• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

БРОНХОСТОП® Сироп

Home Йўриқномалар БРОНХОСТОП® Сироп
Улашиш:

БРОНХОСТОП® Сироп

дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича 

ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

Дори воситасининг таркиби:

1 мл қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

Тоғжамбил ўтининг қуруқ экстракти – 8 мг

(хом ашёнинг экстрагентга нисбати 7-13:1, экстрагент: сув)

Гулхайри илдизининг суюқ экстракти – 55,3 мг

(хом ашёнинг экстрагентга нисбати 1:13, экстрагент: сув)

Ёрдамчи моддалар:

Мальтодекстрин, акация, малина шарбати, ксилит, ксантинли камеди, лимон кислотаси моногидрати, метилпарагидрокси бензоати, пропилпарагидроксибензоати, малина хушбўйи, тозаланган сув.

 

Дори шакли

Сироп.

Таърифи.

Ўзига хос ҳидли (тимьян), жигарранг, қовушқоқ суюқлик.

Фармакодинамик хусусиятлари

Фармакотерапевтик гуруҳи: Мажмуавий балғам кўчирувчи восита.

АТС коди R05С A10.

 

Тоғжамбилнинг ингредиентлари секретолитик, секретомотор хусусиятларига эга ва балғам кўчишини енгиллаштиради. Тоғжамбил ўтининг экстрактида сақланадиган эфир мойи антисептик хусусиятларга эга.

Гулхайри илдизининг таркибига кирувчи полисахаридлар, шиллиқ қаватни қичишини камайтиради, гулхайри илдизи эса периферик таъсирга эга бўлган йўталга қарши восита ҳисобланади.

Фармакокинетик хусусиятлари.

Ўсимликлардан олинадиган турли биологик фаол моддаларни сақловчи дори воситалари каби маълумотлар йўқ.

Қўлланилиши.

Ўткир респиратор касалликларни комплекс даволашда томоқни таъсирланишини камайтириш учун ва балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланади.

Ўсимликлардан олинадиган компонентлардан иборат ушбу дори воситасини қўллаш, айнан кўп йиллик анъанавий қўллаш тажрибасига асосланган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.

Препаратнинг фаол моддаларига, Лабгулдошлар (Lamiaceae) оиласининг бошқа ўсимликларига ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанлик.

4 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик чоралари.

Ҳансираш, иситма ва/ёки йирингли ажралмалар пайдо бўлган ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Маълумотлар етарли бўлмаганлиги ва тиббий кузатувнинг зарурлиги туфайли, 4 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

БРОНХОСТОП® Сироп метилпарагидроксибензоат ва пропилпарагидроксибензоат сақлайди. Улар ўта юқори сезувчанлик реакцияларини, шу жумладан секин авж олувчи реакцияларни ривожланишини чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври.

Дори воситасини ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги исботланмаган.

Етарли маълумотлар йўқлиги сабабли ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қабул қилиш тавсия этилмайди.

 

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири.

Транспорт воситалари бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири юзасидан тадқиқот ўтказилмаган.

Қўллаш усули ва дозалаш.

Суюлтирилмаган ҳолда ичга қабул қилиш учун буюрилади.

Агар талаб этилса БРОНХОСТОП® сироп препаратини сув ёки илиқ чой билан суюлтириб қўллаш мумкин.

Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга: 15 мл дан ҳар 3-4 соатда (суткада 4-6 марта; максимал суткалик доза 90 мл гача) буюрилади.

4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 7,5 мл дан ҳар 3-4 соатда (суткада 4-6 марта; максимал суткалик доза 45 мл) буюрилади.

4 ёшгача бўлган болаларга: 4 ёшгача бўлган болаларга қўллаш тавсия қилинмайди.

 

Қўллаш давомийлиги

БРОНХОСТОП® Cироп препарати билан мустақил даволаниш 5 кундан ошмаслиги лозим. Агар 5 кун давомида аҳволни яхшиланиши кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши.

Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган.

 

Ножўя таъсири.

Аллергик реакциялар (шу жумладан анафилактик шок ва Квинке шиши), шунингдек тоғжамбил сақловчи дори воситаларини қўллаш билан боғлиқ бўлган меъда-ичакнинг бузилишлари қайд этилган. Келиб чиқиш тез-тезлиги номаълум.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа турлари

Ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

 

Яроқлилик муддати. 3 йил.

Флакон биринчи марта очилганидан кейин 4 ҳафта сақлансин.

Яроқлилик  муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Сақлаш шароити.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Ўрами.

120 мл дан биринчи очилишини назорат қилиш учун халқали бураладиган полиэтилен қопқоқчали ва қуйиш учун бурунчаси бўлган жигарранг рангли III синф гидролик шиша флаконларда. Полипропилен ўлчов стаканчаси 2,5 мл дан 20 мл гача шкалаларга бўлинган.

1 флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Дорихоналардан бериш тартиби.

Рецептсиз берилади.

 

Улашиш:
3
180 Views
ОлдингисиБронхосол®01.05.2018
Будектон01.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
БРОНХОСТОП® Сироп
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.