Skip to main content

Бензилпенициллин–СРН

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БЕНЗИЛПЕНИЦИЛЛИН-СРН

BENZYLPENICILLIN-CPH

Препаратнинг савдо номи: Бензилпенициллин–СРН

Таъсир этувчи модда (ХПН): бензилпенициллин (benzylpenicillin)

Дори шакли: инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун

Таркиби:

1 флакон 1000000 ТБ бензилпенициллин натрий (бензилпенициллинга эквивалент) сақлайди.

Таърифи: оқдан деярли оқ рангли, кристалл кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик (пенициллинлар гуруҳи)

АТХ коди: J01CE01

Фармакологик хусусиятлари

Биосинтетик пенициллинлар гуруҳининг антибиотигидир. Микроорганизмларнинг хужайра девори синтезини сусайтириши ҳисобига бактерицид таъсир кўрсатади.

Граммусбат бактериялар: Staphylococcus spp., Streptococcus spp. (шу жумладан Streptococcus pneumoniae), Corynebacterium diphtheriae, Bacillus anthracis; грамманфий бактериялар: Neisseria meningitides, Neisseria gonorrhoeae; анаэроб спора ҳосил қилувчи таёқчалар, шунингдек Actinomyces spp., Spirochaetaceae га нисбатан фаол.

Пенициллиназани ишлаб чиқарувчи Staphylococcus spp. штаммлари бензилпенициллиннинг таъсирига чидамлидир.

6-yillik-qizil-jenshen

Бензилпенициллиннинг натрийли тузи калийли тузига нисбатан таъсирининг узоқ давомлилиги билан характерланади.

Фармакокинетикаси

М/и юборилганидан сўнг инъекция қилинган жойдан тез сўрилади. Организмнинг тўқималари ва суюқликларида кенг тақсимланади. Бензилпенициллин йўлдош тўсиғи орқали яхши ўтади. Мия пардалари яллиғланишида ГЭТ орқали яхши ўтади. Ярим чиқарилиш даври (Т½ ) – 30 минутни ташкил қилади. Сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Бензилпенициллинга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган касалликлар: крупоз ва ўчоқли пневмония, плевра эмпиемаси, сепсис, септицемия, пиемия, ўткир ва ўткир ости септик эндокардит, менингит, ўткир сурункали остеомиелит, сийдик чиқариш ва ўт йўлларининг инфекциялари, ангина, тери, юмшоқ тўқималар ва шиллиқ қаватларнинг йирингли инфекциялари, сарамас, дифтерия (бўғма), қизилча, куйдирги (сибирская язва), актиномикозни даволашда, акушерлик-гинекология амалиётидаги йирингли­яллиғланиш касалликлар, ЛОР–касалликлари, кўз касалликларини даволашда, гонорея, бленнорея, сифилисда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Инфекцияларни ўртача оғирликда кечишида мушак ичига ва вена ичига 250000-500000 ТБ дозада юборилади; суткалик дозалар 1000000–2000000 ТБ ни ташкил қилади.

Оғир инфекцияларда (сепсис, септик эндокардит, менингит) суткада 10000000–
20000000 ТБ гача; газли гангренада 40000000–60000000 ТБ гача юборилади.

1 ёшгача бўлган болаларга тана вазнининг ҳар кг га 50000–100000 ТБ суткалик дозаларда, 1 ёшдан ошган болаларга 50000 ТБ/(кг/сут) дан буюрилади. Оғир инфекцияларда (менингит, сепсис, ўткир пневмониянинг оғир шаклларида) суткалик дозани 200000–300000 ТБ/кг гача; ҳаётий зарурат туғилганда 500000 ТБ/кг гача ошириш мумкин.

Суткалик доза 4­6 марта қабул қилишга тақсимланади.

Вена ичига оқим билан юбориш учун 1000000–2000000 ТБ 5­10 мл инъекция учун сувда ёки натрий хлоридининг изотоник эритмасида эритилади, мушак ичига инъекциялар билан бирга суткада 1-2 марта юборилади; вена ичига томчилаб юбориш учун 2000000–5000000 ТБ 100–200 мл натрий хлоридининг изотоник эритмасида ёки 5­10% ли глюкоза эритмасида эритилади.

Эндолюмбал юбориш учун касалликнинг характерига қараб, катталарга 5000–10000 ТБ, болаларга 2000 дан 5000 ТБ гача юборилади. Препарат 1 мл га 1000 ТБ ҳисобида эритилади.

Тери остига инфильтратларни санчиб инъекция қилиш учун қўлланилади (100000-
200000 ТБ 1 мг 0,25-0,5% новокаин эритмасида эритилади).

Эритмалар, уларга бошқа дориларни қўшишга йўл қўйилмай, тайёрланиши билан дарҳол қўлланилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: тана ҳароратини ошиши, эшакеми, тери тошмаси, шиллиқ қаватларда тошма, бўғимларда оғриқлар, эозинофилия, ангионевротик шиш бўлиши мумкин. Ўлимга олиб келувчи анафилактик шок ҳолатлари кузатилган.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, кўнгил айниши, қусиш бўлиши мумкин.

Кимётерапевтик таъсири билан боғлиқ самаралари: қин кандидози, оғиз бўшлиғининг кандидози бўлиши мумкин.

Марказий нерв тизими (МНТ) томонидан: бензилпенициллин юқори дозаларда, айниқса эндолюмбал қўлланганда нейротоксик реакциялар: кўнгил айниши, қусиш, рефлектор қўзғалувчанликни ошиши, менингизм симптомлари, тиришишлар, кома ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Бензилпенициллин ва бошқа пенициллин ва цефалоспоринлар гуруҳидаги препаратларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Тутқаноқ билан хасталанган пациентларга эндолюмбал юбориш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пробенецид бензилпенициллиннинг буйрак найчалари орқали секрециясини пасайтиради, натижада унинг қон плазмасидаги концентрацияси ошади, ярим чиқарилиш даври узаяди.

Бактериостатик таъсир этувчи антибиотиклар (тетрациклин) билан бир вақтда қўлланганда  бензилпенициллиннинг бактерицид таъсири пасаяди.

 

Махсус кўрсатмалар

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда, юрак етишмовчилигида, аллергик реакцияларга мойилликда (айниқса дори воситаларига аллергия бўлганида), цефалоспоринларга юқори сезувчанликда (кесишган аллергия ривожланиши мумкинлиги туфайли) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Агар препаратни қўллашни бошлагандан кейин  3-5 кундан кейин самара кузатилмаса, бошқа антибиотикларни қўллаш ёки мажмуавий даволашга ўтиш керак.

Замбуруғли суперинфекция ривожланиши мумкинлиги туфайли, бензилпенициллин билан даволашда замбуруғларга қарши препаратларни буюриш мақсадида мувофиқдир.

Бензилпенициллин субтерапевтик дозаларда қўлланилиши ёки даволашни муддатидан аввал тўхтатиш кўпинча қўзғатувчиларнинг резистенет штаммларини ривожланишига олиб келиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.

 

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорликда фақат кутилаётган фойда, бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлардан устун бўлсагина қўллаш мумкин.

Лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш  масаласини хал қилиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

Тиқин ва пластик ҳимоя қопқоқли бўлган рангсиз тиниқ шиша флакон.

10 ёки 50 флаконлар йўриқнома билан бирга иккиламчи ўрамда чиқарилади.

 

Сақлаш шароити

Препарат қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365