Skip to main content

БЕТАДИН® суртма

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

БЕТАДИН® суртма

(Повидон-йод)

 

Ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин бу йўриқномани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у  Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

Бу дори препаратини ушбу Йўриқномага қатъий мувофиқ равишда ёки шифокор ёки фармацевт кўрсатмасига риоя қилган ҳолда қўллаш керак.

  • Ушбу варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, уни яна бир бор ўқиб чиқиш лозим бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Агар Сизда ҳар қандай ножўя самара ривожланса ёки Сиз бу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокор ёки фармацевтга хабар беринг.
  • Агар Сизнинг касаллигингиз симптомлари бир неча кун давомида яхшиланмаса ёки аксинча ёмонлашса, албатта шифокорингизга хабар беринг.

 

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:

  1. Бетадин® суртмаси нима ва у нима учун қўлланади
  2. Бетадин® суртмаси препаратини қўллашни бошлашдан олдин нималарни билиш керак
  3. Бетадин® суртмасини қандай қўллаш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Бетадин® суртмасини қандай сақлаш керак
  6. Яроқлилик муддати
  7. Дорихоналардан бериш тартиби
  8. Ўрамини ичидагиси ва бошқа маълумотлар.

 

  1. Бетадин® суртмаси нима ва у нима учун қўлланади

Бетадин® суртмаси маҳаллий қўллаш учун, шунингдек кесилган яралар ва шилинишлар ҳамда катта бўлмаган куйишларнинг инфекцияларини олдини оладиган кенг таъсир доирали антисептик воситадир.

Препарат терини замбуруғли ва бактериал инфекциялари, шунингдек ётоқ яралар ва трофик яраларнинг инфекцияларини даволаш учун тавсия этилади.

 

  1. Бетадин® суртмаси препаратини қўллашни бошлашдан олдин нималарни билиш керак

Агар Сизнинг касаллигингизнинг симптомлари бир неча кун давомида яхшиланмаса ёки аксинча ёмонлашса, даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Бу суртмани қуйидаги ҳолатларда ишлатиш мумкин эмас:

  • Повидон-йод ёки 8-бўлимда келтирилган ҳар қандай бошқа ёрдамчи моддаларга аллергия бўлганида.
  • Қалқонсимон безини фаолияти ошишида (гипертиреозда).
  • Қалқонсимон безининг бошқа ўткир касалликларида.
  • Терини герпессимон яллиғланишларида (Дюринг герпессимон дерматитида).
  • Қалқонсимон безининг касалликларини даволашдан олдин ва кейин ва радиоактив йод ёрдамида изотопли текширувларда (сцинтиграфия).

Бетадин® суртмаси препаратини тиббиётда қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари:

Бетадин® суртмасини қўллашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  • Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда Бетадин® суртмаси мунтазам равишда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
  • Литий препаратларини қабул қилаётган беморларда Бетадин® суртмасини мунтазам равишда қўллаш тавсия этилмайди.

Суртмани узоқ вақт қўллаш терини таъсирланишини, кам ҳолларда эса – тери томонидан оғир даражали реакцияларни чақириши мумкин. Маҳаллий таъсирланиш ёки сезувчанлик пайдо бўлганида суртмани қўллашни тўхтатиш керак.

Суртмани қўллашдан олдин уни қиздирманг!

Суртмани болалар олаолмайдиган жойда сақлаш керак.

Қалқонсимон бези касалликлари, масалан, буқоқ, тугунли буқоқ ёки қалқонсимон безини бошқа ўткир бўлмаган касалликлари билан хасталанган пациентларда аҳамиятли миқдордаги йодни юбориш гипертиреозни чақириши мумкин. Бундай пациентларда Бетадин® суртмаси препаратини қўлланиши терининг ишлов бериладиган юзасининг майдони ва қўллаш вақтини чеклаш керак.

Терини катта юзаларига (масалан, терининг катта майдонларини куйишларида ёки жароҳатларида) препаратни узоқ муддат қўлланиши йодни аҳамиятли миқдорда сўрилишига олиб келиши мумкин, бу йодга сезувчан пациентларда гипертиреозни чақириши мумкин. Терининг катта юзаси бўлиб тананинг 10% дан катта юзаси ҳисобланади, узоқ муддат даволаш эса 14 кундан ортиқ даволаш ҳисобланади. Йодни сўрилиши аҳамиятли даражада шахсий фарқларга эга, шунинг учун аниқ тавсиялар мавжуд эмас. Бундай ҳолларда қалқонсимон безининг фаолияти ва шифокорнинг хулосаси ҳал қилувчи ҳисобланади.

Агар даволаниш курси вақтида гипертиреознинг симптомлари ривожланса, қалқонсимон безининг фаолиятини текшириш керак.

Сцинтиграфиядан олдин ва кейин, шунингдек радиоактив йод билан қалқонсимон бези карциномасини даволаш вақтида препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

Болалар ва ўсмирлар

Янги туғилган чақалоқларда ва эрта ёшдаги болаларда йоднинг юқори дозаларини қўллашдан сақланиш керак, чунки уларнинг териси юқори ўтказувчанликка эга ва уларда йодга нисбатан юқори сезувчанлик кўпроқ кузатилади, бу гипертиреозни ривожланиши ҳавфини оширади. Янги туғилган чақалоқларда ва эрта ёшдаги болаларда повидон-йодни мумкин бўлган энг кичик дозаларини қўллаш керак. Зарурати бўлганида болаларда қалқонсимон безининг фаолиятини назорат қилиш керак. Повидон-йодни оғизга тушишидан сақланиш керак.

 

Бетадин® суртмаси ва бошқа дори препаратлари

  • Повидон-йодни қўрғошин, кумуш, тауролидин, водород пероксиди ва бензой кислотанинг настойкасини сақлайдиган дезинфекцияловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки бу ҳар иккала препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради.
  • Шикастланмаган тери ёки жароҳат юзаси орқали сўрилган йод қалқонсимон безининг фаолиятини текширув натижаларига таъсир қилиши мумкин.
  • Повидон-йодни жуда кам миқдори аҳлатда ва сийдикда қонни аниқлаш, шунингдек сийдикда глюкозани аниқлаш учун ишлатиладиган баъзи турдаги текширувларни сохта мусбат натижаларига олиб келиши мумкин.
  • Повидон-йодни октенидин сақловчи антисептик воситалар билан бирга ёки кетма-кет қўлланиши бу препаратлар қўлланган терининг юзасида вақтинчалик тўқлашишини чақириши мумкин.

Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштираётган ҳар қандай дори воситалари ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

 

Ҳомиладорлик, эмизиш ва репродуктив фаолият

Ҳомиладор ва эмизувчи аёлларга повидон-йодни фақат мутлоқ кўрсатмалар бўлган ҳолларда ва мумкин бўлган энг кичик дозаларда қўллаш мумкин, чунки сўрилган йоднинг ионлари йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва она сути билан ажралиши мумкин. Бундан ташқари, ҳомила ва янги туғилган чақалоқ учун йодидга нисбатан юқори сезувчанлик хосдир, шунинг учун ҳомиладорликда ва эмизиш даврида препаратни аҳамиятли миқдорларда қўллаш мумкин эмас. Йодид она сутида концентрацияланиши муҳим. Бу препаратни қўлланиши ўтувчан гипотиреозни чақириши мумкин.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки болангизни эмизсангиз, ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Бетадин® суртмаси препарати бундай ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

 

  1. Бетадин® суртмаси препаратини қандай қўллаш керак.

Бу препаратни ушбу йўриқномани қатъий кўрсатмалари бўйича ёки даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтни тавсияси бўйича қўллаш керак. Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

  • Препарат маҳаллий қўллаш учун ишлатилади.
  • Инфекцияларни даволаш учун: терининг шикастланган юзасига кунига бир ёки икки марта кўпи билан 14 кун давомида суртилади.
  • Инфекцияни олдини олиш учун: зарурати бўлганида ҳафтада бир ёки икки марта суртилади.
  • Шикастланган терини тозалаш ва қуритиш керак, шундан сўнг Бетадин® суртмасини шикастланган соҳага қўйиш керак. Ишлов берилган терини боғлам билан ёпиш мумкин.

Агар Сиз Бетадин® суртмасини вақтида суртишни унутган бўлсангиз

Препаратнинг ўтказиб юборилган дозасини компенсация қилиш учун суртманинг иккиланган дозасини қўлламанг.

 

Агар Сиз Бетадин® суртмаси препаратини керагидан ортиқ дозасини ишлатган бўлсангиз

Ортиқча суртмани артиб ташлаш керак.

 

Агар Сиз Бетадин® суртмасини муддатидан олдин тўхтатган бўлсангиз

Дастлабки шикоятларни қайталанишини олдини олиш учун, инфекцияни тўлиқ бартараф қилиш керак. Шунинг учун Бетадин® суртмаси препаратини қўллашни, ҳатто агар Сиз ўзингизни яхши ҳис қилаётган бўлсангиз ҳам, шифокор буюрган вақтдан олдин тўхтатиш мумкин эмас.

Агар Сиз даволанишни тўхтатишни ҳоҳласангиз, ҳамиша даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

 

  1. Препаратни тиббиётда қўллашда кузатилиши мумкин бўлган ножўя реакциялар

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам ножўя реакцияларни чақириши мумкин, бироқ улар ҳамма пациентларда ҳам ривожланмайди.

Ножўя самараларнинг тез-тезлигини қўлланилган кўрсаткич қуйидаги тарзда аниқланган:

  • кам кузатиладиган: 10000 тадан 1-10 пациентда кузатилади
  • жуда кам кузатиладиган: 10000 тадан 1 дан кам пациентда кузатилади
  • тез-тезлиги номаълум – мавжуд бўлган маълумотлар асосида учраш тез-тезлигини аниқлаб бўлмайди

Кам кузатиладиган ножўя реакциялар:

  • юқори сезувчанлик, суртма оқибатида терини яллиғланиши (контакт дерматит) (масалан, терини қизариши, қичишиши, майда пуфакчаларни ҳосил бўлиши).

Жуда кам кузатиладиган ножўя реакциялар:

  • анафилактик реакция (нафасни қийинлашиши / ҳансираш, бош айланиши ва қон босимини пасайишини чақириши мумкин бўлган оғир даражали аллергик реакциялар);
  • қалқонсимон безининг касалликлари олдиндан мавжуд бўлган пациентларда гипертиреоз (қалқонсимон безининг фаолиятини ошиши, бу иштаҳани ошиши, тана вазнини камайиши, юракни тез-тез уруши ёки безовталикни чақириши мумкин);
  • ангионевротик шиш (юз ва томоқни шиши кузатилган оғир даражали аллергик реакциялар).

Тез-тезлиги номаълум:

  • повидон-йод терининг катта юзаларига узоқ муддат қўлланганида гипотиреоз (қалқонсимон безининг фаолиятини пасайиши, бу толиқиш, тана вазнини ошиши, юрак урушини секинлашишини чақириши мумкин) ривожланиши мумкин;
  • буйраклар фаолиятини бузилиши;
  • терини кимёвий куйишлари (пациент жарроҳлик аралашувига тайёрланаётган вақтда, агарда пациент препарат эритмасида “ивиб” кетса, ривожланиши мумкин);
  • электролитлар мувозанатини бузилиши, метаболик ацидоз (организмда кислоталикни ошиши), ўткир буйрак етишмовчилиги, қоннинг осмолярлигини бузилиши (повидон-йодни аҳамиятли даражадаги миқдори сўрилганида ривожланиши мумкин).

Ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан, ушбу йўриқномада эслаб ўтилмаган ножўя самаралар аниқланганида, илтимос, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

 

Дозани ошириб юборилиши

Йодни аҳамиятли даражадаги миқдори сўрилганида буқоқ, қалқонсимон бези фаолиятини ошиши ёки пасайиши ривожланиши мумкин. Катта жароҳат юзаларига ёки куйган соҳаларга повидон-йод кўп марта суртилганида йодни сўрилиши кўпчилик нохуш самаралар: оғизда металл таъми, кўп сўлак ажралиши, оғизда ёки ҳалқумда оғриқ ёки ачишиш ҳисси, кўзларни таъсирланиши ва шиши, тери реакциялари, меъдани тўлиб кетиши ҳисси, ич кетиши, нафасни қийинлашиши, ўпка шиши, моддалар алмашинувини бузилиши (метаболик ацидоз ва қонда натрийнинг миқдорини ошиши), буйраклар фаолиятини бузилишини чақириши мумкин.

Дозани ошириб юборилишига гумон қилинганида, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг.

 

  1. Бетадин® суртмасини қандай сақлаш керак

15-25оС ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!

Агар Сиз Бетадин® суртмаси препаратини сифатида кўзга кўринадиган ўзгаришларни (рангини ўзгариши) сезсангиз, уни ишлатманг.

Дори воситаларни маиший чиқиндиларга ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар энди керак бўлмай қолган препаратни йўқотиш зарурати бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олишга ёрдам беради.

 

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин дори препаратларини ишлатманг!

Яроқлилик муддати тугаган санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

 

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

 

  1. Ўрамини ичидагиси ва бошқа маълумотлар

Бетадин® суртмаси нима сақлайди

Таъсир қилувчи модда: 20 г сув билан осон ювиладиган суртмада 2 г повидон-йод сақланади.

Ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, полиэтиленгликоль 400, 1000, 1500, 4000 ва тозаланган сув.

Бетадин® суртмаси препаратини ташқи кўриниши ва ўрамини ичидагиси

Ташқи кўриниши: кучсиз йод ҳидли, жигарранг рангли гомоген суртма.

Ўрами: 20 г дан тубада. Туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Улашиш: