда бузилиши мумкин. Жигар фаолиятининг оғир бузилишларида метаболизм тезлиги пасайган бўлади, бу AUC ни икки марта ошиши билан кечади. Шунинг учун бундай пациентларда эзомепразолнинг суткалик дозаси 20 мг ни ташкил қилади.

Буйрак фаолияти пасайган пациентларда тадқиқот ўтказилмаган. Буйраклар орқали эзомепразолни ўзи эмас, балки унинг метаболитларини чиқарилиши юз бериши туфайли, бу пациентларда эзомепразолнинг метаболизми ўзгармайди.

20 мг ва 40 мг эзомепразол такрорий қабул қилинганидан кейин 12-18 ёшли болалар ва катталарда AUC даражалари ва максимал концентрацияларга эришиш вақтлари (ТСmax) бир хил бўлган.

Қўлланилиши

Катталар

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЭРК)

  • эрозив рефлюкс-эзофагитни даволаш
  • эрозив рефлюкс-эзофагит битганидан кейин пациентларда қайталанишини олдини олиш учун, давомли тутиб турувчи даволаш
  • ГЭРК симптоматик даволаш учун қўлланади

Helicobacter pylori эрадикацияси учун мувофиқ антибактериал даволаш билан мажмуада ва:

  • Helicobacter pylori билан ассоциацияланган ўн икки бармоқ ичак ярасини даволаш
  • Helicobacter pylori билан ассоциацияланган пептик ярани қайталанишларини олдини олиш учун қўлланади.

НЯҚВ билан даволанаётган пациентлар:

  • НЯҚВ ни қабул қилиш билан ассоциацияланган меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини даволаш
  • НЯҚВ ни қабул қилиш билан ассоциацияланган меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини олдини олиш учун қўлланилади.

Пептик ярадан қон кетишини вена ичига ўтказилган даволашдан кейин қайталанишни олдини олиш учун давомли даволаш сифатида

Золлингер-Эллисон синдромида қўлланади

12 ёшдан бошлаб ўсмирлар

Гастроэзофагеаль рефлюкс касаллиги (ГЭРК)

  • эрозив рефлюкс-эзофагитни даволаш
  • эрозив рефлюкс-эзофагит битганидан кейин пациентларда қайталанишини олдини олиш мақсадида, давомли тутиб турувчи даволаш
  • ГЭРК симптоматик даволаш учун қўлланади.

Helicobacter pylori билан ассоциацияланган ўн икки бармоқ ичак ярасини даволаш учун мувофиқ антибактериал даволаш билан мажмуада қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан бошлаб ўсмирлар

Гастроэзофагеал рефлюкс-касаллиги

  • Эрозив рефлюкс-эзофагитни даволаш: 40 мг суткада 1 марта 4 хафта давомида қабул қилинади.

Биринчи босқичдан кейин эзофагитни битиши юз бермаган ёки касалликнинг симптомлари сақланган холлатларда, қўшимча 4-хафтали  даволаш курси тавсия этилади.

  • Эзофагитнинг қайталанишларини олдини олиш мақсадида узоқ муддатли даволаш: 20 мг суткада 1 марта қабул қилинади.
  • Гастроэзофагеаль рефлюкс касаллигини симптоматик даволаш: эзофагит бўлмаган пациентларда 20 мг суткада 1 марта буюрилади.

Агар даволашни 4 хафтасидан кейин симптомларни назоратига эришилмаса, унда пациентни қўшимча текширишни ўтказиш керак. Симптомлар йўқотилганидан кейин, кейинчалик касалликни назоратга препаратни суткада 1 марта 20 мг дан қабул қилиш билан эришиш мумкин. Катталар 20 мг дан суткада 1 марта “талабга кўра” тартибида қабул қилишлари мумкин. НЯҚВ қабул қилаётган, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентлар, препаратни “талабга кўра” тартибида қабул қилиш тавсия этилмайди.

Катталар

Helicobacter pylori эрадикацияси учун мувофиқ антибактериал даволаш билан мажмуада

  • Helicobacter pylori билан ассоциацияланган ўн икки бармоқ ичак ярасини даволаш ва Helicobacter pylori билан ассоциацияланган яра касаллиги бўлган пациентларда пептик ярани қайталанишларини олдини олиш: 20 мг Эманера 1 г амоксициллин ва 500 мг кларитромицин, хамма препаратлар суткада 2 марта 7 кун давомида қабул қилинади.

НЯҚП билан даволанаётган пациентлар

  • НЯҚП ни қабул қилиш билан ассоциацияланган меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини даволаш: одатдаги доза – 20 мг суткада 1 марта. Даволашнинг давомийлиги – 4-8 хафтани ташкил этади.
  • НЯҚП ни қабул қилиш билан ассоциацияланган меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини олдини олиш: 20 мг суткада 1 марта қабул қилинади.

Пептик ярадан қон кетишини вена ичига ўтказилган даволашдан кейин қайталанишни олдини олиш учун давомли даволаш сифатида: пептик ярадан такрорий қон кетишини вена ичига инъекция қилинган олдини олишдан кейин 40 мг суткада 1 марта 4 хафта давомида қабул қилинади.

Золлингер-Эллисон синдроми

  • тавсия этиладиган бошланғич доза – 40 мг Эманера суткада 2 марта. Кейинчалик дозага индивидуал равишда тузатиш киритиш керак, даволашнинг давомийлиги клиник кўрсатмаларга боғлиқ. Клиник маълумотлар асосида кўпчилик пациентларда касалликни назоратига эзомепразол суткада 80 дан 160 мг гача бўлган дозалар доирасида қўлланганида эришилади. Суткада 80 мг дан юқори дозаларда буюрилганида, дозани икки қабулга бўлиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

12 ёшдан бошлаб болалар

Helicobacter pylori билан ассоциацияланган ўн икки бармоқ ичак ярасини даволаш

Рационал мажмуавий даволашни танлашда бактериал резистентлик, даволашни давомийлиги (одатда – 7, лекин баъзида – 14 суткагача) ва антибактериал препаратларни мувофиқ қўллашга нисбатан расмий миллий, регионал ва махаллий қўлланмаларни хисобга олиш керак. Даволаш мутахассиснинг назорати остида ўтиши керак.

Тавсия этиладиган дозалар

Тана вазниДозалаш
30-40 кгИкки антибиотик билан мажмуа: Эманера 20 мг, амоксициллин 750 мг ва кларитромицин тана вазнига 7,5 мг/кг, бирга суткада 2 марта 1 хафта давомида буюрилади.
>40 кгИкки антибиотик билан мажмуа: Эманера 20 мг, амоксициллин 1 г ва кларитромицин 500 мг, бирга суткада 2 марта 1 хафта давомида буюрилади.

12 ёшдан кичик болалар

Маълумотларнинг хажми етарли бўлмаганлиги туфайли, препарат 12 ёшдан кичик болаларга тавсия этилмайди.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар

Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга, қўллаш тажрибаси чекланганлиги туфайли, эхтиёткорлик билан буюриш керак.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар фаолиятини енгил ва ўртача даражада бузилиши бўлган пациентларда дозани ўзгартириш талаб этилмайди. Жигар фаолиятини оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда 20 мг ни ташкил қилувчи Эманеранинг максимал дозасини ошириш мумкин эмас.

Кекса ёшли пациентлар

Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Қўллаш усули

Капсулаларни бутунлигича, кўп бўлмаган миқдордаги сув билан бирга ютиш керак. Капсулаларни чайнаш ёки синдириш мумкин эмас.

Ютиши қийин бўлган пациентлар учун капсулани очиш, ичидаги пеллетларни эса ярим стакан газланмаган сув билан аралаштириш мумкин. Бирон-бир бошқа суюқликларни ишлатиш мумкин эмас, чунки бу ичакда эрувчи қобиқни эришига олиб келиши мумкин. Пеллетлар бўлган сувни дархол ёки 30 минут давомида ичиш, шундан кейин стаканни ярмигача сув билан тўлдириш, унинг деворларини чайиш ва ичиш керак. Пеллеталарни чайнаш ёки эзиш мумкин эмас.

Мустақил ютолмайдиган пациентлар капсулани очиш ва ичидаги пеллетларни эса ярим стакан газланмаган сув билан аралаштириш ва меъда зонди орқали юбориш мумкин. Муолажани бошлашдан олдин танланган шприц ва зонд уни бажариш учун тўғри келишини диққат билан текшириш мухим.

Препаратни меъда зонди орқали юбориш

  1. Капсулани очинг, пеллетларни тўғри келувчи шприцга жойланг ва уни тахминан 25 мл сув ва 5 мл хаво билан тўлдиринг.

Айрим зондлар учун пеллетларни, трубкани тиқилиб қолишини олдини олиш учун, 50 мл сувда суюлтириш керак.

  1. Шундан кейин суспензия хажмида пеллетлар бир текис тақсимланиши учун, шприцни дархол силкитинг.

3.Шприцнинг учлигини юқорига қилиб тутинг ва учлик тиқилмаганига ишонч хосил қилинг.

  1. Кўрсатилган холатда, шприцни зондга бириктиринг.
  2. Шприцни чайқатинг ва уни учлигини пастга қаратиб қўйинг. Дархол 5-10 мл эритмани зондга юборинг. Инъекциядан кейин шприцни тўнкаринг ва чайқатинг (тиқилишни олдини олиш учун шприцни учлигини юқорига қаратиб тутиш керак).
  3. Шприцнинг учлигини пастга қаратиб тўнкаринг ва яна 5-10 мл суспензияни зондга дарҳол юборинг. Суспензиянинг хаммаси юборилмагунича бу муолажани такрорланг.
  4. Шприцни 25 мл сув ва 5 мл хаво билан тўлдиринг ва агар шприцда қолган чўкмани ювиш керак бўлса 5 қадамни такрорланг. Айрим зондлар учун 50 мл сув талаб этилади.

Ножўя таъсирлари

Клиник текширишларда ва постмаркетинг даврида қуйидаги ножўя реакциялар аниқланган. Қуйида санаб ўтилганлардан биронтаси хам дозага боғлиқ хисобланмайди.

Ножўя самараларни ривожланиш тезлигини таснифи Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотига мувофиқ берилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан ≤1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам холларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам холларда (<1/100000), учраш-тезлиги номаълум (бор бўлган маълумотлар бўйича бахолаш мумкин эмас).

Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар

– кам холларда: лейкопения, тромбоцитопения

– жуда кам холларда: агранулоцитоз, панцитопения

Иммун тизими томонидан бузилишлар

– кам холларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тана хароратини кўтарилиши, ангионевротик шиш ва анафилактик реакция шок)

Метаболизм ва овқатланишни бузилиши

тез-тез эмас: периферик шишлар

– кам холларда: гипонатриемия

– учраш-тезлиги номаълум: гипомагниемия, оғир гипомагниемия гипокальциемия билан корреляция бўлиши мумкин

Рухий бузилишлар

тез-тез эмас: уйқусизлик

– кам холларда: қўзғалиш, онгни чалкашиши, депрессия

– жуда кам холларда: тажовузкорлик, галлюцинациялар

Нерв тизими томонидан бузилишлар

тез-тез: бош оғриғи

– тез-тез эмас: бош айланиши, парестезия, уйқучанлик

– кам холларда: таъм билишни бузилиши

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар

кам холларда: кўришни ноаниқлиги

Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринт фаолиятини бузилиши

тез-тез эмас: бош айланиши

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

кам холларда: бронхоспазм

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

– тез-тез: қорин оғриғи, қабзият, диарея, метеоризм, кўнгил айниши/қусиш

– тез-тез эмас: оғизни қуриши

– кам холларда: стоматит, меъда-ичак кандидози

– учраш-тезлиги номаълум: микроскопик колит

Гепатобилиар бузилишлар

– тез-тез эмас: “жигар” ферментларининг фаоллигини ошиши

– кам холларда: гепатит (сариқлик билан ёки усиз)

– жуда кам холларда: жигар етишмовчилиги, жигар касалликлари бўлган пациентларда энцефалопатия

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

тез-тез эмас: дерматит, қичишиш, тошма, эшакеми

– кам холларда: алопеция,фотосенсибилизация

– жуда кам холларда: кўп шаклли эритеми, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз

– учраш-тезлиги номаълум: ўткир ости тери қизил югуриги

Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар

тез-тез эмас: сон, билак ёки умуртқа поғонасини синиши

– кам холларда: артралгия, миалгия

– жуда кам: мушак кучсизлиги

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

– жуда кам холларда: интерстициал нефрит; айрим пациентларда бир вақтда буйрак етишмовчилиги хақида хабар берилган

Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан бузилишлар

жуда кам холларда: гинекомастия

Умумий характерга эга бўлган асоратлар ва юборилган жойдаги реакциялар

кам холларда: холсизлик/лоҳаслик, кучли терлаш

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Фаол моддага, алмашинган бензамидазоллларга ёки ёрдамчи моддалардан бирортасига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Эзомепразолни нелфинавир билан бирга буюриш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тадқиқотлар фақат катталарда ўтказилган.

Эзомепразолни бошқа фаол субстанцияларнинг фармакокинетикасига таъсири

Сўрилиши рН қийматига боғлиқ бўлган дори воситалари

Эзомепразол ва бошқа ППИ билан даволаш фонида хлорид кислотаси секрециясини бостирилиш, сўрилиши меъда ширасининг рН га боғлиқ бўлган препаратларнинг сўрилишини ўзгаришига (камайиши ёки кўпайиши) олиб келиши мумкин. Меъданинг кислоталигини пасайтирувчи бошқа дори воситалари билан бўлгани каби, эзомепразолни қабул қилиш фонида кетоконазол, итраконазол ва эрлотиниб каби препаратларнинг сўрилишини камайтириши, дигоксинни эса – ошириши мумкин. Соғлом субъектларга омепразол (суткада 20 мг) ва дигоксинни ёндош қўллаш, дигоксиннинг биокираолишини 10% га ошишига (ўн нафар текширилганларнинг иккитасида – 30% гача) олиб келган.  Дигоксиннинг токсиклиги кам аниқланган. Лекин кекса пациентларга эзомепразол катта дозаларда буюрилганда эхтиёткорликка риоя қилиш керак. Қўллашда дигоксиннинг терапевтик мониторингини кучайтириш керак.

Омепразолни айрим протеаза ингибиторлари билан ўзаро таъсири аниқланган. Клиник ахамияти ва ўзаро таъсир механизми тўлиқ ўрганилмаган. Омепразол билан даволаш фонида меъда ширасининг рН ни ошиши протеаза ингибиторларининг сўрилишига таъсир қилиш мумкин. Ўзаро таъсирнинг мумкин бўлган бошқа механизмлари – CYP2C19 орқали ингибиция бўлиши. Омепразол билан бир вақтда қабул қилинганда қон зардобида атаназавир ва нелфинавирнинг концентрациясини пасайиши кузатилган, шундай қилиб, бу препаратларни бир вақтда буюриш тавсия этилмайди. Соғлом кўнгиллиларга омепразолни (40 мг суткада 1 марта) атазанавир 300 мг/ритонавир 100 мг билан бирга буюриш, атаназавирнинг биокираолишини ахамиятли пасайишига (тахминан 75% AUC, Cmax ва Cmin) олиб келган. Атаназавирнинг дозасини 400 мг гача ошириш кўрсатилган самарани компенсация қилмаган. Соғлом кўнгиллиларга  омепразолни (20 мг суткада 1 марта) атаназавир 400 мг/ритонавир 100 мг билан бирга буюриш, атаназавирнинг AUC ни, атаназавир 300 мг/ритонавир 100 мг ни суткада 1 марта омепразолсиз буюрилганда кузатиладиган қийматлар билан солиштирганда тахминан 30% га пасайишига олиб келган. Омепразолни (40 мг суткада 1 марта) ёндош қўллаш нелфинавирнинг AUC, Cmax ва Cmin ни 36-39% га ва унинг  фармакологик фаол метаболити М8 нинг AUC, Cmax ва Cmin нинг ўртача қийматини 75-92% га пасайтирган. Омепразол (40 мг суткада 1 марта) бирга буюрилганида қон зардобида саквинавирнинг (ритонавир билан бирга) концентрациясини ошиши кузатилган (80-100%). 20 мг омепразолни суткада 1 марта ёндош қўллаш дарунавирнинг (ритонавир билан бирга) ва ампренавирнинг AUC га таъсир кўрсатмаган. Суткада 1 марта бирга қўллаш ампренавирнинг AUC га таъсир кўрсатмаган (ритонавир билан ёндош қабул қилишда хам, усиз хам). 40 мг омепразолни суткада 1 марта қўллаш лопинавирнинг (ритонавир билан бирга) AUC га таъсир кўрсатмаган. Омепразол ва эзомепразолнинг фармакодинамик таъсирини ўхшашлиги ва шундай фармакокинетик хусусиятлари туфайли, эзомепразол ва атаназавирни бирга буюриш тавсия этилмайди, эзомепразол ва нелфинавирни бирга буюриш эса мумкин эмас.

CYP2C19 орқали метаболизмга учрайдиган фаол субстанциялар

Эзомепразол, унинг метаболизмида иштироқ қилувчи асосий фермент, CYP2C19 ни ингибиция қилади. Шундай қилиб, эзомепразол диазепам, циталопрам, имипрамин, кломипрамин, фенитоин ва х.к. каби CYP2C19 орқали метаболизмга учрайдиган фаол моддалар билан мажмуада қўлланганида, бу фаол моддаларнинг плазмадаги концентрацияси ошиши мумкин, бу дозани пасайтиришни талаб қилиши мумкин. Айниқса буни эзомепразол “талаб бўйича” даволаш учун буюрилганида хисобга олиш керак. 30 мг эзомепразол ва CYP2C19 субстрати, диазепамни бир вақтда қабул қилиш, охиргисининг клиренсини 45% га пасайиши билан кечган. Тутқаноғи бўлган пациентларга 40 мг эзомепразолни буюриш, дозани охирида плазмада фенитоиннинг концентрациясини 13% га ошишига олиб келган. Шунинг учун фенитоин билан даволаш фонида эзомепразол буюрилганда ёки бекор қилинганда, фенитоиннинг плазмадаги концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади. Омепразол (40 мг суткада 1 марта) вориконазолнинг (CYP2C19 субстрати)

Cmax ва AUC ни мувофиқ 15% ва 41% га оширган.

Варфарин олаётган пациентларга 40 мг эзомепразол буюрилганида (клиник тадқиқотда), коагуляция вақти йўл қўйиладиган чегараларда қолган. Шунга қарамасдан, постмаркетинг даврида бу препаратлар бир вақтда қабул қилинганда, ХНН ни ошишини бир неча айрим

клиник ахамиятли холатлари аниқланган. Варфарин ёки кумариннинг бошқа хосилалари билан даволаш фонида эзомепразол билан даволашни инициацияси ёки бекор қилишда мониторинг тавсия этилади.

Омепразол, эзомепразол каби, CYP2C19 ингибитори сифатида таъсир қилади. Кесишган  тадқиқотда соғлом кўнгиллиларга 40 мг дозада буюрилган омепразол цилостазолнинг Cmax ва AUC ни мувофиқ 18% ва 26% га, унинг фаол метаболитларидан бирини мувофиқ – 29% ва 69% га оширган.

40 мг эзомепразолни ёндош қабул қилиш соғлом кўнгиллиларда цизаприднинг қуйидаги кўрсаткичларини ошишига олиб келган: AUC – 32% га, ярим чиқарилиш даврини (t1/2) – 31% га, плазмада цизаприднинг максимал концентрациясини ахамиятли ошишига олиб келган. Цизаприднинг бир ўзи юборилганида QTc интервалини  ахамиятсиз ошиши, эзомепразол қўшилганида чуқурлашмаган.

Эзомепразол  амоксициллин ва хинидиннинг фармакокинетикасига клиник ахамиятли таъсир қилмайди.

Эзомперазол ва напроксен ёки рофекоксибни бирга қўллашни  бахолаш бўйича қисқа муддатли тадқиқотларда, клиник ахамиятли фармакокинетик ўзаро таъсири аниқланмаган.

Соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари клопидогрел (юклама доза 300 мг / тутиб турувчи доза 75 мг) ва эзомепразол (суткада 40 мг перорал) ўртасида фармакокинетик / фармакодинамик ўзаро таъсирни намойиш қилган, бу клопидогрелнинг фаол метаболити экспозициясини (AUC катталиги) ўртача 40% га пасайишига ва тромбоцитлар агрегациясини максимал даражада ингибиция бўлишини (АДФ томонидан индукция бўлган) ўртача 14% га пасайишига олиб келади.

Клопидогрел 20 мг эзомепразол + 81 мг ацетилсалицил кислотасини фиксацияланган мажмуа билан бирга қўлланганда, клопидогрелнинг фаол метаболитини экспозицияси (AUC катталиги), клопидогрел билан монотерапияга нисбатан деярли 40% га пасайган. Бунда тромбоцитлар агрегациясини максимал ингибиция (АДФ томонидан индукцияланган) даражаси иккала гурухда бир хил бўлган.

Экспериментал ва клиник текширишлар натижасида олинган асосий юрак-томир ходисалари нуқтаи назардан, эзомепразолнинг фармакокинетик / фармакодинамик ўзаро таъсирини клиник кўринишлари хақидаги маълумотлар, қарама-қарши хисобланади. Эхтиёткорлик чораси сифатида, кўрсатилган препаратларни бирга қўллашдан сақланиш керак.

Номаълум механизм

Эзомепразол ва такролимус бир вақтда юборилганида, плазмада охиргисининг концентрациясини ошиши қайд этилган.

Айрим пациентларда метотрексатнинг даражасини, у ППИ билан бирга қабул қилинганда ошиши аниқланган. Метотрексат катта дозаларда буюрилганда, эзомепразолни вақтинчалик бекор қилиш заруратини бахолаш керак.

Бошқа фаол субстанцияларни эзомепразолнинг фармакокинетикасига таъсири

Эзомепразол CYP2C19 ва CYP3A4 иштирокида метаболизмга учрайди. Эзомепразол ва CYP3A4 ингибитори кларитромицинни (500 мг суткада 2 марта) бирга қўллаш, эзомепразолнинг AUC катталигини икки марта ошишига олиб келган. Эзомепразол ва CYP2C19 ва CYP3A4 ни мажмуавий ингибиторини бирга қўллаш, эзомепразолнинг AUC катталигини икки мартадан кўпроқ қийматга ошишига олиб келиши мумкин. CYP2C19 ва CYP3A4 ингибитори вориконазол омепразолнинг AUCr ни 280% га оширган. Одатда, бундай вазиятларда эзомепразолнинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Лекин жигар фаолиятини оғир даражада бузилишлари бўлган пациентларда, шунингдек узоқ муддатли даволаш ўтказилганда дозага тузатиш киритиш заруратини бахолаш керак.

CYP2C19 ёки CYP3A4 ни индукция қилувчи препаратларни (рифампицин ва далачой) қўллаш, эзомепразолнинг метаболизмини тезлашиши оқибатида плазмада унинг концентрациясини пасайишига олиб келиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Хар қандай хавфли симптомлар (тана вазнини ахамиятли даражада спонтан камайиши, такрорланувчи қусиш, дисфагия, қонли қусиш ёки мелена), шунингдек меъда ярасига гумон қилинганида ёки аниқланганида, хавфли ўсма мавжудлигини истисно қилиш керак, чунки Эманерани қабул қилиш симптомларнинг яққоллигини камайтириши ва ташхис қўйишни кечиктириши мумкин.

Узоқ муддат (айниқса бир йилдан кўп) даволанаётган пациентлар шифокорнинг мунтазам кузатуви остида бўлишлари керак.

“Талаб бўйича” даволанаётган пациентларни, симптомларнинг характери ўзгарганида даволовчи шифокорга мурожаат қилишлари лозимлигини тушунтириш керак. Эзомепразол “талаб бўйича” даволаш кўринишида буюрилганида, плазмада эзомепразолнинг концентрациясини ўзгаришларини хисобга олиб, уни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирини кузатилиши мумкин бўлган оқибатларини инобатга олиш керак.

Эзомепразол Helicobacter pylori эрадикацияси учун буюрилганда учталик даволаш компонентлари ўртасида кузатилиши мумкин бўлган ўзаро таъсирини хисобга олиш керак. Кларитромицин CYP3A4 нинг кучли ингибитори хисобланади, шунинг учун CYP3A4 орқали метаболизмга учрайдиган препаратларни (масалан, цизаприд) қабул қилаётган пациентларга эрадикацион даволаш буюрилганида кларитромицинни қўллаш мумкин бўлмаган холатлар ва мумкин бўлган дориларнинг ўзаро таъсирини хисобга олиш керак.

Протон помпа ингибиторлари билан даволаш, Salmonella ва Campylobacter каби қўзғатувчилар чақирган меъда-ичак инфекциялари ривожланиш хавфини ахамиятсиз равишда ошириши мумкин.

Эзомепразол ва атазанавирни бир вақтда буюриш тасия этилмайди. Мажмуавий даволаш зарурати бўлганида, 100 мг ритонавир билан атаназавирнинг дозасини 400 мг гача ошириб, синчиков клиник мониторингни таъминлаш керак,  бунда 20 мг ни ташкил қилувчи эзомепразолнинг дозасини ошириш тавсия этилмайди.

Хлорид кислотаси секрециясини блокловчи бошқа препаратлар каби, гипо- ёки ахлоргидрия ривожланиши мумкинлиги туфайли, эзомепразол В12 витаминининг сўрилишини пасайтириши мумкин. В12 витаминининг сўрилишини пасайиш хавф омиллари бўлган пациентларни давомли даволаш амалга оширилганида, бу ҳолатни хисобга олиш керак.

Эзомепразол CYP2C19 нинг ингибитори хисобланади. Эзомепразол билан даволаш инициация бўлганида ёки курси тугаганида, CYP2C19 иштирокида метаболизмга учрайдиган бошқа дори воситалари билан уни мумкин бўлган реакцияларини бахолаш керак. Омепразол ва клопедогрелни ўзаро таъсири маълум. Бу кўринишнинг клиник ахамияти номаълум. Эхтиёткорлик чораси сифатида, кўрсатилган препаратларни бирга буюришдан сақланиш керак.

Протон помпаси ингибиторлари, айниқса юқори дозаларда узоқ вақт давомида (>1 йил), асосан кекса пациентларда ёки бошқа хавф омиллари бўлган пациентларда сон, билак ва умуртқа поғонасининг синиши хавфини ахамиятсиз даражада ошириши мумкин. Экспериментал тадқиқотлар протон помпа ингибиторлари синишларнинг умумий хавфини 10-40% га ошириш хусусиятига эга эканлигидан далолат беради. Остеопорозни ривожланиш хавфи бўлган пациентларга даволашни жорий клиник қўлланмаларга мувофиқ буюриш керак. Бундан ташқари, уларга кальций ва D витаминини адекват истеъмол қилинишини таъминлаш керак.

Лаборатор кўрсатгичларга таъсири

CgA даражасини ошиши нейроэндокрин ўсмаларни аниқлашга халақит қилиши мумкин. Бундан сақланиш учун, CgA ни аниқлашдан, камида беш кун олдин эзомепразол қабул қилишни вақтинчалик тўхтатиш керак.

Гипомагниемия

Камида уч ой давомида, кўпчилик холларда эса – бир йил давомида эзомепразолга ўхшаш ППИ олган пациентларда оғир гипомагниемия кузатилган. Пациентларда толиқиш, тетания, аллахлаш, тиришишлар, бош айланиши ва қоринчалар аритмияси каби гипомагниемиянинг оғир кўринишлари намоён бўлиши мумкин, лекин симптомлар тўсатдан бошланиши ёки сезилмасдан қолиши мумкин. Гипомагниемияси бўлган кўпчилик пациентларда магний юборилганидан  ва ППИ бекор қилинганидан кейин холат яхшиланган.

Узоқ муддатли режалаштирилган пациентлар, ёки ППИ ни дигоксин ёки гипомагниемияни чақирувчи препаратлар (масалан, диуретиклар) билан бирга қабул қилаётган шахсларда, даволашни бошлашдан олдин магнийнинг даражасини аниқлаш, шунингдек даволаш жараёнида вақти-вақти билан ўлчаш керак.

Терининг ўткирости қизил югириги (ЎТҚЮ)

Протон помпаси ингибиторларини ЎТҚЮ ни жуда кам холлари кузатилганлиги билан боғлайдилар. Терининг шикастланиши пайдо бўлганида, айниқса қуёш нурлари таъсир қилган жойларида, бир вақтда артралгия билан кечганда, пациент дархол шифокорга мурожаат қилиши керак ва шифокор  Эманера препаратини бекор қилиш масаласини ҳал қилиши керак. Протон помпа ингибитори билан дастлабки даволаш натижасида пайдо бўлган ЎТҚЮ, протон помпасининг бошқа ингибиторларини қабул қилганда ЎТҚЮ ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

Препаратнинг айрим ингедиентлари хақида махсус маълумот

Эманера сахароза сақлайди. Кам учрайдиган фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактоза моль абсорбция синдроми ёки сахароза-изомальтазани етишмовчилиги бўлган пациентлар, бу препаратни қабул қилишлари керак.

Хомиладорлик ва лактация даври

Хомиладорлик

Хозирги вақтда хомиладор аёлларда эзомепразолни қўллаш бўйича маълумотлар етарли миқдори олинмаган. Омепразолнинг рацемик аралашмасини қабул қилган катта миқдордаги хомиладор аёлларда эпидемиологик текшириш натижалари, препаратни мальформатив (хомилани ривожланишини бузилиши) ва фетотоксик самараси  йўқлигини кўрсатади. Эзомепразолни хайвонларда ўтказилган текширишларда эмбрион

ва хомилани ривожланишига бевосита ёки билвосита салбий таъсири аниқланмаган. Рацемик аралашмани хайвонларда ўтказилган текширишларда хомиладорлик, туғруқ ва постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита салбий таъсирини намойиш қилмаган. Хомиладор аёлларга препаратни эхтиёткорлик билан буюриш керак.

Лактация даври

Эзомепразолни она сути билан чиқарилиши номаълум шунинг учун эмизиш вақтида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Эманера препарати транспорт воситаларини бошқаришга ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа техник мосламалар билан ишлашга таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилши

Симптомлари

Одамда дозани ихтиёрий равишда ошириб юборилиши хақида маълумот чекланган. 280 мг ни қабул қилиш умумий холсизлик ва меъда-ичак йўллари томонидан симптомлар билан кечган.

80 мг эзомепразолни бир марта қабул қилиш бирон-бир салбий асоратларга олиб келмаган

Даволаш

Специфик антидоти номаълум. Эзомепразол плазма оқсиллари билан яхши боғланади, шунинг учун диализ мақсадга мувофиқ эмас. Дозани ошириб юборилишини хар қандай бошқа холида бўлгани каби, даволаш умумий тутиб турувчи тадбирлар билан, симптоматик бўлиши керак.

Чиқарилиш шакли

7 ичакда эрувчан капсуладан ОПА/Ал/ПВХ фольга ва алюмин фольга блистерда.

2 ёки 4 блистердан  қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Намликдан химояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365