Skip to main content

Экзодерил® сиртга қўллаш учун 1% ли эритма

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

Экзодерил® сиртга қўллаш учун 1% ли эритма

 

Бу дори препаратини қўллашни бошлашдан олдин илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки унда муҳим маълумот сақланади.

Бу илова-варақани сақланг. Эҳтимол Сизга уни кейинроқ ўқиб чиқиш керак бўлар.

-Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

-Ножўя самаралари пайдо бўлган ҳолда, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Бу шунингдек бу йўриқномада эслатилмаган янги ножўя самараларига ҳам тааллуқли.

-Агар Сиз 4 ҳафта давомида аҳволни яхшиланишини сезмасангиз ёки ёмонлашганини сезсангиз – шифокорга мурожаат қилинг.

 

Таркиби

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: нафтифин гидрохлориди – 10 мг.

ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, этанол, тозаланган сув.

Таърифи

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сариқ, этанол ҳидига эга эритма.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун 10 мл ва 20 мл дан 1% ли эритма тўқ шиша флаконларда;
1 флакондан илова-варақаси билан картон қутида.

6-yillik-qizil-jenshen

Қўлланилиши

Экзодерил® нафтифин фаол модда сақлайди ва замбуруғли инфекцияларда сиртга қўллаш учун мўлжалланган.

Экзодерил® дерматофитларга қарши самарали, ачитқи, моғор ва бошқа замбуруғларга
(масалан, Sporothrix schenkii) қарши ўртача фаол.

У шунингдек кўпинча микозларга ёндош бўлган турли микроорганизмларга қарши ҳам антибактериал фаоллик намоён қилади.

Клиник қўлланганида нафтифиннинг яллиғланишга қарши таъсири аниқланган, шу туфайли яллиғланиш белгилари (қизариш, шиш, қипиқланиш) ва, айниқса, қичишиш тез йўқолади.

Экзодерил® нафтифинга сезгир қўзғатувчилар чақирган замбуруғли инфекцияларни маҳаллий даволаш учун қўлланади:

– ёндош қичишиш ёки усиз тери ва тери бурмаларининг замбуруғли инфекциялари;

– тирноқларнинг замбуруғли инфекциялари;

– тери кандидозлари;

– қипиқланувчи темиратки.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Нафтифинга, пропиленгликольга ёки препаратнинг бошқа ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанлик.

Ишлатишдаги алоҳида огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Экзодерил® эритмаси офтальмологияда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Эритмани очиқ жароҳатлар ёки ёриқларда қўллаш мумкин эмас.

Препарат суюлтирмасдан қўйилади ва сиртга қўллаш учун бошқа препаратлар билан аралаштирилмайди, чунки концентрацияси пасайиши туфайли фаол модданинг самарадорлиги етарли бўлмаслиги мумкин.

Фототоксик таъсирга эга  эмас ва фотосенсибилизация чақирмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ёки ҳомиладорликни гумон қилсангиз ёки ҳомиладор бўлмоқчи бўлсангиз, бу дорини қўллашдан олдин, даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг. Эҳтиёткорлик мақсадида ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида Экзодерилни қўллашдан сақланиш керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Ҳозирги вақтгача таъсири ҳақида хабарлар тушмаган.

Қўллаш усули ва дозалари

Экзодерил® фақат тери ёки тирноқларда сиртга қўллаш учун мўлжалланган.

Бу дорини фақат шифокор ёки фармацевт буюрганидек қўлланг.

Дозалаш

Терининг замбуруғли инфекцияларини даволаш учун суткада бир марта қўлланг.

Шикастланган тери ва унга туташ соҳаларни қуритинг, сўнгра эритма билан бевосита бутилкадан ёки пахта тампон ёрдамида олиб яхшилаб ҳўлланг.

Кўзга ёки шиллиқ қаватларга тушишидан сақланинг.

Тирноқларнинг замбуруғли инфекцияларини даволаш учун препаратни суткада икки марта, тирноқни эркин чети томонидан қўйиб қўлланг.

Эритмани биринчи марта қўллаш олдидан тирноқнинг шикастланган қисмини қайчи ёки тирноқлар учун аррача билан максимал йўқотинг.

Болалар ва ўсмирлар: болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда нафтифиннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги исботланмаган (қўллаш тажрибаси етарли эмас).

Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар: дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Кекса пациентлар: дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Қўллаш давомийлиги

Инфекцияни қайталанишини олдини олиш учун, клиник тузалишдан кейин даволашни яна камида икки ҳафта давом эттиринг.

Иложи борича тезроқ тузалиш ва такрорий юқишини олдини олиш учун қуйидаги қоидага амал қилинг:

Шикастланган тери билан контактда бўлувчи кийимларни ҳар куни алмаштириш керак.

Қўпол, зич, ҳаво ўтказмайдиган кийим ва пойабзал (масалан, синтетик матоли пайпоқ, тор пойабзал) кийманг. Шунингдек ювгандан кейин шикастланган терини яхшилаб қуритиш керак. Идишларни ювиш учун латталарни ва сочиқни ҳар куни алмаштириш керак.

Инфекцияни янада тарқалишини олдини олиш учун ва, айниқса, такрорий зарарланишдан сақланиш учун, ўз уйингизда, ваннахонада, меҳмонхонада, бассейнда ялангоёқ юрманг.

Тоза, соғлом ва қуруқ тери бу замбуруғ инфекциясидан энг яхши ҳимоядир.

 

Дозани ошириб юборилиши

Нафтифин сиртга қўлланганида дозани ўткир ошириб юборилиши ва ҳаёт учун хавфли асоратларни пайдо бўлиш эҳтимоли кам.

Тасодифан ичга қабул қилинган ҳолда шифокорга мурожаат қилинг.

Мувофиқ симптоматик даволаш тавсия қилинади.

Агар Сизда бу препаратни ишлатиш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, ўзингизни шифокорингизга мурожаат қилинг ёки фармацевтдан сўранг.

Ножўя таъсирлари

Барча дорилар каби, гарчи улар ҳар бирида ривожланмаса ҳам, Экзодерил® нохуш самаралар чақириши мумкин. Ножўя самараларининг тез-тезлиги номаълум. Алоҳида ҳолларда қуруқлик туйғуси, ачишиш ёки қизариш пайдо бўлиши мумкин.

Бошқа дори препаратлар билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа турлари

Агар Сиз ҳар қандай бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, қабул қилишни режалаштираётган бўлсангиз ёки яқинда қабул қилган бўлсангизсиз, бу ҳақида ўз шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Бошқа дори воситалари ёки алкоголь билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Очилган флакон 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда 6 ойдан  ортиқ сақланмасин.

Яроқлилик муддати

5 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Бериш тартиби

Рецептсиз берилади

Улашиш: