Skip to main content

Арбидол® таблеткалар

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АРБИДОЛ®

ARBIDOL

Препаратнинг савдо номи: Арбидол®

Таъсир этувчи модда (ХПН): умифеновир

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: умифеновир (умифеновир гидрохлориди моногидрати (арбидол) умифеновир гидрохлоридига қайта хисоблаганда) – 50 мг,

ёрдамчи моддалар:

ядро: картошка крахмали – 31,860 мг; микрокристалл целлюлоза – 57,926 мг; повидон (повидон К30) – 8,137 мг; кальций стеарати – 0,535 мг; кроскармеллоза (натрий кроскармиллоза ) – 1,542 мг,

қобиқ: гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза) – 4,225 мг; титан диоксиди –
1,207 мг; макрогол (полиэтиленгликоль-4000) – 0,471 мг; полисорбат-80 (твин-80) –
0,097 мг ёки

Аквариус ПраймBAP318008 Оқ (Aquarius PrimeBAP318008 White) – 6,000 мг, [Гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза) – 4,225 мг, титан диоксиди – 1,207 мг, макрогол (полиэтиленгликоль-4000) – 0,471 мг, полисорбат-80 (твин-80) – 0,097 мг]

Таърифи: оқдан оч-сариқ тусли оқ ранглигача бўлган думалоқ, икки ёқлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Синдирилганида оқдан кўкимтир-сарғиш ёки оч-сариқ тусли оқ рангли тусга эга.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши восита

АТХ коди: J05AX.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кенг таъсир доирасига эга бўлган вирусларга қарши восита. А ва В гриппи вирусларини (Influenzavirus A, B), шу жумладан юқори патоган кичик турларини A(H1N1)pdm09 ва A(H5N1), шунингдек бошқа вирусларни – оғир ўткир респиратор синдроми (ОЎРС) билан ассоциацияланган ЎРВИ (ОРВИ) қўзғатувчиларини (коронавирус (Coronavirus), риновирус (Rhinovirus), аденовирус (Adenovirus), респиратор-синцитиал вирус (Pneumovirus) ва парагрипп вирусини (Paramyxovirus)) специфик сусайтиради. Вирусларга қарши таъсир механизми бўйича қўшилиш (фузия) ингибиторларига мансуб бўлиб, вирус гемагглютинини билан ўзаро таъсирга киришади ва вируснинг липид қобиғи ва хужайра мембраналарини қўшилиб кетишига тўсқинлик қилади. Ўртача иммуномодулятор таъсир кўрсатади, организмнинг вирусли инфекцияларга чидамлилигини оширади. Интерферон индукцияловчи фаолликка эга – сичқонларда ўтказилган тадқиқотларда интерферонларнинг индукцияси 16 соатдан кейиноқ аниқланган, интерферонларнинг юқори титрлари препарат юборилганидан сўнг қонда 48 соатгача сақланиб қолган. Иммунитетнинг гуморал ва хужайравий реакцияларини рағбатлантиради: қонда лимфоцитлар сонини, айниқса Т-хужайралар (CD3) сонини оширади, Т-супрессорлар (CD8) даражасига таъсир қилмай, Т-хелперлар (CD4) сонини оширади, иммунорегулятор индексни нормаллаштиради, макрофагларнинг фагоцитар фаолиятини рағбатлантиради ва табиий киллерлар (NK-хужайралар) сонини оширади. Организмнинг вирусли инфекцияларга чидамлилигини оширади.

Вирусли инфекцияларда препаратнинг терапевтик самарадорлиги касалликни кечишини оғирлиги ва давомийлиги ва унинг асосий симптомларини камайиши, шунингдек вирусли инфекция билан боғлиқ бўлган асоратларни ривожланиш тез-тезлигини пасайиши ҳамда сурункали бактериал касалликларни зўрайиши билан номоён бўлади.

Кам заҳарли препаратларга киради (LD50 > 4 г/кг). Тавсия қилинган дозаларда перорал қўлланганида одам организмига бирон-бир салбий таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Тез сўрилади ва барча аъзолар ҳамда тўқималар бўйлаб тақсимланади. 50 мг дозада қабул қилинганида қон плазмасидаги максимал концентрациясига 1,2 соат ўтгач, 100 мг дозада – 1,5 соат ўтшач эришилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 17-21 соатга тенг. Тахминан 40% ўзгармаган холда, асосан сафро билан (38,9%) ва жуда оз миқдорда (0,12%) буйрак орқали чиқарилади. Биринчи сутка давомида юборилган дозанинг 90% чиқарилади.

Қўлланилиши

Катталар ва болаларда қуйидагиларни профилактика ва даволашда қўлланади:

  • А ва В гриппи, ЎРВИ, оғир ўткир реапиратор синдроми (ОЎРС) (шу жумладан бронхит, пневмония билан асоратланган);
  • иккиламчи иммун танқислиги ҳолатларида.

3 ёшдан катта болаларда ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини мажмуавий даволаш учун қўлланилади.

Сурункали бронхит, пневмония ва қайталанувчи герпетик инфекцияни комплекс даволашда қўлланилади.

Операциядан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқат қабул қилишдан олдин буюрилади. Бир марталик доза: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг (2 таблетка), 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг (4 таблетка).

Болалар ва катталарда грипп ва бошқа ЎРВИ носпецифик профилактикаси ва даволаш учун:

Грипп ва бошқа ЎРВИ носпецифик профилактикаси:

Грипп ва бошқа ЎРВИ эпидемияси даврида носпецифик профилактика учун:

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг ҳафтада икки марта 3 ҳафта давомида буюрилади.

Грипп ва бошқа ЎРВИ беморлар билан бевосита мулоқатда:

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг кунига 1 марта 10-14 кун давомида буюрилади.

Грипп ва бошқа ЎРВИ ни даволаш учун:

  • асоратсиз кечишида: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг суткада 4 марта (ҳар 6 соатда) 5 сутка давомида буюрилади.
  • асоратлар (бронхит, пневмония ва бошқ.) ривожланганида: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг суткада 4 марта (ҳар 6 соатда) 5 кун давомида, сўнгра бир марталик доза ҳафтада 1 марта 4 ҳафта давомида буюрилади.

3 ёшдан ошган болаларда ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини комплекс даволаш:

  • 3 ёшдан 6 ёшгача – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан катта болаларга –
    200 мг суткада 4 марта (хар 6 соатда) 5 кун давомида буюрилади.

Оғир ўткир респиратор синдром (ОЎРС) ни носпецифик профилактикаси ва даволаш учун:

  • ОЎРС ни носпецифик профилактикаси олдини олиш учун (бемор билан мулоқатда): катталар ва 12 ёшдан катта болаларга 200 мг дан кунига бир марта буюрилади. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга 100 мг дан кунига бир марта (овқатдан олин) 12-14 кун давомида буюрилади.
  • ОЎРС ни даволаш учун:
  • 12 ёшдан катта болалар ва катталарга – 200 мг кунига 2 марта 8-10 сутка давомида буюрилади.

Сурункали бронхит, герпетик инфекцияни комплекс даволашда:

  • 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан катта болалар ва катталарга – 200 мг суткада 4 марта (ҳар 6 соатда) 5-7 кун давомида, сўнгра бир марталик доза хафтада 2 марта 4 ҳафта давомида буюрилади.

Операциялардан кейинги асоратларни олдини олиш учун:

  • 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан катта болалар ва катталарга – 200 мг операциядан 2 сутка олдин, сўнгра операциядан кейинги 2-5-нчи кунларда буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда – аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан бирга буюрилганида салбий самаралар аниқланган эмас.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни ҳомиладорларда қўллаш бўйича маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли, Арбидол®ни ҳомиладорликда фақат она учун уни қўлланишидан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан усутн бўлгандагина буюриш мумкин. Арбидол®ни қўллаш зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш керак.

Агар препаратнинг навбатдаги дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, унда биринчи имконият туғилгандаёқ, вақт интервалини ҳисобга олмай ва дозани икки баробар оширмай, препаратни қабул қилиш курсини бошланган схема бўйича давом эттириш керак.

Агар грипп ва бошқа ЎРВИ ни Арбидол® препарати билан даволашда даволаш бошлангандан кейин 3 кун давомида даволаш самараси аниқланмаса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ҳомиладорликни кечишига, эмбрион ва ҳомилани ривожланишига, туғруқ фаолияти ва постнатал ривожланишга зарарли таъсирлари аниқланмаган. Препаратни ҳомиладорларда қўллаш бўйича маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли, Арбидол® ни ҳомиладорликда фақат она учун уни қўлланишидан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан усутн бўлгандагина буюриш мумкин. Арбидол® препаратининг фаол моддаси ёки унинг метаболитларини лактация даврида аёлларда кўкрак сутига кириш-кирмаслиги номаълум. Арбидол® ни қўллаш зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Марказий нейротроп фаоллик номоён қилмайди ва тиббиёт амалиётида турли касб эгалари, шу жумладан юқори диққатни ва харакатлар координациясини талаб қилувчи (транспорт хайдовчилари, операторлар ва бошқ.) касбга эга шахсларда қўлланиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 50 мг. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда.
1 ёки 2 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: