Skip to main content

Бензогексоний-Здоровье

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БЕНЗОГЕКСОНИЙ-ЗДОРОВЬЕ

BENZOHEXONIUM-ZDOROVYE

 

Препаратнинг савдо номи: Бензогексоний-Здоровье

Таъсир этувчи модда (ХПН): бензогексоний

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

таъсир этувчи модда: 25 мг бензогексоний;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антиадренергик воситалар. ганглиоблокаторлар.

АТХ коди: С02ВС.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Узоқ таъсир этувчи ганглиоблокаторлик самарага эга бўлган бистўртламчи аммоний бирикмасидир.

Таъсир механизми вегетатив (симпатик ва парасимпатик) ганглийларни блоклаши билан боғлиқ бўлиб, бу нерв қўзғалишини преганглионар толалардан постганглионар толаларга ўтказилишини тормозланишига, артериал ва веноз қон томирларининг кенгайишига, қон томирларининг умумий периферик қаршилигини камайишига ва артериал босимни жуда тез ва кескин пасайишига олиб келади. Гемодинамик (вазодилатацияловчи – қон томирларни кенгайтирувчи) самараси ўпка артериясидаги босимни пасайиши, қорин бўшлиғи ва оёқ-қўлларнинг кенгайган веналарида қонни тўпланиши, юракка веноз қонни қайтишини камайиши билан кечади.

Каротид тугунчалари ва буйрак усти безларининг хромаффин тўқимасига таъсир қилади, бу прессор рефлектор таъсирларни сусайишига ёрдам беради. Вегетатив нерв тугунлари орқали нерв импульсларини ўтказилишини тўхтатиб, вегетатив иннервация билан таъминланган аъзоларнинг фаолиятини ўзгартиради. Артериал босимни, меъда-ичак йўлларининг моторикасини, қовуқ тонусини, экзокрин безларнинг секрециясини пасайишини чақиради, аккомадацияни бузади, бронхларни кенгайтиради, юрак қисқаришлари сонини оширади.

Гипотензив самараси юборилганидан сўнг 5-15 минутдан кейин бошланади, 30 минутда максимумга эришилади ва 3-4 соат давомида сақланади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилгандан ёки маҳаллий инъекциядан кейин ҳужайрадан ташқари суюқлигига тушади. Тўқима тўсиқлари (шу жумладан гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари) орқали ёмон ўтади. Буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади; 24 соат давомида препаратнинг 90% чиқарилади. Чиқарилиш тезлиги инъекциядан кейинги биринчи соатларда максимал.

Буйрак етишмовчилигида кумуляция кузатилиши мумкин.

Фармакокинетикаси тўлиқ ўрганилмаган.

Қўлланилиши

Назорат қилинадиган артериал гипотензия учун, гипертоник криз (шу жумладан, чап қоринча етишмовчилиги билан асоратланган), периферик қон томирларининг спазмлари (эндартериит, ўзгариб турувчи оқсоқлик) да қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Мушак ичига, вена ичига ёки тери остига буюрилади. Дозалаш тартиби, беморларнинг реакцияларини юқори шахсий ўзгарувчанлиги туфайли шахсий.

Даволашни бошлашдан олдин шахсий сезувчанликка синама ўтказиш керак, бунинг учун ўртача дозанинг 1/2 юборилади (танланган юбориш йўли билан) ва беморнинг ҳолати назорат қилинади.

Катталар.

Назорат қилиб бўладиган гипотензия: вена ичига 1-1,5 мл дан (25-37,5 мг) 2 минут давомида юборилади.

Гипертоник криз: бартараф этиш учун мушак ичига ёки тери остига 0,5-1 мл дан        (12,5-25 мг) юборилади. Зарурат бўлганида такрорий инъекцияларни (суткада 3-4 марта) ўтказиш мумкин.

Периферик қон томирларнинг спазми: мушак ичига ёки тери остига 0,25-0,5 мл дан    (6,25-12,5 мг) овқатдан 1 соат олдин кунига 2-4 марта юборилади. Даволаш танаффуслар билан 1-3 ҳафталик 2-4-6 ҳафталик курслар билан ўтказилади.

Катталар учун мушак ичига ва тери остига юборилганида максимал дозалари: бир марталик − 3 мл (75 мг), суткалик 12 мл (300 мг).

Бензогексоний такрор юборилганида самараси аста-секин пасайиши сабабли, даволаш энг кичик дозадан бошланади, кейин эса доза аста-секин оширилади.

Болаларга шошилинч ҳолатларда мушак ичига ёки вена ичига юборилади. Вена ичига аста-секин (6-8 минут давомида) 10-20 мл натрий хлоридининг изотоник эритмаси ёки глюкозада суюлтириб юборилади. Болалар учун бир марталик дозалари: 2 ёшгача –      0,04-0,08 мл/кг (1-2 мг/кг), 2-4 ёш – 0,02-0,08 мл/кг (0,5-2 мг/кг), 5 ёшдан катталарга –   0,02 мл/кг (0,5 мг/кг).

Ножўя таъсирлари

Юрак томонидан: пульсни тезлашиши, тахикардия, юрак соҳасида оғриқ.

Нерв тизими томонидан: ҳолсизлик, бош айланиши, қорачиқларни кенгайиши, аккомодацияни бузилишлари, хотирани қисқа муддатли пасайиши, дизартрия, нафасни сусайиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, дисфагия, қабзият; узоқ вақт қўлланганида – ичак атонияси ва ўт пуфагининг фалажи.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан бузилишлар: узоқ вақт қўлланганида − қовуқ атонияси, цистит ривожланишга ёрдам берувчи сийдикни димланиб қолиши билан бўлган сийдик чиқарилишини бузилиши.

Қон томирлари томонидан бузилишлар: ортостатик гипотензия (хатто коллапс ривожланишигача), склера қон томирларининг инъекцияси.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга шахсий юқори сезувчанлик; артериал гипотензия, гиповолемия ва шок, феохромоцитома, ўткир босқичдаги миокард инфаркти, ишемик инсульт (2 ойгача), тромбозлар (шу жумладан бош мия артерияларининг тромбозлари), ёпиқ бурчакли глаукома, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, марказий нерв тизимининг дегенератив ўзгаришларида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат адреноблокаторлар ва холиноблокаторларнинг самараларини кучайтиради. Веноз вазодилататорлар, гистаминга қарши, наркотик, ухлатувчи воситалар, нейролептиклар, трициклик антидепрессантлар, маҳаллий анестетиклар, антигипертензив препаратларнинг таъсирини ўзаро кучайтиради. МАО ингибиторлари билан бирга қўлланганида коллапс ривожланиши мумкин. Қандли диабети бўлган беморларнинг инсулинга сезувчанлигини оширади. Препаратнинг самарадорлигини антихолинэстераз дори воситалари, Н-холиномиметиклар ва қусишни чақирувчи препаратлар пасайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни тиббиётда қўлланишига чекловлар тромб ҳосил қилишга мойиллик, кексалик ёши (ножўя самараларининг хавфи юқори) ҳисобланади.

Даволашни синчков тиббий назорат остида ўтказиш керак; вена ичига юборилганида артериал босим мунтазам назорат қилинади.

Коллапсни ривожланишидан сақланиш учун пациент юборишдан олдин ва ундан кейин  2-2,5 соат давомида горизонтал ҳолатда бўлиши керак.

Ичак ёки қовуқ атонияси ривожланганида прозерин, галантамин ёки бошқа холиномиметикларни ёки антихолинэстераз препаратларни юбориш мақсадга мувофиқдир.

Бензогексонийга нисбатан ўрганиб қолиш тез ривожланади, бу дозани оширишни талаб қилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Препаратни қўллашга зарурат бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Болалар.

Препарат болаларда тана вазнига мос дозаларда қўлланади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Даволаниш вақтида транспорт воситаларини бошқаришдан ва потенциал хавфли фаолият турларини бажаришдан, марказий нерв тизими ва юрак-томир тизими томонидан ножўя самаралар ривожланиши мумкинлигитуфайли сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида ортостатик коллапс ривожланиши мумкин.

Даволаш: бемор боши пасайтирилган ва оёқлари кўтарилган ҳолатга ўтказилади, катта бўлмаган дозаларда мезатон ёки эфедрин, кордиамин, кофеин юборилади.

Чиқарилиш шакли

1 мл дан ампулаларда, №10 қутида; №5, №5×2, № 10 блистерда қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: