Skip to main content

Димедрол инъекция учун эритма

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИМЕДРОЛ

DIMEDROL

Препаратнинг савдо номи: Димедрол

Таъсир этувчи модда (ХПН): дифенгидрамин

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: димедрол – 10,0 г;

ёрдамчи модда: вода для инъекций – до 1000 мл.

Таърифи: тиниқ рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Аллергияга қарши воситалар.

АТХ коди: R06АА02

Фармакологик хусусиятлари

Дифенгидрамин Н1-рецепторларини блокловчи антигистамин препаратлари гуруҳининг асосий вакилларидан бири ҳисобланади. У яққол гистаминга қарши фаолликка эга. Бундан ташқари у маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади, бевосита спазмалитик таъсири натижасида силлиқ мушакларни бўшаштиради, вегетатив нерв тугунларини ўртача даражада блоклайди. Препаратнинг муҳим хусусияти бўлиб унинг нейролептик моддаларининг таъсири билан бироз ўхшаш бўлган седатив таъсири ҳисобланади, мувофиқ дозаларда у уйки чакирувчи самара кўрсатади. Шунингдек ўртача қусишга қарши воситадир. Препаратнинг нерв тизимига таъсирида гистамин рецепторларига бўлган таъсири билан бир қаторда (мумкин миянинг Н3-рецепторлари) унинг марказий холинолитик фаоллиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Қўлланилиши

6-yillik-qizil-jenshen

Препарат асосан эшакеми, пичан иситмаси, зардоб касаллиги, геморрагик васкулит (капилляротоксикоз), вазомотор тумов, ангионевротик шиши, қичишувчи дерматозлар, ўткир иридоциклит, аллергик конъюктивитлар ва бошқа аллергик касалликларни, турли дорилардан, шу жумладан антибиотикларни кабул қилишда бўлган аллергик асоратлар,  нур касаллиги, бронхиал астма (теофиллин,эфедрин ва бошка дори воситалари билан бирга), меъда яра касалиги ва гиперацид гастрит (бу касалликда Н2-рецепторларининг блокаторлари самаралироқ ҳисобланади), қон ва қон ўрнини босувчи суюқликларни қўйишидаги, фермент ва бошқа препаратлар қўлланганидаги ножўа реакцияларни камайтириш учун, хорея, денгиз ва ҳаво касаллиги, ҳомиладорларнинг қусишида, Меньер синдромида тинчлантирувчи ва уйқу чақирувчи воситаси сифатида (мустақил ва бошқа уйқу чақирувчи воситаситалар билан бирга) қўлланади. Анестезиология амалиетида литик аралашмаларнинг таркибий қисми сифатида ҳам қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Мушак ичига (м/и), вена ичига (в/и) буюрилада. Тери остига (т/о) таъсирловчи таъсири туфайли юборилмайди.

Катталар учун юқори дозалари: м/и – бир марталик 0,05 г (5 мл 1% эритма), суткада 1-3 марта, суткалик 0,15 г (15 мл 1% эритмада), в/и томчилаб -75-100 мл натрий хлориднининг изотоник эритмасидаги 0,02-0,05 г препаратни юборилади. Даволаш курси 10-15 кун.

Болаларига в/и ва м/и 7-12 ойлигида 0,003-0,005 г (0,3-0,5 мл 1% эритма), 1-3 ёшда – 0,005-0,01 г (0,5-1 мл); 4-6-ёшда 0,01-0,015 г (1-1,5 мл), 7-14 ёшда – 0,015-0,03 г (1,5-3 мл) зарурати бўлганида ҳар 6 соатда юборилади.

Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими томонидан: АБ ни пасайиши, юрак уришини ҳис қилиш, тахиркардия, экстрасистолия.

Нафас тизими томонидан: бурун шиллиқ қавати ва томоқнинг қуриши, балғамнинг ёпишқоқлигини ошиши, кўкракда еки томоқда сиқилиш ҳисси, аксириш, бурунни битиши.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, седатив самара ,уйқучанлик, бош айланиши, координацияни бузилиши, ҳолсизлик, онгни чалкашиши, безовталик, қўзғалиш, асабийлик, тремор, таъсирчанлик, уйқусизлик, эйфория, парестезиялар,. неврит, тиришишлар. 

Сезги аъзолари томонидан: кўришнинг бузилиши, диплопия, вертиго, қулоқларда шовқин, ўткир лабиринтит.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғиз шиллиқ қаватини қуриши, эпигастрияда оғриқ, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият.

Сийдик-жинсий тизими томонидан: тезлашган ёки қийинлашган сийиш, сийдикни тутилиши, эрта менструациялар.

Қон яратиш аъзолари томонидан: гемолитик анемия, тромбоцитопения, агронулоцитоз.

Аллергик реакциялар:  эшакеми, дори тошмаси, анафилактик шок, фотосенсибилизация.

Бошқалар: кўп терлаш, этни увишиши..

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, ёпиқ бурчакли глаукома, простата безини гиперплазияси, меъда ва 12-бармоқ ичакни стенозловчи яра касаллиги, қовуқ бўйнининг стенози, тутқаноқ, болалик ёши (7 ойликгача), бронхиал астма, ҳомидорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Этанол ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтиради. МАО ингибиторлари дифенгидраминнинг антихолинергик фаоллиги кучайтиради.

Психостимуляторлар билан бирга буюрилганида антагонистик ўзаро таъсирлар аниқланади.

Заҳарланишни даволашда апоморфиннинг қусишга қарши дори воситаси сифатида самарадорлигини пасайтиради.

М-холиноблокловчи фаолликка эга бўлган дори воситаларининг антихолинергетик самараларини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Препарат билан даволаниш вақтида УБ-нурланишдан ва этанолни истъемол қилишдан сақланиш лозим. Шифокорни бу препаратни қўлланиши тўғрисида хабардор қилиш керак қусишга қарши таъсири аппендицит ташхисини ва бошқа дориларнинг дозасини ошириб юборилиши белгиларини аниқлашни қийинлаштириши мумкин.

Юрак касаликларида ва гипертония касалигида в/и ва м/и юбориш мақсадга  мувофиқ эмас. Препаратни юқори диққат ва тезкор рухий реакцияларини талаб қиладиган потенциал фаолият турлари билан шуғулланадиган шахсларга қўллаш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: МНТ сусайиши, қўзғалиш, онгни чалкашиши, тиришлар ва ўлим ҳолатлари ( айникса болаларда) еки депрессия, қорачиқларнинг кенгайиши, қийинлашган нафас, оғиз бўшлиги шиллиқ  қаватаини қуриши, меъда-ичак йўллларининг нимфалажи.

Даволаш: махсус антидоти йўқ, меъдани ювиш, зарурати бўлганида АБ ни оширувчи дори воситалари, кислород, в/и плазма ўрнини босувчи суюклиқларни юбориш.  Эпинефрин ва аналептикларни ишлатиш мумкин эмас.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун 1% эритма 1 мл дан шиша ампулаларда ёки полипропилендан ёки тиббий полиэтилендан ампулаларда. 10 ампуладан контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқнома билан қутида ёки 10, 20 ёки 40 ампуладан қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт буйича.

Улашиш: