Skip to main content

Болинет-Юниор

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БОЛИНЕТ-ЮНИОР

BOLINETYUNIOR

 

Препаратнинг савдо номи: Болинет-Юниор

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ибупрофен ва парацетамол

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: ибупрофен – 100 мг, парацетамол – 125 мг;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, тозаланган талк, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний, араб елими, натрий метилгидроксибензоати, Ponceau 4R Supra бўёвчиси.

Таърифи: думалоқ, икки томони қавариқ, пушти рангли тўқ-пушти ва оқ доғлари бўлган бир томонида бўлинувчи рискали қобиқ билан вопланмаган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

АТХ коди: М01АВ55

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Таъсири уни ташкил этувчи компонентларининг фармакологик хусусиятлари билан боғлиқ бўлган мажмуавий препарат,.

Ибупрофен – ностероид яллиғланишга қарши восита, яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи ва оғриқ қолдирувчи таъсирга эга.

Парацетамол – оғриқ қолдирувчи, нонаркотик восита бўлиб, оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи  таъсир  кўрсатади.

Умуман олганда, препарат яққол яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи ва оғриқ қолдирувчи таъсир  кўрсатади, чунки уни ташкил этувчи компонентларнинг мажмуаси, ундаги алоҳида компонентларнинг таъсирига нисбатан анча самарали таъсирни таъминлайди.

Фармакокинетикаси

Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва оғиз орқали қабул қилингандан сўнг 10-60 минут ўтгач, плазмада чўққи концентрациялари пайдо бўлади. Одатдаги терапевтик дозаларда қўлланганда плазма оқсиллари билан боғланиши жуда оз, аммо доза ошгани сайин ошиб боради. Асосан жигарда метаболизмга учрайди ва асосан буйрак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1 соатдан 3 соатгача ўзгариб туради. 5% дан камроғи ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Ибупрофен ҳам меъда-ичак йўлларидан тезда сўрилади. Ибупрофеннинг зардобдаги чўққи даражасига, умуман олганда, қўлланганидан кейин бир ёки икки соат давомида эришилади. Метаболизмга учрайди ва сийдик билан чиқарилади. Қон зардобидаги Т1/2 1,8 дан 2 соатгача. Қўлланганидан сўнг ибупрофен 24 соат давомида тўлиқ чиқарилади. Беморларда ўтказилган тадқиқотларда, препарат қабул қилингандан кейин дозанинг 45% дан 79% гача қисми метаболит сифатида сийдикда 24 соат давомида яна аниқланганлиги кўрсатилган.

Қўлланилиши

Препарат келиб чиқиши турлича бўлган ўртача ифодаланган оғриқ синдромида (бош ва тиш оғриғи, невралгиялар, остеохондрозда пайдо бўладиган белдаги оғриқларда, артралгияда, миалгияда, тендовагинитда, бурситда, жароҳатлар натижасида келиб чиқадиган оғриқларда, -мушаклар, боғламлар ва пайларни чўзилишида) қўлланади; шунингдек шамоллашда ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларида, шу жумладан юқори нафас йўлларининг, ЛОР-аъзоларининг касалликларида ошган тана ҳароратини пасайтириш учун; артритда (ревматоид артрит, ювенил артрит, анкилозловчи спондилоартрит, ревматизм), дисменореяда, аднекситда ишлатилиши мумкин.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан олдин ёки овқатдан кейин 2-3 соат давомида (меъдада бузилишлари бўлган болалар учун) қабул қилинади.

Болаларга. Таблетка 5 мл (бир чой қошиқ) сувда суспензия ҳолига келтирилади. Суткалик доза боланинг ёши ва вазнига қараб белгиланади.

  • 2-3 ёшда (тана вазни 11-15 кг) – суткада 3 таблетка;
  • 4-5 ёшда (тана вазни 16-21 кг) – суткада 4 таблетка;
  • 6-8 ёшда (тана вазни 22-26 кг) – суткада 6 таблеткагача буюрилади.

Препаратни шифокорнинг назоратисиз, иситмани туширувчи сифатида 3 кундан ортиқ ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида 5 кундан ортиқ қабул қилмаслик керак.

Буйрак ёки жигар функциясини бузилишлари бўлган болаларда препаратни қабул қилишлари орасидаги танаффус камида 8 соат бўлиши керак.

 

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорексия, қоринда оғриқ, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, қон кетишлари, диарея.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, кўришни бузилиши.

Аллергик реакциялар: тошма, қичишиш, эшакеми.

Бошқа таъсирлари: тромбоцитопения, буйрак ва жигар функциясини бузилишлари (доза ошириб юборилан ҳолларда ёки узоқ муддат қўлланганида).

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигининг зўрайиш босқичи, меъда-ичакдан қон кетишлари, жигар ёки буйрак функциясини яққол бузилишлари, бронхиал астма (аспиринга боғлиқ бўлган), кўриш нервини шикастланиши, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназанинг генетик йўқлиги ва қон тизимининг ҳар қандай касалликлари, 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кортикостероидларни ибупрофен билан бир вақтда қабул қилиш меъда-ичак йўлларига бўлган ножўя таъсирлари хавфини ошириши мумкин.

Антикоагулянтлар, гепарин ёки тромболитик воситаларни бир вақтда қабул қилиш меъда-ичак йўлларининг яраларини ҳосил бўлишини ва қон кетишини чақириши мумкин.

Инсулин ва антидиабетик воситаларни бир вақтда қабул қилиш, охиргиларининг гипогликемик таъсирини кучайтириши мумкин.

Ибупрофенни гипотензив воситалар билан бир вақтда қабул қилиш шиш хавфини ошириши мумкин.

Ибупрофен ва цефалоспоринларни бир вақтда қабул қилиш қон яратилишини бузилиши хавфини ошириши мумкин.

Бир вақтда қўлланганида ибупрофен дигоксин, циклоспорин, литий ва метотрексатнинг плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин.

Препарат ва метоклопрамид бир вақтда қўлланганида парацетамолни сўрилиш тезлиги ошади.

 

 

 

Махсус кўрсатмалар

Парацетамол ва ибупрофеннинг белгиланган мажмуавий дозасини беморларда операциядан олдинги даврида ва анемияси бўлган шахсларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Буйрак ёки жигар функциясини бузилишлари бўлган беморларда препаратни қабул қилиш орасидаги танаффус камида 8 соат бўлиши керак.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, оғир ҳолларда жигар етишмовчилиги ва кома ривожланади.

Даволаш: заҳарланишни биринчи 4 соати давомида меъдани ювиш, адсорбентларни буюриш, глутатионни ҳосил бўлишини оширувчи воситаларни (биринчи 12 соатда ацетилцистеинни вена ичига ёки ичга юбориш) ва симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

100 мг/125 мг қобиқ билан қопланмаган таблеткалар контур уяли ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: