Skip to main content

Дексаметазон-Дарница кўз томчилари

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДЕКСАМЕТАЗОН-ДАРНИЦА

DEXAMETHASONE-DARNITSA

 

Препаратнинг савдо номи: Дексаметазон-Дарница

Таъсир этувчи модда (ХПН): дексаметазон (dexamethasone)

Дори шакли: кўз томчилари, эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1 мг дексаметазон натрий фосфати;

ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, натрий тетраборати, динатрий эдетати, бензалконий хлориди, инъекция учун сув.

Таърифи: ҳидсиз, тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Офтальмологияда қўлланиладиган восита. Яллиғланишга қарши воситалар. Кортикостероидлар, оддий препаратлар.

АТХ коди: S01B A01

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препарат синтетик фторланган глюкокортикостероидлар гуруҳига мансуб. Кучли яллиғланишга қарши таъсирга эга, бошқа баъзи бир стероидларга нисбатан камроқ минералокортикоид самарали ва энг кучли таъсир этувчи яллиғланишга қарши воситалардан бири ҳисобланади. Препаратнинг таъсир этиш механизми фармакологик таъсири бўйича бошқа фторланган глюкокортикостероидлар билан бир ҳил, фақат катта кучи ва самарасининг давомийлиги билан фарқ қилади. Қон томирларининг эндотелиал ҳужайралари адгезив молекулалари, циклооксигеназа I ёки II ни ва цитокинлар ажралиб чиқишини сусайтириш орқали яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Натижада яллиғланиш медиаторларини шаклланиши камаяди ва лейкоцитларни қон томирлари эндотелийсига адгезияси сусайтирилади ва шу йўл билан уларни яллиғланган кўз тўқимасига кириб боришини олди олинади.

Фармакокинетикаси

Конъюнктива бўшлиғига томизилгандан кейин дексаметазоннинг кўз ичи суюқлигидаги максимал концентрацияси 2 соатдан кейин кузатилади ва у 30 нг/мл ни ташкил этади. Қон плазмаси оқсиллари (альбумин) билан боғланиши 77-84% ни ташкил этади. Ярим чиқарилиш даври 3-4 соатни ташкил этади. Клиренси соатига 0,111 дан 0,225 л/кг гача  ва тақсимланиш ҳажми 0,576 дан 1,15 л/кг атрофида ўзгариб туради. Жигарда метаболизмга учрайди. Дозанинг тахминан 60% сийдик билан 6-β-гидроксидексаметазон кўринишида чиқарилади. Дексаметазоннинг умумий резорбтив таъсири унча аҳамиятли эмас.

Қўлланилши

Конъюнктива, шох парда ва кўзнинг олд сегментининг стероидларга сезгир ноинфекцион яллиғланиш ва аллергик ҳолатларни, шу жумладан операциядан кейинги даврда яллиғланиш реакцияларини даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Флакон очиш назорати билан ҳимояланган. Биринчи марта қўллаганда қалпоқчани бураб, уни ҳимоя халқасидан ажратиб олиш керак.

Флакон ўзига хос тузилишга эга, шунинг ҳисобига унинг тагига босилганда, “бир босим – бир томчи” принципи бўйича эритмани дозаланган ажралиши юз беради.

Флакон деворининг қаттиқлиги препаратни оқиб чиқишини анча камайтириб – кўз томчиларининг дозасини ошириб юборилишининг энг кўп сабабини олдини олади.

Кўзни оғир ёки ўткир яллиғланиши:

Бошланғич даволаш усули сифатида шикастланган кўз (-лар) нинг конъюнктива бўшлиғига (-ларига) препарат 1-2 томчидан ҳар 30-60 минутда томизилади.

Ижобий самара кузатилганда шикастланган кўз(-лар) нинг конъюнктива бўшлиғи (-ларига) дозани 1-2 томчигача камайтириб ҳар 2-4 соатда қўлланади. Кейинчалик агар шу доза яллиғланишни назорат қилиш учун етарли бўлса, дозани 1 томчидан кунига 3-4 марта камайтириш мумкин,

Агар кутилаётган натижага 3-4 кун давомида эришилмаса қўшимча равишда тизимли ёки субконъюнктивал даволашни буюриш мумкин.

Кўзни сурункали яллиғланиши:

Шикастланган кўз (кўзлар) конъюктивал бўшлиқ (лар) га препарат 1-2 томчидан ҳар 3-6 соатда ёки зарурати бўлса, ундан ҳам тез-тез томизиш керак.

Бироз яллиғланиши, аллергия:

Кутилаётган самарага эришилгунича шикастланган кўз (лар) нинг конъюнктива бўшлиқ (лар) га препаратнинг 1-2 томчисини ҳар 3-4 соатда томизилади.

Кўз ички мунтазам равишда босимини назорат қилиб туриш тавсия этилади.

Инстилляциядан кейин қовоқни эҳтиётлик билан беркитиш ёки бурун кўз ёши йўлини окклюзия қилиш тавсия этилади. Бу кўзга юборилган дориларнинг тизимли сўрилишини камайтиради ва тизимли ножўя самараларни юз бериш эҳтимолини камайтиради.

Кўзга маҳаллий қўллашга мўлжалланган бир нечта дори воситаларини бир вақтда қўлланилганда, уларни қўллаш орасидаги интервал камида 15 минутни ташкил этиши керак. Кўз суртмаларини охирги навбатда қўллаш керак.

Кекса ёшдаги пациентларда

Дозага тузатиш киритишга зарурат йўқ.

Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Дексаметазон маҳаллий қўлланилгандан кейин тизимли сўрилиш паст бўлгани учун дозага тузатиш киритишга зарурат йўқ.

Ножўя таъсирлари

Кўриш аъзолари томонидан: кератит, конъюнктивит, Сикка кератоконъюнктивити, кўз қовоқлари птози, шох пардани бўялиши, фотофобия, кўришни хиралашиши, мидриаз, кўзда оғриқ, кўзларни таъсирланиши, кўзларда ёт жисм ҳисси, кўзларда одатий бўлмаган ҳислар, қовоқлар чеккаларида пўстлоқларни пайдо бўлиши;

Томизилгандан кейин тез орада: кўзларда қисқа муддатли ачишиш, санчиш, дискомфорт, кўзда қичишиш ва гиперемия, кўз ёшининг кўп ажралиши юз бериши мумкин;

Узоқ муддат қўлланилганда – кейинчалик кўриш нервини шикастланиши билан кўз ички босимини ошиши, кўриш ўткирлигини пасайиши, кўриш майдонини бузилиши, орқа субкапсуляр котарактани шаклланиши, глаукома, шох парда эрозиялари, шох парда ёки склерани юпқалашишига олиб келувчи касалликларда – уларни перфорация хавфини ошиш кузатилади (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаралсин).

Нерв тизими томонидан: дисгевзия (таъм билиш қобилиятининг бузилиши), бош оғриғи, бош айланиши.

Иммун тизими, тери, тери ости қавати томонидан: юқори сезувчанлик; бензалконий хлоридига юқори сезувчанлик бўлган пациентларда аллергик блефарит ёки конъюнктивит ривожланиши мумкин.

Глюкокортикостероидлар инфекцияларга нисбатан резистентликни пасайтириш мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг бошқа компонентларига нисбатан юқори сезувчанлик.

Кўзнинг ўткир, даволанмаган бактериал инфекциялари

Кўзнинг замбуруғли инфекциялари

Кўзнинг микобактериал инфекциялари

Кўзнинг шох пардаси ва конъюнктиванинг вирусли инфекциялари (herpes simplex, сигир чечаги ва сувчечак чақирган ўткир юза кератит; herpes zoster томонидан чақирилган креатитдан ташқари) да қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кўзга маҳаллий қўллашга мўлжалланган бир нечта дори воситаларини бир вақтда қўлланганда, уларни қўллаш орасидаги интервал камида 15 минутни ташкил этиши керак. Кўз суртмаларини охирги навбатда қўллаш керак.

Препаратни атропин, бошқа антихолинергик воситлар ва мидриатиклар билан бир вақтда қўлланганда кўз ички босими ошиши мумкин.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Препарат фақат офтальмологияда қўллаш учун мўлжалланган.

Препарат томизилганидан аниқланадиган ножўя таъсирлар 5-15 секунддан кейин йўқолиб кетади ва бекор қилиш учун кўрсатма бўлиб ҳисобланмайди. Препаратни томизилгандан кейин юз бериши мумкин бўлган тизимли сўрилишини олдини олиш учун кўз ёши каналларини бармоқлар билан 2-3 минут давомида босиб туриш керак.

Препаратни қўллаётганда препаратни ифлосланишини олдини олиш учун томчилагич учига тегмаслик керак.

Кортикостероидларни узоқ вақт давомида маҳаллий қўлланганда кейинчалик кўриш нерви шикастланиши, кўриш ўткирлигини камайиши ва кўриш майдонининг бузилишига, шунингдек орқа субкапсуляр катарактани ҳосил бўлиши билан олиб келиши мумкин бўлган кўз гипертензияси ва/ёки глаукома ривожланиши мумкин. Препаратни узоқ вақт қўллаганда мунтазам равишда кўз ички босимини назорат қилиб туриш керак.

Кўзга маҳаллий қўлланилаётган кортикостероидлар кўзнинг шох пардаси яралари битишини секинлаштириши мумкин, шох парда ёки склерани юпқалашиши билан кечадиган касалликлари бўлганида эса, уларнинг перфорациясига олиб келиши мумкин. Препаратни қўллаганда шох парданинг ҳолатини текшириб туриш керак (флуоресцин синамасини ўтказиш крак).

Кортикостероидлар бактериал, вирусли ёки замбуруғли инфекцияларга нисбатан резистентликни камайтириши, бундай инфекцияларни аниқлашга ҳалақит бериши ва уларнинг клиник белгиларини ниқоблаб, антибиотикларнинг самарасизлигини аниқлашга қаршилик қилиши мумкин.

Кўзнинг шох пардасини яраси турғун пайдо бўлганида пациентларда кортикостероидлар билан даволаш ўтказилганлиги ёки ўтказилаётганлиги натижасида замбуруғли инфекция ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Замбуруғли инфекция ривожланган ҳолларда препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Herpes simplex томонидан чақирилган стромал креатит ёки увеитни даволаганда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш ва фақат антивирус даволаш билан бирга қўллаш керак.

Тирқишли лампани қўллаган ҳолда вақти-вақти билан биомикроскопияни амалга ошириш лозим.

Кўз яллиғланишини даволаётган пайтда контакт линзаларни тақиш тавсия этилмайди. Зарурат туғилганида, препаратни қўллашдан олдин юмшоқ контакт линзаларни ечиш ва препарат томизилгандан сўнг камида 15 минутдан кейин яна тақиш керак.

Препарат бензалконий хлоридни сақлайди, у кўзни таъсирланишини чақириши мумкин

ва бундан ташқари юмшоқ контакт линзаларни рангсизлантиради. Преапаратни юмшоқ контакт линзаларига тушишига йўл қўймаслик керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш

Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Препаратни кўкрак сутига кириши маълум бўлмаганлиги сабабли, уни қўллаш зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш керак.

Болалар

Препаратни болаларда қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқариш тезлигига таъсир этиш хусусияти

Препарат автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этмайди ёки озгина таъсир этади. Бошқа кўз томчиларини қўлланганда бўлгани каби, вақтинчалик кўришни хиралашиши ёки кўришни бошқа бузилишлари юз бериши мумкин. Агар кўришни хиралашиши томизилган пайтда юз берса, пациент автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришдан олдин кўриш ойдинлашгунича кутиб туриши керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Флаконнинг махсус конфигурацияси, препаратнинг дозасини тасодифан ошириб юборилишининг эҳтимолини камайтиради. Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари тўғрисида маълумотлар йўқ.

Маҳаллий қўлланганда, дозани ошириб юборилган ҳолларда препаратнинг ортиқча қисмини кўзлар (кўз) дан илиқ сув билан ювиб ташлаш керак.

Чиқарилиш шакли

Флаконда 5 мл ёки 10 мл дан; пачкада 1 тадан флакон.

Сақлаш шароити

Оргинал ўрамда, 15оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: