Skip to main content

Далачой ўти

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚнома

ДАЛАЧОЙ ЎТИ

HERBA HYPERICI

Препаратнинг савдо номи: Далачой ўти

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркибида: флавоноидлар (камида 1,5%), эфир мойлари, ошловчи ва бошқа моддалар сақланади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Буруштирувчи восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Далачойдошлар (Hypericacceae) оиласига мансуб, ёввойи ўсувчи кўп йиллик ўтсимон ўсимлик – дағал далачойнинг (Hypericum L.) гуллаш даврида йиғилган ва қуритилган ўти.

Буруштирувчи ва антисептик таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Гингивитларда, стоматитларда, колитларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, дамлама кўринишида қўлланилади. Дамламани тайёрлаш учун 10 г (2 ош қошиқ) ёки 6 та фильтр-пакетни (1,5 г дан) сирланган идишга солиб устига 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнатилган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпилади, қайнаётган сув ҳаммомида 15 минут қиздирилади ва хона ҳароратида 45 минут давомида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб ўтказилади ва қолган хом-ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади).

Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади.

Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

Дамламани 2 ош қошиқдан кунига 3 марта овқатдан 30 минут олдин қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Юқори дозаларда қўлланганида дигоксин, теофилин, индинавир, циклоспорин, ичга қўллаш учун антикоагулянтлар, антидепрессантлар ва орал контрацептив воситалари билан ўзаро таъсири бўлиши мумкин. Препаратни қабул қилишни аста-секин тўхтатиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Картон қутиларда, полиэтилен пакетларда 30 г дан ва 1,5 г дан №20 фильтр-пакетларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: