Skip to main content

Бриллиант кўки 1% ва 2% спиртли эритмаси

Улашиш:
  Reading time 1 minute

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БРИЛЛИАНТ КЎКИ 1% ва 2% СПИРТЛИ ЭРИТМАСИ

SOLUTIO VIRIDIS NITENTIS SPIRITUOSA 1% et 2%

Препаратнинг савдо номи: Бриллиант кўки 1% ва 2% спиртли эритмаси.

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): бриллиант кўки, этанол.

Дори шакли: спиртли эритма.

Таркиби:

Бриллиант кўки – 1 г ва 2 г , 60% этил спирти – 100 мл гача.

Таърифи: жадал яшил рангли спирт ҳидига эга тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дезинфекцияловчи восита.

АТХ коди: D08AX

 

Фармакологик хусусиятлари

Сиртга ва маҳаллий қўллаш учун антисептик восита. Препарат граммусбат бактерияларига нисбатан фаол.

Қўлланилиши

Операциядан кейинги янги ва посттравматик чандиқлар, шилинган жойлар; пиодермиялар; блефаритлар, мейбоми безларини яллиғланишида ишлатилади.

Қўллаш усули ва дозаси

Бевосита шикастланган юзаларга суртилади.

6-yillik-qizil-jenshen

Ножўя таъсирлари

Препарат компонентларига аллергик реакция бўлиши мумкин. Кўзни шиллиқ қаватига  текканда кўзни ачишиш ҳисси ва ёшланиши кузатилади.

Бундай ҳолларда совутилган қайнаган сув билан тезда кўзни ювиш лозим.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Махсус кўрсатмалар

Қон зардоби аралашганда препаратнинг фаоллигини сезиларли пасайишини ҳисобга олиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Спиртли эритма 1% ва 2% 10 мл, 15 мл, 20 мл ва 25 мл дан флаконларда ёки флакон-томчилагичларда.

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: