Skip to main content

Болнол плюс

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БОЛНОЛ ПЛЮС

BOLNOL PLUS

 

Препаратнинг савдо номи: Болнол плюс

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол. ибупрофен

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия

Таркиби:

Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 162,5 мг парацетамол, 100 мг ибупрофен

ёрдамчи моддалар: сахароза, ксантан камеди, сувсиз коллоидли кремний, метилпарабен, пропилпарабен, натрий бензоати, натрий сахарини, сорбитол, повидон К-30, Твин-80, эритрозин супра бўёвчиси, апельсин таъмли тўлдирувчи, тозаланган сув.

Фармакотерапевтик гуруҳи: яллиғланишга қарши. оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Болнол плюс суспензиясининг таркибига кирувчи парацетамол асосан МНТ да циклооксигеназани ингибирлайди. Парацетамолнинг иситмани туширувчи хусусияти простагландинларни, айниқса Е2 простагландинлари ва гипоталамусдаги иссиқликни бошқариш марказининг F2 медиаторларининг биосинтезини бевосита бостириши билан боғлиқ. Ибупрофен оғриқсизлантирувчи ва иситмани туширувчи хусусиятларига қўшимча сезиларли яллиғланишга қарши таъсирга эга. Ибупрофен циклооксигеназа ферментининг самарали ингибитори ҳисобланади, бу оғриқ ва яллиғланиш патогенезида иштирок қилувчи простагландинларнинг синтезини сезиларли бостирилишига олиб келади.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакокинетикаси

Болнол плюс суспензиясининг таркибига кирувчи парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва унинг плазмадаги концентрациясининг чўққисига препарат қабул қилинганидан кейин 10-60 минут ўтгач эришилади. Парацетамол организмнинг кўпчилик суюқ муҳитларида бир меъёрда тақсимланади. Асосан жигарда метаболизмга учрайди ва буйраклар орқали чиқарилади. Парацетамолнинг ярим чиқарилиш даври 1 соатдан
3 соатгача. Болнол плюс суспензияси таркибига кирувчи ибупрофен меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва унинг плазмадаги концентрациясининг чўққисига препарат қабул қилинганидан 1-2 соатдан кейин эришилади. Ибупрофен плазма оқсиллари билан яхши боғланади. Сийдик билан асосан метаболитлари ва конъюгатлари кўринишида тез чиқарилади.

Қўлланилиши

Болнол плюс суспензияси оғриқ ҳисларида, иситмада, постиммунизацион даврда, инфекцион яллиғланишда, ҳар қандай турдаги мушак-скелет оғриқларида, шу жумладан спортдаги жароҳатларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш учун.

Истеъмол қилишдан олдан чайқатилсин.

7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 5 мл дан 15 мл гача кунига 3 марта; 4 ёшдан 6 ёшгача: 5 мл дан 10 мл гача кунига 3 марта; бир ёшдан 3 ёшгача: 5 мл кунига 3 марта; 6 ойликдан бир ёшгача: 2,5 мл дан 5 мл гача кунига 3 марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, бронхоспазм, астма, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, меъда-ичакдан қон кетишлар, буйрак фаолиятини бузилиши, гипертония.

Ножўя таъсирлари

Ўта юқори сезувчанлик, пептик яра ёки меъда-ичакдан қон кетишлар, тери тошмалари, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада дискомфорт, бош айланиши, баъзида турли аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Ножўя реакцияларнинг симптомлари одатда препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин йўқолади. Симптомлар давомий бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни антигипертензив воситалар, диуретиклар, циклоспорин қатори препаратлари, кортикостероидлар, антикоагулянтлар, хлорамфеникол ва варфарин билан бирга эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Препарат буйраклар ва жигар фаолиятини жиддий бузилишлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни яроқлилик муддати тугаганидан кейин қабул қилиш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни шифокор тавсияларидан ташқари ҳомиладорлик ва лактация даврида қабул қилиш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Парацетамол:

10 г ва кўпроқ парацетамол қабул қилинганида катталарда жигар шикастланиши мумкин. 5 г ва кўпроқ парацетамол қабул қилинганида узоқ муддат карбамазепин, фенобарбитон, фенитоин, примидон, рифампицин ёки жигар ферментларини рағбатлантирувчи бошқа препаратларни қабул қилаётган пациентларда ёки алкоголни тавсия қилинган миқдоридан ортиқ мунтазам истеъмол қилувчи пациентларда жигар шикастланиши мумкин.

Фаоллаштирилган кўмир билан даволаш препарат қабул қилинганидан кейин бир соат ичида асосланган.

Ибупрофен:

Дозани ошириб юборилиши кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқлар ёки камроқ ҳолларда диарея, бош оғриғи, меъда-ичакдан қон кетиш симптомлари билан кечиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

60 мл ли суспензия пластмасс флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган, қуруқ, салқин жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365