Skip to main content

Бризантин

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БРИЗАНТИН

BRIZANTIN

Препаратнинг савдо номи: Бризантин

Дори шакли: шимиш учун гомеопатик таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: S-100 бош мияга специфик оқсилга аффин тозаланган антителалар –
0,006 г*, I тип каннабиноид рецепторга аффин тозаланган антителалар – 0,006 г*;

ёрдамчи моддалар: 0,267 г лактоза моногидрати, 0,03 г микрокристалл целлюлоза, 0,003 г магний стеарати.

*мувофиқ равишда 10012, 10030, 100200 марта суюлтирилган субстанциянинг учта фаол сувли-спиртли эритмаларининг аралашмаси кўринишида лактоза моногидратига ўтказилади.

Таърифи: ясси цилиндрик шаклли, рискали ва фаскали, оқдан деярли оқ ранггача бўлган таблеткалар. Рискали ясси томонида MATERIA MEDICA, бошқа ясси томонида BRIZANTIN ёзуви туширилган.

Фармакотерапевтик гуруҳи: никотинга қарамликни даволаш учун восита.

АТХ коди: N07BA

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Мажмуавий препарат:

S-100 бош мияга специфик оқсилга антителалар антиоксидант, антигипоксант, нейропротектор, анксиолитик, антидепрессив таъсир кўрсатади. Бош мияда маълумот ва метаболик жараёнларни бирлаштиришни амалга оширувчи S-100 оқсилининг функционал фаоллигини модификация қилади. Амплитудани пасайтириб ва ҳаракат потенциали генерациясини сусайтириб мембранотроп таъсирга эга; бош мия, гиппокапм, ретикуляр формациядаги лимбик структураларда синаптик ўтказувчанликни модуляция қилади; ГАМК ни марказий нерв тизимига тормозловчи таъсирини кучайишига олиб келади.

In vitro шароитда сигма 1 рецепторига агонист хусусиятларини намоён қилади.

Липидларни перекисли оксидланиши жараёнларини ингибиция қилади.

I тип каннабиноид рецепторга антителалар I тип каннабиноид рецепторнинг функционал фаоллигини модуляция қилади, хужайра ичидаги цАМФ концентрациясига таъсир кўрсатади. Марказий нерв тизимида (асосан мезолимбик тизим нейронларида) ва периферик тўқималарда эндоканнабиноид тизимни бошқаради, энергетик мувозанатни (глюкоза ва липидлар метаболизми) нормаллаштиради.

Экспериментал шароитда латерал гипоталамусни ўз-ўзини рағбатлантириш моделида Бризантин мажмуавий препаратининг таркибида иккала компонентни бирга қўллаганда синергик антиаддитив самара намойиш этилган.

Бризантин ижобий эмоционал қувватлантириш тизимини модуляция қилади, шу орқали никотинизмда психофаол моддаларга қизиқишнинг яққоллигини камайтиради; марказий нерв тизимида нейромедиаторлар мувозанатини нормаллаштиради.

Бризантин шунингдек нейропротектор фаоллик намоён қилади, бош мияни токсик таъсирларга чидамлилигини оширади, интегратив фаолиятни яхшилайди, когнитив бузилишларни бартараф этилишига ёрдам беради, ақлий иш қобилиятини оширади, абстинент ҳолатларда соматовегетатив кўринишларни нормаллаштиради.

Препарат аффектив (таъсирчанлик, кайфиятни тушиши, ички дискомфорт), идеатор (никотин ҳақида фикрлар) ва астеновегетатив бузилишларни (яққол умумий холсизлик, иш қобилиятини, иштаҳани пасайиши, терлаш, тахикардия ва бошқалар) бартараф этади. Чекилаётган сигаретлар сонини ва истеъмол қилинаётган никотин дозасини камайишига олиб келади. Чекишдан воз кечиш фонида хавотирликни пасайтиради. Миорелаксант таъсир кўрсатмайди; кўникиш, дорига қарамликни чақирмайди; наркоген потенциалга эга эмас. Чекишдан воз кечиш фонида тана вазнини ошишига олиб келмайди.

Фармакокинетикаси

Замонавий физик-кимёвий таҳлил усулларининг (газ-суюқликли хроматография, юқори самарали суюқликли хроматография, хромато-масс-спектрометрия) сезгирлиги биологик суюқликлар, аъзолар ва тўқималарда антителаларнинг хаддан ташқари паст дозалари миқдорини баҳолаш имконини бермайди, бу Бризантин препаратининг фармакокинетикасини ўрганишни техник жиҳатдан имкони йўқлигини билдиради.

Қўлланилиши

Препарат никотиндан воз кечишнинг биринчи кунларида (абстиненция даври) ҳам, уни истеъмол қилишга импульсив намоён бўлувчи ҳохишда ҳам никотинга бўлган интилишни камайтириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади. Бир марта қабул қилишга – 1 таблетка (тўлиқ эригунча оғиз бўшлиғида ушлаб туриш керак). 1 таблеткадан суткада 2-3 марта овқатланишдан қатъий назар қўлланади. Никотинга бўлган интилиш кучайганда қабул қилиш тез-тезлигини суткада 5-6 мартагача ошириш мумкин.

Препаратни қабул қилиш курсининг тавсия этилган давомийлиги 3 ой.

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик реакциялари кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Бризантинни 18 ёшгача бўлган болаларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги юзасидан маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли, болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан номутаносиблик ҳолатлари ҳозирги вақтгача қайд этилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг таркибига лактоза моногидрати киради, шунинг учун уни туғма галактоземия, глюкоза ёки галактоза мальабсорбцияси синдроми ёки туғма лактаза етишмовчилиги бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.

Бризантин транспорт воситаларини ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик ва лактация даврида Бризантинни қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаган. Препаратни қабул қилиш зарурати бўлганида хавф/фойда нисбатини эътиборга олиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани тўсатдан ошириб юборилганда препаратнинг таркибига кирувчи тўлдирувчилар билан боғлиқ диспепсик кўринишлар кузатилиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

Шимиш учун гомеопатик таблеткалар. 20 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

1, 2 ёки 5 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: