Skip to main content

Диован®

Улашиш:
  Reading time 23 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИОВАН®

DIOVAN®)

 

Препаратнинг савдо номи: Диован®

Таъсир этувчи модда (ХПН): валсартан (valsartan)

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 40 мг, 80 мг ёки 160 мг валсартан;

Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, кросповидон, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, гипромеллоза, титан диоксиди (Е171), макрогол 8000, темир (III) оксиди (Е172), темир (II) оксиди (Е172), темир (II, III) оксиди (Е172) – фақат 40 мг ва 160 мг ли таблеткалар учун.

Таърифи:

Диован® 40 мг: сариқ рангли овал, бироз қавариқ шаклли, четлари кесилган, қобиқ билан қопланган таблеткалар; бир томонида рискаси бўлган, рисканинг бир томонида “D” ва бошқа томонида “О” ёзувлари, таблетканинг орқа томонида “NVR” ёзуви бўлган таблеткалар.

Диован® 80 мг: оч-қизил рангли думалоқ, четлари кесилган, қобиқ билан қопланган таблеткалар; бир томонида рискаси бўлган, рисканинг бир томонида “D” ва бошқа томонида “V” ёзувлари, таблетканинг орқа томонида “NVR” ёзуви бўлган таблеткалар.

Диован® 160 мг: кулранг-тўқ-сариқ рангли овал, бироз қавариқ шаклли, четлари кесилган, қобиқ билан қопланган таблеткалар; бир томонида рискаси бўлган, рисканинг бир томонида “DX” ва бошқа томонида “DX” ёзувлари, таблетканинг орқа томонида “NVR” ёзуви бўлган таблеткалар.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакотерапевтик гуруҳи: ангиотензин II антагонистларининг оддий препаратлари.

АТХ коди: С09СА03

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Валсартан ичга қабул қилиш учун мўлжалланган ангиотензин II рецепторларининг фаол специфик антагонистидир. У ангиотензин II нинг самаралари учун масъул бўлган АТ1 кичик тур рецепторларига танлаб таъсир қилади. Валсартан томонидан АТ1-рецепторларининг блокадаси натижасида ангиотензин II нинг ошган даражалари эркин АТ2–рецепторларини рағбатлантириши мумкин, бу АТ1–рецепторларининг самарасини мувофиқлаштиради. Валсартан АТ1–рецепторлари агонисти сифатида бирон-бир қисман фаолликка эга эмас ва АТ2–рецепторларига нисбатан АТ1-рецепторларига анча юқори (тахминан 20000 марта) яқинликка эга.

Валсартан, шунингдек кининаза II сифатида маълум бўлган ААФ (ангиотензинга айлантирувчи фермент) ни сусайтирмайди, у ангиотензин I ни ангиотензин II га айлантиради ва брадикининни парчалайди. Препаратни артериал гипертензияси бўлган пациентларга буюриш артериал босимнинг пасайишига олиб келади, бунда пульс тез-тезлигига таъсир қилмайди.

Ичга қабул қилинганидан кейин гипотензив таъсирнинг бошланиши тахминан 2 соат мобайнида, максимуми эса 4-6 соат мобайнида аниқланади. Таъсир давомийлиги 24 соатдан ортиқ. Максимал терапевтик самара даволаш бошланганидан кейин 2-4 ҳафта ўтгач ривожланади ва узоқ муддатли даволашда сақланиб қолади. Препарат гидрохлортиазид билан бирга қўлланганда артериал босимни ишончли қўшимча пасайишига эришилади.

Препаратни қабул қилишни тўсатдан тўхтатиш бекор қилиш синдромини ривожланиши билан кечмайди. Артериал гипертензияси бўлган пациенларда препарат узоқ муддат қўлланганида препаратнинг холестериннинг умумий даражасига, сийдик кислотасининг миқдорига ва шунингдек оч қоринга ўтказилган текширишларда – қон зардобидаги триглицеридлар ва глюкоза концентрациясига сезиларли таъсир кўрсатмаслиги аниқланган.

Препаратни қўллаш юрак етишмовчилиги сабабли госпитализация ҳолларини камайишига, юрак етишмовчилигини ривожланишини секинлашишига, NYHA таснифи бўйича функционал синфни яхшиланишига, юракдан қонни отилиб чиқиш фракциясини ошишига, шунингдек юрак етишмовчилигининг белгилари ва симптомларини камайишига ва плацебога қараганда турмуш сифатини яхшиланишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши.

Валсартанни таблеткалар кўринишида перорал қўллангандан кейин плазмадаги максимал концентрациясига 2-4 соат давомида эришилади. Ўртача мутлоқ биокираолишлиги 23% ни ташкил қилади. Гарчи дозани қабул қилингандан кейин тахминан 8 соат ўтгач валсартаннинг плазмадаги концентрацияси овқат истеъмол қилганлар ва оч қолганлар гуруҳида бир хил бўлган бўлсада, овқат валсартанни экспозициясини (AUC бўйича аниқланган) тахминан 48% га пасайтиради. Бироқ AUC кўрсаткичини пасайиши терапевтик самарани клиник сезиларли пасайиши билан кечмайди, шунинг учун валсартанни ҳам овқат вақтида, ҳам оч қоринга қабул қилиш мумкин.

Тақсимланиши.

Валсартанни тақсимланиш ҳажми мувозанат ҳолатда вена ичига юборилгандан кейин, валсартан тўқималарда экстенсив тақсимланишига ишора қилиб, тахминан 17 литрни ташкил қилади. Валсартан қон плазмаси оқсиллари билан, асосан қон зардоби альбумини билан сезиларли даражада (94-97%) боғланади.

Биотрансформацияси.

Валсартан сезиларли даражада биотрансформацияга учрамайди, чунки фақат тахминан 20% гина метаболитлари кўринишида чиқарилади. Гидроксиметаболит плазмада паст концентрацияларда (валсартаннинг AUC 10% дан камроғи) аниқланган. Бу метаболит фармакологик фаол эмас.

Чиқарилиши.

Валсартаннинг фармакокинетик эгри чизиғи мультиэкспоненциал характерга эга (T½α <1 соат ва T½β тахминан 9 соат). Валсартан асосан сафро орқали аҳлат билан (дозанинг тахминан 83%) ва буйрак орқали сийдик билан (дозанинг тахминан 13%), асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Юборилгандан сўнг валсартаннинг плазмадаги клиренси соатига тахминан 2 л ни, буйрак клиренси эса – соатига 0,62 л ни (умумий клиренснинг тахминан 30%) ташкил этади. Валсартаннинг ярим чиқарилиш даври 6 соатни ташкил этади.

Алоҳида гуруҳ пациентларидаги фармакокинетикаси.

Кекса ёшдаги пациентлар. Кекса ёшдаги айрим пациентларда валсартаннинг тизимли таъсири ёш пациентларга қараганда бироз кўпроқ намоён бўлган, бироқ бунинг бирон-бир клиник аҳамияти кўрсатилмаган.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморлар. Буйрак фаолияти ва валсартаннинг тизимли таъсир орасида корреляция аниқланмаган. Шунинг учун буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Гемодиализдаги пациентларда препаратнинг фармакокинетикасини ўрганиш бўйича текширишлар ҳозирча ўтказилмаган. Бироқ, валсартан плазма оқсиллари билан юқори боғланиш даражасига эга ва шунинг учун уни гемодиализда чиқарилишининг эҳтимоли кам.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморлар. Препаратнинг сўрилган дозасини тахминан 70%, асосан ўзгармаган ҳолда сафро билан чиқарилади. Валсартан аҳамиятли биотрансформацияга учрамайди ва кутилганидек валсартаннинг тизимли таъсири жигар фаолиятини бузилиш даражаси билан мос келмайди. Шунинг учун билиар бўлмаган жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда ва холестаз бўлмаганида, валсартаннинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Жигарнинг билиар циррози ёки сафро чиқариш йўлларининг обструкцияси бўлган пациентларда валсартаннинг AUC кўрсаткичи тахминан икки марта ошади.

Қўлланилиши

Артериал гипертензия.

Юрак етишмовчилиги (Нью-Йорк кардиологлар ассоциацияси (NYHA) таснифи бўйича II-IV синф).

Инфарктдан кейинги ҳолатда (чап қоринча етишмовчилиги ва/ёки чап қоринчанинг систолик дисфункциясини белгилари, симптомлари ва рентгенологик маълумотлари бўлган клиник барқарор пациентларда) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Артериал гипертензия. Диован® нинг тавсия этиладиган дозаси суткада 1 марта 80 мг ёки
160 мг ни ташкил қилади. Антигипертензив самарага 2 ҳафта давомида эришилади, максимал самара эса 4 ҳафтадан кейин бошланади. Назорат қилиб бўлмайдиган артериал босими бўлган пациентларга суткалик дозани 320 мг гача ошириш мумкин; қўшимча равишда диуретикларни буюриш мумкин. Диован® ни шунингдек бошқа антигипертензив воситалар билан бирга буюриш мумкин.

Юрак етишмовчилиги. Диован® нинг тавсия қилинадиган бошланғич дозаси суткада икки марта 40 мг ни ташкил қилади. Дозани суткада икки марта 80 мг гача ёки 160 мг гача максимал дозагача ошириш, пациент томонидан препаратни ўзлаштирилишига қараб, амалга оширилиши лозим. Ёндош қўлланаётган диуретикларнинг дозасини камайтириш масаласини кўриб чиқиш керак. Клиник синовларда қўлланган максимал суткалик доза бир нечта қабулга бўлинган ҳолда 320 мг ни ташкил қилди.

Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларнинг ҳолатини баҳолаш доимо буйрак фаолиятини баҳолашни ўз ичига олиши керак.

Инфарктдан кейинги ҳолат. Даволаш миокард инфарктидан кейин 12 соат ўтиши биланоқ бошланиши мумкин. 20 мг дан суткада икки марталик бошланғич дозадан кейин, валсартаннинг дозасини кейинги бир неча ҳафта давомида 40 мг, 80 мг ва 160 мг гача ошириш мумкин. Бошланғич дозани олиш учун 40 мг ли таблетка иккига бўлинади.

Максимал доза – 160 мг суткада икки марта. Умуман олганда, даволаш бошланганидан кейин икки ҳафта давомида пациентлар суткада икки марта 80 мг ли доза даражасига эришишлари ва дозани титрлаш даврида пациентнинг валсартанни ўзлаштираолишидан келиб чиқиб, режали максимал дозага уч ой давомида эришишлари тавсия қилинади. Агар симптоматик артераил гипотензия ёки буйрак дисфункцияси пайдо бўлса, дозани пасайтириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш керак.

Валсартан миокард инфарктидан кейин тавсия қилинган бошқа препаратлар (масалан, тромболитиклар, ацетилсалицил кислотаси, β-блокаторлар ва статинлар) билан даволанган пациентларда қўлланиши мумкин.

Миокард инфарктидан кейин пациентларнинг ҳолатини баҳолаш доимо буйрак фаолиятини баҳолашни ўз ичига олиши керак.

Гипертензияси бўлган ва юрак-қон томир хавфида глюкозага толерантлик бузилган катта ёшдаги пациентлар.

Диован® нинг тавсия қилинган дозаси кунига бир марта 80 ёки 160 мг ни ташкил қилади. Даволашни 80 мг дан бошлайдиган пациентлар учун дозани кунига бир марта 160 мг гача титрлаш, пациент томонидан препаратни ўзлаштираолинишига қараб, амалга оширилиш лозим. Агар гипертензияни назорат қилишнинг иложи бўлмаса, унда даволашни Гипертензия бандида кўрсатилганидек ўтказилади.

Барча кўрсатмалар юзасидан ИЗОҲ: буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда ёки нобилиар келиб чиқишига эга ва холестазсиз жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Ножўя таъсирлари

Артериал гипертензияси бўлган катта ёшдаги пациентларда ўтказилган назоратли клиник тадқиқотларда ножўя реакцияларнинг умумий сони плацебо билан бир хил бўлган ва валсартаннинг фармакологиясига мувофиқ бўлган. Ножўя реакцияларни юз бериш тез-тезлиги доза ёки даволаш давомийлиги билан боғлиқ эмаслиги аниқланган, шунингдек жинс, ёш ёки ирқ билан боғлиқликни йўқлиги ҳам кўрсатилган.

Клиник, постмаркетинг ва лаборатор тадқиқотларда қайд этилган ножўя реакциялар, қуйида аъзоларнинг тизим синфлари бўйича кўрсатилган.

Нохуш реакцияларнинг пайдо бўлиш тез-тезлиги қуйидагича баҳоланади: жуда тез-тез – ≥1/10, тез-тез – ≥1/100, <1/10, баъзида – ≥1/1000, < 1/100, кам – ≥1/10000, <1/1000, жуда кам – <1/10000.

Постмаркетинг тадқиқотларда ва лаборатор кўрсаткичлар бўйича қайд этилган барча ножўя реакциялар учун, ножўя реакцияларнинг бирон бир тез-тезлигини кўрсатишнинг иложи йўқ, демак, бундай реакциялар «номаълум» тез-тезлиги кўринишида қайд этилади.

Гипертензияда учрайдиган ножўя реакциялар

Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар
НомаълумГемоглобинни пасайиши, гематокритни пасайиши, нейтропения, тромбоцитопения
Иммун тизими тизими томонидан бузилишлар
НомаълумЮқори сезувчанлик, шу жумладан зардоб касаллиги
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар
НомаълумҚон зардобида калийни ошиши
Эшитиш ва мувозанат аъзоси томонидан бузилишлар
Тез-тез эмасВертиго

 

Қон томир тизими томонидан бузилишлар
НомаълумВаскулит
Нафас, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмасЙўтал
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмасҚоринда оғриқ
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
НомаълумЖигар фаолияти кўрсаткичларини ошиши, шу жумладан қон зардобида билирубин даражасини ошиши
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар
НомаълумАнгионевротик шиш, буллез дерматит, тошма, қичишиш
Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар
НомаълумМиалгия
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
НомаълумБуйрак етишмовчилиги ва буйрак фаолиятини бузилиши, қон зардобида креатинин даражасини ошиши
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакциялар
Тез-тез эмасТолиқиш

Қуйидаги реакциялар артериал гипертензияси бўлган беморларда клиник синовлар ўтказиш даври давомида, текширилаётган препарат билан сабаб-оқибат боғлиқликдан қатъий назар кузатилган: артралгия, астения, белда оғриқ, диарея, бош айланиши, бош оғриғи, уйқусизлик, либидони пасайиши, кўнгил айниши, шишлар, фарингит, ринит, синусит, юқори нафас йўлларининг инфекциялари, вирусли инфекциялар.

Гипертензияси бўлган ва юрак-қон томир хавфида глюкозага толерантлик бузилган катта ёшдаги пациентлар.

NAVIGATOR тадқиқотида Диован® ни қўллангандаги ножўя реакциялар, илгари гипертензияда хабар берилган ножўя реакцияларга ўхшаш бўлган.

Юрак етишмовчилиги ва инфарктдан кейинги ҳолат

Назоратли клиник тадқиқотларда пациентларда миокард инфарктидан кейин ва/ёки юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кузатилган хавфсизлик профили, артериал гипертензияси бўлган беморларда кузатиладиган умумий хавфсизлик профилидан фарқ қилади. Бу пациентларнинг асосий касаллиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Пациентларда миокард инфарктидан кейин ва/ёки юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда учрайдиган ножўя реакциялар қуйида келтирилган.

Инфарктдан кейинги ҳолат ва/ёки юрак етишмовчилигида учрайдиган ножўя реакциялар

Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар
НомаълумТромбоцитопения
Иммун тизими тизими томонидан бузилишлар
НомаълумЮқори сезувчанлик, шу жумладан зардоб касаллиги
Модда алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар
Тез-тез эмасГиперкалиемия
НомаълумҚон зардобида калийни ошиши
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Тез-тезБош айланиши, постурал бош айланиши
Тез-тез эмасСинкопе, бош оғриғи
Эшитиш ва мувозанат аъзоси томонидан бузилишлар
Тез-тез эмасВертиго
Юрак томонидан бузилишлар
Тез-тез эмасЮрак етишмовчилиги
Қон томир тизими томонидан бузилишлар
Тез-тезАртериал гипотензия, ортостатик гипотензия
НомаълумВаскулит
Нафас, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмасЙўтал
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмасКўнгил айниши, диарея
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
НомаълумЖигар фаолияти кўрсаткичларини ошиши
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар
Тез-тез эмасАнгионевротик шиш
НомаълумБуллез дерматит, тошма, қичишиш
Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар
НомаълумМиалгия
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тезБуйрак етишмовчилиги ва буйрак фаолиятини бузилиши
Тез-тез эмасЎткир буйрак етишмовчилиги, қон зардобида креатинин даражасини ошиши
НомаълумҚонда мочевина азоти даражасини ошиши
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакциялар
Тез-тез эмасАстения, толиқиш

Қуйидаги реакциялар юрак етишмовчилиги бўлган беморларда ва/ёки инфарктдан кейинги ҳолатда клиник синовлар ўтказиш даври давомида, текширилаётган препарат билан сабаб-оқибат боғлиқликдан қатъий назар кузатилган: артралгия, қоринда оғриқ, белда оғриқ, уйқусизлик, либидони пасайиши, нейтропения, шишлар, фарингит, ринит, синусит, юқори  нафас йўлларининг инфекциялари, вирусли инфекциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Валсартанга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.

Ҳомиладорлик, эмизиш даври. Болалар.

Ангиотензин рецепторлари антагонистлари (АРА), шу жумладан вальсартанни ёки ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари (ААФи) ни қандли диабетининг 2 типи бўлган пациентларда алискирен билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

АРА, ААФ ингибиторлари ёки алискирен билан ренин-ангиотензин тизимини (РАТ) икки ёқлама блокадаси: АРБ, шу жумладан Диован® ни РАТ га таъсир қилувчи бошқа моддалар билан бир вақтда қўлланиши, монотерапияга нисбатан гипотензиялар, гипокалиемиялар ҳолатини ошиши ва буйрак фаолиятини ўзгариши билан кечиши мумкин. Диован® ва РАТ га таъсир қилувчи бошқа моддаларни қабул қилаётган беморларда артериал босимни, буйрак фаолиятини ва электролитлар даражасини назорат қилиш тавсия қилинади.

Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларда АРБ, шу жумладан валсартанни, ёки алискирен билан ААФ ингибиторларини бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

2 тип қандли диабети бўлган бўлган пациентларда АРБ, шу жумладан Диован® ни, ёки алискирен билан ААФ ингибиторларини бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Препаратнинг бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсирлари қайд этилмаган. Клиник синовларда ўрганилган препаратларга қуйидагилар киради: циметидин, варфарин, фуросемид, дигоксин, атенолол, индометацин, гидрохлортиазид, амлодипин ва глибенкламид.

Валсартан сезиларли даражада метаболизмга учрамаслиги туфайли, у учун метаболизми цитохром Р450 тизимини қўзғатиши ёки сусайтириши оқибати даражасидаги бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирининг эҳтимоли кам. Валсартанни қон плазмаси оқсиллари билан аҳамиятли даражада боғланишига қарамай, in vitro шароитдаги текширишлар ушбу даражада плазма оқсиллари билан юқори боғланиш хусусиятига эга бўлган қатор молекулалар, айниқса, диклофенак, фуросемид ва варфарин билан бирон-бир ўзаро таъсирини аниқламади.

Калий. Калийни тежовчи диуретиклар (спиронолактон, триамтерен, амилорид), калий қўшимчалари, калий сақловчи туз ўринбосарларини ёки калий даражасини оширувчи бошқа препаратларни (гепарин ва бошқ.) бирга қўлланиши қон зардобида калийнинг даражасини ошишига ва юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қон зардобида креатинин миқдорини ошишига олиб келиши мумкин. Бундай мажмуавий даволаш зарур бўлган ҳолларда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), шу жумладан ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторлари.

Ангиотензин II антагонистларини НЯҚП билан бир вақтда қўлланганда антигипертензив самарани сусайиши юз бериши мумкин. Бундан ташқари, ангиотензин II антагонистларини НЯҚП билан бир вақтда қўлланиши буйрак фаолиятини ёмонлашиш хавфини ва қон зардобида калий даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун даволашни  бошида, шунингдек даволашни ўзгартиришда бундай пациентларда буйрак фаолиятини назорат қилиш  тавсия қилинган.

Литий. Литийни ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин II рецептори антагонистлари, шу жумладан Диован® билан бирга қўлланганда қон зардобида литийнинг концентрациясини ва унинг токсиклигини қайтувчан ошиши тўғрисида хабар берилган. Демак, бирга қўлланганда литийнинг зардобдаги концентрациясини синчков мониторинги тавсия қилинади. Агар диуретик хам ишлатилса, унда Диован® билан литийнинг токсиклик хавфи эҳтимол ошиши мумкин.

Транспортерлар. Одам жигари тўқимасида in vitro шароитида ўтказилган тадқиқот натижалари, валсартан жигарда қамраб олиш транспортери OATP1B1 субстрати ва жигардан қон оқиб чиқиши транспортери MRP2 субстрати эканлигидан далолат беради. Қамраб олиш транспортери ингибиторларини (рифампицин, циклоспорин) ёки қон оқиб чиқиши транспортери (ритонавир) ни бир вақтда буюрилиши валсартаннинг тизимли таъсирини ошириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Организмда натрий ва/ёки айланаётган қон ҳажмининг (АҚҲ) танқислиги бўлган пациентлар. Организмда натрий ва/ёки айланаётган қон ҳажмининг (АҚҲ) танқислиги бўлган беморларда, масалан диуретикларнинг юқори дозаларини қабул қилаётган беморларда кам ҳолларда Диован® билан даволашнинг бошида симптоматик гипотензия пайдо бўлиши мумкин. Диован® билан даволашни бошлашдан олдин организмда натрий ва/ёки айланаётган қон ҳажмининг миқдорини тўғрилашни, масалан диуретикнинг дозасини камайтириш йўли билан ўтказиш керак.

Гипотензия ривожланган ҳолларда пациентни ётқизиш ва зарурат бўлганида венага физиологик эритма билан инфузияни ўтказиш керак. Даволашни артериал босим барқарорлашгандан кейиноқ дарҳол давом эттириш мумкин.

Буйрак артериясининг стенози. Буйрак артериясининг бир томонлама стенози туфайли иккиламчи ривожланган реноваскуляр гипертензияли 12 нафар беморда Диован® ни қисқа муддатли курсда қўлланиши, буйрак гемодинамикаси, қон зардобида креатинин ёки қонда мочевина азоти даражасининг ҳеч қандай жиддий ўзгаришларига олиб келмаган. Бироқ, ренин-ангиотензин-альдостерон тизимига (РААТ) таъсир қилувчи бошқа дори воситалари буйрак артериясининг бир ёки икки томонлама стенози бўлган беморларда қон зардобида мочевина ва креатинин даражаларини ошишини чақириши мумкинлигини ҳисобга олиб, эҳтиёткорлик чораси сифатида ушбу кўрсаткичларни мунтазам равишда назорат қилиш тавсия қилинади.

Буйрак фаолиятини бузилишлари. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Бироқ, яққол бузилишларда (креатинин клиренси <10 мл/мин бўлганида) эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади, чунки бундай ҳолларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ.

Ангитензин рецепторлари антагонистлари (АРА), шу жумладан валсартанни ёки ААФ ингибиторини алискирен билан бирга оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси
<30 мл/мин) бўлган пациентларда қўлланишидан сақланиш керак.

Жигар фаолиятини бузилиши. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Валсартан асосан ўзгармаган ҳолда сафро билан чиқарилади. Ўт чиқариш йўлларининг обструкцияси бўлган беморларда валсартан клиренсининг пасайганлиги кузатилган. Шунинг учун Валсартанни ўт чиқариш йўлларининг обструкцияси бўлган пациентларга буюрилганида ўзига хос эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Юрак етишмовчилиги/Инфарктдан кейинги ҳолат. Юрак етишмовчилиги бўлган ёки инфарктдан кейинги ҳолатдаги, Диован® ни одатдаги дозаларда қабул қилаётган пациентларда, артериал босимни бироз пасайиши аниқланади, лекин узоқ муддатли симптоматик гипотензия туфайли даволашни тўхтатиш, агар препаратни дозалашга тааллуқли йўриқномага амал қилинса, одатда керак эмас. Даволашни бошлаётган юрак етишмовчилиги бўлган ёки инфарктдан кейинги ҳолатдаги пациентларда эҳтиёткорлик зарур.

Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини (РААТ) сусайиши туфайли, юқори сезувчанликка эга пациентларда буйрак фаолиятини бузилишлари бўлиши мумкин. Буйрак фаолияти ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг фаоллигига боғлиқ оғир юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, ААФ ингибиторлари ва ангиотензин рецепторлари антагонистлари билан даволаш олигурия ва/ёки азотемияни авж олиши билан кечиши ва (кам) ўткир буйрак етишмовчилиги ва/ёки ўлим билан якунланиши мумкин. Юрак етишмовчилиги бўлган ёки инфарктдан кейинги ҳолатдаги пациентларнинг ҳолатини баҳолаш доимо буйрак фаолиятининг ҳолатини ўз ичига олиши керак.

Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ААФ ингибиторлари, бета-блокаторлар ва валсартаннинг уч томонлама мажмуасини қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Ангионевротик шиш

Валсартан қабул қилган пациентларда ангионевротик шиш тўғрисида, шу жумладан нафас йўллари обструкциясига ва/ёки юз, лаб, томоқ ва/ёки тилни шишига олиб келувчи хиқилдоқ ва товуш бойламлари шиши тўғрисида хабар берилган; бу пациентларнинг айримлари бошқа препаратларни, шу жумладан ААФ ингибиторларини қабул қилиганларида илгари Квинке шишидан азият чекканлар. Квинке шиши ривожланган ҳолларда Диован® препарати билан даволаш дарҳол тўхтатилиши лозим ва препарат такрор буюрилмаслиги керак.

Ренин-ангиотензин тизимини (РАТ) икки ёқлама блокадаси

АРА, шу жумладан валсартанни, ААФ ингибитори ёки алискирен каби РАТ ни блокловчи бошқа воситалар билан бирга қўлланган вақтда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Туғруқ ёшидаги аёллар

«Ренин-ангиотензин-альдостерон» тизимига (RAAS) бевосита таъсир қилувчи ҳар қандай бошқа препарат каби, Диован® ни хам ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларда буюриш мумкин эмас. RAAS га таъсир қилувчи ҳар қандай дори воситалар буюрилганда туғруқ ёшидаги аёлларни ҳомиладорлик вақтида бу воситаларнинг потенциал хавфи тўғрисида огоҳлантириш керак.

Ҳомиладорлик

«Ренин-ангиотензин-альдостерон» тизимига (RAAS) бевосита таъсир қилувчи ҳар қандай бошқа препарат каби, Диован® ни хам ҳомиладорлик вақтида буюриш мумкин эмас. Ангиотензин II антагонистларининг таъсир механизмини ҳисобга олиб, ҳомила учун хавфни инкор қилиш мумкин эмас. Ангиотензин-айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторларининг бачадонга таъсири, уларни ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида буюрилганида, ривожланаётган ҳомиланинг шикастланиши ва ўлимига олиб келиши тўғрисида хабар берилган. Бундан ташқари, ретроспектив маълумотларда, ААФ ингибиторларини ҳомиладорликнинг биринчи учойлигида ишлатилиши туғма нуқсонларнинг потенциал хавфи билан боғлиқ бўлган. Ҳомиладор аёллар беҳосдан валсартан қабул қилганларида, спонтан аборт, янги туғилган чақалоқларда камсувлик ва буйрак дисфункцияси ҳоллари тўғрисида хабарлар мавжуд. Агар препарат билан даволаниш даврида ҳомиладорлик аниқланса, Диован® препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак.

Эмизиш даври

Валсартанни одамнинг кўкрак сутига ўтиши номаълум. Аёлларда эмизиш даврида Диован® ни қўллаш тавсия қилинмайди.

Фертиллик

Диован® ни одамларда фертилликка таъсир қилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Болалар.

Диован® ни болаларда (18 ёшгача бўлганларда) қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти.

Бошқа антигипертензив воситаларни буюрилганда каби, автотранспортни ҳайдашда ва механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Диован® нинг дозасини ошириб юборилиши оқибатида яққол гипотензия ривожланиши мумкин, бу онгни сусайишига, коллапсга ва/ёки шокка олиб келиши мумкин. Агар препарат яқинда қабул қилинган бўлса, қусишни чақириш керак. Артериал гипотензияда одатдаги даволаш усули, вена ичига тузли эритмани юбориш ҳисобланади.

Валсартанни гемодиализ ёрдамида организмдан чиқариш мумкинлигининг эҳтимоли кам.

 

Чиқарилиш шакли

40 мг, 80 мг ва 160 мг дан №14, №28 дан қобиқ билан қопланган таблеткалар.

 

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Намлик таъсиридан ҳимоя қилинсин.

 

Яроқлилик муддати.

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365