Skip to main content

ДАКСАС®

Улашиш:
  Reading time 18 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДАКСАС®

DAXAS®

 

Препаратнинг савдо номи: ДАКСАС® (DAXAS®)

Таъсир этувчи модда (ХПН): рофлумиласт

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

1 таблеткада қуйидагилар сақланади.

фаол модда: 0,5 мг рофлумиласт;

ёрдамчи моддалар:

ядроси: 198,64 мг лактоза моногидрати, 53,56 мг маккажўхори крахмали, 3,90 мг повидон (К90), 2,60 мг магний стеарати;

қобиғи: 3,00 мг гипромеллоза-2910, 4,00 мг макрогол-4000, 1,25 мг титан диоксиди (Е171), 0,25 мг темир (II) оксиди бўёвчиси (Е172).

Таърифи: Бир томонида “D” гравировкаси бўлган, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган D-симон таблеткалар. Синдирилганида ядроси оқ ёки деярли оқ рангли.

Фармакотерапевтик гуруҳи: яллиғланишга қарши воситалар – фосфодиэстераза 4 (ФДЭ4) ингибитори.

АТХ коди: R03DX07

Фармакологик хусусиятлари

Рофлумиласт фосфодиэстераза 4 ингибитори бўлиб, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК) билан боғлиқ яллиғланиш жараёнларни бартараф қилишга қаратилган ностероид яллиғланишга қарши воситадир. Таъсир механизми ЎСОК патогенезида муҳим бўлган ва яллиғланиш жараёнларида қанташувчи хужайраларда сақланувчи, циклик аденозинмонофосфатнинг (цАМФ) метаболизмини асосий ферменти – фосфодиэстераза 4 (ФДЭ4) ни ингибирлашдан иборатдир. Рофлумиластнинг таъсири асосан паномоляр диапазонда аналогик потенциалга эга бўлган ФДЭ4А, 4В ва 4D га қаратилган. ФДЭ4С га яқинлиги 5-10 марта паст. Ушбу таъсир механизми ва селективлиги рофлумиластнинг асосий фаол метаболити бўлган N-оксидга ҳам тааллуқлидир.

Фармакодинамикаси

ФДЭ4 ни ингибирланиши экспериментларда хужайра ичидаги цАМФ кўрсаткичини ошишига ва лейкоцитлар, нафас йўлларининг ва ўпка томирларининг силлиқ мушак хужайралари, эндотелиал хужайралар ва нафас йўлларининг эпителиал хужайраларининг, шунингдек фибробластларнинг дисфункциясини камайишига олиб келади. Одам нейтрофиллари, моноцитлари, макрофаглари ёки лимфоцитларини (in vitro) рағбатлантирилиши, рофлумиласт ва рофлумиластнинг N-оксиди лейкотриен В4, кислороднинг фаол шакллари, α-ўсмалари некрозининг омили, γ-интерферон ва транзим В каби яллиғланиш медиаторларининг ажралиб чиқишини тормозлашини кўрсатди. ЎСОК бўлган пациентларда рофлумиласт балғамда нейрофилларнинг кўрсаткичини пасайтиради, шунингдек эндотоксин олган соғлом кўнгиллиларнинг нафас йўлларига нейтрофиллар ва эозинофилларнинг оқиб келишини пасайтиради.

Фармакокинетикаси

Рофлумиласт одам организмида асосий фармакологик фаол метаболити рофлумиласт N-оксидни ҳосил бўлиши билан фаол метаболизмга учрайди. Рофлумиласт ҳам, рофлумиластнинг N-оксиди ҳам ФДЭ фаоллигини (in vitro) ингибирлашда иштирок этиши туфайли, фармакокинетикаси ФДЭ4 га бўлган умумий ингибирловчи самарасини баҳолашдан келиб чиққан ҳолда таърифланган.

Сўрилиши

0,5 мг перорал қабул қилинганидан кейин рофлумиластнинг тўлиқ биокираолишлиги тахминан 80% ни ташкил қилади. Рофлумиластнинг плазмадаги максимал концентрациясига оч қоринга қабул қилинганидан кейин одатда бир соат ўтгач (0,5 соатдан 2 соат орасида) эришилади. N-оксиднинг максимал концентрациясига 8 соатдан кейин (4 соатдан 13 соатгача) эришилади. Овқат қабул қилиш ФДЭ4 ни умумий ингибирлаш фаоллигига таъсир қилмайди, лекин рофлумиластнинг максимал концентрацияга эришиш вақтини (ТСmax) бир соатга кечиктиради ва максимал концентрацияни (Cmax) тахминан 40% га пасайтиради. Бироқ овқат қабул қилиш рофлумиластнинг N-оксиднинг Cmax ва tmax га таъсир қилмайди.

Тақсимланиши

Рофлумиласт ва рофлумиласт N-оксидни плазма оқсиллари билан боғланиши мувофиқ тахминан 99% ва 97% ни ташкил қилади. Бир марталик доза, 0,5 мг рофлумиластнинг тақсимланиш ҳажми тахминан 2,9 л/кг ни ташкил қилади. Физик-кимёвий хусусиятлари туфайли рофлумиласт аъзолар ва тўқималар бўйлаб, шу жумладан ёғ тўқимасига осон тақсимланади. Тўқималарга ўзига хос кириши билан тақсимланишини эрта босқичи ёғ тўқимасидан чиқарилиш босқичи билан бирга кечади, у энг аввало дастлабки моддани рофлумиласт N-оксидини ҳосил бўлиши билан кечувчи жадал парчалиши билан боғлиқдир. Радиоактив нишонли рофлумиластнинг клиникаолди текширишларининг маълумотлари гематоэнцефалик тўсиқ орқали кам киришини кўрсатади. Аъзолар ва ёғ тўқимасида рофлумиласт ва унинг метаболитларини специфик тўпланиши ёки тутилиб қолиши хусусида ҳеч қандай далиллар йўқ.

Биотрансформацияси

Рофлумиласт фаол метаболизмга учрайди, бунда реакциялар икки босқичда ўтади: I босқич (цитохром Р450) ва II босқич (конъюгация). N-оксидли метаболити, одамнинг қон плазмасида аниқланадиган асосий метаболитдир. N-оксид учун “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (AUC), рофлумиласт учун AUC га нисбатан ўртача тахминан 10 марта катта экан. Шундай қилиб, N-оксидли метаболит in vivo шароитида ФДЭ4 га нисбатан умумий ингибирловчи фаолликни таъминлаш учун муҳимроқ модда ҳисобланади.

In vitro текширишлар ва ўзаро таъсири бўйича клиник текширишлар, рофлумиластнинг N-оксид метаболитни ҳосил бўлиши билан кечувчи метаболизми CYP1A2 ва 3A4 цитохромлари томонидан амалга оширилишини тасдиқлашга имкон беради. Одам жигаридан олинган микросомаларда in vitro ўтказилган қўшимча текширишларнинг натижалари асосида, рофлумиласт ва рофлумиласт N-оксидининг қон плазмасидаги терапевтик концентрациялари CYP1A2, 2A6, 2B6, 2C8, 2C9, 2C19, 2D6, 2E1, 3A4/5 ёки 4A9/11 ни ингибирламаслигини тасдиқлаш имкониятини беради. Шунинг учун цитохром Р450 нинг бу турлари билан метаболизмига учрайдиган моддалар билан аҳамиятли ўзаро таъсирининг эҳтимоли жуда ҳам кам. Бундан ташқари in vitro текширишлар рофлумиласт таъсири остида CYP1A2, 2A6, 2C9, 2C19 ва 3A4/5 цитохромларнинг индукциясини йўқлигини ва CYP2B6 нинг кучсиз индукциясини кўрсатди.

Чиқарилиши

Рофлумиластни қисқа вақтли вена ичига инфузиясидан кейин плазма клиренси тахминан соатига 9,6 л ни ташкил қилади. Перорал қабул қилинганидан кейин рофлумиласт ва рофлумиласт N-оксидини плазмадан яримчиқарилиш даври мувофиқ тахминан 17-30 соатни ташкил қилади. Рофлумиласт ва унинг метаболити N-оксиднинг барқарор концентрациясига, кунига бир доза қабул қилинганидан кейин рофлумиласт учун тахминан 4 кундан кейин ва рофлумиласт N-оксиди учун 6 кундан кейин эришилади. Радиоактив нишонли рофлумиласт вена ичига ёки перорал қабул қилинганидан кейин тахминан 20% радиоактивлик аҳлатда ва 70% нофаол метаболитлари кўринишида сийдикда аниқланган.

Пропорционаллик/Тескари пропорционаллик

Рофлумиласт ва унинг метаболити N-оксиднинг фармакокинетикаси 0,25 мг дан 1,0 мг

гача диапазонда дозаларга пропорционалдир.

Пациентларнинг алоҳида  гуруҳлари

Кекса пациентларда, аёллар ва европа ирқига мансуб бўлмаган шахсларда ФДЭ4 ни умумий ингибирловчи фаоллиги ошган. ФДЭ4 ни умумий ингибирловчи фаоллиги чекувчиларда бироз пасайган. Бу ўзгаришларнинг биронтасини клиник аҳамиятли деб қараш мумкин эмас. Шунинг учун бу гуруҳ пациентларга нисбатан дозаларни ҳеч қандай тўғрилашларини ўтказиш тавсия қилинмайди.

Буйрак етишмовчилиги

ФДЭ4 ни умумий ингибирловчи фаоллиги оғир буйрак етишмовчилиги бўлган (креатинин клиренси минутига 10-30 мл ни ташкил қилган) пациентларда 9% га пасайган. Дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Жигар етишмовчилиги

Кунига бир марта қабул қилинадиган рофлумиластнинг фармакокинетикаси енгил ва ўртача оғирлик даражадаги жигар етишмовчилиги (Чайлд-Пью таснифи бўйича А ва В синфи) бўлган 16 нафар пациентда текширилган. ФДЭ4 ни ингибирловчи фаоллиги Чайлд-Пью таснифи бўйича А синфи пациентларида тахминан 20% га ва Чайлд-Пью таснифи бўйича В синфи пациентларида тахминан 90% га ошган.

Қўлланилиши

Даксас препарати анамнезида тез-тез зўрайишлари бўлган катта пациентларда оғир кечувчи ЎСОК даволашда тутиб турувчи даволаш сифатида (биринчи секунд ичида жадал чиқарилган нафаснинг постбронходилатацион ҳажми (ОФВ1) ҳисобланган тегишли кўрсаткичнинг камида 50% ни ташкил қилиши керак) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга. Даксас препарати таблеткаларда 0,5 мг дан кунига 1 марта буюрилади. Таблеткаларни сув билан бирга ва овқат қабул қилишдан қатъий назар айнан бир вақтда қабул қилиш керак.

Терапевтик самарага эришиш учун бир неча ҳафта давомида даволаниш талаб қилиниши мумкин. Даксас препаратини бир йилгача қабул қилинганлиги тўғрисида клиник текширишларнинг маълумотлари бор.

Пациентнинг ёшига қараб (65 ёшдан ошганларда) дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Даксас препаратини Чайлд-Пью таснифи бўйича А синфи жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда қўллаш бўйича дозани тўғрилаш учун клиник маълумотлар етарли эмас, шунинг учун препаратни бундай пациентларни даволаш учун эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Буйрак касалликлари бўлган беморларда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Ножўя таъсирлари

Энг кўп учрайдиган шикоятлар – бу диарея (5,9%), тана вазнини камайиши (3,4%), кўнгил айниши (2,9%), қорин оғриқлари (1,9%) ва бош оғриғи (1,7%). Бу нохуш ножўя реакцияларнинг кўпчилиги енгил ёки ўткинчи характерга эга. Бундай ножўя реакциялар, асосан даволашнинг биринчи ҳафтаси давомида пайдо бўлади ва кўпчилик ҳолларда даволашни давом эттирган сайин йўқолади.

Ножўя самаралари учраш тез-тезлигига қараб таснифланади.

энг тез-тез >1/10

тез-тез >1/100 ва <1/10

тез-тез эмас >1/1000 ва <1/1000

кам ҳолларда >1/10000 ва <1/1000

жуда кам ҳолларда <1/10000

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: ўта юқори сезувчанлик/

 

Эндокрин тизими томонидан бузилишлар:

Кам ҳолларда: гинекомастия.

Модда алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар:

Тез-тез: тана вазнини камайиши, иштаҳани пасайиши

Рухий бузилишлар:

Тез-тез: уйқусизлик

Тез-тез эмас: хавотирлик

Кам ҳолларда: асабийлик, депрессия. Клиник текширишлар ўтказилганида суицидал фикрлаш ва хулқнинг кам ҳоллари (шу жумладан тугалланган ўз жонига қасд қилиш) тўғрисида хабарлар олинган. Пациентларни суицидал фикрлашнинг барча кўринишлари тўғрисида ўзининг шифокорига хабар бериши лозимлиги тўғрисида хабардор қилиш керак.

Нерв тизими томонидан бузилишлар:

Тез-тез: бош оғриғи.

Тез-тез эмас: тремор, вертиго, бош айланиши.

Кам ҳолларда: дисгевзия.

Юрак-қон томир  тизими томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: тахикардия

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс аъзолари томонидан бузилишлар:

Кам ҳолларда: нафас йўлларининг инфекциялари (пневмониядан ташқари).

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

Тез-тез: диарея, кўнгил айниши, қорин оғриғи.

Тез-тез эмас: гастрит, қусиш, гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги, диспепсия.

Кам ҳолларда: гематохезия, қабзият.

Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:

Кам ҳолларда: гамма-глутамилтрансферазанинг фаоллигини ошиши, аспартатаминотранс-феразанинг фаоллигини ошиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: тошма.

Кам ҳолларда: эшакеми.

Мушак-скелет ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: мушак спазмлари ва мушак кучсизлиги, миалгия, орқада оғриқ.

Кам ҳолларда: қонда креатинфосфокиназани ошиши.

Умумий характерга эга асоратлар ва юбориш жойидаги реакциялар

Тез-тез эмас: лохаслик, астения, чарчоқлик.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Рофлумиластга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик.

Жигар етишмовчилигининг оғирлиги ўртача ёки оғир шакли (Чайлд-Пью таснифи бўйича В ва С синфи).

18 ёшгача бўлганлар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).

Ҳомиладорлик ва лактация.

Етарли қўллаш тажрибаси йўқлиги туфайли: иммунтанқислиги ҳолатлари (ОИТВ-инфекция, тарқоқ склероз, тизимли қизил югирик, авж олувчи мультифокал лейкоэнцефалопатия ва бошқалар), жиддий ўткир инфекцион касалликлар (туберкулёз ёки ўткир гепатит), рак (базал хужайрали карцинома, секин ўсувчи тери раки туридан ташқари), сурункали юрак етишмовчилиги, 3 ва 4 функционал синф (NYHA – Нью-Йорк кардиологлар ассоциацияси).

Етарли қўллаш тажрибаси йўқлиги туфайли: иммунодепрессант препаратлар (метотрексат, азатиотропин, инфликсимаб, этанерцепт кабилар, шунингдек перорал глюкокортикостероидлар билан доимий даволанаётган шахсларда) даволашда.

Галактозани ўзлаштираолмаслик, лактоза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши каби кам учрайдиган наслий касалликлар.

Суицидал фикрлаш ва хулқни пайдо бўлиши билан ассоциацияланган депрессия.

Эҳтиёткорлик билан: анамнездаги руҳий бузилишлар, CYP1A2 цитохроми изоферментининг ингибитори флувоксамин билан ёки CYP3A4/1A2 бошқа ингибиторлари ва эноксацин ва циметидин билан даволаниш.

Жигар етишмовчилигининг енгил шакли (чайлд-Пью таснифи бўйича А синф).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Рофлумиластнинг метаболизмини асосий босқичи рофлумиластни цитохром CYP3A4 ва CYP1A2 ёрдамида рофлумиластнинг N-оксидланишидир. Рофлумиласт ҳам, рофлумиластнинг N-оксиди ҳам ФДЭ4 ни ички ингибирловчи фаоллигига эга. Шунинг учун рофлумиласт қабул қилинганидан кейин ФДЭ4 ни умумий ингибирловчи фаоллик, ҳам рофлумиласт, ҳам рофлумиласт N-оксидининг умумий таъсири ҳисобланади. Цитохром CYP3A4 ингибиторлари, эритромицин ва кетоконазол билан ўзаро таъсирининг клиник текширишлари, ФДЭ4 нинг умумий ингибирловчи фаоллигини 9% га ошишини кўрсатади. Цитохром CYP1A2 ингибиторлари, флувоксамин, ва CYP3A4 ва CYP31A2 ингибиторлари, эноксацин ва циметидин билан ўзаро таъсирининг текширишлари, ФДЭ4 нинг умумий ингибирловчи фаоллигини мувофиқ – 59%, 25% ва 47% га ошишини кўрсатади. Даксас препаратини бу фаол моддалар билан мажмуавий қўллаш таъсирини кучайишига ва ўзлаштираолмасликни ривожланишига олиб келиши мумкин. Зарурати бўлганида Даксас препарати билан даволаш тўғрисидаги масалани қайта кўриб чиқиш керак.

Цитохром Р450 нинг индуктори – рифампицинни қабул қилиш ФДЭ4 нинг умумий ингибирловчи фаоллигини тахминан 60% га пасайишига олиб келган. Шунинг учун цитохром Р450 нинг кучли индукторларини (масалан, фенобарбитал, карбамазепин, фенитоинни) қўллаш рофлумиластнинг терапевтик самарасини пасайишига олиб келиши мумкин.

Теофиллин билан бир вақтда қабул қилиш ФДЭ4 нинг умумий ингибирловчи фаоллигини 8% га ошишига олиб келган. Гестоден ва этинилэстрадион сақловчи перорал контрацептивлар билан ўзаро таъсири текширилганида, ФДЭ4 нинг умумий ингибирловчи фаоллиги 17% га ошган.

Ингаляцион препаратлар – сальбутамол, формотерол, будесонид ва ичга қўлланадиган препаратлар – монтелукаст, дигоксин, варфарин, силденафил ва мидазолам билан ҳеч қандай ўзаро таъсири кузатилмаган.

Антацид препаратлар (алюминий гидроксиди ва магний гидроксидининг мажмуалари) билан бир вақтда қабул қилиш, рофлумиласт ёки рофлумиласт N-оксидининг фармакокинетик хусусиятларини ёки сўрилишининг кўрсаткичларини ўзгартирмаган.

Махсус кўрсатмалар

Даксас препарати – тез-тез зўрайишлар билан оғир кечувчи ЎСОК бўлган беморларни тутиб турувчи даволаш учун мўлжалланган ностероид яллиғланишга қарши воситадир. ЎСОКнинг умумий популяциясида 40 ёшдан ошган беморлар кўпчиликни ташқил қилгани туфайли, препарат 40 ёшгача бўлган пациентларга буюрилганда ЎСОК ташҳисини спирометрик тасдиқлаш талаб қилинади. Препаратни қўллаш учун кўрсатмаларга мувофиқ, постбронходилатацион ОФВ1 нинг қиймати ҳисобланган бўлиши мумкин бўлган кўрсаткичнинг камида 50% ни ташкил қилиши керак.

Даксас препарати ўткир ҳансираш ҳуружининг (ўткир бронхоспазмни) даволаш учун мўлжалланмаган. Ўткир хуружни енгиллаштириш учун, хуружни бартараф қилиш учун Сизда қўлингизда доимо шифокор томонидан буюрилган препаратни бўлиши жуда муҳимдир. Даксас препарати ушбу вазиятда ёрдам бермайди.

Тана вазнини камайиши

Йил давомида ўтказилган текширишлар вақтида, Даксас препаратини қабул қилган пациентларда, плацебо қабул қилган пациентларга қараганда тана вазнини камайиши кўпроқ кузатилган. Даксас препаратини қабул қилиш тўхтатилганидан кейин, кўпчилик пациентлар ўзларининг тана вазнларини 3 ой давомида тиклаганлар.

Тана вазни етарли бўлмаган пациентларда шифокорга ҳар бир ташриф буюрилганида вазнни назорат қилиш керак. Пациентларга ўзларининг тана вазнларини мунтазам назорат қилишларини маслаҳат бериш керак. Тана вазнини тушунтириб бўлмайдиган ёки клиник аҳамиятли пасайишида Даксас препаратини қабул қилишни тўхтатиш ва динамикасини кузатиш керак.

Алоҳида клиник шароитлар

Етарли тажриба йўқлиги туфайли, тизимли глюкокортикостероидларнинг қисқа муддатли курсларидан ташқари, перорал глюкокортикостероидлар билан доимий тутиб турувчи даволашни олаётган шахсларда Даксас препарати билан даволашни бошлаш мумкин эмас.

Туберкулёз, вирусли гепатит, вирусли герпес ва ўраб олувчи темиратки каби латент инфекциялари бўлган пациентларда Даксас препаратини қўллаш тажрибаси чекланган.

Рухий бузилишлар

Даксас препаратини қўллаш уйқусизлик, хавотирлик, асабийлик ва депрессия каби рухий бузилишларнинг юқори хавфи билан ассоциацияланган. Клиник синовлар вақтида суицидал фикрлаш ва хулқнинг кўринишларини кам ҳоллари аниқланган. Шунинг учун пациентлар руҳият томонидан илгари намоён бўлган симптомлар тўғрисида хабар беришса ёки бундай симптомлар уларда ҳозирги вақтда намоён бўлаётган бўлса, ёки агарда рухий бузилишларни пайдо бўлишининг эҳтимоли билан боғлиқ бўлган бошқа дори воситалари билан йўлдош даволаш режалаштирилаётган бўлса, Даксас препарати билан даволашни бошлаш ва давом эттириш билан боғлиқ хавф ва фойдани синчков баҳолашни ўтказиш керак. Хулқда, кайфиятдаги ҳар қандай ўзгаришлар ёки ҳар қандай характерли суицидал фикрлар пайдо бўлганида, пациентларга даволашни буюрган шифокорни хабардор қилиш лозимлиги тўғрисида йўл-йўриқ кўрсатиш керак.

Ўзлаштираолмаслик

Диарея, кўнгил айниши, қорин оғриқлари ва бош оғриғи каби нохуш реакциялар асосан даволашнинг биринчи ҳафтасида пайдо бўлиши ва даволаш давом эттирилганида кўпчилик ҳолларда ўтиб кетишига қарамасдан, ушбу симптомлар сақланиб қолган ҳолларда Даксас препарати билан даволаш тўғрисидаги масалани қайта кўриб чиқиш керак.

Ўзлаштираолмаслик махсус популяцияларда, хусусан, қора танли чекмайдиган аёлларда ёки CYP1A2 ингибитори флувоксамин ёки CYP3A4/1A2 икки ингибитори эноксоцин ва циметидин билан даволаш олаётган пациентларда пайдо бўлиши мумкин.

Теофиллин

Теофиллин билан тутиб турувчи даволаш сифатида йўлдош даволашга тааллуқли клиник маълумотлар йўқ. Шунинг учун теофиллин билан йўлдош даволаш тавсия этилмаган.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик

Рофлумиластни ҳомиладор аёллар томонидан қўлланиши бўйича маълумотлар чекланган.

Клиника олди текширишларнинг маълумотларига кўра рофлумиласт йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Ҳайвонларда ўтказилган текширишлар препаратнинг репродуктив заҳарлилигини кўрсатди. Даксас препаратини ҳомиладор аёллар ва контрацептивларни ишлатмайдиган репродуктив ёшидаги аёлларнинг қабул қилиши тавсия қилинмайди.

Лактация

Ҳайвонларда ўтказилган текширишларда олинган мавжуд фармакокинетик маълумотлар, рофлумиласт ёки унинг метаболитларини сутга чиқарилишини кўрсатди. Препаратни бола томонидан олиниши хавфини инкор қилиш мумкин эмас. Даксас препаратини лактация вақтида қўллаш тавсия қилинмайди.

Фертиллик

Одамда сперматогенез текширилганида, рофлумиласт 0,5 мг дозада 3 ойлик даволаниш давомида ва даволаш тўхтатилганидан кейинги 3 ойлик даврда сперма ёки жинсий

гормонларнинг параметрларига таъсир қилмаган.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Ножўя реакцияларни ривожланиши мумкинлиги туфайли транспорт воситаларини бошқаришда ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Клиник текширишларнинг биринчи фазаси вақтида бир марталик перорал доза – 2,5 мг ва бир марталик доза – 5,0 мг (тавсия қилинганидан 10 марта катта) қабул қилинганидан кейин кўпроқ қуйидаги симптомлар кузатилган: бош оғриғи, меъда-ичак йўлларининг ишини бузилишлари, тахикардия, бош айланиши, онгни хиралашиши, терлаш ва артериал гипотензия.

Доза ошириб юборилган ҳолларда тегишли симптоматик даволашни ўтказиш тавсия қилинади. Рофлумиласт плазма оқсиллари билан аҳамиятли даражада боғланиши туфайли, гемодиализ унинг чиқарилишини самарали усули ҳисобланмайди. Рофлумиластни перитонеал диализда чиқарилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 0,5 мг.

10 таблеткадан блистерда (ПВХ/ПВДХ/алюминий). 1, 3 ёки 9 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

 

Улашиш: