• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Бессмертника самаркандского цветки

Home Йўриқномалар Бессмертника самаркандского цветки
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БЕССМЕРТНИКА САМАРКАНДСКОГО ЦВЕТКИ

FLORES HELICHRYSI MARACANDICI

Савдо номи: Бессмертника самаркандского цветки.

Астрадошлар (Asteraceae) оиласига мансуб, самарқанд бўзночи Helichrysum maracandicum M.Pop, кўп йиллик ўтсимон ўсимлигининг гули очилиши олдидан йиғиб олинган ва қуритилган гуллари.

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркибида: флавоноидлар, кумаринлар, стеринлар, оз миқдорда эфир мой, қатронлар, ошловчи, бўёвчи, ачиқ ва бошқа моддалар сақланади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сафро ҳайдовчи восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Сафро ҳайдовчи таъсирга эга.

Қўлланилиши

Сурункали холесциститда, ўт чиқариш йўллари дискинезиясида, сурункали гепатитда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозаси

Дамлама кўринишида қабул қилинади. Самарқанд бўзночи гулларидан дамламани тайёрлаш учун 10-20 г гулларни эмалланган идишга солинади, 200 мл қайнатилган хона ҳароратидаги сув қуйилади, сув ҳаммомида 15 минут қиздирилади, 45 минут давомида совутилади, докадан ўтказилади. Олинган дамлама ҳажмини, қайнаган сув билан 200 мл гача етказилади.

2 та фильтр-пакет (4 г) самарқанд бўзночи гули эмалланган идишга солинади, устидан 1 стакан (200 мл) қайноқ сув қуйилади қопқоғи ёпилади ва 15 минут давомида қайнаб турган сув ҳаммомида қиздирилади, сўнгра хона ҳароратида 45 минут давомида совутилади, фильтр-пакетлар олинади ва сиқилади.

Тайёрланган дамламани салқин жойда икки суткагача сақлаш мумкин.

Дамламани ичга 100 мл (0,5 стакандан) кунига 2-3 маҳал, овқатланишдан 15-20 минут олдин қабул қилинади.

Даволаниш муддати 2 ҳафта.

Шифокорнинг кўрсатмаси билан 5-7 кунлик танаффусдан кейин даволашни такрорлаш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Жуда кам учрайдиган холларда кўнгил айниши, бош айланиши ва бош оғриши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанликда қўлланилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

30 г ва 50 г дан полиэтилен пакетларда, картон қутиларга жойланади.

1,5 г дан фильтр-пакетларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
3
217 Views
ОлдингисиБеротек Н27.04.2018
Бестоксол27.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Бессмертника самаркандского цветки
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.

centrum multivitamin multimineral kompleks