Skip to main content

Эман пўстлоғи

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

Қўллаш бўйича йўриқнома

ЭМАН ПЎСТЛОГИ

CORTEX QUERCUS

 

Препаратнинг савдо номи: Эман пўстлоғи

Дори шакли: доривор ўсимлик хом ашёси

Таркиби:

Қайиндошлар – Fagaceae оиласига мансуб, ёввойи ва маданий ўстирилган қўнғир эман – Quercus robur L. ва бандсиз гулли эман – Quercus petraea (Mattuschka) Liebl. дарахтларининг эрта баҳорда йиғилган янги новдалари, ёш шохлари ва ингичка пояларининг пўстлоғи.

Фармакотерапевтик гуруҳи: буриштирувчи воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Ўсимлик таркибида сақланувчи ошловчи моддалар (камида 8 %) буриштирувчи таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Гингивит, стоматит ва оғиз бўшлиғи, томоқ, ҳалқум ва ҳиқилдоқ шилиқ қаватининг яллиғланиш жараёнларини даволашда, буриштирувчи восита сифатида қўлланади.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Қўллаш усули ва дозалари

10% қайнатма кўринишида кунига 6-8 марта оғиз бўшлиғини чайиш учун қўлланади. Қайнатма тайёрлаш учун 20 г (2 ош қошиқ) майдаланган эман пўстлоғи ёки 10 фильтр-пакет сирланган идишга солинади, устидан 250 мл (1 ва ¼ стакан) қайнатилган хона ҳароратидаги сув қуйилади, қопқоғи ёпилади ва қайнаб турган сув ҳаммомида 30 минут давомида қиздирилади. Сўнгра қайноқ ҳолида докадан ўтказилади, қолган ҳом-ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади) ва қайнатилган сув билан ҳажми 200 мл (1 стакан) гача етказилади. Тайёр қайнатмани салқин жойда 2 сутка давомида сақлаш мумкин.

Баъзида куйишларни даволаш учун сиртга 20% қайнатма қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Қутилар ва пакетлар. 50, 75, 100, 130, 150 ва 200 г дан пакетларда қутиларга жойлаштирилган ва 2 г дан фильтр-пакетларда №25 ва №50 қутиларда.

 

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: