Skip to main content

Бетадин® вагинальные суппозитории

Улашиш:
  Reading time 10 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

Бетадин® вагинальные суппозитории

(повидон-йод)

Ушбу дори воситасини қўллашни бошлашдан олдин бу йўриқномани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

Бу дори препаратини қатъий ушбу йўриқномага мувофиқ ёки шифокор ёки фармацевтнинг кўрсатмасига риоя қилиб қўллаш керак.

  • Бу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна бир марта ўқиб чиқиш талаб қилиниши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Агар Сизда ҳар қандай ножўя самара пайдо бўлса ёки агар Сиз бу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларини сезсангиз, даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.
  • Агар Сизнинг касаллигингизни симптомлари бир неча кун давомида яхшиланмаса ёки аксинча ёмонлашса, албатта даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотни сақлайди:

  1. Бетадин® вагинал суппозиторийлари препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади.
  2. Бетадин® вагинал суппозиторийлари препаратини қўллашни бошлашгача нимани билиш керак
  3. Бетадин® вагинал суппозиторийлари препаратини қандай қўллаш керак.
  4. Мумкин бўлган ножўя самаралари.
  5. Бетадин® вагинал суппозиторийлари препаратини қандай сақлаш керак.
  6. Яроқлилик муддати.
  7. Дорихоналардан бериш тартиби.
  8. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар.

  1. Бетадин® вагинал суппозиторийлари препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади

Элементар йод микроорганизмларни йўқотади. У тез бактерияларни, замбуруғларни, спораларни, вирусларни, содда ҳайвонларни (бир хужайрали организмлар) йўқотади.

Қўлланилиши

  • ўткир ва сурункали вагинал инфекциялар (кольпит)
  • аралаш инфекциялар
  • носпецифик инфекциялар (бактериал вагиноз, Gardenerella vaginalis)
  • замбуруғли инфекциялар
  • антибиотиклар ва стероид препаратлар билан даволашдан кейин пайдо бўлган вагинал инфекциялар
  • трихомониаз

Қиндаги хирургик операциялар ва ташҳис муолажаларидан олдин ва кейин ҳамда операциядан кейинги ишлов беришда қўлланади.

 

 

  1. Бетадин® вагинал суппозиторийлари препаратини қўллашни бошлашгача нимани билиш керак

Бетадин® вагинал суппозиторийлари препаратини қуйидаги ҳолларда қўлламанг:

  • йодга ёки 8 бўлимда кўрсатилган бошқа ёрдамчи моддаларга аллергия (юқори сезувчанлик)
  • қалқонсимон безининг юқори фаолияти (гипертиреоз)
  • қалқонсимон безининг бошқа ўткир касалликлари
  • герпесга ўхшаш терининг яллиғланиши (герпетиформ Дюринг дерматити)
  • қалқонсимон безининг касалликларини даволашдан ва радиофаол йодни қўллаш билан изотопли текширишдан (сцинтиграфия) олдин ва кейин.
  • Бетадин® вагинал суппозиторийлари препаратини ўсмирлик ёшигача бўлган болаларда.

 

Бетадин® вагинал суппозиторийлари препаратини тиббиётда қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари:

Бетадин® вагинал суппозиторийлари препаратини қўллашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  • Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда мунтазам қўлланганида, Бетадин® вагинал суппозиторийлари препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
  • Литий препаратларини қабул қилаётган беморларда Бетадин® вагинал суппозиторийлари препаратини мунтазам қўллаш тавсия этилмайди.

Препаратни қўллаш терининг таъсирланишини, кам ҳолларда эса – тери томонидан оғир реакциялар чақириши мумкин. Маҳаллий таъсирланиш ёки сезувчанлик пайдо бўлганида, уни қўллашни тўхтатиш керак.

Қўллаш олдидан Бетадин® вагинал суппозиторийлари препаратини иситманг.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш керак.

Қалқонсимон безининг касалликлари бўлган пациентларда, масалан, бўқоқ, тугунли бўқоқ ёки қалқонсимон безининг бошқа ўткир бўлмаган касалликларида, йоднинг аҳамиятли миқдорларини юбориш гипертиреоз чақириши мумкин. Бундай пациентларда Бетадин® вагинал суппозиторийлари препаратини қўллаш вақт бўйича чекланган бўлиши керак.

Агар даволаш курси вақтида гипертиреознинг симптомлари пайдо бўлса, қалқонсимон безининг фаолиятини текшириш керак.

Препаратни сцинтиграфиядан олдин ва кейин, шунингдек қалқонсимон безининг карциномасини радиофаол йод билан даволаш вақтида қўллаш мумкин эмас.

Болалар ва ўсмирлар

Бетадин® вагинал суппозиторийлари препаратини ўсмирлик ёшигача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Бетадин® вагинал суппозиторийлари препаратини тасодифан оғизга тушишидан ёки уни ютишдан сақланиш керак.

Бошқа дори воситалари ва Бетадин® вагинал суппозиторийлари препарати

  • Организмга шикастланмаган ёки шикастланган шиллиқ қавати орқали тушаётган йод, қалқонсимон безининг фаолиятини текшириш натижаларига таъсир қилиши мумкин.
  • Повидон-йоднинг излари аҳлат ёки сийдикда қонни, шунингдек сийдикда глюкозани аниқлаш учун текширишларнинг айрим турларини сохта-мусбат натижаларга олиб келиши мумкин.

Шифокорингизга ёки фармацевтга Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари ҳақида хабар беринг.

Ҳомиладорлик, эмизиш ва репродуктив фаолият

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик ва эмизишда повидон-йодни қўллаш мумкин эмас, чунки сўрилгандан кейин йодид ионлари йўлдош орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Бундан ташқари, ҳомила ва янги туғилган чақалоқ учун йодга юқори сезувчанлик характерли. Шунингдек, йодидлар кўкрак сутида тўпланади. Повидон-йодни қўллаш қалқонсимон безининг фаолиятини ўтувчан пасайишини чақириши мумкин (гипотиреоз). Болада қалқонсимон безининг фаолиятини текшириш зарурати пайдо бўлиши мумкин. Препаратни тасодифан болаларнинг оғзига тушишига ёки уни тасодифан ютилишига йўл қўймаслик керак.

Репродуктив фаолият

Суппозиторийлар спермацид таъсирга (эркаклар жинсий хужайраларини йўқотиш) эга бўлиши мумкин, шунинг учун ҳомиладорлик режалаштирилганида уларни қўллаш тавсия этилмайди.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки бола эмизсангиз, ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

Транспорт воситаларини ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Бетадин® вагинал суппозиторийлари препарати бундай ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

  1. Бетадин® вагинал суппозиторийлари препаратини қандай қўллаш керак

Бу препаратни қатъий ушбу йўриқномага мувофиқ ёки даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтнинг кўрсатмаси бўйича қўллаш керак. Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Дозалаш тартиби

Препаратнинг тавсия қилинган дозаси: оғир бўлмаган инфекцияларда даволашнинг тавсия этиладиган давомийлиги 7 кун, оғирроқ инфекцияларда ёки даволашга қониқарсиз жавобда – кейинги 7 кунлар давомида, кунига бир марта. Узоқ давом этувчи инфекцияларда даволаш давомлироқ бўлиши, суппозиторийлар кунига икки марта қўлланиши мумкин.

Қўллаш усули

Препарат маҳаллий қин ичига қўллаш учун мўлжалланган.

Бетадин® препарати қобиқдан чиқариб олинади ва яхшилаб хўлланганидан кейин чуқур қин ичига киритилади. Суппозиторийларни сув билан хўллаш фаол моддани максимал чиқиши ва маҳаллий таъсирланишдан сақланишни таъминлайди. Агар даволаниш вақтида ҳайз кўриш юз берса, унда даволашни танафуссиз, буюрилган вақт давомида ўтказиш керак.

Суппозиторийлар билан даволаниш вақтида гигиеник тагликларни қўллаш тавсия этилади.

Агар Сиз Бетадин® препаратини керагидан кўп қўллаган бўлсангиз (дозани ошириб юборилиши)

Суппозиторийни олиб ташланг.

Агар Сиз Бетадин® ни қўллашни унутган бўлсангиз

Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун иккиланган дозани қўлламанг.

 

Агар Сиз Бетадин® вагинал суппозиторийлар препаратини ишлатишни муддатидан олдин тўхтатган бўлсангиз

Дастлабки шикоятларнинг қайталанишини олдини олиш учун, инфекцияни бутунлай йўқотиш керак. Шунинг учун Бетадин® суппозиторийларини қўллашни, ҳатто агар Сизнинг ўзингизни ҳис қилишингиз яхшиланса ҳам, шифокор буюрган вақтгача тўхтатмаслик керак!

Агар Сиз даволашни тўхтатмоқчи бўлсангиз, доимо даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

  1. Тиббий қўллашда мумкин бўлган ножўя реакциялар

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам ножўя реакциялар чақириши мумкин, лекин улар ҳамма пациентларда ҳам пайдо бўлмайди.

Ножўя самараларининг тез-тезлигини қуйида ишлатилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган:

  • кам: 10000 пациентлардан 1-10 да учрайди
  • жуда кам: 10000 пациентларда 1 дан камида учрайди
  • тез-тезлиги номаълум: мавжуд маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас

Кам:

  • юқори сезувчанлик, терини яллиғланиши (контакт дерматит, масалан, терини қизариши, қичишиш, майда пуфакчаларни пайдо бўлиши)

Жуда кам:

  • анафилактик реакция (оғир аллергик реакция, у нафас олишни қийинлашишни/ҳансирашни, бош айланишини ва артериал босимни тушишини чақириши мумкин)
  • илгари қалқонсимон безининг касалликлари бўлган пациентларда гипертиреоз (қалқонсимон безининг фаолиятини ошиши, у иштаҳани ошиши, тана вазнини камайиши, кўп терлаш, юрак уришини тезлашишини ёки безовталикни чақириши мумкин)
  • ангионевротик шиш (юз ва томоқнинг шиши билан оғир аллергик реакция)

Тез-тезлиги номаълум:

  • узоқ муддат қўлланганида гипотиреоз (қалқонсимон безининг фаолиятини пасайиши, у чарчоқлик, тана вазнини ошиши, юрак уришини секинлашишини чақириши мумкин) ривожланиши мумкин
  • буйрак фаолиятини бузилиши
  • терининг кимёвий куйишлари (пациентни жарроҳлик операциясига тайёрлашда юз бериши мумкин, одатда, агар, пациент препарат эритмасида “хўлланса”
  • электролит мувозанатини бузилиши, метаболик ацидоз (организмда кислоталиликни ошиши), ўткир буйрак етишмовчилиги, қоннинг осмолярлигини бузилиши (повидон-йоднинг аҳамиятли миқдори сўрилганида ривожланиши мумкин)

Ҳар қандай, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самаралари аниқланганда, илтимос шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг

 

Дозани ошириб юборилиши

Йоднинг аҳамиятли миқдори сўрилса, бўқоқ, қалқонсимон безининг фаолиятини ошиши ёки пасайиши ривожланиши мумкин. Йодни сўрилиши кўп сонли нохуш самаралар чақириши мумкин: оғизда металл таъми, кўп сўлак ажралиши, оғиз ёки томоқда ачишиш ёки оғриқ ҳисси, кўзларнинг таъсирланиши ва шиши, тери реакциялари, меъдани тўлиб кетиши ҳисси, ич кетиши, нафасни қийинлашиши, ўпка шиши, моддалар алмашинишини бузилиши (метаболик ацидоз ва қонда натрийнинг миқдорини ошиши), буйрак фаолиятини бузилиши.

Дозани ошириб юборилишига гумон бўлганида шифокорга мурожаат қилинг.

  1. Бетадин® вагинал суппозиторийларини қандай сақлаш керак

Қуруқ, салқин (5оС–15оС) жойда сақлансин.

 

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!

Агар Сиз унинг сифатини ўзгарганини кўринарли белгиларини аниқласангиз, Бетадин® вагинал суппозиторийлари препаратини ишлатманг.

Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш зарурати бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитнинг ифлосланишини олдини олишга ёрдам беради.

  1. Яроқлилик муддат

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препаратни ишлатманг.

Яроқлилик муддатини ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

 

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

 

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Бетадин® вагинал суппозиторийлари препарати нима сақлайди

Таъсир этувчи модда: повидон-йод, ҳар бир суппозиторийда 200 мг.

Ёрдамчи моддалар: макрогол 1000.

Бетадин® вагинал суппозиторийлари препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Торпедасимон, тўқ-жигарранг рангли, йод ҳидли гомоген суппозиторийлар.

Ўрами

200 мг дан 7 вагинал суппозиторийлари блистерга жойланган; 1 ёки 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Улашиш: