Skip to main content

Бестоксол

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БЕСТОКСОЛ

BESTOXOL

Препаратнинг савдо номи: Бестоксол

Таъсир этувчи модда (ХПН): таурин

Дори шакли: кўз томчилари.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0,04 г таурин;

ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоати, натрий гидроксиди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиз тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: катарактага қарши восита.

АТХ коди: S01XA

Фармакологик ҳусусиятлари

Бестоксол – офтальмологик препарат бўлиб, таъсир этувчи моддаси бўлиб таурин ҳисобланади.

Таурин – таркибида олтингугурт сақловчи аминокислота бўлиб, организмда цистеинни айланиши жараёнида ҳосил бўлади. Энергетик жараёнларни яхшиланишига ёрдам беради, тиришишга қарши фаолликка эга, кардиотроп таъсир кўрсатади, дистрофик характерга эга бўлган касалликларда ва кўз тўқималарида метаболизмни кескин бузилиши билан кечувчи касалликларда репаратив жараёнларни рағбатлантиради. Препарат ҳужайра мембраналари фаолиятини нормаллашишига ва энергетик ҳамда алмашинув жараёнларини фаоллашишига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Инстилляция қилинганида препарат кўз тўқималарига ўтади, у ерда ўзига хос таъсир кўрсатади. Терапевтик дозаларда қўлланганида препарат тизимли қон оқимига деярли сўрилмайди.

Қўлланилиши

  • кўзнинг тўрсимон пардасини дистрофик шикастланиши;
  • кўзни наслий тапеторетинал дегенерацияси;
  • шох пардани дистрофияси ва жароҳатлари;
  • турлича ривожланган катаракта;
  • глаукома (очиқ бурчакли глаукома) да қўлланади

Қўллаш усули ва дозалари

Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.

Кўзни инфекцияланиши ва кўз томчиларини ифлосланишини олдини олиш учун томчилагичнинг учини ҳар қандай юзага тегишидан сақланиш керак.

Маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган бир қанча дори воситалари бир вақтда буюрилганида, уларни кўзга 10-15 минутлик оралиқ билан томизиш керак. Кўз суртмасини энг охирида қўллаш керак.

Агар Бестоксол препарати шифокор томонидан бошқача тартибда буюрилган бўлмаса, у ҳолда препарат шикастланган кўзнинг конъюнктивасига 2 томчидан суткада 3-4 марта томизилади.

Катаракталарда инстилляция кўринишида 2-3 томчидан 2-4 марта ҳар куни 3 ой давомида қўлланади. Даволаш курслари бир ойлик оралиқ билан такрорланади.

Кўз жароҳатларида айнан шундай дозаларда бир ой давомида қўлланади.

Глаукомада (очиқ бурчакли глаукома) инстилляция кўринишида 2-3 томчидан кунига 2 марта тимололни томизишдан 20-30 минут қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Глаукома (очиқ бурчакли глаукома) бўлган беморларда Бестоксол препарати тимолол билан бирга қўлланганида гипотензив таъсирини аҳамиятли даражада кучайиши кузатилган. Самарасини кучайиши кўз суюқлигини оқиб чиқиб кетиши коэффициентини ошиши ва ишлаб чиқарилишини пасайиши ҳисобига эришилади.

Махсус кўрсатмалар

Бестоксол глаукома (очиқ бурчакли глаукома) да ёрдамчи даволаш учун қўлланади. Глаукомага қарши дори воситаларини ўрнига ишлатилмасин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни қўллаш бўйича етарли тажриба йўқ. Препаратни фақат даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси бўйича, даволашдан кутиладиган самара кузатилиши мумкин бўлган ножўя самараларни ривожланиш ҳавфидан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

Болаларда препаратни қўллаш бўйича етарли тажриба йўқ. Препаратни фақат даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси бўйича, даволашдан кутиладиган самара кузатилиши мумкин бўлган ножўя самараларни ривожланиш ҳавфидан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш мумкин.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Бестоксол препарати инстилляция қилингандан сўнг кўриш ўткирлигини талаб этувчи автотранспортни ҳайдаш қобилиятига, мураккаб техникалар, дастгоҳлар ёки бошқа ускуналар билан ишлашга таъсир қилувчи кўриш ўткирлигини қисқа муддатли бузилиши пайдо бўладиган пациентларга, даволаниш вақтида машиналарни ҳайдаш ёки мураккаб механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Бестоксол кўз томчилари қўлланганида учун дозасини ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган.

Чиқарилиш шакли

Кўз томчилари 10 мл дан тиқин-томчилагич ва бураладиган ҳимоя қопқоқчаси беркитилган, ҳимоя халқаси билан маҳкамланган пластик флаконда.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Флакон очилганидан сўнг препарат 28 кун давомида ишлатилсин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш: